ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Молия соҳасида бошқарув /

Бюджетга тўловлар келиб тушишининг кўрсаткич прогнозлари бажарилгани ҳамда қўшимча даромадлар аниқлангани ва ундириб олингани учун молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва уларга нисбатан моддий жавобгарлик чораларини қўллаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.01.2018 й. 43-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 23 январдаги

43-сон қарорига

ИЛОВА



Бюджетга тўловлар келиб тушишининг

кўрсаткич прогнозлари бажарилгани ҳамда қўшимча

даромадлар аниқлангани ва ундириб олингани учун

молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор

шахсларини рағбатлантириш ва уларга нисбатан

моддий жавобгарлик чораларини қўллаш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом бюджетга тўловлар келиб тушишининг кўрсаткич прогнозлари бажарилгани ҳамда қўшимча даромадлар аниқлангани ва ундириб олингани учун молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва уларга нисбатан моддий жавобгарлик чораларини қўллаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахслари - Қорақалпоғистон Республикаси молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари бошлиқлари, туман (шаҳар) молия бўлимлари мудирлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари;


даромадлар прогнози - солиқ ва бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ даромад манбалари кесимида уларнинг солиқ солинадиган базасини тавсифловчи асосий кўрсаткичлар бўйича ишлаб чиқилган бюджет даромадларининг йиғма кўрсаткичлари;


солиқ қарзи - солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз суммаси, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган муддатда тўланмаган молиявий санкциялар. Бунда ундирилиши умидсиз ва муддати узайтирилган солиқ қарзлари инобатга олинмайди;


маҳаллий бюджет даромадлари базасини ошириш резервлари - Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, молия ҳамда солиқ органлари томонидан таҳлиллар (ўрганишлар) натижасида аниқланиб, тегишли солиқ органлари томонидан тасдиқланган солиққа тортиш объектлари.

3. Молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва уларни моддий жавобгарликка тортиш ҳар бир ҳисобот чораги якуни бўйича амалга оширилади.


4. Молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларини рағбатлантириш ёки моддий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги буйруқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг тавсияларига кўра:

молия органларининг раҳбарлари учун - Ўзбекистон Республикаси молия вазири;

давлат солиқ хизмати органларининг раҳбарлари учун - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг раиси томонидан қабул қилинади.


5. Молия ва солиқ органларининг моддий рағбатлантириш жамғармалари ва маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ушбу органлар раҳбарлари, мансабдор шахсларини рағбатлантириш манбаи ҳисобланади.



2-БОБ. МОЛИЯ ВА СОЛИҚ ОРГАНЛАРИ РАҲБАРЛАРИ,

МАНСАБДОР ШАХСЛАРИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА

МОДДИЙ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИШ УЧУН УЛАР

ФАОЛИЯТИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ


6. Қуйидагилар молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва моддий жавобгарликка тортиш учун улар фаолиятини баҳолашнинг асосий мезонлари (кейинги ўринда мезонлар деб аталади) ҳисобланади:

маҳаллий бюджет даромадларининг тасдиқланган прогнозининг ижро этилиши;

бюджетга тўловлар бўйича солиқ қарздорлигининг қисқартирилиши;

маҳаллий бюджет даромадлари базасини ошириш резервларини аниқлаш бўйича кўрсаткичларнинг бажарилиши.


7. Мезонлар ижроси таҳлили тегишли ҳисобот чораги якуни бўйича амалга оширилади.



3-БОБ. МОЛИЯ ВА СОЛИҚ ОРГАНЛАРИ

РАҲБАРЛАРИ, МАНСАБДОР ШАХСЛАРИНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА УЛАРНИ МОДДИЙ

ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИШ ТАРТИБИ


8. Мезонлар ижроси бўйича ҳудудий молия ва солиқ органлари томонидан ҳар чорак якуни бўйича ушбу Низомга 1, 2 ва 3-иловаларга мувофиқ маълумотномалар тузилади.


9. Молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва уларга нисбатан моддий жавобгарлик чораларини қўллаш ушбу Низомнинг 4-иловасида келтирилган схема бўйича амалга оширилади.


10. Маълумотномалар қуйидаги муддатларда тақдим этилади:

туман (шаҳар) молия бўлимлари ва давлат солиқ инспекциялари томонидан - туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг тавсиялари илова қилинган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси молия вазирлиги, ҳудудий молия ва давлат солиқ бошқармаларига ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар;

Қорақалпоғистон Республикаси молия вазирлиги, ҳудудий молия ва давлат солиқ бошқармалари томонидан - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари тавсиялари илова қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасига ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар.


11. Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-санасига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тавсияларини инобатга олган ҳолда, таҳлиллар асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ва Давлат солиқ қўмитаси раисининг тегишли буйруғи қабул қилинади.


12. Молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва моддий жавобгарликка тортиш уларнинг лавозим маошига нисбатан устама қуйидаги миқдорларда белгиланади:

а) молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларини уларнинг лавозим маошларини 50 фоизигача бўлган миқдорда мукофотлаш, шу жумладан:

маҳаллий бюджет даромадлари тасдиқланган прогнозининг ижро этилганлиги учун 10 фоиз миқдорида;

бюджетга тўловлар бўйича солиқ қарздорлиги қисқартирилганлиги учун 20 фоиз миқдорида;

маҳаллий бюджет даромадлари базасини ошириш резервларини аниқлаш бўйича ҳисоб-китоб кўрсаткичлари бажарилганлиги учун 20 фоиз миқдорида;

б) юқорида кўрсатилган мезонларнинг ижроси таъминланмаганлиги учун уларнинг лавозим маошларининг 30 фоизи миқдорида жарима қўллаш, шу жумладан:

маҳаллий бюджет даромадларининг тасдиқланган прогнозининг ижро этилмаганлиги учун 10 фоиз миқдорида;

маҳаллий бюджетларга тўловлар бўйича солиқ қарздорлиги ошишига йўл қўйилганлиги учун 10 фоиз миқдорида;

маҳаллий бюджет даромадлари базасини ошириш резервларини аниқлаш бўйича ҳисоб-китоб кўрсаткичлари бажарилмаганлиги учун 10 фоиз миқдорида.


13. Молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларига ушбу Низом 12-бандининг "б" кичик бандига асосан жарималар қўлланилиши Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181 - 184-моддаларида назарда тутилган тартибга мувофиқ амалга оширилади, бунда жарима шаклида қўлланилган интизомий жазонинг амал қилиш муддати ҳисобот чорагидан кейинги чорак даври ҳисобланади.

Мазкур Низом 12-бандининг "а" кичик бандига асосан рағбатлантириш чоралари ушбу низом билан боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича илгари қўлланилган жазонинг амал қилиш муддати мобайнида қўлланилиши мумкин.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


14. Маҳаллий бюджет даромадларининг белгиланган прогноз кўрсаткичларининг бажарилмаганлиги учун жарима қўллашда молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахслари томонидан прогноз кўрсаткичлари бажарилмаслик сабаблари ўрганилади, бунда уларга боғлиқ бўлмаган омиллар инобатга олинади.


15. Муайян ҳисобот чораги учун мазкур Низомга асосан молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларига нисбатан қўлланилган жарима кейинги ҳисобот чораги якуни бўйича уларни рағбатлантириш ёки жаримага тортишда инобатга олинмайди.


16. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



"Келишилди"

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, туманлар

(шаҳарлар) ҳокимлари _____________ Ф.И.О.

"____" _________________ 20 ____ йил


Бюджет даромадлари бўйича ___ йилнинг __ чораги

учун белгиланган прогноз кўрсаткичларининг

_________ вилоятида бажарилиши тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Т/р

Ҳудудлар


Чораклик прогноз

кўрсаткичларининг

бажарилиши (млн. сўм)


Молия ва солиқ органлари

раҳбарлари, мансабдор шахслари

учун рағбатлантириш ва жавобгарлик

чоралари (%)


Бюджет даромадлари


Молия органлари


Солиқ органлари


Чораклик

прогноз


Ҳақиқатда

тушум (1-Н

ҳисоботлари

бўйича)


Ижроси

(%)


Фарқи


Ф.И.О.


лавозим

маошига

нисбатан*


Ф.И.О.


лавозим

маошига

нисбатан*



A


1

2

3=(2/1)

4=(2-1)

5

6

7

8


Ҳудуд бўйича жами











шу жумладан туман(шаҳар)лар кесимида:










1.











2.











3.











5.











6.











7.











8.











9.











10.











11.











12.











13.











14.











            

*) рағбатлантириш (+10%), жарима (-10%)

_______________________________










ҳудудий молия органлари раҳбари


/ Имзо /


Ф.И.О














_______________________________









ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари раҳбари

/ Имзо /


Ф.И.О


















Низомга

2-ИЛОВА

"Келишилди"

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, туманлар

(шаҳарлар) ҳокимлари _____________ Ф.И.О.

"____" _________________ 20 ____ йил


Давлат бюджетига тўловлар бўйича

20__ йилнинг 1 _______ ҳолатига мавжуд

солиқ қарзлари тўғрисида

МАЪЛУМОТ


Ҳудудлар

Мавжуд солиқ

қарзи (умидсиз

ва муддати

узайтирилган

солиқ қарзи

инобатга

олинмаган

ҳолда)

(млн.сўм)


Солиқ

қарзининг

ўзгариши

("+" ўсиш,

"-" камайиш)


Солиқ

қарзининг

ўсиш суръати

(%)


Молия ва солиқ органлари

раҳбарлари, мансабдор шахслари

учун рағбатлантириш ва жавобгарлик

чоралари (%)

Ҳисобот

чораги

бошига


Ҳисобот

чораги

якунига


Молия органлари


Солиқ органлари

Ф.И.О.


лавозим

маошига

нисбатан*


Ф.И.О.


лавозим

маошига нисбатан*



A


1

2

3=(2-1)

4=(2/1)

5

6

7

8


Ҳудуд бўйича, жами











шу жумладан туман(шаҳар)лар кесимида:










1.











2.











3.











4.











5.











6.











7.











8.











9.











10.











11.











12.











13.











14.











         

*) рағбатлантириш (+20%), жарима (-10%)


_______________________________










ҳудудий молия органлари раҳбари


/ Имзо /


Ф.И.О














_______________________________









ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари раҳбари

/ Имзо /


Ф.И.О














           





Низомга

3-ИЛОВА

"Келишилди"

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, туманлар

(шаҳарлар) ҳокимлари _____________ Ф.И.О.

"____" _________________ 20 ____ йил


____________ бўйича бюджет ва бюджетдан

ташқари давлат мақсадли жамғармалари

даромад базасини ошириш резервлари

тўғрисида __.__._ йил ҳолатига

МАЪЛУМОТ


(млн.сўмда)

Т/р

Ҳудудлар


Маҳаллий бюджет даромадлари

базасини оширишда аниқланган

резервлар (ҳисобот чораги давомида)


Маҳал-

лий

солиқ-

лар ва

йиғим-

ларнинг

тасдиқ-

ланган

режаси


Жами аниқ-

ланган захира

сумма-

сининг

режага

нис-

батан

улуши

(%)


Резерв суммалари

(ҳисобот чораги

давомида)

Молия ва солиқ органлари

раҳбарлари, мансабдор

шахслари учун рағбатлантириш

ва жавобгарлик чоралари (%)


Жами


шу жумладан:


Молия

органлари


Солиқ

органлари


Тадбир-

корлик

фаолия-

тининг

айрим

турлари

бўйича

қатъий белгилан-

ган солиқ


Жис-

моний

шахслар-

нинг мол-

мулкига

солина-

диган

солиқ


Жис-

моний

шахс-

лар-

дан

олина-

диган ер

солиғи


Бозор-

лардан

туша-

диган

даро-

мади-

дан


Маҳал-

лий

йиғим-

лар


Бошқа-

лар


Унди-

рилган


Унди-

рилиш

дара-

жаси

(%)

Ф.И.О.

лавозим

маошига

нисбатан*


Ф.И.О.


лавозим

маошига

нисбатан*



A

1=(2+3+4

+5+6+7)


2

3

4

5

6

7

8

9=(1/8)

10

11=(10/1)

12

13

14

15


Ҳудуд бўйича, жами


















шу жумладан туман(шаҳар)лар кесимида:

















1.


















2.


















3.


















4.


















5.


















6.


















7.


















8.


















9.


















10.


















11.


















12.


















13.


















14.


















          

*) рағбатлантириш (+20%), жарима (-10%) қўлланилади


ЭСЛАТМА: Даромадлари базасини ошириш резервлари - молия ҳамда солиқ органлари томонидан таҳлиллар (ўрганишлар) натижасида қўшимча аниқланган солиқ солиш объектлари.


_______________________________










ҳудудий молия органлари раҳбари


/ Имзо /


Ф.И.О














_______________________________









ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари раҳбари

/ Имзо /


Ф.И.О














       





Низомга

4-ИЛОВА



Молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор

шахсларини рағбатлантириш ва уларга нисбатан

моддий жавобгарлик чораларини қўллаш

СХЕМАСИ

Субъектлар

Тадбир


Муддати

Туман (шаҳар) молия бўлимлари ва давлат солиқ инспекциялари

      

Ҳар чорак якуни билан мезонлар ижроси юзасидан 1 - 3-иловаларга асосан тегишли маълумотномаларни ҳоким билан келишиш. Келишилган маълумотномаларга ҳоким тавсиясини илова қилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларига тақдим этиш.

        


Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар

































V






















      

Қорақалпоғистон Республикаси молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари ҳамда Қоракалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари

       

      

Тақдим этилган маълумотномаларни умумлаштириш ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими билан келишиш. Келишилган маълумотномаларга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳоқими тавсияси илова қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш.

        


Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар

































V






















Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси

         

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тавсиялари асосида, тасдиқланган даромадлар прогноз кўрсаткичлари ижроси, солиқ қарздорлигининг ўзгариши ва бюджетга қўшимча резервлар анмқланиши юзасидан амалга оширилган ишларнинг танқидий таҳлили натижасида Ўзбекистон Республикаси молия вазири ва Давлат солиқ қўмитаси раисининг тегишли буйруғини қабул қилиш ва жойларга етказиш.

           


Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-санасига қадар

































V






















   

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

       

    

Ўзбекистон Республикаси молия вазири ва Давлат солиқ қўмитаси раисининг тегишли буйруғи ижросини таъминлаш ва туман (шаҳар) ҳокимликларига етказиш.

       


Шу куннинг ўзида































V






















Туман (шаҳар) ҳокимлари

      

Молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларини рағбатлантириш ёки уларга нисбатан моддий жавобгарлик чораларини қўллаш.

      



























Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 24 январь















Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск