ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.05.2018 й. 353-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат тиббиёт ташкилотларини ва республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашга доир долзарб чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 13 сентябрдаги 717-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.05.2018 й.

N 353



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ДАВЛАТ ТИББИЁТ ТАШКИЛОТЛАРИНИ

ВА РЕСПУБЛИКА АҲОЛИСИНИ ИЖТИМОИЙ

АҲАМИЯТГА ЭГА БЎЛГАН ДОРИ ВОСИТАЛАРИ

ВА ТИББИЁТ БУЮМЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШГА

ДОИР ДОЛЗАРБ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА"

2017 ЙИЛ 13 СЕНТЯБРДАГИ 717-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 7 ноябрдаги ПФ-5229-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат тиббиёт ташкилотларини ва республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашга доир долзарб чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 13 сентябрдаги 717-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 йил 18 сентябрь, 37-сон, 999-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 10 майдаги

353-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

"Давлат тиббиёт ташкилотларини ва республика

аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори

воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашга

доир долзарб чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил

13 сентябрдаги 717-сон қарорига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 2-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2018 йилдан бошлаб  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари харид қилишга бўлган эҳтиёжнинг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари харажатлари сметаларининг алоҳида сатрида уларни сотиб олиш учун зарур бўлган бюджет маблағларини назарда тутсин ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларига марказлаштирилган тартибда "O`zmedimpeks" ДУК билан тузиладиган шартномаларга асосан истисно тариқасида олдиндан юз фоиз тўловни амалга ошириш ҳуқуқи берилсин.".


2. 4-банднинг учинчи хатбошидаги "O`zmedeksport" РТИДК" сўзлари "O`zmedimpeks" ДУК" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 5-банддаги "O`zmedeksport" РТИДК" сўзлари "O`zmedimpeks" ДУК" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 14 май









































Время: 0.1612
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск