ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти /

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 162-мҳ-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 7-сон, Молия вазирлигининг 23-сон "Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестри тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 09.02.2018 й. Қарори (АВ томонидан 12.03.2018 й. 2541-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.03.2018 й.

N 2541-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

09.02.2018 й.

N 162-мҳ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

09.02.2018 й.

N 7


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

09.02.2018 й.

N 23


ҚАРОРИ



Дастурий таъминот воситалари ишлаб

чиқувчиларининг миллий реестри тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ҳамда 2017 йил 24 августдаги ПҚ-3242-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 августдаги 275-сонқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2017 йил 17 апрелдаги 222-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари Давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2013 йил 28 ноябрдаги 62-мҳ, 52 ва 109-сон қарори (рўйхат рақами 2541, 2013 йил 26 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-сон, 701-модда) билан тасдиқланган Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестри тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазири в. б.

Ш. Шерматов

Иқтисодиёт вазири

Б. Ходжаев

Молия вазири

Д. Кучкаров

          





Қарорга

ИЛОВА



Дастурий таъминот воситалари ишлаб

чиқувчиларининг миллий реестри тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 19-бандда:

биринчи хатбошидаги "2017" рақами "2020" рақами билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"барча турдаги солиқлар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалар;";

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Миллий реестрга киритилган юридик шахслар - дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқувчилар мазкур банд билан назарда тутилган солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати, агар уларнинг ўзлари ишлаб чиқарган дастурий таъминот воситаларини экспорт қилиш ҳажми 2019 йил якунлари бўйича улар сотган товарлар (ишлар, хизматлар) умумий ҳажмининг камида 50 фоизини ташкил этган тақдирда, 2 йилга (2022 йилнинг 1 январигача) узайтирилади.".


2. 25-банддаги "2017" рақами "2020" рақами билан алмаштирилсин.


3. 2 ва 3-иловадаги "ХХТУТ" қисқартмаси "ИФУТ" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


4. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 12 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 17 март, 11-сон, 207-модда
































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск