ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш /

Табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги, ахборот алмашинуви ва прогнозлаш ягона тизими тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.12.2017 й. 1027-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 28 декабрдаги

1027-сон қарорига

2-ИЛОВА



Табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда

вазиятлар мониторинги, ахборот алмашинуви

ва прогнозлаш ягона тизими тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги, ахборот алмашинуви ва прогнозлаш ягона тизимининг (кейинги ўринларда Ягона тизим деб аталади) асосий вазифалари ва функциялари, шунингдек фаолияти тартибини белгилайди.


2. Ягона тизим табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар (кейинги ўринларда фавқулодда вазиятлар деб аталади) мониторинги, ахборот алмашинуви ва прогнозлаш масалаларини ҳал этишга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг (кейинги ўринларда ФВДТ деб аталади) ажралмас қисми ҳисобланади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


фавқулодда вазият - одамлар қурбон бўлишига, уларнинг соғлиғи ёки атроф табиий муҳитга зарар етишига, жиддий моддий талафотлар келтириб чиқаришга ҳамда одамларнинг ҳаёт фаолияти шароити издан чиқишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган авария, ҳалокат, хавфли табиий ҳодиса, табиий ёки бошқа офат натижасида муайян ҳудудда юзага келган ҳолат;


фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш - олдиндан ўтказиладиган ҳамда фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфини имкон қадар камайтиришга, бундай вазиятлар рўй берган тақдирда эса, одамларнинг ҳаётини асраб қолиш ва соғлиғини сақлашга, атроф табиий муҳитга етказиладиган зарар ва моддий талафотлар миқдорини камайтиришга қаратилган тадбирлар комплекси;


фавқулодда вазиятларни бартараф этиш - фавқулодда вазиятлар рўй берганда ўтказиладиган ҳамда одамларнинг ҳаётини асраб қолиш ва соғлиғини сақлашга, атроф табиий муҳитга етказиладиган зарар ва моддий талафотлар миқдорини камайтиришга, шунингдек фавқулодда вазиятлар рўй берган зоналарнинг кенгайишига йўл қўймасликка ҳамда хавфли омиллар таъсирини тугатишга қаратилган қутқарув ишлари ва кечиктириб бўлмайдиган ишлар комплекси;


атроф муҳит мониторинги - атроф муҳит ҳолатини баҳолаш, унда кечаётган жараёнларни таҳлил қилиш ва ундаги ўзгаришлар ривожини ўз вақтида аниқлаш учун маълум бир дастур бўйича доимий равишда олиб бориладиган кузатув ва назорат тизими;


мониторинг объекти - чегара доирасида аниқ дастур бўйича атроф муҳитнинг ҳолатини назорат қилиш мақсадида доимий равишда кузатув ишлари олиб бориладиган, унда кечаётган жараёнларни, улардаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш ва прогнозлаш учун таҳлил қилиш ва баҳолаш амалга ошириладиган табиий, техноген объект ёки унинг бир қисми;


мониторинг маълумоти - фавқулодда вазиятларга олиб келадиган хавфли табиий-техноген жараёнлар ва ҳодисаларни мунтазам ёки тезкор назорат қилиш ва кузатиш натижасида олинган маълумот тури;


фавқулодда вазиятларни прогнозлаш - фавқулодда вазият юз бериши мумкинлиги сабабларини, унинг ўтмишдаги ва ҳозирдаги манбаларини таҳлил этиш асосида унинг содир бўлиши ва ривожланиши эҳтимолини олдиндан акс эттириш;


прогноз маълумоти - фавқулодда вазиятларга олиб келадиган хавфли табиий-техноген жараёнлар ва ҳодисаларнинг юзага келиши ва ривожланиши эҳтимолини акс эттирувчи маълумот тури;


географик ахборот тизими (кейинги ўринларда ГАТ деб аталади) - географик объектлар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш, моделлаштириш ва акс эттириш, шунингдек, рақамли картографик, ўхшаш ва матнли ахборотдан фойдаланган ҳолда умумдавлат (тармоқлараро) ёки тармоқ аҳамиятига молик ахборот ва ҳисоб-китоб вазифаларини ҳал этиш учун мўлжалланган автоматлаштирилган тизим;


фавқулодда вазият манбаи - фавқулодда вазият юз берган ёки юзага келиши мумкин бўлган хавфли табиий ҳодиса, авария ёки хавфли техноген ҳодиса, одамларнинг, қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари ва ўсимликларининг кенг тарқалган инфекцион (юқумли) касалликлари, шунингдек, ҳозирги зарба воситалари ишлатилиши натижаси;


потенциал хавфли объект - фавқулодда вазият манбаи юзага келиши реал хавфини туғдирувчи радиоактив, ёнғин-портлаш хавфи, хавфли кимёвий ва биологик моддалар ишлатиладиган, ишлаб чиқариладиган, қайта ишланадиган, сақланадиган ва ташиладиган объект;


фавқулодда вазият юзага келиш хавфи - фавқулодда вазият манбаининг тегишли хавф кўрсаткичлари билан белгиланадиган юзага келиш эҳтимоли ёки такрорланиш тезлиги;


хавфга баҳо бериш - хавфни ва унинг эҳтимоли бўлган манбаларини идентификациялаш, уларнинг юзага келиш механизмини тадқиқ қилиш, идентификация қилинган хавфли ҳодисалар юзага келиш эҳтимолига ва уларнинг оқибатларига баҳо бериш.



2-БОБ. ЯГОНА ТИЗИМНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


4. Қуйидагилар Ягона тизимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятларга олиб келувчи потенциал манбаларни барвақт аниқлаш, улар бўйича тизимли кузатув ва назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш;

фавқулодда вазиятларни мониторинг қилиш ва прогнозлаш маълумотларини, шунингдек, уларнинг юзага келганлиги ва оқибатлари тўғрисида доимий ва автоматлаштирилган ахборот алмашинувини таъминлаш;

фавқулодда вазиятларга олиб келувчи хавфли табиий-техноген жараёнлар ва ҳодисаларнинг ривожланиш эҳтимоли хусусияти ва кўламини олдиндан прогнозлаштириш;

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, шунингдек, уларнинг оқибатларини камайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.


5. Ягона тизим ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятларга олиб келувчи потенциал манбаларни барвақт аниқлаш, улар бўйича тизимли кузатув ва назоратни ташкил этиш соҳасида:

мониторинг объектларининг тизимли кузатуви ва лаборатория назоратини олиб боради;

фавқулодда вазиятлар юзага келиш хавфини аниқлайди ва уни баҳолашни амалга оширади;

Ягона тизимнинг барча даражаларида фавқулодда вазиятларнинг потенциал хавф манбаларининг ҳолати ва тавсифи, шунингдек, улар юзага келганлиги ва оқибатлари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилишни амалга оширади;

б) фавқулодда вазиятларни мониторинг қилиш ва прогнозлаш маълумотларини, шунингдек, уларнинг юзага келганлиги ва оқибатлари тўғрисида доимий ва автоматлаштирилган ахборот алмашинувини таъминлаш соҳасида:

фавқулодда вазиятлар манбаларининг маълумотлар базаси ҳамда потенциал хавфли объектлар реестрини шакллантиради ва ривожлантиради;

махсус геоахборот тизимлар яратилиши ва юритилишини ташкил этади, фавқулодда вазиятларга олиб келувчи хавфли табиий-техноген жараёнлар ва ҳодисалар юзага келиш хавфи даражаси бўйича ҳудудларни батафсил районлаштирган ҳолда мониторинг маълумотларининг тизимли киритилишини ва янгиланиб борилишини таъминлайди;

Ягона тизимнинг ахборот майдонида фавқулодда вазиятларнинг потенциал манбалари ҳолати ва даракчилари тўғрисида мониторинг маълумотлари алмашинувини таъминлайди;

фавқулодда вазият юзага келиш хавфи тўғрисида огоҳлантириш маълумотларини ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича бошқарув қарорларини қабул қилиш бўйича тавсияларни ФВДТ раҳбар органларига тезкор тақдим этилишини амалга оширади;

фавқулодда вазиятлар мониторинги ва прогнозлаш вазифаларини ҳал этиш учун мавжуд ахборот-коммуникацион тизимларни такомиллаштиради;

махсус, шу жумладан давлат сирига оид маълумотлар ҳимояланишини таъминлайди.

в) фавқулодда вазиятларга олиб келувчи хавфли табиий-техноген жараёнлар ва ҳодисаларнинг ривожланиш эҳтимоли хусусияти ва кўламини олдиндан прогнозлаштириш соҳасида:

тезкор мониторинг маълумотларини, шунингдек, фавқулодда вазият юзага келганлиги ва унинг оқибатлари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, ҳисоблашни амалга оширади;

фавқулодда вазият ситуацион сценарийлари ҳамда унинг оқибатларини кўрсатган ҳолда фавқулодда вазият манбаи ривожланиш моделини ишлаб чиқади;

фавқулодда вазият юзага келиши, уларнинг оқибатлари кўламининг қисқа, ўрта ва узоқ муддатли прогнозлари мунтазам тайёрланишини таъминлайди;

Ягона тизим фаолият кўрсатишида ахборот-таҳлилий ва ташкилий-методик жиҳатдан таъминланишини амалга оширади;

г) фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, шунингдек, уларнинг оқибатларини камайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш соҳасида:

фавқулодда вазият юзага келиши прогнозлари асосида уларнинг олдини олиш тадбирлари самарадорлигини ошириш, бартараф этиш ва оқибатларини камайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

фавқулодда вазиятнинг олдини олиш ва бартараф этиш, шунингдек, оқибатларини камайтириш бўйича мақсадли ва илмий-техник дастурлар ишлаб чиқилишида иштирок этади;

фавқулодда вазиятни тўхтатиш ва оқибатларини бартараф этиш учун зарур бўлган куч ва воситаларнинг бирламчи ҳисоб-китобини амалга оширади.



3-БОБ. ЯГОНА ТИЗИМ ТАРКИБИ


6. Ягона тизимни ФВДТ доирасида хавфли табиий-техноген жараёнлар ва ҳодисаларнинг мониторинги, ахборот алмашинуви ва прогнозлаш функцияларини бажарадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жойлардаги маҳаллий давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг тузилмалари (хизматлар, ташкилотлар, инспекциялар, бўлимлар, лабораториялар ва бошқалар) мажмуаси (кейинги ўринларда Ягона тизим тузилмаси деб аталади) ташкил этади.

Ягона тизим республика, маҳаллий ва объект даражаларига эга.


7. Ягона тизимнинг ташкилий-функционал структураси ФВДТ доирасида фавқулодда вазиятга олиб келувчи хавфли табиий-техноген жараёнлар ва ҳодисалар мониторинги, ахборот алмашинуви ва прогнозлаш функциясини бажарадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жойлардаги маҳаллий давлат органлари ва бошқа ташкилотларни бирлаштиради (кейинги ўринларда Ягона тизим иштирокчилари деб аталади).



4-БОБ. ЯГОНА ТИЗИМ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

9. Ягона тизим фаолиятини бошқариш ва давлат назоратини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан амалга оширилади (кейинги ўринларда ФВВ деб аталади).


10. Ягона тизим иштирокчиларининг ўзаро ҳамкорлиги жавобгарлик зоналари аниқ ажратилган тамойил бўйича: объект - туман (шаҳар) - вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри) - республика, кетма-кетликда мониторинг ва прогноз маълумотлари алмашинувини таъминлаш орқали амалга оширилади.


11. Ягона тизим иштирокчилари ФВВ ва унинг ҳудудий тузилмаларига фавқулодда вазият манбалари ҳолати ва фаоллашув эҳтимоли тўғрисида, шунингдек, фавқулодда вазиятларда хавфли табиий-техноген жараёнлар ва ҳодисаларнинг ҳолати тўғрисидаги мониторинг ва прогноз маълумотларини мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловаларида* келтирилган рўйхатга мувофиқ тақдим этишлари шарт ҳисобланади.


12. Хавфли жараён ва ҳодисалар тўғрисидаги мониторинг маълумоти, фавқулодда вазиятларга олиб келувчи хавфли табиий-техноген жараёнлар ва ҳодисалар таҳдиди тўғрисидаги прогноз маълумоти, содир бўлган фавқулодда вазият асосий параметрлари, шунингдек, унинг оқибатлари тўғрисидаги маълумот мазкур Низомнинг 3, 4 ва 5-иловаларига* мувофиқ шаклда тақдим этилади.


13. Ягона тизим иштирокчилари ташкилий-функционал тузилмага мувофиқ маълумот алмашинувини қуйидаги муддатларда амалга оширади:

а) фавқулодда вазиятларга олиб келувчи хавфли табиий-техноген жараён ва ҳодисаларни мониторинг ва прогнозлаш натижалари бўйича:

республика даражасида:

ҳар ой - 28 санага қадар;

ҳар чорак - 20 санага қадар (чорак бошланишидан олдин);

ҳар йили - 1 декабрга қадар;

маҳаллий даражада:

ҳар ҳафта - жума куни;

ҳар ой - 25 санага қадар;

объект даражасида:

ҳар куни;

ҳар ҳафта - жума куни;

б) фавқулодда вазиятлар хавфи туғилганда ёки содир бўлганда - зудлик билан;

в) фавқулодда вазиятларнинг оқибатлари тўғрисида - сутка давомида, фавқулодда вазият оқибатлари тўлиқ бартараф этилгунга қадар ҳар куни.


14. Маълумотларни узатиш уларнинг турига кўра:

фавқулодда вазиятлар таҳдиди ва содир бўлганлиги тўғрисидаги оғзаки маълумотлар - мавжуд телефон ва радиоалоқа каналлари орқали;

мониторинг ва прогноз маълумотлари, содир бўлган фавқулодда вазиятнинг асосий параметрлари ва оқибатлари тўғрисидаги маълумотлар, фотоматериаллар, ГАТда шакллантирилган мавзули қатламлар - Ягона тизимнинг ҳимояланган ахборот алмашиш каналлари, шунингдек, почта ёки факсимиль алоқа орқали амалга оширилади.

Чегараланган хусусиятга эга маълумотларни узатиш ёпиқ алоқа каналлари орқали ёки махсус почта орқали белгиланган тартибда амалга оширилади.


15. Ягона тизим доирасида хорижий давлатларнинг ваколатли органлари ва халқаро ташкилотлар билан маълумот алмашинуви Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, шунингдек, халқаро шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.


16. Мониторинг ва таҳлилий маълумотлар асосида ФВВ қуйидаги кўринишдаги прогнозларни тайёрлайди ва ФВДТ раҳбар органларига тақдим этади:

қисқа муддатли ҳафталик фавқулодда вазиятлар прогнози;

ўрта муддатли ойлик фавқулодда вазиятлар прогнози;

ўрта муддатли чораклик фавқулодда вазиятлар прогнози;

узоқ муддатли йиллик фавқулодда вазиятлар прогнози.


17. ФВДТнинг ҳудудий ва функционал қуйи тизимлари мониторинг ва прогноз маълумотлари асосида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича зарурий чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлайди.


18. Прогнозлаштирилаётган хавфли табиий-техноген жараён ва ҳодисалар ёки юзага келган фавқулодда вазият кўламидан келиб чиққан ҳолда Ягона тизимнинг қуйидаги учта фаолият кўрсатиш режимларидан бири ўрнатилади:

кундалик фаолият;

юқори тайёргарлик;

фавқулодда вазият.


19. Ягона тизим кундалик фаолият режимида фаолият кўрсатганда қуйидагилар амалга оширилади:

мониторинг объекти ҳолатини, потенциал хавфли объектлардаги ва унга чегарадош ҳудудлардаги юзага келган ҳолатни кузатиш ва назорат қилиш;

мониторинг маълумотларини йиғиш, ахборот алмашиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш, ГАТга мониторинг маълумотларини киритиш ва янгилаш;

юзага келган ҳолатни прогнозлаштириш, фавқулодда вазиятларга олиб келадиган хавфли табиий-техноген жараён ва ҳодисалар хавфини баҳолаш;

фавқулодда вазиятнинг олдини олиш, бартараф этиш ва оқибатларини камайтириш тадбирлари самарадорлигини ошириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;

фавқулодда вазиятлар юзага келиши таҳдиди ва хавф омилларини олдиндан аниқлаш, шунингдек, улар юзага келганда иқтисодиёт объектларининг барқарорлигини ошириш бўйича мақсадли ва илмий-техник дастурларни режалаштириш ва амалга оширишда иштирок этиш;

Ягона тизим тузилмаларини замонавий техник воситалар билан жиҳозлаш, шунингдек, мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш.


20. Ягона тизим юқори тайёргарлик режимида фаолият кўрсатганда қуйидагилар амалга оширилади:

фавқулодда вазият манбаларининг ҳолатини (зарур ҳолларда) кучайтирилган тарзда кузатув олиб бориш;

мониторинг маълумотларини йиғиш, ўзаро ахборот алмашиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш, фавқулодда вазиятлар эҳтимоли ривожини моделлаштириш;

фавқулодда вазиятларни жорий ва тезкор прогнозлаштириш;

фавқулодда вазиятни бартараф этиш ва оқибатларини тўхтатиш учун зарур куч ва воситалар бирламчи ҳисоб-китобини қилиш;

юзага келиши мумкин фавқулодда вазиятнинг олдини олиш ва оқибатларини камайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


21. Ягона тизим фавқулодда вазият режимида фаолият кўрсатганда қуйидагилар амалга оширилади:

фавқулодда вазиятлар зонасига Ягона тизим тузилмаси махсус гуруҳларини юбориш;

фавқулодда вазият зоналари чегараларини аниқлаш;

узлуксиз кузатувлар олиб бориш ва фавқулодда вазият ривожини тезкор прогнозлаштириш;

фавқулодда вазиятни тўхтатиш ва оқибатларини камайтириш бўйича тадбирлар ва таклифлар ишлаб чиқиш.



5-БОБ. ЯГОНА ТИЗИМНИНГ

ТЕХНИК АСОСЛАРИ


22. Ягона тизимнинг мониторинг, ахборот-таҳлилий фаолияти техник асосларини уларнинг жавобгарлик соҳасига боғлиқ ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотларга тегишли ер усти ва авиацион воситалари ташкил этади.


23. Хавфли табиий, техноген ва экологик объектлар ҳолати тўғрисида маълумот олиш учун ер усти воситалари сифатида фавқулодда вазиятлар асосий манбалари ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Фанлар академиясининг Сейсмология институти ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, потенциал хавфли объектлар ҳолатини диагностика ва назорат қилиш воситалари ҳисобланади.

24. Авиацион воситалар (вертолёт, самолётлар) радиацион ҳолатни, кенг миқёсда вайрон бўлган зона ҳолатини, магистрал сув қувурлари ҳолатини, шунингдек, бошқа (йўл, қор кўчкиси, ер кўчкиси ва сел тошқини) мониторинг маълумотларини олиш учун фойдаланилади.



6-БОБ. ЯГОНА ТИЗИМНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ


25. Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотларда давлат бюджети маблағлари, бошқа турдаги ташкилотларда эса - уларнинг ўз маблағлари ёки қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа манбалар Ягона тизимнинг фаолиятини молиялаштириш манбаи ҳисобланади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


26. Ягона тизимнинг тузилмалари раҳбарлари тақдим этилаётган маълумотлар ишончлилиги, ўз вақтида тақдим этилиши ва тўлиқлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

27. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



*) 1-5-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 29 декабрь



























































Время: 0.0198
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск