ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Тасвирий санъат. Музейлар /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасининг Устави (ЎзР Президентининг 25.04.2017 й. ПҚ-2929-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 25 апрелдаги

ПҚ-2929-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг

Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги

Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасининг

УСТАВИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Устав Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасининг (кейинги ўринларда Ёдгорлик мажмуаси деб аталади) мақсадлари, вазифалари, функцияларини, унинг фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти тартибини белгилайди.


2. Ёдгорлик мажмуаси давлат муассасаси шаклида ташкил этилади ва юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ҳисоб рақамларига, банк ҳисоб рақамларига, шу жумладан валюта ҳисоб рақамларига, қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз фаолияти учун зарур бўлган Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи ёзилган муҳрга ва бланкаларга, шунингдек штампга, рамзларга ва бошқа атрибутларга эга бўлади.


3. Ёдгорлик мажмуаси бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсунади ва унга ҳисобот беради.


4. Ёдгорлик мажмуаси фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг оммавий ахборот воситалари, маънавият ва маърифат, маданият, санъат ва ижодий ташкилотларни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари томонидан мувофиқлаштирилади.

5. Ёдгорлик мажмуаси фаолиятининг устувор йўналишларини белгиловчи унинг Ҳомийлик кенгаши Ёдгорлик мажмуасининг юқори органи ҳисобланади.


6. Ёдгорлик мажмуаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, ушбу Уставга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширади.


7. Ёдгорлик мажмуаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўзининг филиаллари ва ваколатхоналарини очиши мумкин.

Ёдгорлик мажмуаси ўз фаолиятини Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди билан ўзаро ҳамкорликда олиб боради.


8. Ёдгорлик мажмуасининг расмий номи:

давлат тилида - "O`zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi O`zbekiston Respublikasining Birinchi Prezidenti Islom Karimov nomidagi ilmiy-ma`rifiy memorial majmua";

инглиз тилида - "The Islam Karimov Academic and Education Complex under the President of the Republic of Uzbekistan";

рус тилида - "Научно-просветительский мемориальный комплекс имени Первого Президента Республики Узбекистан Ислама Каримова при Президенте Республики Узбекистан".


9. Ёдгорлик мажмуасининг жойлашган жойи (почта манзили): Тошкент шаҳри, Афросиёб кўчаси, 1/1-уй.



2-БОБ. ЁДГОРЛИК МАЖМУАСИНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


10. Қуйидагилар Ёдгорлик мажмуасининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг хотирасини, унинг мустақилликни қўлга киритишга, давлатчиликни қуришга қўшган улкан ҳиссасини ва Ислом Каримов шахсининг тарихий ролини абадийлаштириш, шунингдек унинг меросини оммалаштириш;

улкан шахс, замонавий Ўзбекистоннинг асосчиси, яратувчиси ва меъмори, мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикаси ютуқларининг ижодкори, жаҳон ҳамжамиятида мамлакатнинг обрў-эътибори мустаҳкамланиши асосчиси сифатида Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолиятини, унинг шахсий ва ахлоқий фазилатларини ўрганиш;

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳбарлигида мустақил давлат сифатида Ўзбекистоннинг қарор топиши ва мустаҳкамланишини намойиш қилиш;

аҳолини, ёшлар ва хорижий меҳмонларни мустақил Ўзбекистоннинг дастлабки қадамларидан бошлаб ва кейинги йиллардаги ривожланиши тарихи билан таништириш, республика ютуқларини тарғиб қилиш;

ёш авлодни тарихий ва сиёсий маданият, ватанпарварлик ва ўз Ватани учун масъулиятни ҳис этиш рухида тарбиялаш;

илмий-тадқиқот, таълим ва маънавий-маърифий фаолият олиб бориш;

ёшларни, аҳолининг кенг қатламларини ва мамлакат жамоатчилигини, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар бошлиқларини Ёдгорлик мажмуасининг фаолияти билан кенг таништиришни ташкил этиш;

конференциялар, семинарлар, маҳорат дарслари, ижодий кечалар, кўргазмалар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ китоблар, каталоглар, буклетлар, йўл кўрсаткичлар ва бошқа материаллар нашр этилиши, тарқатилишини ташкил этиш;

ҳар чораклик ахборот бюллетени, реклама маҳсулотлари, бошқа материалларни нашр этиш йўли билан Ёдгорлик мажмуаси фаолиятини оммалаштириш ва уларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш;

Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолиятига тегишли коллекциялар ва ашёларни сақлаш, ҳисобга олиш, экспонатга қўйиш;

музейнинг коллекциялари ва ашёлари маълумотлар базасини шакллантириш, юритиш ва янгилаш, шунингдек музейнинг бутун фонди реестрини, йўл кўрсаткични ташкил этиш ва каталоглаштириш ишларини ташкил этиш;

музейнинг коллекциялари ва ашёларини босма ва электрон вариантда Ўзбекистон Республикаси Миллий музей фондига киритиш юзасидан таклифлар киритиш.



3-БОБ. ЁДГОРЛИК МАЖМУАСИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ


11. Ёдгорлик мажмуаси ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун:

ўз фаолиятини халқаро ташкилотлар, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ҳаёти ва ижтимоий-сиёсий фаолияти билан боғлиқ тарихий ашёлар, моддий маданият ёдгорликлари ва архив ҳужжатлари зарур тарзда сақланиши, ҳисобга олиниши, ўрганилиши ва улардан фойдаланилишини таъминлайди, улардан Ёдгорлик мажмуасининг тегишли музей коллекциясини шакллантиради, музей билан боғлиқ бошқа фаолиятни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ҳаёти ва ижтимоий-сиёсий фаолияти билан боғлиқ тарихий ашёлар, моддий маданият ёдгорликлари ва архив ҳужжатларини кейинчалик Ёдгорлик мажмуасининг музей коллекциясига киритиш учун, мажбурий экспертизадан ўтказган ҳолда, олади ва сотиб олади;

Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти билан боғлик кўргазмаларни, шу жумладан чет элда ташкил этади ва ўтказади, Ёдгорлик мажмуасининг мақсадлари ва вазифаларига мувофиқ бўлган бошқа кўргазмалар ташкил этилиши ва ўтказилишида қатнашади;

Интернетнинг бутун жаҳон ахборот тармоғида веб-сайт яратади ва унда Ёдгорлик мажмуасининг фаолияти билан боғлиқ бўлган тегишли ресурсларни жойлаштиради;

қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат сирини муҳофаза қилиш ва махфийлик режими бўйича зарур чора-тадбирлар ҳамда фаолият йўналишларига мос бўлган хавфсизлик чораларини кўради;

Ёдгорлик мажмуасининг кутубхонасини ташкил этади, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг фаолият кўрсатиши шартларини белгилайди;

хорижий мамлакатларнинг музейлари билан алоқалар ўрнатади ва халқаро музей ташкилотларига киради;

Ёдгорлик мажмуаси фаолияти йўналишлари доирасида нашр этиладиган босма, кинемотографик, бадиий ва бошқа материаллардаги ахборот ҳамда маҳсулотлар бўйича эксперт хулосаси беради;

ўз фаолиятини таъминлаш ва тасарруфидаги мол-мулкдан зарур тарзда фойдаланиш мақсадида юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ грантлар, хайрия эҳсонларини ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбаларни олади;

Ўзбекистон Республикаси тарихи ва давлат қурилиши соҳасида илмий- тадқиқотлар олиб борилишини, шунингдек маданият, илм-фан, таълим, маърифат, спорт, санъат ва ижодиёт соҳасида ёш истеъдодларни кўллаб-қувватлаш учун грантлар ва стипендиялар таъсис этади ва беради;

ушбу Уставда назарда тутилган мақсадларга эришиш ва вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ ноширлик фаолиятини амалга ошириш, музей эсдаликлари ва бадиий маҳсулотларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва сотишга ҳақлидир;

Ёдгорлик мажмуасининг моддий ва молиявий маблағлари ҳисобга олинишини ташкил этади, улардан фойдаланилишини назорат қилади, Ёдгорлик мажмуаси фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан тегишли чоралар кўради;

Ёдгорлик мажмуаси эгаллаб турган бинолар, иншоотларнинг сақланиши ва улардан фойдаланилишининг зарур режимини таъминлайди, реставрация лойиҳаларини келишади, лойиҳа, реставрация, таъмирлаш ва бошқа ишлар устидан методик ва тезкор назоратни амалга оширади;

Ёдгорлик мажмуаси негизида расмий шахслар, таниқли маҳаллий ва хорижий сиёсат, илмий ва жамоат арбоблари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг тарихи ва давлат қурилишига, шунингдек Ислом Абдуғаниевич Каримовни шахсан билган одамларнинг хотиралари билан таништиришга бағишланган конференциялар, симпозиумлар, семинарлар, брифинглар, давра суҳбатлари, учрашувларни ташкил этади ва ўтказади;

Ўзбекистонда ва чет элда маданий ва маърифий тадбирлар ўтказади;

бошқа маърифий, таълим, илмий, тадқиқот, маслаҳат фаолиятини ва бошқа фаолиятни амалга оширади.



4-БОБ. ЁДГОРЛИК МАЖМУАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


12. Ёдгорлик мажмуасининг Ҳомийлик кенгаши (кейинги ўринларда Ҳомийлик кенгаши деб аталади) Ёдгорлик мажмуасининг юқори органи ҳисобланади.

Ҳомийлик кенгашининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.


13. Ёдгорлик мажмуасига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Ёдгорлик мажмуаси раҳбари бошчилик қилади.


14. Ёдгорлик мажмуаси раҳбари мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт таъминоти шартлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади.

15. Ёдгорлик мажмуаси раҳбари:

яккабошчилик тамойили асосида Ёдгорлик мажмуаси фаолиятини жорий бошқаради ва Ёдгорлик мажмуасининг Ҳомийлик кенгашига ҳисобот беради;

Ёдгорлик мажмуаси ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади, уларнинг ваколатларини ва вазифаларини белгилайди, ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди, зарурат бўлганда, уларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ рағбатлантириш ёки интизомий жазо чораларини кўради;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу Уставда назарда тутилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур чора-тадбирлар кўради;

Ёдгорлик мажмуасининг даромадлари ва харажатлари йиллик сметасини, молиявий ҳисоботини тасдиқлайди;

давлат органларида, шу жумладан судларда хамда юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро муносабатларида Ёдгорлик мажмуаси манфаатларини ифодалайди, Ёдгорлик мажмуаси номидан улар билан шартномаларни ва бошқа ҳужжатларни имзолайди:

Ёдгорлик мажмуасининг музей комплексига киритиш учун ашёлар ва ҳужжатлар рўйхатини тасдиқлайди;

буйруқлар чиқаради, Ёдгорлик мажмуасининг мол-мулкига нисбатан ишончномалар беради, банк ҳисоб рақамлари очади, Ёдгорлик мажмуасининг ички тартиби қоидаларини тасдиқлайди, Ёдгорлик мажмуасида ички хавфсизликни таъминлаш масалалари бўйича қарорлар қабул қилади;

Ёдгорлик мажмуаси иш режаларини тасдиқлайди, зарурат бўлганда уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритади, уларнинг бажарилишини назорат қилади;

Ёдгорлик мажмуаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича Ҳомийлик кенгашининг кўриб чиқиши учун таклифлар киритиши мумкин;

Ёдгорлик мажмуасининг таркибий бўлинмалари, филиаллари ва ваколатхоналари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;

тасдиқланган штатдаги ходимлар ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Ёдгорлик мажмуасининг тасдиқланган тузилмасига ўзгартиришлар киритади;

Ҳомийлик кенгашига Ёдгорлик мажмуасининг фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни тақдим этади.


16. Раҳбарнинг ўринбосарлари Ёдгорлик мажмуасининг раҳбари томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.

Ёдгорлик мажмуаси раҳбарининг ўринбосарлари мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт таъминоти шартлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг шуъбалари мудирларига тенглаштирилади.

17. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ходимлари учун белгиланган моддий рағбатлантириш ва меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари Ёдгорлик мажмуаси ходимларига татбиқ этилади.

18. Ёдгорлик мажмуасининг мураккаб технологик ускунасидан фойдаланишни ва бошқаришни таъминлайдиган Ёдгорлик мажмуаси бўлинмаларининг раҳбарлари ва унинг техник ходимларига лавозим маошининг 100 фоизи миқдорида ойлик устама белгиланади.


19. Ёдгорлик мажмуасида иш тартиби ва таркиби Ёдгорлик мажмуасининг раҳбари томонидан тасдиқланадиган тегишли эксперт ва бошқа коллегиал органлар (комиссиялар, кенгашлар) ташкил этилиши мумкин.



5-БОБ. ҲОМИЙЛИК КЕНГАШИ ФАОЛИЯТИ ТАРТИБИ


20. Ҳомийлик кенгаши:

Ёдгорлик мажмуаси фаолиятининг устувор йўналишларини, молиявий маблағларни шакллантириш ва унинг мол-мулкидан фойдаланиш принципларини белгилайди;

Ёдгорлик мажмуаси фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни кўриб чиқади;

Ёдгорлик мажмуасининг раҳбари ва Ёдгорлик мажмуаси музей коллекцияларининг бош сақловчиси томонидан тайёрланган Ёдгорлик мажмуаси фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни, шу жумладан Ёдгорлик мажмуасининг мол-мулки ва музей ашёларидан ва музей коллекцияларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни эшитади;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда Миллий музей фондининг давлат қисми таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини ўзгага бериш масалалари бўйича қарорлар қабул қилади;

зарурат бўлганда Ёдгорлик мажмуаси фаолиятининг аудиторлик ва тафтиш текширишларини таъминлайди;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


21. Ҳомийлик кенгашига Раис бошчилик қилади, у Ҳомийлик кенгаши мажлисларида раислик қилади.

Ҳомийлик кенгаши раиси ўз ўринбосарларидан бирига Ҳомийлик кенгаши мажлисида раислик қилишни топшириши мумкин.


22. Ҳомийлик кенгаши мажлислари заруриятга кўра, бироқ бир йилда камида бир марта чақирилади.


23. Ҳомийлик кенгашининг навбатдан ташқари мажлиси Раиснинг, Ҳомийлик кенгаши аъзоларининг ярмининг ёки Ёдгорлик мажмуаси раҳбарининг талаби бўйича чақирилиши мумкин.


24. Ҳомийлик кенгаши мажлиси, агар унда унинг аъзоларининг ярмидан ортиғи қатнашса, ҳуқуқий ваколатли бўлади.


25. Ҳомийлик кенгаши мажлисида зарурат бўлганда Ёдгорлик мажмуаси раҳбарининг ўринбосарлари ва музей коллекциясининг бош сақловчиси таклиф этилиши мумкин.


26. Ҳомийлик кенгаши қарорлари мажлисда иштирок этаётган Ҳомийлик кенгаши аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади, овозлар тенг бўлган тақдирда, раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.


27. Қарор қабул қилишда Ҳомийлик кенгашининг ҳар бир аъзоси бир овозга эга бўлади. Овоз бериш ҳуқуқини бошқа шахсга, шу жумладан Ҳомийлик кенгашининг бошқа аъзосига беришга йўл қўйилмайди.


28. Ҳомийлик кенгаши мажлисида раис томонидан имзоланадиган баённома юритилади.

Мажлис баённомасида Ҳомийлик кенгаши мажлиси ўтказиладиган жой ва вақт, мажлисда қатнашган Ҳомийлик кенгаши аъзолари, мажлисда иштирок этган бошқа шахслар, мажлис кун тартиби ва қабул қилинган қарорлар кўрсатилади.



6-БОБ. ЁДГОРЛИК МАЖМУАСИ МУЗЕЙИ.

МУЗЕЙ АШЁЛАРИ ВА МУЗЕЙ КОЛЛЕКЦИЯСИ


29. Ёдгорлик мажмуаси тузилмасида фаолияти музейлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган музей фаолият кўрсатади.


30. Ёдгорлик мажмуасининг музей ашёлари ва музей коллекцияси Ёдгорлик мажмуасидаги мавжуд Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом

Абдуғаниевич Каримовнинг ҳаёти ва ижтимоий-сиёсий фаолияти билан боғлиқ тарихий ашёлардан, моддий маданият ёдгорлари ва архив ҳужжатларидан иборат.


31. Ёдгорлик мажмуасининг музей ашёлари ва музей коллекцияси давлат мулки ҳисобланади ва тезкор бошқариш ҳуқуқи билан Ёдгорлик мажмуасига бириктирилган.


32. Ёдгорлик мажмуасининг музей ашёлари ва музей коллекциясига Ёдгорлик мажмуасининг мажбуриятлари бўйича ундирув қаратилиши мумкин эмас.


33. Ёдгорлик мажмуасининг музей ашёлари ва музей коллекцияси Ўзбекистон Республикаси Миллий музей фондининг таркибий қисми ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Миллий музей фондининг Давлат каталогида рўйхатдан ўтказилиши керак.


34. Музей ашёлари ва музей коллекциясини сақлаш, бутлаш, ҳисобга олиш, оммавий намойиш қилиш ва улардан фойдаланиш "Музейлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ёдгорлик мажмуаси томонидан амалга оширилади.


35. Музей ашёлари ва музей коллекциясининг бутунлиги ва ҳолати учун шахсий жавобгарлик Ёдгорлик мажмуаси музей коллекциясининг бош сақловчисига юкланади.


36. Музей коллекцияси Ёдгорлик мажмуаси раҳбари томонидан музей коллекциясига кирган музей ашёлари рўйхати тасдиқланганидан кейин шакллантирилган деб ҳисобланади.

Ёдгорлик мажмуасининг музей ашёлари ва музей коллекциясини тўлдириш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек улар билан боғлиқ материалларни эълон қилиш Ёдгорлик мажмуаси раҳбарининг ёзма рухсатномаси билан амалга оширилади.


37. Ёдгорлик мажмуасининг музей ашёлари ва музей коллекциясининг алоҳида режимда сақланадиган ашёлари (кенг жамоатчилик учун эълон қилишга мўлжалланмаган ахборот мавжуд бўлган архив ҳужжатлари) ҳисобланган таркибий қисмлари махсус ҳисобга олиш ҳужжатларида алоҳида ҳисобга олинади.



7-БОБ. ЁДГОРЛИК МАЖМУАСИНИНГ

КУТУБХОНА ФАОЛИЯТИ


38. Ушбу Уставда назарда тутилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун Ёдгорлик мажмуаси тузилмасида кутубхона фондини сақлаш, бутлаш, ҳисобга олиш ва ундан фойдаланишни таъминлайдиган кутубхона фаолият кўрсатади.

Ёдгорлик мажмуасининг кутубхонаси Ёдгорлик мажмуасининг кутубхонаси тўғрисидаги низом билан белгиланадиган бутлаш ихтисосига мувофиқ унинг фондлари доимий равишда тўлдирилиши шартларида фаолият кўрсатадиган умумфойдаланиладиган кутубхона ҳисобланади.

Ёдгорлик мажмуасининг кутубхонаси тўғрисидаги низом ва ундан фойдаланиш қоидалари Ёдгорлик мажмуасининг раҳбари томонидан тасдиқланади.



8-БОБ. МОЛ-МУЛК ВА МОЛИЯВИЙ МАБЛАҒЛАР


39. Қиймати Ёдгорлик мажмуасининг балансида акс эттириладиган кутубхона фонди, бино, иншоот ва бошқа мол-мулк Ёдгорлик мажмуасининг мол-мулкини ташкил этади.


40. Қуйидагилар Ёдгорлик мажмуаси мол-мулки ҳосил бўлишининг манбалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари;

ушбу Уставда назарда тутилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун Ёдгорлик мажмуасига бериладиган ва тезкор бошқариш ҳуқуқи билан белгиланган тартибда унга бириктириладиган давлат мол-мулки ва ер участкалари;

ашёлар, китоблар, ҳужжатлар, пул маблағлари;

Ёдгорлик мажмуаси фаолиятидан олинадиган даромадлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар.


41. Ёдгорлик мажмуасининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.


42. Ёдгорлик мажмуасининг олинган фойдаси белгиланган тартибда ушбу Уставда назарда тутилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун йўналтирилади.


43. Ёдгорлик мажмуаси ўз мажбуриятлари бўйича фақат Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва ушбу Уставга мувофиқ ундирув қаратилиши мумкин бўлган ўз мол-мулки билан жавоб беради.



9-БОБ. ЁДГОРЛИК МАЖМУАСИНИ ҚАЙТА

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ


44. Ёдгорлик мажмуасини қайта ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2017 йил, 4-сон, 164-модда

















































Время: 0.0077
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск