ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик / Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.03.2018 й. ПҚ-3578-сон "Ўзбекистон Республикаси давлат Геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.03.2018 й.

N ПҚ-3578



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

ГЕОЛОГИЯ ВА МИНЕРАЛ РЕСУРСЛАР ҚЎМИТАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўтган вақт мобайнида республикада ер қаъридан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва уни муҳофаза қилиш, минерал-хомашё ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, ҳудудларда замонавий саноат ишлаб чиқаришини ташкил этиш учун шарт-шароитлар яратиш юзасидан бир қатор комплекс чора-тадбирлар мақсадли амалга оширилди.

Ер қаърини комплекс геологик ўрганиш, узоқ истиқболга мўлжалланган минерал-хомашё базани ривожлантириш ва такрор ишлаб чиқариш дастурларини самарали амалга ошириш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича ягона геология хизмати ташкил қилинди.

Шу билан бирга, ишларнинг амалдаги ҳолатини ўрганиш ушбу соҳада фойдали қазилмалар захираларини кўпайтириш ва оқилона фойдаланишни таъминлашга, шунингдек, инвестициявий жозибадорлик кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатаётган тизимли муаммолар мавжудлигидан далолат бермоқда, жумладан:

биринчидан, айнан бир функциялар бошқа назорат қилувчи органлар томонидан амалга оширилиши туфайли ер қаъридан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасида геология ташкилотлари ваколатларини амалга оширишнинг аниқ механизми мавжуд эмас, бунинг натижасида конларни қазиб олишда фойдали қазилмаларнинг маконда жойлашиш омиллари ва уларни келгусида аниқланиш истиқболлари ҳисобга олинмаяпти;

иккинчидан, геология ташкилотларининг ташкилий-штат тузилмаси фойдали қазилмаларни қазиб олиш объектлари тўлиқ қамраб олинишини ва минерал-хомашё ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, ер қаъридан фойдаланиш устидан назоратни самарали амалга ошириш учун мавжуд ресурсларни жалб қилиш имконини бермаяпти;

учинчидан, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ва унинг таркибий бўлинмалари ўртасида иш участкалари ва фаолият йўналишлари аниқлаштирилмаган, бу эса вазифалар нооқилона тақсимланишига ва бир-бирини такрорловчи функциялар амалга оширилишига сабаб бўлмоқда;

тўртинчидан, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари геология ташкилотлари фаолиятига етарлича жорий этилмаслиги давлат хизматларини кўрсатишда шаффофлик ва тезкорликнинг етарли даражасини, ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш масалалари бўйича самарали идоралараро ҳамкорликни таъминламаяпти;

бешинчидан, геология ташкилотлари мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ва уларни моддий рағбатлантиришнинг амалдаги тизими даражаси пастлиги ҳалол ва юқори малакали ходимларни жалб қилишга тўсқинлик қилмоқда, бу эса ўз навбатида геология-қидирув ишларининг сифатли бажарилишига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Ягона геология тизимини ташкил қилиш, хорижий инвестицияларни жалб қилишга ҳар томонлама кўмаклашиш, кўрсатилаётган давлат хизматларининг шаффофлигини максимал таъминлаш, ер қаъридан оқилона фойдаланиш юзасидан назоратни кучайтириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифаларига ва Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (кейинги ўринларда - Давлат геология қўмитаси), Бош прокуратура, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг:

а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясининг (кейинги ўринларда - "Саноатгеоконтехназорат" ДИ) ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан назорат қилиш вазифаларини Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига топшириш;

б) Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузурида ходимларнинг умумий сони 100 нафар бўлган Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) ва унинг ҳудудий инспекцияларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ер қаърини геологик ўрганишда ундан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш фойдали қазилмаларни (шу жумладан, чучук, минерал, термал ва саноат ер ости сувларини) қазиб олишда, минерал-хомашёни қайта ишлашда муҳофаза қилиш, шунингдек, кон ишларини геология-маркшейдерлик билан таъминлаш соҳасида юридик ва жисмоний шахслар томонидан қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши устидан давлат назоратни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлашда қабул қилинган қарор ва хулосалари ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан бажарилишини назорат қилиш;

минерал хомашёни қазиб олиш ва қайта ишлашда фойдали қазилмаларнинг нормативдан ортиқча йўқотилишига йўл қўйилганлигини аниқлаш ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чораларини кўриш.


3. Белгилансинки, Инспекция бюджет ташкилоти ҳисобланади ва унинг таъминоти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, ер қаъридан фойдаланиш соҳасида белгиланган талаблар бузилганлиги учун ундириладиган жарималардан тушадиган молиявий тушумлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

Давлат геология қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолияти устидан назорат қилиш инспекциясининг низомини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар бўйича давлат комиссияси тугатилсин, Давлат геология қўмитаси ҳузурида 1-иловага мувофиқ таркибда Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси ташкил этилсин.

Қуйидагилар Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

оқилона иқтисодий ва экологик асосда конлар захираларини тўлиқ ва комплекс қазиб олишнинг талабларига мос келувчи фойдали қазилмалар захираларини аниқ ҳисоблаш учун кондицияларни тасдиқлаш;

республика минерал-хомашё базасини ривожлантиришни таъминловчи барча турдаги фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш;

геологик материалларнинг давлат экспертизасини ўтказиш;

фойдали қазилмаларни таснифлаш ва захираларини ҳисоблаш, уларни геологик-иқтисодий баҳолаш ва саноатдаги аҳамиятини аниқлашнинг мақбул принципларини белгилаш соҳасида ягона сиёсатни амалга ошириш.

Давлат геология қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси тўғрисидаги Низомни икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

ер ости сувлари қисми бўйича сувдан махсус ва эҳтиёж юзасидан фойдаланиш учун рухсатнома белгиланган тартибда Давлат геология қўмитасининг ҳудудий гидрогеологик станциялари томонидан Давлат хизматлари марказлари орқали берилади;

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар белгиланган тартибда Давлат геология қўмитаси томонидан "Лицензия" ахборот тизими орқали берилади;

ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан тақдим этиладиган кончилик ишларини ривожлантириш режаларини белгиланган тартибда келишиш, шунингдек, уларни қазиб олиш ҳажмлари тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни қабул қилиш ва уларни кейинчалик Давлат геология қўмитасининг Давлат геология фондига юбориш:

норуда фойдали қазилмалар бўйича - Инспекциянинг ҳудудий бўлинмалари;

рудали фойдали қазилмалар ва углеводородлар бўйича Инспекция томонидан амалга оширилади.

Бунда, мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган рухсатномаларни олиш учун ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳам берилиши мумкин.

6. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:

биринчи - ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, шунингдек, кончилик муносабатларини бошқариш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

иккинчи - республиканинг минерал-хомашё базасини жадал ривожлантириш, биринчи навбатда, ер ости сувлари, қимматбаҳо, рангли, нодир, камёб металлар ва уранни, янги турдаги минерал хомашёни ва уларнинг конларини тезкор қидириш;

учинчи - геология-қидирув ишларининг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, жойларда янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишни ҳисобга олган ҳолда фойдали қазилмалар захиралари кўпайтиришни ҳамда иқтисодиёт соҳаларининг минерал хомашё базасини қайта тўлдиришни таъминлаш;

тўртинчи - фойдали қазилма конларини геологик ўрганиш ва саноат йўли билан ўзлаштириш соҳасида фаол инвестиция сиёсатини юритиш ва қулай инвестициявий муҳитни яратиш;

бешинчи - рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун биринчи навбатда, республика ҳудудларида фаолият юритаётган саноат соҳаларининг хомашё манбаларини диверсификациялаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

олтинчи - минерал-хомашё базани ривожлантириш ва такрор ишлаб чиқариш узоқ муддатли, ўрта муддатли ва йиллик давлат дастурларининг амалга оширилиши мониторингини олиб борилишини ва назорат қилинишини таъминлаш, ер қаърини геологик ўрганиш методикаси, ҳажми, сифати ва натижаларининг ишончлилигини холис баҳолаш;

еттинчи - ер қаърини геологик ўрганишда ундан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш фойдали қазилмаларни (шу жумладан, чучук, минерал, термал ва саноат ер ости сувларини) қазиб олишда, минерал-хомашёни қайта ишлашда муҳофаза қилиш, шунингдек, кон ишларини геология-маркшейдерлик билан таъминлаш соҳасида юридик ва жисмоний шахслар томонидан қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши устидан давлат назоратни амалга ошириш;

саккизинчи - замонавий юқори унумли геология-қидирув ускуналарини жадал суръатларда жорий қилиш, илғор техника ва инновацион технологиялар билан таъминлаш ҳисобига геология соҳасини модернизация қилишга доир чора-тадбирларни самарали амалга ошириш;

тўққизинчи - геология соҳаси учун юқори малакали олий ва ўрта махсус маълумотли кадрларни тайёрлаш, геология соҳаси ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек, меҳнатини рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш.


7. Давлат геология қўмитаси марказий аппаратида қуйидаги бўлинмалар ташкил этилсин:

Минерал-хомашё базани ривожлантириш ва такрор ишлаб чиқариш бош бошқармаси;

геология соҳасида давлат хизматлари бошқармаси;

фан ва инновациялар бошқармаси;

техника сиёсати бошқармаси;

фойдали қазилмалар захиралари бўлими;

назорат ва ижро интизоми бўлими;

мурожаатлар билан ишлаш бўлими;

жамоатчилик ва оммавий-ахборот воситалари билан алоқалар бўлими.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тасарруфидаги ташкилотларни қайта ташкил этиш ва асосий вазифалари бўйича комплекс чора-тадбирлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

10. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясининг тузилмаси 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Давлат геология қўмитаси раисига, зарурат бўлганда, Давлат геология қўмитаси ва унинг тасарруфидаги ташкилотларнинг ташкилий тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган штатдаги сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


11. Давлат геология қўмитаси ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар бошқарув ходимларининг штатдаги чекланган сони 391 нафар, шу жумладан, марказий аппаратда 107 нафардан иборат бўлиши белгилансин.

12. Белгилаб қўйилсинки:

Давлат геология қўмитаси марказий аппарати таъминоти унинг тасарруфидаги ташкилотларнинг ажратмалари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;

Давлат геология қўмитаси раиси Давлат геология қўмитасига юкланган вазифаларни бажариш доирасида маслаҳатчи сифатида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг, етакчи лойиҳа институтлари, илмий-таълим муассасаларининг юқори малакали мутахассисларини, шунингдек, зарур бўлган ҳолатларда халқаро ташкилотлардан, чет эл компанияларидан эксперт-маслаҳатчиларни ва тажрибали мутахассис-амалиётчиларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.


13. Давлат геология қўмитаси Давлат геология қўмитаси марказий аппарати ва унинг тасарруфидаги ташкилотларни зарур назарий билим ва амалиёт кўникмаларига, қўмитага юкланган вазифалар амалга оширилишини таъминлайдиган даражада юқори малакага эга бўлган мутахассислар билан тўлдирилишини икки ой муддатда таъминласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги Низомни бир ой муддатда тасдиқласин.


15. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2018 йил 1 июлгача бўлган муддатда маълумотлар билан алмашиш, шунингдек, ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги рухсат берувчи ҳужжатлар берилиши жараёнини такомиллаштириш ва тезлаштириш учун Давлат геология қўмитасининг маълумотлар базасини ваколатли давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг маълумотлар тизими билан ягона идоралараро электрон алоқа тизимига бирлаштирсинлар.

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари Давлат геология қўмитасининг маълумотлар базасини бирлаштириш бўйича тадбирларни молиялаштириш манбаи этиб белгилансин.


16. Белгилаб қўйилсинки, 2018 йил 1 апрелдан бошлаб:

Давлат геология қўмитаси ходимларига узлуксиз иш стажи (узоқ муддат ишлаганлик) учун қўшимча тўловлар "Навоий кон-металлургия комбинати" давлат корхонаси ва "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамияти ходимлари учун белгиланган миқдорларда тўланади;

Давлат геология қўмитасининг республиканинг тегишли ҳудудларида жойлашган идоравий мансуб ташкилотлар ходимлари учун иш ҳақига туман (ҳудудий) коэффициентлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 апрелдаги 232-сон қарорига мувофиқ "Навоий кон-металлургия комбинати" давлат корхонаси ходимлари учун белгиланган миқдорларда белгиланади;

Давлат геология қўмитаси ходимлари иш ҳақига туман (ҳудудий) коэффициентларини тўлашнинг чекланган миқдори Ўзбекистон Республикасида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 2,11 бараварини ташкил этади;

Давлат геология қўмитаси ходимлари иш ҳақига коэффициент белгиланиши билан боғлиқ харажатлар Минерал-хомашё базани ривожлантириш ва такрор ишлаб чиқариш йиллик давлат дастурлари доирасида бажарилаётган ишлар таннархига киради.

18. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси:

а) икки ҳафта муддатда Давлат геология қўмитаси ва унинг тасарруфидаги ташкилотларнинг харажатлар сметасига ва штат жадвалларига ушбу қарорга мувофиқ ўзгартиришлар киритсин;

б) уч ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

"Ўзбекистон Республикаси геология соҳаси ходимлари кунини белгилаш", "Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог" фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини;

ер қаъридан фойдаланиш соҳасида, шунингдек, ушбу соҳада фаол инвестициявий сиёсатни олиб бориш учун қулай шарт-шароитлар яратишда Давлат геология қўмитаси, унинг тасарруфидаги ташкилотлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг роли ва масъулиятини оширишни ҳисобга олган ҳолда "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини;

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида таклифларни ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

в) икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг 16-банди иккинчи хатбошидаги талаблардан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги янгиланган Низомни тасдиқлаш ва геология соҳаси ходимларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 13 июлдаги 494-сон қарорига 1-илованинг 5-бобига ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклифлар киритсин;

г) 2018 йил 1 майгача бўлган муддатда ўзи томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ер қаърини геологик ўрганиш соҳасидаги тадқиқотларни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 13 сентябрдаги ПҚ-2589-сон қарори 4-бандининг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Минерал-хомашё базани ривожлантириш ва такрор ишлаб чиқариш ҳар йиллик давлат дастурлари доирасида Давлат геология қўмитасига йўналтириладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танлов натижалари бўйича ажратиладиган грантлар, хўжалик фаолиятидан тушумлар, халқаро ташкилотлар грантлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Х.М. Абдуллаев номидаги Геология ва геофизика институтини молиялаштириш манбаи ҳисобланади".


20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 7-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


21. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси А.С. Султанов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исломов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 1 мартдаги

ПҚ-3578-сонли қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал

ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар

захиралари бўйича давлат комиссияси

ТАРКИБИ

     


1. Исламов Б.Ф.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси, комиссия раиси


2. Исоков М.У.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари Ахборот-таҳлил департаменти шўъба мудири, комиссия раисининг ўринбосари


3. Асамов Д.Д.

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


4. Хайдаров А.Я.

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари


5. Тухтаев К.М.

-

"Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари


6. Алимов Ш.П.

-

"Минерал ресурслар институти" ДК директори


7. Абдуллаев Б.Д.

-

"Гидрогеология ва муҳандислик геологияси институти" ДК директори


8. Бекмурзаев Б.

-

"ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ" ДК директори


9. Руднев С.В.

-

"Навоий КМК" ДК бош геологи


10. Авладов И.Б.

-

"Олмалиқ КМК" АЖ бош геологи


11. Арипов Ш.П.

-

Давлат геология қўмитаси фойдали қазилмалар захиралари бўйича бўлим бошлиғи, комиссия котиби

          

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 1 мартдаги

ПҚ-3578-сонли қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал

ресурслар қўмитаси тасарруфидаги ташкилотларни қайта

ташкил этиш ва асосий вазифалари бўйича

КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР

    

Т/р

Корхоналар номи

Қайта ташкил қилиш

бўйича тадбирлар

Якунлаш

санаси

Қайта ташкил этилгандан

кейинги асосий вазифалари


1.

"Марказий Ўзбекистон геологик тасвирлаш излаш экспедицияси" ДК

Янгидан ташкил этиладиган "Регионал

геологик тасвирлаш излаш экспедицияси"

ДК таркибига қўшилиш орқали қайта

ташкил этилади

2018 йил

1 август

Республиканинг барча ҳудудларида ўрта ва йирик масштабда регионал геологик, геология хариталаш ва чуқур геологик хариталаш бўйича комплекс ўрганиш ишларини олиб бориш

2.

"Шарқий Ўзбекистон геологик тасвирлаш излаш экспедицияси" ДК

3.

"Қорақалпоқ геологик тасвирлаш излаш

экспедицияси" ДК

4.

"Кўкпатас геология-қидирув экспедицияси" ДК

Янгидан ташкил этиладиган

"Қизилқум-геология" ДК таркибига

қўшилиш орқали қайта ташкил этилади


2018 йил

1 июль

Бўкантов, Овминзатов, Қулжуқтов, Томдитов ва Аристантов тоғларида муфассал геология-қидирув ишларини олиб бориш

5.

"Довғизтов геология-қидирув экспедицияси" ДК

6.

"Қизилқум геология-қидирув экспедицияси" ДК

7.

"Зарафшон геология-қидирув экспедицияси" ДК

Номи "Самарқандгеология" ДКга

ўзгартирилади

2018 йил

15 апрель

Шимолий ва Жанубий Нурота, Зиёвуддин-Зирабулоқ тоғларида муфассал геология-қидирув ишларини олиб бориш

8.

"Жанубий-Ўзбекистон геологик тасвирлаш излаш экспедицияси" ДК

Янгидан ташкил этиладиган

"Ҳисоргеология" ДК таркибига қўшилиш

орқали қайта ташкил этилади

2018 йил

1 июль

Қашқадарё ва Сурхондарё ҳудудларида муфассал геология-қидирув ишларини олиб бориш

9.

"Хондиза геология-қидирув экспедицияси" ДК

10.

"Шарқий Қурама геология-қидирув экспедицияси" ДК

Номи "Тошкентгеология" ДКга

ўзгартирилади

2018 йил

15 апрель

Чотқол-Қурама тоғларида муфассал геология-қидирув ишларини олиб бориш.

11.

"Комплекс геологик тасвирлаш излаш

экспедицияси" ДК

Номи "Уранкамёбметгеология"

ДКга ўзгартирилади

2018 йил

15 апрель

Республиканинг барча ҳудудларида уран, камёб металлар ва камёб ер элементларига геология-қидирув ишларини олиб бориш

12.

""Гидроминерал ресурслар геологияси" ИИЧМ" ДК

Янгидан ташкил этиладиган

"Ўзбекгидрогеология" ДК таркибига

қўшилиш орқали қайта ташкил этилади

2018 йил

1 август

Республиканинг барча ҳудудларида ер ости сувлари захираларини кўпайтириш ва уларни мониторингини таъминлаш ҳамда гидрогеологик ва геоэкологик ишларни олиб бориш

13.

"Ғарбий Ўзбекистон гидрогеология экспедицияси" ДК

14.

"Оролбўйи гидрогеология экспедицияси" ДК

15.

"Фарғона гидрогеология экспедицияси" ДК

16.

"Ерни масофадан зондлаш ва ГИС-технологиялари" ДК

"Минерал ресурслар институти"

ДКга қўшилади

2018 йил

15 июль

Ер қаърини геологик ўрганиш соҳасида амалий илмий-тадқиқот, малакавий-конструкторлик, лаборатория ва технологик изланишларни, шунингдек геология-қидирув ишларини илмий-услубий йўл билан ривожлантириш





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 1 мартдаги

ПҚ-3578-сонли қарорига

6-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал

ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология

фаолиятини назорат қилиш инспекциясининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

      


Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси

  

  



Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси

12
















минтақавий инспекциялар



  

  

  

  

  

  


Шимолий-ғарбий минтақавий инспекция

(Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти)

7

Самарқанд-Бухоро минтақавий инспекцияси (Навоий, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари)

15

Марказий минтақавий инспекция

(Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари)

15

Фарғона минтақавий инспекцияси

(Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятлари)

11

Жанубий минтақавий инспекция

(Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари)

10












     

Ходимларининг чекланган штат бирлиги - 100 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари - 70 нафар.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 1 мартдаги

ПҚ-3578-сонли қарорига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланадиган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 августдаги "Геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1396-сонли қарорининг 6-банди, 7-бандининг иккинчи, учинчи ва бешинчи хатбошилари.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида ягона геология хизматини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3004-сонли қарорининг 1 - 8-бандлари ҳамда 1, 2 ва 4-иловалари.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 июлдаги "Маъданли фойдали қазилмаларини саноатда ўзлаштириш соҳасида илмий-тадқиқот ва лойиҳа-излаш ишларини олиб боришни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3145-сонли қарори 4-бандининг биринчи хатбоши ва 7-бандининг иккинчи хатбоши, шунингдек, 1 ва 2-иловалари.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 март










































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск