ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Кинематография /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.2017 й. 1030-сон "Ўзбеккино" Миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.12.2017 й.

N 1030




"ЎЗБЕККИНО" МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 7 августдаги ПҚ-3176-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбеккино" Миллий агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади), "Ўзбекфильм" акциядорлик жамияти, "Ўзбекистон Республикаси илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудияси" масъулияти чекланган жамиятнинг:


а) Агентлик ҳузурида "Мультипликацион фильмлар студияси" Давлат унитар корхонасини ташкил этиш;


б) Агентлик тизимига кирувчи:

"Ўзбекистон Республикаси илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудияси" Масъулияти чекланган жамиятни "Ҳужжатли фильмлар киностудияси" Давлат унитар корхонасига айлантириш;

"Ёшлар тажриба-ижодий 5-студияси" Давлат корхонасини "Ёшлар ижодий тажриба студияси" Давлат унитар корхонаси сифатида қайта номлаш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Қуйидагилар:

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилаб қўйилсинки:

Агентлик кинематография соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади;

Агентликнинг марказий аппарати, "Қорақалпоқкино" агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимларига Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, суд органлари ва нотариал идоралари ҳодимлари меҳнатга ҳақ тўлаш тариф сеткаларини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарори билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби қўлланилади.

4. Агентлик икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда "Республика кино фонди" давлат унитар корхонаси ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар ва штатлар жадвалини тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш "Ўзбеккино" Миллий агентлигининг Бош директори Ф.Ш. Зокиров зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов





Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 28 декабрдаги

1030-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбеккино" Миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 17 мартдаги 126-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 йил, 3-сон, 29-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2006 йил 10 мартдаги 41-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 йил, 3-сон,18-модда) 1-илованинг 6-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2009 йил 22 декабрдаги 323-сон қарорига илованинг 9-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 йил, 6-сон, 27-модда) илованинг 36-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-360-сон ҳамда "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон қонунлари)" 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 йил, 4-сон, 28-модда) 1-илованинг 68-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбеккино" Миллий агентлиги марказий аппарати тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида" 2016 йил 23 ноябрдаги 392-сон қарори.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 февралдаги 79-ф-сон фармойиши.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 29 декабрь
































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск