ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2018 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.05.2018 й. ПФ-5429-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

04.05.2018 й.

N ПФ-5429



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб

юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан

барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"

2018 йил 17 январдаги ПҚ-3479-сонли қарори)



Ўзбекистон Республикаси "Ер қаъри тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 17 январдаги ПҚ-3479-сонли қарорига мувофиқ:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 17 январдаги ПҚ-3479-сонли қарорига мувофиқ:

норуда қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия бериш ваколати Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига ўтказилди;

норуда қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг комиссияси тугатилди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда норуда қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун қулай шароитлар яратишни назарда тутувчи Норуда қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги янгиланган Низомни тасдиқласин, унда қуйидагилар назарда тутилсин:

келишув тартибини тубдан соддалаштириш ва лицензиялар бериш муддатларини қисқартириш;

норуда қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этувчи механизмнинг шаффофлигини таъминлаш.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар бир ой муддатда илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу фармонга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси А.С. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исломов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 4 майдаги

ПФ-5429-сонли Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-4866-сонли Фармони иловасининг 2-банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 2 майдаги "Норуда қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги ПҚ-1524-сонли қарори.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 7 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ПҚ-1850-сонли қарори иловасининг 2-банди.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 17 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПҚ-2213-сонли қарори иловасининг 4-банди.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 26 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ПҚ-2280-сонли қарори иловасининг 3-банди.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ("Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддаси) ПҚ-2655-сонли қарори иловасининг 2-банди.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги "Норуда қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги"ги ПҚ-3002-сонли қарори.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги ПҚ-3515-сонли қарори иловасининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Сув объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 25 сентябрдаги ПҚ-3286-сонли қарори).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 4 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 7 май, 18-сон, 360-модда








































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск