ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Электрон ҳукумат. Давлат хизматлари. Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги /

Давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 10.05.2018 й. 348-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 10 майдаги

348-сон қарорига

ИЛОВА



Давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда

(масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали

электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон

рақамли имзо калитининг сертификатини бериш

бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Маъмурий регламент Давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали ЭРИ калитларини рўйхатга олиш ва ЭРИ калитлари сертификатларини бериш "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган ЭРИ калитларини рўйхатга олиш ва ЭРИ калитлари сертификатларини бериш" давлат хизматлари сифатида кўрсатилади.

Ушбу давлат хизматлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот маркази (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан Давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали амалга оширилади.

3. Ушбу Маъмурий регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ЭРИ - электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини ЭРИнинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда ЭРИ очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва ЭРИ ёпиқ калитининг эгасини идентификация қилиш имкониятини берадиган имзо;


ЭРИнинг ёпиқ калити - ЭРИ воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳосил қилинган, фақат имзо қўювчи шахснинг ўзига маълум бўлган ва электрон ҳужжатда ЭРИ яратиш учун мўлжалланган белгилар кетма-кетлиги;


ЭРИнинг очиқ калити - ЭРИ воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳосил қилинган, ЭРИ ёпиқ калитига мос келувчи, ахборот тизимининг ҳар қандай фойдаланувчиси фойдалана оладиган ва электрон ҳужжатдаги ЭРИ ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун мўлжалланган белгилар кетма-кетлиги;


ЭРИ калитининг сертификати - ЭРИнинг очиқ калити ЭРИнинг ёпиқ калитига мувофиқлигини тасдиқлайдиган электрон ҳужжат;

ЭРИ ёпиқ калитининг пароли - ЭРИнинг ёпиқ калитидан рухсатсиз тарзда фойдаланишдан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган шартли белгилар кетма-кетлиги;


ЭРИнинг ёпиқ калити эгаси - ЭРИни яратган (электрон ҳужжатга имзо қўйган) ва ваколатли орган томонидан унинг номига ЭРИ калити сертификати берилган жисмоний шахс;


ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш - ЭРИ калитининг сертификати амал қилишини тўхтатиб туриш ёки қайта тиклаш ёхуд уни бекор қилиш;


расмий ахборот ресурси - ЭРИ калитларини рўйхатдан ўтказиш ва ЭРИ калитларининг сертификатларини олиш учун жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг раҳбарлари томонидан электрон ҳисоблаш машинаси воситасида ЭРИ ёпиқ калитини яратиш ва сақлаш имкониятини таъминлаб берувчи ваколатли орган расмий веб-сайти.

4. Давлат хизматлари марказлари ҳамда ваколатли орган ўртасидаги ҳаракатлар ЭРИдан фойдаланилган ҳолда идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизими орқали амалга оширилади.


5. ЭРИ калитларининг сертификатларини бериш учун юридик шахслардан ва юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлик субъектларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи, жисмоний шахслардан эса 7 фоизи миқдорида йиғим ундирилади, қонун ҳужжатларида ЭРИ калитларининг сертификатларини бепул олиш назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Жисмоний шахсларга ЭРИ калитларининг сертификатларини беришда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг биринчи хатбошида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади.

ЭРИ калитларининг сертификатларини бериш учун юридик шахслар томонидан йиғим банк ҳисобварақларидан пул кўчириш йўли билан бир қаторда банк карталари орқали нақд пулсиз шаклда тўлов тизими операторлари орқали амалга оширилишига йўл қўйилади. Бунда тўлов тизими операторлари орқали амалга оширилган ҳар бир тўлов Давлат хизматлари марказларининг бириктирилган ходимлари томонидан текшириб, қайд қилинади.

6. Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб ёки расмий ахборот ресурси орқали мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

б) Ягона портал орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисоб рақамига;

қолган маблағлар тўлиқ ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.

7. ЭРИ калити сертификатининг амал қилиш муддати ЭРИ рўйхатга олинган вақтдан бошлаб 24 ойдан ошмаслиги керак.

Бунда, ЭРИ калити сертификатининг амал қилиш муддати икки мартадан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.


2-БОБ. ЭРИ КАЛИТИНИНГ СЕРТИФИКАТИНИ

БЕРИШ ТАРТИБИ


8. ЭРИ калитларини рўйхатдан ўтказиш ва ЭРИ калитларининг сертификатларини олиш учун жисмоний шахслар ва юридик шахслар (кейинги ўринларда - мурожаат этувчилар) Давлат хизматлари марказларига бевосита ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - Ягона портал) ёки расмий ахборот ресурси орқали электрон тарзда мурожаат қиладилар.

Бунда Ягона портал ёки расмий ахборот ресурси орқали ЭРИ калитларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда ЭРИ калитларининг сертификатларини олиш учун фақат юридик шахсларнинг раҳбарлари мурожаат қилишлари мумкин. Юридик шахсларнинг бошқа вакиллари ЭРИ калитларини ва уларнинг сертификатини олиш учун Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилишга ҳақли.

ЭРИ калитининг сертификатини Давлат хизматлари марказлари, Ягона портал ёки расмий ахборот ресурси орқали олиш ушбу Маъмурий регламентга 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

9. Бевосита мурожаат қилинганда Давлат хизматлари маркази ходими мурожаат этувчининг номидан сўровномани тўлдиради.

Бунда Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровнома ариза берувчи томонидан дактилоскопия орқали тасдиқланади.

Ягона портал ёки расмий ахборот ресурси орқали мурожаат қилинган ҳолларда мурожаат қилувчи мустақил равишда ушбу Маъмурий регламентга 2-иловага мувофиқ электрон шаклда давлат хизматларидан фойдаланиш тўғрисидаги сўровномани тўлдиради ва сўровномага электрон мурожаат қилувчининг паспорти (ID-карта) нусхаси ҳамда паспортнинг асосий саҳифаси (ID-карта) билан биргаликда селфи усулида олинган фотосурат нусхаси илова қилинади. Бунда илова қилинаётган фотосурат нусхасида мурожаат қилувчи юз қиёфаси тиниқ кўринган ҳамда паспортнинг асосий саҳифаси (ID-карта) барча реквизитлари ўқиб бўладиган сифатда бўлиши шарт.

Мурожаат этувчи ЭРИ калитининг сертификатини олиш учун йиғим тўлайди. ЭРИ калитининг сертификатини олиш учун Ягона портал орқали мурожаат этилганда, ушбу Маъмурий регламентнинг 5-бандида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади. Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг ўқувчиларига, умумий ўрта таълим ташкилотларининг битирувчи синф ўқувчиларига, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"да рўйхатда турган фуқароларга ЭРИ калитлари сертификатлари бепул берилади.

ЭРИ калитининг сертификатини олиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

Агар ЭРИ ёпиқ калити эгаси юридик шахснинг вакили (юридик шахснинг раҳбари бундан мустасно) бўлса, сўровномага ЭРИ ёпиқ калити эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими кўрсатилган ҳамда ушбу ЭРИ ёпиқ калити эгасига ЭРИ калитларини ва ЭРИ калитининг сертификатини бериш тўғрисида юридик шахснинг хати (ишончнома) илова қилинади.

Мурожаат этувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.


10. Давлат хизматлари маркази ЭРИ калитининг сертификатини бериш тўғрисидаги сўровномани қабул қилганидан сўнг йигирма дақиқа вақт ичида ундаги маълумотларни Давлат хизматлари маркази ходимининг ЭРИ билан тасдиқланган ҳолда ваколатли органнинг ахборот тизимига идоралараро электрон ўзаро боғланиш йўли билан юборади.

ЭРИ калитининг сертификатини бериш тўғрисидаги сўровнома Ягона портал ёки расмий ахборот ресурси орқали тушган ҳолларда, бир иш куни ичида ундаги маълумотлар Давлат хизматлари маркази ходимининг ЭРИ билан тасдиқланган ҳолда ваколатли органнинг ахборот тизимига идоралараро электрон ўзаро боғланиш йўли билан юборилади.

Бунда Давлат хизматлари маркази ходими сўровномани ваколатли органга юборишдан олдин мурожаат қилувчининг шахсини аниқлаш учун қуйидагиларни амалга оширади:

сўровномада кўрсатилган мобил алоқа абонент рақами мурожаат қилувчига тегишлилигини идоралараро маълумотлар алмашиш тизими орқали текширади;

мурожаат қилувчининг паспорти (ID-карта) асосий саҳифасининг ва селфи-фото нусхаси бўйича паспортнинг (ID-картанинг) ҳақиқийлигини идоралараро маълумотлар алмашиш тизими орқали текширади;

мурожаат қилувчининг СТИР орқали ваколатли орган ахборот тизимидаги маълумотларни сўровномадаги маълумотлар билан идоралараро маълумотлар алмашиш тизими орқали солиштиради.

11. Ваколатли органнинг ахборот тизимида Давлат хизматлари маркази томонидан юборилган маълумотлар кўриб чиқилиб, реал вақт режимида ЭРИ калитининг сертификати расмийлаштирилади ёки ЭРИ калитининг сертификатини бериш асосли равишда рад этилади.


12. Ваколатли органнинг ахборот тизимида сўровномани кўриб чиқишнинг натижаларига асосан расмийлаштирилган ЭРИ калити сертификати электрон ҳужжат шаклида мурожаат қилувчига Ягона портал ёки расмий ахборот ресурси ва Давлат хизматлари марказига идоралараро электрон ўзаро боғланиш йўли орқали юборилади.

13. ЭРИ ёпиқ калитининг пароли ваколатли орган томонидан сўровномада кўрсатилган мобиль телефон рақамига смс-хабар шаклида юборилади. ЭРИ ёпиқ калити эгасининг Давлат хизматлари марказига бевосита қилган мурожаатига асосан сўровномада кўрсатилган мобиль телефон рақами ўзгартирилиши ёки ЭРИ ёпиқ калитининг пароли қайта юборилиши мумкин.


14. ЭРИ калитининг сертификатини олиш учун ЭРИ ёпиқ калитининг эгаси Давлат хизматлари маркази ходимига ЭРИ калитларини ва ЭРИ калитининг сертификатини электрон ҳужжат шаклида ёзиб қўйиш ва сақлаш учун ўзга маълумотлар манбаини тақдим этади.

ЭРИ калити сертификати Ягона портал ёки расмий ахборот ресурси орқали олинганда, ЭРИ ёпиқ калити эгаси ЭРИ калитининг сертификатини ҳамда чоп этишга мўлжалланган электрон ҳужжат шаклидаги нусхасини Ягона портал ёки расмий ахборот ресурси тизимида тасдиқлаган ҳолда юклаб олади.

15. Давлат хизматлари маркази ходими ЭРИ калитини ва ЭРИ калитининг сертификатини ЭРИ ёпиқ калити эгасига бериш вақтида қуйидагиларни амалга оширади:

ЭРИ ёпиқ калити эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт, ҳарбий билет, ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат) асосида унинг шахсини аниқлайди;

таркибида рўйхатга олинган ЭРИ калитлари ва электрон ҳужжат шаклидаги ЭРИ калитининг сертификати бўлган файлни мурожаат этувчи томонидан тақдим этилган ўзга маълумотлар манбаига ёзиб қўяди ва файлнинг ёзилганлигини текширади;

ЭРИ калитининг сертификатини қоғоз ҳужжат шаклида талаб этилган тақдирда икки нусхада чоп этилади ва ҳар бир нусхаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан имзоланиб бир нусхаси ЭРИ ёпиқ калити эгасига берилади.


16. Давлат хизматлари маркази ходими ЭРИ калити сертификатини ЭРИ ёпиқ калити эгасига бериш жараёнида мурожаат этувчи томонидан тақдим этилган ўзга маълумотлар манбаидаги маълумотларга ўзгартириш киритиши, улардан нусха олиши ва ўчириши, ўзида сақлаш ҳамда ЭРИ ёпиқ калити эгасидан ЭРИ ёпиқ калити паролини сўраб олиши тақиқланади.


17. Ваколатли орган томонидан ЭРИ калитининг сертификатини беришни рад этишга қуйидагилар асос бўлиши мумкин:

а) Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилинган ҳолларда:

мурожаат қилувчи тақдим этган сўровномада нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;

ЭРИ калитининг сертификатини бериш учун тўлов амалга оширилмаганлиги, қонун ҳужжатларида ЭРИ калитларининг сертификатларини бепул олиш назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

мурожаат қилувчининг ҳужжатларни зарур тарзда расмийлаштирмай тақдим этиши;

б) Ягона портал ёки расмий ахборот ресурси орқали электрон тарзда мурожаат қилинган ҳолларда:

мурожаат қилувчининг шахси тасдиқланмаган тақдирда;

мурожаат этувчи тақдим этган сўровномада нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги (шу жумладан, сўровномада кўрсатилган мобил алоқа абонент рақами мурожаат қилувчига тегишли эмаслиги);

ЭРИ калитининг сертификатини бериш учун тўлов амалга оширилмаганлиги;

мурожаат этувчининг ҳужжатларни зарур тарзда расмийлаштирмай тақдим этиши.

Бошқа асосларга кўра, шу жумладан, ЭРИ калитининг сертификатини бериш мақсадга мувофиқ эмас деган сабаблар билан рад этишга йўл қўйилмайди.

18. Ваколатли орган ЭРИ калитининг сертификатини беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномани унинг аниқ асосларини кўрсатган ҳолда Давлат хизматлари марказига юборади. Агарда мурожаат этувчининг сўровномаси ваколатли органга тўғридан-тўғри Ягона портал ёки расмий ахборот ресурси орқали келиб тушган бўлса, ЭРИ калитининг сертификатини беришни рад этиш тўғрисидаги хабарнома мурожаат этувчининг ўзига Ягона портал ёки расмий ахборот ресурси орқали автоматик равишда юборилади.

19. Давлат хизматлари маркази ваколатли органдан ЭРИ калитининг сертификатини беришни рад этиш тўғрисидаги хабарнома олинган вақтдан бошлаб йигирма дақиқа ичида мурожаат этувчини хабардор қилади.


20. ЭРИ калитининг сертификатини беришнинг рад этилишига асос бўлган сабаблар мурожаат этувчи томонидан бартараф этилган тақдирда, сўровномани қайта кўриб чиқиш мурожаат этувчи томонидан Давлат хизматлари марказига ваколатли органга рад этилишига асос бўлган сабабларни бартараф этган ҳолда тақдим этилган сўровнома олинган вақтдан бошлаб ушбу Маъмурий регламентнинг 10-15-бандларида кўрсатилган тартибда амалга оширилади.

Сўровномани қайта кўриб чиқишда ваколатли орган томонидан ЭРИ калитининг сертификатини бериш илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди. Такрорий мурожаат кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Ягона портал ёки расмий ахборот ресурси орқали мурожаат қилинганда, ЭРИ калити сертификатини беришнинг рад этилишига асос бўлган сабаблар мурожаат қилувчи томонидан бартараф этилган тақдирда, сўровномани қайта кўриб чиқиш Давлат хизматлари марказига бевосита мурожаат қилиш орқали ушбу Маъмурий регламентнинг 10-15-бандларида кўрсатилган тартибда амалга оширилади.

21. Мурожаат этувчи ваколатли органнинг ЭРИ калити сертификатини беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномаси, шунингдек ваколатли орган мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.



3-БОБ. ЭРИ КАЛИТИНИНГ СЕРТИФИКАТИНИ

БОШҚАРИШ


22. ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш учун ушбу Маъмурий регламентга 2-иловага мувофиқ электрон шаклда давлат хизматларидан фойдаланиш тўғрисидаги сўровнома Давлат хизматлари марказига бевосита мурожаат қилган ҳолда тўлдирилади.

ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш бепул амалга оширилади.


23. Агар ЭРИ ёпиқ калитининг эгаси юридик шахснинг вакили бўлса ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш тўғрисидаги сўровнома билан бирга ЭРИ ёпиқ калити эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими кўрсатилган ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш тўғрисида юридик шахснинг хати (ишончнома) тақдим этилади.

Бунда, мурожаат этувчи ЭРИ ёпиқ калитининг эгаси бўлса, ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш учун юридик шахснинг хати (ишончнома) талаб этилмайди.


24. ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш тўғрисидаги сўровномани қабул қилиш вақтида Давлат хизматлари марказининг ходими ЭРИ ёпиқ калити эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ҳарбий билет, ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат) асосида унинг шахсини аниқлайди.

Бунда, ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш учун юридик шахснинг хати (ишончнома) тақдим этилганда, ЭРИ ёпиқ калити эгасининг шахсини аниқлаш талаб этилмайди.


25. Давлат хизматлари маркази ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш тўғрисидаги сўровномани қабул қилганидан сўнг уни йигирма дақиқа ичида ваколатли органга юборади.


26. Ваколатли орган ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш тўғрисидаги сўровномани реал вақт режимида кўриб чиқади ва сўровномада кўрсатилган ЭРИ калитининг сертификати билан зарур бўлган ҳаракатларни амалга оширади.


27. ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш тўғрисидаги сўровномани кўриб чиқиш натижалари ва ЭРИ калитининг сертификати билан амалга оширилган ҳаракатлар ҳақидаги маълумотлар ваколатли орган томонидан Давлат хизматлари марказига электрон ҳужжат шаклида юборилади.


28. Давлат хизматлари маркази ЭРИ калитининг сертификати билан амалга оширилган ҳаракатлар ҳақидаги маълумотлар олинган вақтдан бошлаб йигирма дақиқа ичида бу ҳақида мурожаат этувчини хабардор қилади.



4-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ

МАРКАЗЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ ЭРИ

КАЛИТЛАРИНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ВА

СЕРТИФИКАТ БЕРИШ ҲАМДА БЕРИЛГАН

СЕРТИФИКАТЛАРНИ БОШҚАРИШ


29. Ваколатли орган Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари хатлари асосида бепул равишда бошқарма ходимларининг ЭРИ калитларини рўйхатдан ўтказади, сертификатларни беради ва берилган сертификатларни бошқаради.

30. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ваколатли органда рўйхатдан ўтказилган ЭРИ калитлари ёрдамида Давлат хизматлари марказларининг ходимларига ушбу Маъмурий регламентда назарда тутилган ҳаракатларни амалга ошириш учун ЭРИ калитларини рўйхатдан ўтказади, сертификатларни беради ва берилган сертификатларни бошқаради.


5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


31. ЭРИ калитларининг сертификатлари қоғоз ҳужжат шаклида берилган тақдирда ваколатли орган уларни сақлаш учун Давлат хизматлари марказларидан ушбу Маъмурий регламентга 3-иловага мувофиқ ЭРИ калитининг сертификатлари реестри бўйича ҳар чоракда кейинги ойнинг 25-кунигача электрон шаклда қабул қилиб олади.


32. Ушбу Маъмурий регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА


Давлат хизматлари марказлари

орқали давлат ва хўжалик бошқаруви органлари,

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат

банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги

хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган

электрон рақамли имзо калитининг сертификатини

бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш

СХЕМАСИ

                

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддати



1-босқич

Мурожаат қилувчи


1. ЭРИ калити сертификатини олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда мурожаат қилиш;


2. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўлаш.


1. Хоҳишига кўра



2. Мурожаат қилинганда









2-босқич

Давлат хизматлари маркази


1. Мурожаат қилувчи номидан сўровномани тўлдириш ҳамда ваколатли органга юбориш.


2. Сўровномани ваколатли органга юбориш.


1. 20 дақиқа ичида


2.Автоматик равишда









3-босқич

Ваколатли орган


1. Тақдим этилган маълумотларни кўриб чиқиш.


2. ЭРИ калитларини рўйхатга олиш ва ЭРИ сертификатини расмийлаштириш ёки рад этиш хабарномасини тайёрлаш.


3. ЭРИ калити сертификатини реестрга киритиш, мурожаат қилувчига смс-хабар шаклида ЭРИ калити паролини жўнатиш.


4. Расмийлаштирилган ЭРИ калити сертификатини ёки асосланган сабабларга кўра рад этиш хабарномасини Давлат хизматлари марказига юбориш.


Автоматик равишда









4-босқич

Давлат хизматлари маркази


1. Ваколатли органдан ЭРИ калити сертификатини ёки асосланган сабабларга кўра рад этиш хабарномасини олиш.


2. ЭРИ ёпиқ калити эгаси шахсини аниқлаш, ЭРИ калитларини ва ЭРИ сертификатини ўзга маълумот манбаига ёзиш.


3. Қоғоз ҳужжат шаклидаги ЭРИ калити сертификатини расмийлаштириш ва ЭРИ ёпиқ калити эгасига бериш ёки асосланган сабабларга кўра рад этиш.


20 дақиқа ичида



      





Маъмурий регламентга

1а-ИЛОВА


Ягона портал ёки расмий ахборот ресурси орқали

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий

давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари

томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан

эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли

имзо калитининг сертификатини бериш бўйича

давлат хизматларини кўрсатиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддати



1-босқич

Мурожаат қилувчи


1. ЭРИ калити сертификатини олиш учун сўровномани ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни Ягона портал ёки расмий ахборот ресурси орқали Давлат хизматлари марказига юбориш.


2. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимни тўлаш.


1. Хоҳишига кўра



2. Мурожаат қилинганда









2-босқич

Давлат хизматлари маркази


1. Сўровноманинг тўлиқлиги ва тўғрилигини ҳамда мурожаат қилувчининг шахсини масофадан туриб аниқлаш.


2. Мурожаат этувчи номидан сўровномани тўлдириш ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан биргаликда ваколатли органга юбориш.


1 иш куни ичида









3-босқич

Ваколатли орган


1. Тақдим этилган маълумотларни кўриб чиқиш.


2. ЭРИ калитларини рўйхатга олиш ва ЭРИ сертификатини расмийлаштириш ёки рад этиш хабарномасини тайёрлаш.


3. ЭРИ калити сертификатини реестрга киритиш ва смс-хабар шаклида ЭРИ сертификатини олинганлигини тасдиқлаш тўғрисида ахборот жўнатиш.


4. Расмийлаштирилган ЭРИ калити сертификатини ёки асосланган сабабларга кўра рад этиш хабарномасини Давлат хизматлари марказига ва мурожаат қилувчига юбориш.


Автоматик тарзда









4-босқич

Мурожаат қилувчи


1. Ягона портал ёки расмий ахборот ресурсидаги шахсий кабинетдан ЭРИ калити сертификатини ёки асосланган сабабларга кўра рад этиш хабарномасини олиш ва олинганлигини тасдиқлаш.


2. ЭРИ калитининг сертификатини ҳамда чоп этишга мўлжалланган электрон ҳужжат шаклидаги нусхасини юклаб олганлиги ҳақида тасдиқлаган ҳолда ваколатли органни хабардор қилиш.


1 соат ичида




       





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Электрон рақамли имзо калити сертификатини олиш учун

СЎРОВНОМА


I. Мурожаат мақсади:

1-1

q

Электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш

1-2

q

Электрон рақамли имзо калитининг сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш

1-3

q

Электрон рақамли имзо калитининг сертификатининг амал қилишини қайта тиклаш

1-4

q

Электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бекор қилиш

II. Мурожаат этувчи тўғрисида маълумотлар:

2-1

Жисмоний шахс:

2-1-1

Фамилияси:

2-1-2

Исми:

2-1-3

Отасининг исми:

2-1-4

Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР):

2-1-5

q

Касб-ҳунар коллежи ёки академик лицей ўқитувчиси

2-2

q

Юридик шахс

2-2-1

Юридик шахснинг тўлиқ номи:

2-2-2

Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР):


Изоҳ: 2-2, 2-2-1 ва 2-2-2-бандлар жисмоний шахс - юридик шахс раҳбари ва/ёки вакили сифатида сўровномани тақдим этганида, 2-1-бандга қўшимча равишда тўлдирилади ва сўровномага юридик шахснинг хати (ишончнома) илова қилинади.

ЭРИ калити сертификати Ягона портал ёки расмий ахборот ресурси орқали олинганда, мурожаат қилувчининг паспорти (ID-карта) нусхаси ҳамда паспортнинг асосий саҳифаси (ID-карта) билан биргаликда "селфи" усулида олинган фотосурат нусхаси илова қилинади.

2-3

ЭРИ ёпиқ калитнинг пароли ва сўровномани кўриб чиқиш натижаси тўғрисидаги хабарномани юбориш учун

телефон рақами:

     

III. Қўшимча маълумотлар:

3-1

Электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туришда/қайта тиклашда/бекор қилишда:

3-1-1

Электрон рақамли имзо калитининг сертификати:

3-1-1-1

Серияли тартиб рақами:

3-1-1-2

Берилган сана:

_____/____/_______й.

3-2

q

1) Рўйхатга олиш марказининг оммавий офертаси талаблари ва шартлари билан танишлигимни ва унга риоя этишни ўз зиммамга олишимни тасдиқлайман.

2) Давлат хизмати олиш учун тақдим этилаётган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ишончлилигини тасдиқлайман.

3) Ишончсиз маълумотлар тақдим этилган тақдирда давлат хизмати кўрсатишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рад этилиши мумкинлиги менга маълум.

3-3

Мурожаат этувчининг имзоси

    

IV. Қўшимча маълумотлар:

4-1

Сўровномани қабул қилиш санаси ва вақти:

_____/______/_____й. _____:______

4-2

Сўровноманинг уникал рўйхатдан ўтказиш рақами:


4-3

Давлат хизматлари маркази ходимининг имзоси, исми ва лавозими


   





Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



__________ туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази

орқали 20__ йил ___ чоракда берилган электрон

рақамли имзо калитларининг сертификатлари

РЕЕСТРИ

    

Т/р

ЭРИ ёпиқ калити эгасининг Ф.И.О.

Берилган сана

ЭРИ калити сертификатнинг

рақами

ЭРИ калити сертификатининг

амал қилиш муддати

Изоҳ











    

Ваколатли органга _______та қоғоз ҳужжат шаклидаги имзоланган ЭРИ калитларининг сертификатлари топширилди.


 


Топширди

Қабул қилди














(имзо)


(Давлат хизматлари маркази ходимининг Ф.И.О.)


(имзо)


(ваколатли орган ходимининг Ф.И.О.)







"___" _____________ 20__ й.

"___" _____________ 20__ й.

       


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 14 май











































Время: 0.2071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск