язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар/ Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.05.2018 й. 347-сон "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятининг намунавий регламентига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.05.2018 й.

N 347



ДАВЛАТ ВА ХЎЖАЛИК БОШҚАРУВИ

ОРГАНЛАРИ, МАҲАЛЛИЙ ИЖРО ЭТУВЧИ ҲОКИМИЯТ

ОРГАНЛАРИНИНГ ҚОНУН ЛОЙИҲАЛАРИГА ДОИР

ФАОЛИЯТИНИНГ НАМУНАВИЙ РЕГЛАМЕНТИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-459-сон Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 10-сон, 90-модда) билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятининг намунавий регламентига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 10 майдаги

347-сон қарорига

ИЛОВА



Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари,

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг

қонун лойиҳаларига доир фаолиятининг

намунавий регламентига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 40-банддаги "киритилиши мумкин" сўзлари "киритилади" сўзи билан алмаштирилсин.


2. 41-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"41. Қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси семинарлар ва "давра суҳбатлари" ўтказиш, қонун лойиҳалари матнларини ва уларга таҳлилий материалларни органнинг расмий веб-сайтида жойлаштириш йўли билан, шунингдек, бошқа усуллар билан манфаатдор давлат органлари, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтлари, илмий, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари, олимлар ва мутахассислар, экспертлар иштирокида ўтказилади.

Қонун лойиҳасининг малакали муҳокамаси тегишли илмий-тадқиқот муассасалари, тармоқларнинг вакиллари иштирокида ўтказилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 10 май