ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Юридик хизмат /

Адлия вазирининг 09.03.2018 й. 136-мҳ-сон "Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 09.03.2018 й. 2920-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.03.2018 й.

N 2920-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

09.03.2018 й.

N 136-мҳ


БУЙРУҒИ



Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат

ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон "Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 28 августдаги 265-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2920, 2017 йил 28 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 934-модда) билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси ҳамда Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Н. Жўраев зиммасига юклансин.



Вазир                                                                     Р. Давлетов






Буйруққа

ИЛОВА



Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат

ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. 5-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари олдинги иш ёки хизмат жойида берилган махсус унвонларни ҳисобга олган ҳолда, улар эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, ушбу Низом иловасига мувофиқ тенглаштирилган тарзда мазкур Низомда белгиланган тартибда берилади.".


2. 19-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Хатлов натижасига кўра ходимни мартаба даражасига тавсия этиш ҳақидаги ҳужжатлар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан 10 кунлик муддат ичида тегишлича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига юборилади.".


3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда илова билан тўлдирилсин.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

ИЛОВА



"Давлат органлари ва ташкилотлари

юридик хизмат ходимларига

мартаба даражалари бериш тартиби

тўғрисидаги низомга

ИЛОВА



Махсус унвон ва мартаба даражасига эга

бўлган бошқа давлат органларидан давлат органлари

ва ташкилотларининг юридик хизматига ўтказилган

ходимларга махсус унвон ва мартаба даражасига

тенглаштирилган мартаба даражаси бериш

ЖАДВАЛИ

Т/р

Давлат

органлари

ва таш-

килот-

лари

юридик хизмат-

ларининг мартаба

даража-

лари


Адлия

органла-

рининг

мартаба

даражалари


Суд

органла-

рининг

мартаба

даражалари


(Ҳарбий)

прокуратура

органларининг

мартаба

даражалари


Ички ишлар

органлари-

нинг махсус

унвонлари


Ҳарбий

унвон-

лар


Божхона

органлари-

нинг махсус

унвонлари


Солиқ

органлари-

нинг махсус

унвонлари


1.

3-даражали юрист

3-даражали юрист

3-даражали юрист

3-даражали юрист,

адлия лейтенанти


Лейтенант

Лейтенант

Божхона хизмати лейтенанти


Солиқ хизматининг 3-даражали инспектори


2.

2-даражали юрист

2-даражали юрист

Бешинчи малака даражаси,

2-даражали юрист


2-даражали юрист,

адлия катта лейтенанти


Катта лейтенант

Катта лейтенант


Божхона хизмати катта лейтенанти


Солиқ хизматининг 2-даражали инспектори


3.

1-даражали юрист

1-даражали юрист

Тўртинчи малака даражаси,

1-даражали юрист


1-даражали юрист, адлия капитани


Капитан

Капитан

Божхона хизмати капитани


Солиқ хизматининг 1-даражали инспектори


4.

3-даражали адлия маслаҳатчиси

3-даражали адлия маслаҳатчиси

Учинчи малака даражаси,

3-даражали адлия маслаҳатчиси


Адлия кичик маслаҳатчиси, адлия майори


Майор

Майор

Божхона хизмати майори


Солиқ хизматининг 3-даражали маслаҳатчиси


5.

2-даражали адлия маслаҳатчиси

2-даражали адлия маслаҳатчиси

Иккинчи малака даражаси,

2-даражали адлия маслаҳатчиси


Адлия маслаҳатчиси,

адлия подполковниги


Подполковник

Подполковник

Божхона хизмати подполковниги


Солиқ хизматининг 2-даражали маслаҳатчиси


6.

1-даражали адлия маслаҳатчиси

1-даражали адлия маслаҳатчиси


Биринчи малака даражаси,

1-даражали адлия маслаҳатчиси


Адлия катта маслаҳатчиси, адлия полковниги


Полковник

Полковник

Божхона хизмати полковниги


Солиқ хизматининг 1-даражали маслаҳатчиси


7.*

3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси


3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси


Олий малака даражаси


3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси,

адлия генарал-майори


Генерал-майор


Генерал-майор

Божхона хизмати генерал-майори


Солиқ хизматининг 3-даражали давлат маслаҳатчиси


8.*

2-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси


2-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси


2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси, адлия генерал-лейтенанти


Генерал-лейтенант


Генерал-лейтенант


Божхона хизмати генерал-лейтенанти


Солиқ хизматининг 2-даражали давлат маслаҳатчиси


       

*) Изоҳ: бошқа давлат органларидаги махсус унвон ва мартаба даражаларини Давлат адлия маслаҳатчиси (генерал) таркибидаги махсус унвонларига тенглаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан амалга оширилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 9 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 12 март, 10-сон, 192-модда






































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск