ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 31.03.2018 й. 12/20-сон "Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 27.04.2018 й. 2696-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.04.2018 й.

N 2696-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

31.03.2018 й.

N 12/20


ҚАРОРИ



Тижорат банкларида активлар

сифатини таснифлаш ва активлар бўйича

эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар

шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш

тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ва "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 13 июндаги 14/5-сон қарори (рўйхат рақами 2696, 2015 йил 14 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 28-сон, 374-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ойдан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                  М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банкларида активлар

сифатини таснифлаш ва активлар бўйича

эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар

шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"активлар - кредит, микроқарз, овердрафт, лизинг, факторинг, қимматли қоғозлар, инвестициялар, бошқа банклардаги маблағлар, ҳисобланган фоизсиз даромадлар, банкнинг бошқа хусусий мулклари, бўлиб-бўлиб тўлаш шаклида сотилган мулклар, балансдан ташқари моддалар (чақириб олинмайдиган кредит мажбуриятлари, фойдаланилмаган кредит линиялари, аккредитивлар, кафолатлар) ҳамда ҳисобланган фоизлардан ташқари бошқа барча талаблар;";

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"таъминланмаган активлар - таъминоти белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган активлар;";

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"ишончли (эътимодли) активлар - банк ҳисобварағида мунтазам пул оқими мавжуд бўлган, яхши обрў ва кредит тарихига эга қарз олувчиларга таъминотсиз ажратилган активлар.".


2. Қуйидаги мазмундаги 1-1-банд билан тўлдирилсин:

"1-1. Активлар сифатини таснифлаш ва уларни банк балансида акс эттириш банк ва қарздор ўртасида тузилган шартнома шартларини ўзгартирмайди, шу жумладан шартнома шартларига мувофиқ банк томонидан асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни, шунингдек шартнома шартларини бажармаганлиги учун жарима ва пеняларни тўлиқ миқдорда қарздордан ундириш ҳуқуқини бекор қилмайди.".


3. 9 ва 10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Қарзларнинг ўз муддатида тўланишига шубҳа туғдирмайдиган активлар сифати "стандарт" деб таснифланади. Бунда:

қарз олувчи юридик ёки тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахс молиявий жиҳатдан барқарор ҳисобланган, етарли миқдорда капиталга, юқори даромадлилик даражасига ҳамда барча мавжуд мажбуриятларни, жумладан мазкур қарзни қондириш учун етарли пул маблағлари оқимига, шунингдек амалга оширилиши мумкин бўлган стратегик режага, бозорда рақобатдошлик қобилиятига, яхши маҳсулотни ишлаб чиқаришга ва ўз маҳсулоти бўйича маркетинг режасига эга бўлиши;

қарз олувчи (биргаликда қарз олувчи) жисмоний шахс барқарор даромад манбаига эга ҳамда даромадлари банкдан олинган кредит ва фоизларни тўлашга етарли, яхши кредит тарихига эга, яъни олдин олган барча кредитлари бўйича тўловларни ва бошқа мажбуриятларни ўз вақтида бажарган бўлиши керак.

Таъминот "яхши таъминланган" кредит мезонларига мос келиши лозим. Жумладан, таъминот турлари нотариал жиҳатдан тасдиқланган бўлиши (агар қонун ҳужжатларида нотариал тасдиқланиши назарда тутилган бўлса), зарур ҳолларда, тегишли мулк битимини рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда рўйхатга олиниши, шу жумладан тижорат банкининг гаров мол-мулкига доир ҳуқуқлари тўғрисидаги ёзув гаров реестрида акс эттирилиши зарур.

Тижорат банки кредит қайтарилмаган ҳолда чекловларсиз ва эркин равишда уни таъминот ҳисобидан ундириб олишга ҳақли. Таъминотга доир тақдим этилаётган барча ҳужжатлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилиши лозим. Бундан ишончли (эътимодли) активлар мустасно бўлиб, уларнинг асосий қарзи ва фоизлари бўйича муддати ўтган қарздорликлари мавжуд бўлмаса, бундай активлар сифати "стандарт" деб таснифланади.

10. Сифати "стандарт" деб таснифланган активлар қайтарилишида муаммолар кузатилмайди.

Қарздор томонидан охирги 180 кунда активларнинг асосий қарзи ва (ёки) фоизлари бўйича муддати 30 кунгача кечиктирилган ягона ҳолат мавжуд бўлса, ушбу активлар сифати "стандарт" деб таснифланади, ишончли (эътимодли) активлар бундан мустасно.

Бунда шартлари қайта кўрилган активлар сифати "стандарт" деб таснифланиши мумкин эмас.".


4. 11-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Стандарт активларга яратиладиган захиралар тижорат банклари томонидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан сўнг қолган соф фойда ҳисобидан мазкур Низом кучга кирган кундан кейин ажратилиб, ҳисобот санасига сифати "стандарт" деб таснифланган активлар қолдиғидан келиб чиққан ҳолда банк фойдасини тақсимлаш бўйича акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига мувофиқ ташкил қилинади.".


5. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Қарздорнинг молиявий ҳолати барқарор ҳисобланган, лекин айрим салбий ҳолатлар ёки тенденциялар мавжуд бўлиб, агар улар бартараф этилмаса, молиялаштирилган лойиҳанинг амалга ошишига ёки қарздорнинг активни ўз вақтида тўлаш қобилиятига нисбатан шубҳа пайдо бўлиши мумкин бўлган активлар сифати "субстандарт" деб таснифланади.

Қуйида келтирилган омиллардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса, активларнинг сифати "субстандарт" деб таснифланади:

молиявий ҳолати ёки таъминотни назорат қилиш борасида шубҳалар бўлса;

кредит ҳужжатларида етарлича ахборот ёки таъминот бўйича ҳужжатлари бўлмаса;

қарздорнинг 2-сон картотекаси мавжуд бўлиб, ундаги тўлов ҳужжатларининг муддати 30 кундан ошмаган бўлса (фаолияти мавсумий хусусиятга эга қарздорлар бундан мустасно);

охирги 180 кун ичида активларнинг асосий қарзи ва (ёки) фоизлари бўйича муддати 30 кунгача кечиктирилган бир нечта ҳолатлар мавжуд бўлса;

ишончли (эътимодли) активларнинг асосий қарзи ва фоизлари бўйича 30 кундан ошмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса;

таъминланган активлар бўйича асосий қарз ва фоизлар бўйича 30 кундан ортиқ, лекин 90 кундан ошмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса.".


6. 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Қуйида келтирилган омиллардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса, активларнинг сифати "қониқарсиз" деб таснифланади:

асосий тўлов манбалари қарз тўлаш учун етарли бўлмаса, таъминотга қўйилган мулкни ва қарз олувчининг бошқа асосий воситаларини сотиш, тўланиши лозим бўлган қарзларни узайтиришларни ҳисобга олган ҳолда қўшимча тўлов манбаларини топиш талаб этиладиган бўлса;

қарз олувчининг жорий молиявий ҳолати ёки унинг пул маблағларининг мўлжалланаётган оқими мажбуриятларни қоплаш учун етарли бўлмаса;

қарз олувчининг капитали етарли даражада бўлмаса;

қарздорнинг 2-сон картотекасида 31 кундан ортиқ, лекин 90 кундан ошмаган муддатга кечиктирилган тўлов ҳужжатлари мавжуд бўлса (фаолияти мавсумий хусусиятга эга қарздорлар бундан мустасно);

ушбу соҳага нисбатан тенденция ва истиқболлар барқарор бўлмаса;

таъминот қиймати асосий қарз суммасидан ошмаган, ҳеч бўлмаганда асосий қарзнинг тўланмаган суммасига тенг бўлса (ишончли (эътимодли) активлар бундан мустасно);

ишончли (эътимодли) активлар бўйича асосий қарз ва фоизлар бўйича 31 кундан ортиқ, лекин 90 кундан ошмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса;

таъминланган активлар бўйича асосий қарз ва фоизлар бўйича 91 кундан ортиқ, лекин 120 кундан ошмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса.".


7. 17-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қарздорнинг 2-сон картотекасида 91 кундан ортиқ, лекин 180 кундан ошмаган муддатга кечиктирилган тўлов ҳужжатлари мавжуд бўлса (фаолияти мавсумий хусусиятга эга қарздорлар бундан мустасно);"

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"ишончли (эътимодли) активлар бўйича асосий қарз ва фоизлар бўйича 91 кундан ортиқ лекин, 180 кундан ошмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса;

таъминланган активлар бўйича асосий қарз ва фоизлар бўйича 121 кундан ортиқ лекин, 180 кундан ошмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса.".


8. 20-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қарздорнинг 2-сон картотекасида муддати 180 кунга кечиктирилган тўлов ҳужжатлари мавжуд бўлса;".


9. Қуйидаги мазмундаги 21-1-21-3-бандлар билан тўлдирилсин:

"21-1. Агар икки йилдан ортиқ муддатга ажратилган активлар бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш графикка асосан охирги олти ойга белгиланган бўлса ёки шартномада активларни қайтариш графиги бўлмаса, бундай активлар сифатининг таснифи бир тоифага пасайтирилиши лозим.

21-2. Республика ҳудудидаги банкларга жойлаштирилган активлар (вакиллик ҳисобварақлари, банклараро депозитлар ва кредитлар) сифати қуйидагича таснифланади:

асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш муддати 10 кунгача кечиктирилганда - "қониқарсиз";

асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш муддати 11 кундан 30 кунгача кечиктирилганда - "шубҳали";

асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш муддати 31 кундан кечиктирилганда, шунингдек актив жойлаштирилган банкнинг лицензияси чақириб олинган ёки бошқа тартибда уни тугатиш ишлари бошланганда - "умидсиз".

Бунда актив жойлаштирилган банкларнинг молиявий кўрсаткичлари ҳамда Марказий банк томонидан ўрнатилган нормативларнинг бажарилиши мунтазам ўрганиб борилади.

21-3. Республика ҳудудидан ташқаридаги банкларга жойлаштирилган активлар (вакиллик ҳисобварақлари, банклараро депозитлар ва кредитлар) сифати қуйидагича таснифланади:

активлар жойлаштирилган банк "Standard & Poor`s", "Fitch Ratings" ва "Moody`s Investors Service" рейтинг компанияларининг инвестицион рейтинг баҳоларига ёки Марказий банк томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу баҳоларга тенг бўлган рейтинг баҳоларига эга бўлганда - "стандарт";

активлар жойлаштирилган банк "Standard & Poor`s", "Fitch Ratings" ва "Moody`s Investors Service" рейтинг компанияларининг инвестицион рейтинг баҳоларидан ёки Марказий банк томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу баҳолардан паст рейтинг баҳосига эга бўлганда, шунингдек ушбу банкларнинг рейтинг баҳолари инвестицион рейтинг баҳоларидан пасайтирилганда - "субстандарт";

активларнинг асосий қарз ва (ёки) фоизлари бўйича муддати ўтган қарздорликлар мавжуд бўлганда - "умидсиз".

Бунда актив жойлаштирилган банкларнинг молиявий кўрсаткичлари ҳамда рейтинг баҳолари мунтазам ўрганиб борилади.

Активлар жойлаштирилган банк икки ёки ундан кўп рейтинг компанияларининг баҳоларига эга бўлганда, ҳисоб-китобларда энг паст рейтинг баҳоси ҳисобга олинади.".


10. 26-бандда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатлар ҳукуматлари ва Марказий банклари томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар гарови, шунингдек бу мамлакатлар ҳукуматларининг кафолати;

Халқаро валюта фонди ва Жаҳон банки гуруҳи (Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия коорпорацияси, Халқаро инвестицияларни кафолатлаш агентлиги, Халқаро тараққиёт ассоциацияси) ҳамда Осиё тараққиёт банки, Осиё инфраструктура инвестиция банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа инвестиция банки, Европа инвестиция жамғармаси, Ислом тараққиёт банки ҳамда Европа Кенгашининг тараққиёт банклари кафолати;";

олтинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

саккизинчи хатбошидаги "гаров" деган сўз "закалат" деган сўз билан алмаштирилсин.


11. Қуйидаги мазмундаги 30-1-30-3-бандлар билан тўлдирилсин:

"30-1. Шартномада белгиланган охирги муддати ўзгартирилмаган ҳолда, асосий қарз ва (ёки) фоизлар бўйича оралиқ тўловларнинг муддатлари бир марта қайта кўриб чиқилган активларнинг сифати "қониқарсиз" деб таснифланади.

Мазкур активларнинг муддати қайта кўриб чиқилгандан кейин қайтариш графигига асосан камида кетма-кет 3 та тўлов тўлиқ ва ўз вақтида тўланган тақдирда, уларнинг сифати "субстандарт" деб таснифланиши мумкин.

Бунда активларни қайтариш графиги бўйича тўлов бошланган ойдан шартноманинг охирги муддатига қадар ҳар ойда тенг (пропорционал) тўловлар асосида қайтарилиши белгиланган тақдирда кетма-кет 3 та тўлов, акс ҳолда шу миқдорга тенг 3 тадан кўпроқ тўловлар ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши лозим.

30-2. Қуйида келтирилган омиллардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса, шартлари қайта кўриб чиқилган активларнинг сифати "шубҳали" деб таснифланади:

мазкур низомнинг 28-банди иккинчи, учинчи, тўртинчи ва олтинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда;

шартноманинг охирги муддати бир марта узайтирилганда.

30-3. Шартлари қайта кўриб чиқилгандан кейин асосий қарз ва (ёки) фоиз тўловлари ўз вақтида ва тўлиқ тўланмаган активлар сифати "умидсиз" деб таснифланади.".


12. 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"31. Янги қарздор томонидан асосий қарз ва фоизларнинг тўланмаган барча суммалари қопланиб, активни қайтариш графиги бўйича кетма-кетликдаги кейинги 3 та тўловлар тўлиқ ва ўз вақтида тўланса, муаммоли активлар сифатининг таснифи тегишли тарзда қайта кўриб чиқилиши мумкин.".


13. 33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"33. Активлар сифати уларнинг шартлари қайта кўриб чиқилишидан олдинги таснифланган тоифадан юқори ёки яхшироқ тоифада таснифланиши мумкин эмас (мазкур низомнинг 30-1-банди иккинчи ва учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно).

Ҳеч қандай ҳолатда активга унинг шартлари қайта кўриб чиқилгандан сўнг дарҳол "стандарт" тоифани бериш мумкин эмас.

Актив икки ва ундан ортиқ марта шартлари қайта кўриб чиқилганда, актив сифатини таснифлаш тоифаси шартлари қайта кўриб чиқилишидан олдинги тоифасидан бир поғонага паст бўлиши керак.".


14. Қуйидаги мазмундаги 4-1-боб билан тўлдирилсин:


"4-1-боб. Берилган банк кафолатларининг

сифатини таснифлаш


33-1. Тижорат банклари томонидан берилган кафолатлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши захира миқдори принципиалнинг молиявий аҳволи, кредит тарихи ва принципиал фаолият кўрсатаётган иқтисодиёт тармоғи ҳолатини ҳисобга олган ҳолда унинг кредитга лаёқатлилигидан келиб чиқиб белгиланади.

33-2. Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлганда, банк кафолатининг сифати "стандарт" деб таснифланади:

принципиал молиявий жиҳатдан барқарор;

принципиал юқори даромадлилик даражасига эга;

барча молиявий мажбуриятларини ўз муддатида бажаришига шубҳа туғдирмайдиган, шу жумладан кафолат бўйича қарзини қондириш учун етарли пул маблағлари оқимига эга;

тижорат ишларини ривожлантириш ҳамда молия ресурсларини эркин жалб қилиш имкониятлари мавжуд;

фаолияти чекланган таъминотчи ҳамда истеъмолчиларга боғлиқ бўлмаган;

тақдим этилаётган таъминотга доир барча ҳужжатлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган;

кредит ёки бошқа қарзлари бўйича тўловлар ўз вақтида амалга оширилган.

33-3. Қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлганда, банк кафолатининг сифати "субстандарт" деб таснифланади:

умумий молиявий аҳволи барқарор ҳисобланган, лекин фаолиятида айрим иқтисодий салбий ҳолатлар мавжуд бўлган, уларнинг бартараф этилмаслиги принципиалнинг мажбуриятларини ўз вақтида бажармаслик ҳолатини вужудга келтириш хавфининг мавжудлиги;

даромадлари ёки пул маблағлари оқимининг пасайиш тенденцияси мавжудлиги.

33-4. Қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлганда, банк кафолатининг сифати "қониқарсиз" деб таснифланади:

молиявий аҳволининг жиддий ёмонлашувига сабаб бўлувчи ҳолатларнинг мавжудлиги;

даромадлари ёки пул маблағлари оқимининг охирги чоракка нисбатан 50 фоизга камайганлиги (фаолияти мавсумий хусусиятга эга қарздорлар бундан мустасно);

охирги ҳисобот ойидаги мавжуд барча муддати келган мажбуриятларни, шунингдек кафолат суммасини ушбу ой давомида келиб тушган пул маблағлари ҳисобидан қоплаш имкониятига эга эмаслиги.

33-5. Қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлганда, банк кафолатининг сифати "шубҳали" деб таснифланади:

мазкур Низомнинг 33-4-бандида назарда тутилган ҳолатлардан бирининг оғирлашганлиги;

охирги беш йилда салбий кредит тарихига эга эканлиги, яъни тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлиги.

33-6. Қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлганда, банк кафолатининг сифати "умидсиз" деб таснифланади:

берилган кафолат бўйича мажбуриятни банк томонидан бажариш ҳолатларининг юзага келиши;

кредит ёки бошқа қарзлари бўйича тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилмаганлиги;

талаб қилиб олингунча ҳисобварағига охирги чоракда тушум бўлмаганлиги (фаолияти мавсумий хусусиятга эга қарздорлар бундан мустасно);

молиявий фаолияти бўйича суд жараёнларининг олиб борилаётганлиги;

банкротлик аломатларининг мавжудлиги.

33-7. Банк кафолатлари бўйича эҳтимолий йўқотишларга доир захирани шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2364, 2012 йил 15 май) мувофиқ амалга оширилади.".


15. 34-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлганда, инвестициялар даромад келтирган ҳисобланади:

банкка дивиденд кўринишида даромад келтирганда;

банк томонидан қилинган инвестицияни қайта баҳолаш натижасида ижобий фарқ юзага келганда;

фонд биржасида котировкаси ошганда;

банк инвестиция киритган корхонанинг ташқи аудиторлик текширувидан ўтган молиявий ҳисоботига кўра ҳисобот даврини фойда билан якунлаганда.".


16. 35-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бундай инвестицияларнинг сифати энг паст тоифада таснифланиши керак.".


17. Қуйидаги мазмундаги 36-1-банд билан тўлдирилсин:

"36-1. Банк активлари бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш захираси шу актив валютасида шакллантирилиши лозим.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 30 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 30 апрель, 17-сон, 358-модда








































Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск