Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона тўловлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.12.2017 й. ПҚ-3448-сон "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг 2017 йилги версиясини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.12.2017 й.

N ПҚ-3448



Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ ТОВАР

НОМЕНКЛАТУРАСИНИНГ  2017  ЙИЛГИ

ВЕРСИЯСИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Ташки иқтисодий фаолият товар номенклатурасини жаҳон амалиётида қўлланилаётган Товарларни тавсифлаш ва кодлашнинг уйғунлаштирилган тизими (2017 йилги версияси) билан янада унификациялаш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Жаҳон божхона ташкилоти томонидан жаҳон савдосида муомалада бўлган товарларнинг халқаро таснифини уйғунлаштириш мақсадида Товарларни тавсифлаш ва кодлашнинг уйғунлаштирилган тизимига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди, улар 2017 йилда кучга кирди.


2. Товарларни тавсифлаш ва кодлашнинг уйғунлаштирилган янги тизими негизида ишлаб чиқилган 2017 йилги версиядаги Ўзбекистон Республикаси Ташки иқтисодий фаолият товар номенклатураси 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб амалга киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташки савдо вазирлиги (Ж. Ходжаев), Давлат божхона қўмитаси (М. Тохирий) 2018 йилнинг 1 январига кадар 2017 йилги версиядаги Ўзбекистон Республикаси Ташки иқтисодий фаолият товар номенклатураси чоп этилишини ва у манфаатдор ташкилотларга етказилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Ташки иқтисодий фаолиятини тартибга солишга доир чора-тадбирларни давом эттириш тўғрисида" 2012 йил 10 сентябрдаги ПҚ-1816-сонли қарори 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташки савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзагротеҳсаноатхолдинг" АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов, Ўзбекистон Республикаси ташки савдо вазири Ж.А. Ходжаев ва Давлат божхона қўмитаси раиси М.В. Тохирий зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                          Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 29 декабрь




























Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск