ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 31.03.2018 й. 12/22-сон "Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 25.04.2018 й. 2709-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.04.2018 й.

N 2709-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

31.03.2018 й.

N 12/22


ҚАРОРИ



Тижорат банкларининг ликвидлилигини

бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги

низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/14-сон қарори (рўйхат рақами 2709, 2015 йил 13 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 32-сон, 437-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ойдан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                        М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банкларининг ликвидлилигини

бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"банкнинг ликвидлилиги (бундан буён матнда ликвидлилик деб юритилади)  банк активлар ўсишини молиялаштириши ва кўзда тутилмаган (номақбул) йўқотишларсиз мажбуриятларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш имконияти;";

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ликвидли активлар  қиймати бозорда шаклланадиган, бозор қиймати бўйича қисқа муддат ичида уларни сотиб олишга осонлик билан харидор топиладиган, доимий равишда кўзда тутилмаган (номақбул) йўқотишларсиз сотилувчи ва сотиб олинувчи активлар;";

қуйидаги мазмундаги саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"йирик қарз (депозит, кредит ва бошқа мажбуриятлар)  ҳажми банк I даражали капиталининг 5 фоизидан юқори бўлган бир шахс ёки бир-бирига дахлдор шахслар гуруҳига тегишли қарз;

таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатлар  "Standard & Poor`s", "Fitch Ratings" ва "Moody`s Investors Service" рейтинг компанияларининг инвестицион рейтинг баҳоларига ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу баҳоларга тенг бўлган рейтинг баҳоларига эга мамлакатлар.".


2. Қуйидаги мазмундаги 1-1-банд билан тўлдирилсин:

"1-1. Мамлакат, банк ёки корхона "Standard & Poor`s", "Fitch Ratings", "Moody`s Investors Service" ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган бошқа рейтинг компанияларининг бир нечтаси томонидан тан олинган рейтинг баҳоларига эга бўлганда, ушбу низом ҳисоб-китобларида энг паст рейтинг баҳоси ҳисобга олинади.".


3. 2-бандда:

бешинчи хатбоши "очилган" деган сўздан кейин "вакиллик" деган сўз билан тўлдирилсин;

олтинчи хатбоши "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг" деган сўзлардан кейин "ва Марказий банкининг" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

еттинчи хатбошидаги "қисқа муддатли (7 кунгача)" деган сўзлар "қисқа муддатли (30 кунгача)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатлар ҳукуматлари ва Марказий банклари томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар, шунингдек бу мамлакатлар ҳукуматлари ва Марказий банкларига бошқа молиявий талаблар;

"Standard & Poor`s", "Fitch Ratings" ва "Moody`s Investors Service" компанияларининг инвестицион рейтинг даражасидан кам бўлмаган ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларнинг ушбу баҳо даражаларига тенг бўлган рейтинг баҳоларига эга, ривожланган фонд биржалари рўйхатларига киритилган, таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатларнинг етакчи компаниялари қимматли қоғозлари.".


4. 3-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мазкур Низомнинг 2-банди тўртинчи хатбошисида келтирилган ликвидли активлар, бундан Марказий банкнинг мажбурий захира ҳисобварағидаги маблағлар мустасно;

таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатлардаги "Standard & Poor`s", "Fitch Ratings" ва "Moody`s Investors Service" компанияларининг инвестицион рейтинг даражасидан ёки Марказий банк томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу рейтинг даражасига тенг бўлган рейтинг баҳоларига эга банкларга жойлаштирилган ликвидли активлар.".


5. 4-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"таъминот сифатида қўйилмаган ёки хатланмаган бўлиши.".


6. 20-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ликвидлиликни бошқариш учун масъул бўлган таркибий бўлинма томонидан ликвидлилик бўйича стресс шароитларида (бир банкда ёки бутун банк тизимида омонатларни оммавий чиқиб кетиши, банк тизимидаги муаммолар, банкнинг банкрот ҳолатига келиб қолиши ва бошқа шу каби ҳолатлар) банк бошқарувига ликвидлилик ҳолати юзасидан ҳисоботларни бир кунда камида икки маротаба тақдим этиши лозим.".


7. 21-банд "ликвидлилик ҳисоботида" деган сўзлардан кейин "камида" деган сўз билан тўлдирилсин.


8. 23-банднинг иккинчи хатбошисидаги "имкониятини яратиб бериши" деган сўзлар "тўғрисида огоҳлантириши" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 26-бандда:

қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"кейинги 30 календарь куни учун ликвидлилик прогнози;";

ўн иккинчи хатбоши ўн учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


10. 36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"36. Таъминотга эга бўлмаган банклараро кредит битимларини тузганда бир қарздорга тўғри келувчи таваккалчилик меъёрларига амал қилиш керак. Овернайт операциялари бундан мустасно бўлиб, уларнинг энг юқори миқдори банк I даражали капиталининг 25 фоизидан ошмаслиги лозим.".


11. 43-1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Жорий ликвидлилик коэффициентини аниқлашда банклараро бозорда 30 кунгача жойлаштирилган ёки жалб қилинган депозитлар ва кредитлар соф кўринишда, агар активлар мажбуриятлардан кўп бўлса, ортган сумма жорий активлар таркибига, агар мажбуриятлар активлардан кўп бўлса, ортган сумма жорий мажбуриятлар таркибига қўшилади. Бунда камроқ бўлган актив ва мажбуриятлар суммаси жорий активлардан ҳам жорий мажбуриятлардан ҳам чегириб ташланади.".


12. 43-2-бандда:

биринчи хатбошидаги "ҳисобварағи ва мажбурий захиралар депозитларидаги" деган сўзлар "ҳисобварағидаги" деган сўз билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лаҳзали ликвидлилик коэффициенти 10 фоиздан кам бўлмаслиги лозим.".


13. 45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"45. Ликвидлилик коэффициентлари ликвидлиликнинг етарлилиги бўйича умумий баҳонинг бир қисми ҳисобланади.".


14. 46-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"46. Ликвидлиликни ҳисоблашда ликвидли активларнинг жами активлардаги улушини, ликвидли активларнинг доимий бўлмаган мажбуриятлардаги улушини ҳисоблаш орқали қўшимча ликвидлилик коэффициентларидан ҳам фойдаланилади.".


15. 47-банддаги "депозитларнинг ажратилган кредитлардаги" деган сўзлар "ажратилган кредитларнинг депозитлардаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


16. 54-банднинг иккинчи хатбошисидаги "банк регулятив капитали" деган сўзлар "жами капитал" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


17. 55-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"балансдан ташқари моддаларнинг 15 фоизи.".


18. 1-иловада:


а) 4-банднинг биринчи ва олтинчи хатбошиларидаги "мажбуриятлар" деган сўз "моддалар" деган сўз билан алмаштирилсин;


б) 5-банддаги "мажбуриятларни" деган сўз "моддаларни" деган сўз билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 26 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 30 апрель, 17-сон, 350-модда









































Время: 0.0285
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск