ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Халқ бадиий ҳунармандчилиги /

Хорижий мамлакатларда ўтказиладиган кўргазма, танлов ва ярмаркаларда намойиш этиш учун ҳунармандчилик маҳсулотлари олиб чиқилишининг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 02.05.2018 й. 3004-сон билан рўйхатга олинган 09.04.2018 й. Ташқи савдо вазирлигининг 2018/05-02-сон, Ташқи ишлар вазирлигининг 29-сон, Маданият вазирлигининг 9-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/12-21-сон Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 2 майда 3004-сон

билан рўйхатга олинган

Ташқи савдо вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Маданият вазирлиги,

Давлат божхона қўмитасининг

2018 йил 9 апрелдаги

2018/05-02, 29, 9,

01-02/12-21-сон қарорига

ИЛОВА



Хорижий мамлакатларда ўтказиладиган

кўргазма, танлов ва ярмаркаларда намойиш

этиш учун ҳунармандчилик маҳсулотлари

олиб чиқилишининг соддалаштирилган

тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги ПФ-5242-сон "Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига асосан хорижий мамлакатларда ўтказиладиган кўргазма, танлов ва ярмаркаларда намойиш этиш учун ҳунармандчилик маҳсулотлари олиб чиқилишининг соддалаштирилган тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Ҳунарманд" уюшмаси аъзоси ҳисобланувчи ҳунармандчилик субъектларига (бундан буён матнда ҳунарманд деб юритилади) нисбатан қўлланилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3451-сон "Хорижий давлатларда кўргазма тадбирларини ўтказиш учун мўлжалланган товарларни олиб чиқиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан ҳунарманд хорижий давлатларда ўтказиладиган кўргазма, танлов ва ярмаркаларда намойиш этиш учун мўлжалланган қиймати 5 000 (беш минг) АҚШ долларигача бўлган ҳунармандчилик маҳсулотларни экспорт контракти тузмасдан ҳамда божхона юк декларациясини расмийлаштирмасдан олиб чиқиши мумкин.



2-БОБ. ҲУНАРМАНДЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИНИ

ОЛИБ ЧИҚИШ


3. Ҳунарманд хорижий мамлакатларда ўтказиладиган кўргазма, танлов ва ярмаркаларда намойиш этиш учун ҳунармандчилик маҳсулотларни олиб чиқишда "Ҳунарманд" уюшмаси Бадиий кенгашининг (бундан буён матнда Бадиий кенгаш деб юритилади) хулосаси ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Бадиий экспертиза бошқармасининг (бундан буён матнда Бадиий экспертиза бошқармаси деб юритилади) сертификатини олиши лозим.


4. Ҳунармандчилик маҳсулотларини хорижий давлатларда ўтказиладиган кўргазма, танлов ва ярмаркаларда намойиш этиш учун олиб чиқишда Бадиий кенгашнинг хулосаси (бундан буён матнда хулоса деб юритилади) товарнинг кузатув ҳужжати ҳисобланади.


5. Ҳунармандлар ўзлари ишлаб чиқарган ҳунармандчилик маҳсулотларини хорижий мамлакатларда ўтказиладиган кўргазма, танлов ва ярмаркаларда намойиш этиш учун Бадиий кенгашга тақдим этади.


6. Бадиий кенгаш ҳунармандчилик маҳсулотларини бир кун муддатда ўрганиб чиқиб, уларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги ПФ-5242-сон Фармони билан тасдиқланган Ҳунармандчилик фаолиятининг асосий йўналишлари, ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқариладиган буюмлар ва товарлар (иш, хизмат кўрсатиш) турларининг рўйхатидаги маҳсулот турларига мослигини ва таннархини аниқлаб, тегишли хулоса беради.


7. Хулосада олиб чиқиладиган ҳунармандчилик маҳсулотларининг номи, миқдори, қиймати, режалаштирилган кўргазма, танлов ва ярмаркаларнинг ўтказилиш санаси ва жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.


8. Хулосада кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва тўғрилиги учун ҳунарманд ва "Ҳунарманд" уюшмаси жавобгар ҳисобланади.


9. "Ҳунарманд" уюшмаси ҳунармандчилик маҳсулотларини бадиий экспертизадан ўтказиш ва тегишли сертификат расмийлаштириш учун ҳужжатларни Бадиий экспертиза бошқармасига тақдим этади.


10. Қиймати 5 000 (беш минг) АҚШ долларидан юқори бўлган ҳунармандчилик маҳсулотларини божхона расмийлаштируви умумий тартибда амалга оширилади.


11. Ҳунарманд хорижий давлатларда ўтказиладиган кўргазма ва ярмаркаларда намойиш этиш учун олиб чиқиладиган ҳунармандчилик маҳсулотларини сотишдан тушадиган маблағларни Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги ўз ҳисобрақамларига, шу жумладан банк ўтказмалари, шунингдек, хорижий валютадаги нақд пул шаклида киритиш ҳуқуқига эга


12. Ҳунармандлар мазкур Низомнинг 10-бандида кўрсатиб ўтилган маблағларни эркин тасарруф этиш, шу жумладан банк ҳисобрақамларидан нақд пул шаклида олишлари мумкин.



3-БОБ. ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАРДА

ЎТКАЗИЛАДИГАН КЎРГАЗМА, ТАНЛОВ

ВА ЯРМАРКАЛАРДА ҲУНАРМАНДЧИЛИК

МАҲСУЛОТЛАРИНИ НАМОЙИШ ЭТИШ

УЧУН КЎМАКЛАШИШ


13. "Ҳунарманд" уюшмаси ҳунармандга улар томонидан ишлаб чиқарилган ҳунармандчилик маҳсулотларини хорижий мамлакатларда ўтказиладиган кўргазма, танлов ва ярмаркаларда намойиш этиш учун олиб чиқиши ва мазкур тадбирларда қатнашишида ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди, шунингдек зарурий ҳужжатларни расмийлаштиришда ҳамда вужудга келадиган муаммо ва камчиликларни бартараф этишда кўмаклашади.


14. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда "Ҳунарманд" уюшмасининг хорижий мамлакатлардаги ҳунармандчилик йўналишида фаолият олиб борувчи ташкилотлар билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантириш, ҳунармандчилик субъектларининг хорижга амалий ташрифларини ташкил этиш, республика ва хорижда ҳунармандчилик билан боғлиқ анжуман, савдо-кўргазма ва ярмаркаларни ўтказишда кўмаклашади.


15. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳунармандга хорижга чиқиш ва кириш масаласида ўз ваколати доирасида амалий ёрдам кўрсатилиши таъминланади. Шунингдек, "Ҳунарманд" уюшмасига элчихоналар ва бошқа хорижий ваколатхоналар билан ҳунармандчилик йўналиши бўйича алоқаларнинг амалга оширилишида кўмаклашади.


16. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ҳунармандга белгиланган нормадан ортиқ бўлган юклари (ҳунармандчилик маҳсулотлари) учун амалга ошириладиган тўловларда 25 (йигирма беш) фоиз махсус чегирмалар берилишини таъминлайди.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


17. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Савдо-саноат палатаси, "Ҳунарманд" уюшмаси ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 3 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 7 май, 18-сон, 376-модда








































Время: 0.0071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск