ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Тасвирий санъат. Музейлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.04.2017 й. ПҚ-2929-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

25.04.2017 й.

N ПҚ-2929



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИ

ИСЛОМ КАРИМОВ НОМИДАГИ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ

ЁДГОРЛИК МАЖМУАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Улкан давлат арбоби, ўз ҳаётини мустақил давлатимиз қурилиши ва шаклланишига, унинг жаҳондаги мавқеини мустаҳкамлашга бағишлаган, юртимиз ва халқаро майдонда катта обрў-эътибор қозонган Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасининг илмий-тарихий концепцияси ва экспозиция лойиҳасини тайёрлаш тўғрисида"ги 2017 йил 16 февралдаги ПҚ-2785-сонли қарори билан ташкил этилган Республика комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасини (кейинги ўринларда Ёдгорлик мажмуаси деб аталади) Тошкент шаҳридаги Оқсарой қароргоҳида ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда бинонинг бир қисмида Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фондини бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар Ёдгорлик мажмуасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг хотирасини, унинг мустақилликни қўлга киритишга, давлатчиликни қуришга қўшган улкан ҳиссасини ва Ислом Каримов шахсининг тарихий ролини абадийлаштириш, шунингдек, унинг меросини оммалаштириш;

Ислом Каримовнинг буюк шахс, эркин фуқаролик жамияти ва бозор иқтисодиётига асосланган демократик давлат асосчиси ва бунёдкори сифатидаги ҳаёти ва серқирра фаолиятини ўрганиш;

аҳолининг кенг қатламлари, айниқса, ёшларимизни, шунингдек, хорижий меҳмонларни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳбарлигида Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатида шаклланиши ва мустаҳкамланиши тарихи билан таништириш;

ёш авлодни тарихий ва сиёсий маданият, ватанпарварлик ва ўз Ватани учун масъулиятни ҳис этиш рухида тарбиялаш;

Ислом Каримов меросини тадқиқ этиш юзасидан илмий-тадқиқот, таълим ва маънавий-маърифий фаолиятни йўлга қўйиш;

конференциялар, семинарлар, маҳорат дарслари, ижодий кечалар, кўргазмалар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш;

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ китоблар, каталоглар, буклетлар. йил кўрсаткичлар ва бошқа материаллар нашр этилиши, тарқатилишини ташкил этиш;

Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолиятига тегишли коллекциялар ва ашёларни сақлаш, ҳисобга олиш, экспонатга қўйиш;

музейнинг коллекциялари ва ашёлари маълумотлар базасини шакллантириш, юритиш ва янгилаш, шунингдек, музейнинг бутун фонди реестрини, йўл кўрсаткичини, каталоглаштириш ишларини ташкил этиш;

музейнинг коллекциялари ва ашёларини босма ва электрон вариантда Ўзбекистон Республикаси Миллий музей фондига киритиш юзасидан таклифлар киритиш;

Ёдгорлик мажмуаси фаолиятига бағишланган хар чораклик ахборот бюллетенини нашр этиш, шунингдек, унинг фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш, реклама маҳсулотлари ва бошқа материаллар чоп этиш.


3. Қуйидагилар:

Ёдгорлик мажмуасининг Васийлик кенгаши таркиби 1-иловага* мувофиқ;

Ёдгорлик мажмуасининг ташкилий тузилмаси, аппарати тузилмаси, штат жадвали ва ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар 2, 3 ва 4-иловаларга* мувофиқ;

Ёдгорлик мажмуаси Устави 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ёдгорлик мажмуаси фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари, шунингдек, хўжалик фаолиятидан тушадиган, халқаро ташкилотларнинг грантлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари ҳисобига амалга оширилиши белгилансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

2017 йил учун 2017 йилдаги Давлат бюджети параметрларининг "Ижтимоий соҳа" бўлимида кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан, 2018 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрларида Ёдгорлик мажмуасини сақлаш, илмий тадқиқот ишларини олиб бориш, техник жиҳозлаш ва унинг асосий вазифаларини амалга ошириш учун харажатларнинг бошқа турларига зарур бюджет маблағлари ажратишни назарда тутсин;

4 та енгил автотранспорт воситасига, жумладан, 1 тадан шахсан бириктирилган ва навбатчи енгил автотранспортга, шунингдек, 1 тадан юк транспорти ва автобусга лимит ажратсин.


6. Белгилаб қуйилсинки:

Ёдгорлик мажмуаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобот берадиган мустақил юридик шахс ҳисобланади;

Ёдгорлик мажмуаси фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оммавий ахборот воситалари, маънавият ва маърифат, маданият, санъат ва ижодий ташкилотларни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси зиммасига юкланади;

Ёдгорлик мажмуаси фаолиятининг устувор йўналишларини белгилайдиган Васийлик кенгаши унинг юқори органи бўлиб ҳисобланади;

Ёдгорлик мажмуаси раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

Ёдгорлик мажмуаси раҳбари мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт таъминоти шартлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосарига, Ёдгорлик мажмуаси раҳбарининг ўринбосарлари - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг шўъба мудирларига тенглаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ходимлари учун белгиланган моддий рағбатлантириш ва меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари Ёдгорлик мажмуаси ходимларига татбиқ этилади.

7. Ўзбекистон Бадиий академияси ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги бир ой муддатда Ёдгорлик мажмуаси логотипини ишлаб чиқиш юзасидан танлов ўтказилишини таъминласин ҳамда унинг натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига мажмуа логотипини тасдиқлаш бўйича таклифлар киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати биноларидан фойдаланиш бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Ишлар бошқармасининг Уй-жой-коммунал ва меҳмонхона хўжалиги бошқармаси бир ой муддатда тегишли равишда 6-8-иловаларга* мувофиқ бино ва иншоотларни, шунингдек, инвентарь ва бошқа мол-мулкни белгиланган тартибда бепул берсин, Ёдгорлик мажмуаси эса қабул қилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Ёдгорлик мажмуасига берилаётган бино ва иншоотлар кадастр ҳужжатларининг бир ой муддатда белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фондининг буюртманомалари бўйича фонднинг экспозицияларини, матн, график ва мультимедия интерактив материаллари мавжуд бўлган экспонатларининг рақамлаштирилган нусхаларини ҳисобга олиш. сақлаш учун ахборот тизимини ташкил этиш юзасидан махсус дастурий маҳсулотларни яратишда кўмаклашсин.


11. Ёдгорлик мажмуасига ёндош ҳудудни ободонлаштириш ва тозалаш учун Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Ҳукумат объектларига хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилган бошқармаси масъул этиб белгилансин.


12. Ёдгорлик мажмуаси Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

музейнинг илмий-тарихий концепцияси лойиҳасини;

музей экспозицияси лойиҳасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ҳомийлик кенгашига киритсин.


13. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ экспонатлар ва ашёларга эга бўлган давлат идоралари, хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа давлат ташкилотлари уларни икки ой муддатда Ёдгорлик мажмуасига белгиланган тартибда берсин.

Нодавлат нотижорат ташкилотларига, юридик ва жисмоний шахсларга мулкидаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ экспонатлар ва ашёларни Ёдгорлик мажмуасига белгиланган тартибда бериш тавсия этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ экспонатлар ва ашёларни йиғиш ва қабул қилиш ишларини ташкил этишда Ёдгорлик мажмуасига ёрдам кўрсатсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Маданият ишлари вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан бир ой муддатда таклифлар киритсин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Ишлар бошқарувчиси З. Ҳайдаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев



*) 1-4, 6-8-иловалар берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2017 йил, 4-сон, 164-модда

































Время: 0.0378
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск