ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2018 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.04.2018 й. ПФ-5420-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжаатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

17.04.2018 й.

N ПФ-5420



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 16 январдаги ПФ-5303-сонли ва "Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5349-сонли фармонлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 17 апрелдаги

ПФ-5420-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сон Фармони 10-бандининг олтинчи хатбошисидаги "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг жамоат таълим ахборот тармоғини ташкил этиш тўғрисида"ги 2005 йил 28 сентябрдаги ПҚ-191-сон қарори 4-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг" сўзлари "Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида"ги 2006 йил 20 июндаги ПҚ-381-сон қарорида:


а) 1-банднинг учинчи хатбошисидаги "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига" сўзлар "Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловадаги "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги 2012 йил 23 октябрдаги ПҚ-1836-сон қарорида:


а) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 3-банддан учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2017 йил 27 мартдаги ПҚ-2851-сон қарори 8-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг" сўзлари "Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари билан ишончли таъминлашга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 23 июндаги ПҚ-3082-сон қарорининг 4-бандида:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"ижтимоий ахамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари турларини Жамғарма маблағлари ҳисобидан импорт қилиш истисно ҳолларда ва фақат товар-хом ашё биржалари, жумладан хорижий биржаларнинг очиқ электрон савдолари тизими орқали амалга оширилади;

озиқ-овқат маҳсулотларининг режалаштирилаётган хариди, Жамғарма маблағлари тушуми ва харажатлари тўғрисидаги батафсил ахборот ҳар ой Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эълон қилиб борилади";

тўртинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузурида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича жамоатчилик кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги 2017 йил 30 июндаги ПҚ-3105-сон қарори 10-бандининг учинчи хатбошисидаги "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг" сўзлари "Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Биржа ва кўргазма-ярмарка савдоларини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 29 сентябрдаги ПҚ-3295-сон қарорининг 1-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"биржа брокерлари тижорат банкларига мижоз - нерезидент номидан товар-хом ашё биржасининг очиқ электрон савдоларида маҳсулотларни сотишдан олинган маблағлар ҳисобидан хорижий валютани сотиб олиш (сотиш)га талабнома бериш, нерезидент - юридик шахслар эса Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида ҳисобрақамлари очиш ва товар-хом ашё биржасининг очиқ электрон савдоларида маҳсулотларни сотишдан олинган маблағлар ҳисобидан хорижий валютани сотиб олиш (сотиш)ни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади".


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2018 йиллар қиш-бахор даврида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий турлари билан барқарор таъминлаш тўғрисида"ги 2017 йил 30 ноябрдаги ПҚ-3418-сон қарорининг 13-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2017 йил 14 февралдаги Ф-4849-сон фармойиши 9-бандининг учинчи хатбошисидаги "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг" сўзлари "Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 18 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 23 апрель, 16-сон, 328-модда








































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск