ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банк операциялари /

Марказий банк Бошқарувининг 03.02.2018 й. 4/2-сон "Банкларнинг депозит (омонат) cертификатларини чиқариш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 05.04.2018 й. 1859-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.04.2018 й.

N 1859-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

03.02.2018 й.

N 4/2


ҚАРОРИ




Банкларнинг депозит (омонат)

сертификатларини чиқариш ва муомалада

бўлиш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 14 августдаги 17/2-сон қарори (рўйхат рақами 1859, 2008 йил 24 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 39-сон, 400-модда) билан тасдиқланган Банкларнинг депозит (омонат) сертификатларини чиқариш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                            М. Нурмуратов







Қарорга

ИЛОВА



Банкларнинг депозит (омонат)

сертификатларини чиқариш ва муомалада

бўлиш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 20-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Сертификатдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш мумкин. Бунда қимматли қоғозларнинг уюшган савдосида сертификатларга доир битимларни тузиш ва рўйхатдан ўтказиш уларни ёзма равишда (қоғозда) расмийлаштириш заруратисиз электрон шаклда амалга оширилади. Сертификатларга доир бошқа битимлар ёзма шаклда тузилади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.".


2. 31-банднинг иккинчи хатбошисидаги "(ёки унинг нотариал тасдиқланган нусхаси)" деган сўзлар "(нусхаси олиниб, асли қайтарилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 41-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


4. 55-банднинг "г" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"г) банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия Марказий банк томонидан чақириб олинганда;".


5. 58-банднинг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"б) банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия Марказий банк томонидан чақириб олинганда;".


6. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 9 апрель, 14-сон, 295-модда







































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск