Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

Молия вазирлигининг 25-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2018-09-сон, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 08/4-сон "Телекоммуникация хизматларидан олинадиган даромадларни шакллантириш ва тақсимлаш ва уларни "Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясининг бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 15.02.2018 й. Қарори (АВ томонидан 01.03.2018 й. 2268-1-сон билан рўйхатга олинган

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.03.2018 й.

N 2268-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.02.2018 й.

N 25


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

15.02.2018 й.

N 2018-09


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.02.2018 й.

N 08/4


ҚАРОРИ



"Телекоммуникация хизматларидан олинадиган

даромадларни шакллантириш ва тақсимлаш ва уларни

"Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясининг бухгалтерия

ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2011 йил 19 августдаги 55, 2011-28, 04-8/3508-сон "Телекоммуникация хизматларидан олинадиган даромадларни шакллантириш ва тақсимлаш ва уларни "Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясининг бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2268, 2011 йил 27 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 39-сон, 406-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Д. Кучкаров

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

       





Қарорга

ИЛОВА



Телекоммуникация хизматларидан олинадиган

даромадларни шакллантириш ва тақсимлаш ва уларни

"Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясининг бухгалтерия

ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Қарор муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги ва "Телекоммуникациялар тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги қарор қилади:".


2. Низом муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги ва "Телекоммуникациялар тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 июндаги 253-сон "Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги ва 2001 йил 27 декабрдаги 488-сон "Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясини хусусийлаштиришга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ телекоммуникация хизматларидан олинадиган даромадларни шакллантириш ва тақсимлаш ҳамда уларни "Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясининг (кейинги ўринларда "Ўзбектелеком" АК деб юритилади) бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартибини белгилайди.".


3. Мазкур ўзгартиришлар "Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 5 март, 9-сон, 170-модда





































Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск