ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар / Байрамларга тайёргарлик ва уларни ўтказиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.04.2018 й. ПҚ-3667-сон "Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

16.04.2018 й.

N ПҚ-3667



ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИГА

ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Халқимизнинг қадр-қиммати, ор-номусини, миллий анъаналаримиз ва урф-одатларимизни ҳимоя қилишда, босқинчи ва ёвуз кучларга қарши машаққатли курашларда букилмас ирода ва жасорат намунасини амалда намоён этиб, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларимизнинг муқаддас хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш  бизга тинчлик, омонлик керак, деб яшайдиган бағрикенг халқимизга хос азалий қадриятдир.

Бутун дунёда миллионлаб инсонлар ҳалок бўлишига сабаб бўлган, мислсиз йўқотишлар, талафот ва мусибатлар олиб келган Иккинчи жаҳон уруши инсоният тарихидаги энг даҳшатли, энг қонли қирғин бўлганини ҳеч ким унутмайди. Ушбу бешафқат урушда қатнашган 1,5 миллиондан ортиқ ўзбекистонликларнинг ярим миллиондан зиёди ҳалок бўлганини халқимиз ҳеч қачон ёдидан чиқармайди. Уруш бошланиши билан фронт ҳудудларидан Ўзбекистонга кўчирилган бир миллионга яқин оила ва болаларни қабул қилиб, охирги бир бурда нонини улар билан баҳам кўрган, "Сен етим эмассан" деб ўз бағрига олгани халқимизнинг нақадар олижаноблигини, меҳр-мурувватини, юксак маънавиятини яққол намоён этди.

Мамлакатимизда 9 май умумхалқ байрами  Хотира ва Қадрлаш кунини кенг нишонлаш, Иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши курашишга ҳисса қўшган, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хотирасини абадийлаштириш, барча фахрийларга ҳурмат кўрсатиш мақсадида:


1. Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.

Хотира ва Қадрлаш кунининг кенг нишонланишини таъминлаш давлат ва нодавлат ташкилотларининг биринчи галдаги вазифаси, барча Ўзбекистон фуқароларининг виждоний иши ва анъанавий бурчи деб белгилансин.


2. Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ишчи гуруҳ (А.Арипов):

Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг "Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас", "Мардлик, бурч ва садоқат" шиорлари остида юқори савияда ўтказилишини ташкил этсин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг сифатли ўтказилишини таъминласин ва жойларга бориб, Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишга амалий ёрдам кўрсатсин;

Иккинчи жаҳон урушининг ҳар бир қатнашчисига, фронт орти меҳнат фахрийларига, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш мақсадида тегишли вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар, ҳарбий қисмлар вакиллари бириктирилсин ҳамда ушбу тоифадаги шахсларни қутлаш ва хушнуд этиш мақсадида уларнинг яшаш жойига раҳбарларнинг ташрифини ташкил этсин;

ёлғиз ва кам таъминланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг турар жойи ва уй хўжаликларини таъмирлаш, ободонлаштириш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширсин;

Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш давомида Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти меҳнат фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари кўрсатган матонат, мардлик ва жасоратнинг аҳамиятини кенг аҳоли тоифалари, айниқса, ёшлар ўртасида тушунтириш, тарғиб ва ташвиқ этиш бўйича маданий-маърифий ва ватанпарварлик йўналишидаги тадбирлар ўтказилишини ташкил қилсин;

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан бирйўла пул мукофотини тантанали равишда топширсин;

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг истаклари асосида улар ўзлари жанг қилган мамлакатларга бир нафар кузатувчи билан сафарини ташкил этсин ҳамда ушбу сафар билан боғлиқ барча харажатлар қопланишини таъминласин;

Иккинчи жаҳон уруши фахрийларининг истаклари асосида Ялта ва Кисловодск шаҳарларидаги "Ўзбекистон" ҳамда республика ҳудудидаги бошқа санаторийларга бир нафар кузатувчиси билан бирга бепул юборишни ташкил этиб, уларни зарур авиа ва темир йўл чипталари билан таъминласин;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги белгиланган жойларда Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги ҳарбий техникалар намойишини ташкил этсин;

Ғалабага ўз ҳиссасини қўшган, Ватанимиз мустақиллиги учун жонини, куч-қувватини аямаган ҳар бир фахрий, ҳар бир киши хотираси абадийлаштирилишини, уларга муносиб ҳурмат-эҳтиром кўрсатилишини таъминласин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, "Нуроний" жамғармаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан биргаликда:

вилоят, шаҳар ва туманларда Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича комплекс тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар;

Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги композициялар инсталляцияси, жумладан, уруш йилларининг қўшиқ ва куйлари, дастурхон тузаш ва тегишли шароитлар яратиш билан боғлиқ тадбирларни ташкил этсинлар;

кўчалар ва майдонларни Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган плакатлар ва стендлар билан безашни таъминласинлар.


5. Белгилаб қўйилсинки, ўтказиладиган Дастур тадбирлари ҳамда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти меҳнат фахрийлари вакилларини Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган асосий маросимларга темир йўл ёки автомобиль транспортида келиб-кетиши, меҳмонхоналарда жойлашиши, овқатланиши, маданий ҳордиқ чиқариши билан боғлиқ харажатлар, шунингдек, зарур ҳолларда тегишли кийим-кечаклар билан таъминланиши:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда  маҳаллий бюджетлар ҳамда ҳомийлик хайриялари ҳисобидан;

Тошкент шаҳрида  Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қопланади.


6. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Тошкент шаҳрида 2018 йил 9 май соат 21.00 да Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган байрам салютини ташкил қилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия тантанали тадбирлар ўтказиладиган жойларда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминласинлар.


8. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, "Дунё" ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситалари Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган тадбирларнинг кенг ёритилишини, тематик тадбирлар, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларнинг ташкил этилишини таъминласинлар.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президенининг

2018 йил 16 апрелдаги

ПҚ-3667-сон қарорига

1-ИЛОВА



Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган тадбирларга

тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар


Муддати


Масъул ташкилотлар


I. ТАШКИЛИЙ-АМАЛИЙ ТАДБИРЛАР

1.

Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган тадбирларни тайёрлаш ва ўтказиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ташкилий қўмиталарини тузиш


16 апрель

Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, "Ватанпарвар" ташкилоти, нодавлат нотижорат ташкилотлари


2.

Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари, меҳнат фронти фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг тўлиқ рўйхатини шакллантириш, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш мақсадида вазирликлар, идоралар ва ҳарбий қисмларни бириктириш


17 апрель

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, "Ватанпарвар" ташкилоти, нодавлат нотижорат ташкилотлари


3.

Хотира ва Қадрлаш кунини Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида, барча шаҳарлар ва туманларда "Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас", "Мардлик, бурч ва садоқат" шиорлари остида юқори савияда ўтказишга қаратилган ташкилий- амалий, маданий-маънавий тадбирлар режасини тасдиқлаш ва амалга ошириш


18 апрель

10 май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, "Ватанпарвар" ташкилоти, "Нуроний" жамғармаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси, нодавлат нотижорат ташкилотлари


4.

Тошкент шаҳрида - Хотира майдонидаги "Мотамсаро она" монументи;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида - "Мотамсаро она" монументлари пойига гул қўйиш маросимини ташкил этиш


7 - 9 май

Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


5.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари ҳамда ҳарбий округ, қисм ва муассасалар, мудофаа ишлари бўйича ҳудудий бошқармалар ва бўлимлар, "Нуроний" жамғармаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси раҳбарларининг Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари, меҳнат фронти фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чо"ида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини қутлаш ва хушнуд этиш мақсадида уларнинг яшаш жойига шахсан ташрифини ташкил этиш


май

Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, "Ватанпарвар" ташкилоти, "Нуроний" жамғармаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Узбекистон ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси, нодавлат нотижорат ташкилотлари


6.

Иккинчи жаҳон уруши катнашчилари иштирокида Хотира ва Қадрлаш кунини нишонлаш бўйича асосий байрам тадбирларини ўтказиш жойини аниқлаш.

Асосий байрам тадбирларида қатнашадиган мамлакатимизнинг турли ҳудудида истиқомат қилувчи уруш ва меҳнат фахрийлари вакилларининг (хар бир ҳудуддан 20 - 50 киши) рўйхатини шакллантириш хамда уларнинг темир йўл ёки автомобиль транспортида Тошкент шаҳрига келиб-кетиши, меҳмонхоналарда жойлашиши, овқатланиши, маданий ҳордиқ чиқариши хамда зарур холларда тегишли кийим-кечак билан таъминланишини ташкил этиш


5 - 10 май

Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, "Ватанпарвар" ташкилоти, "Нуроний" жамғармаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси, Касаба уюшмалари Федерацияси, нодавлат нотижорат ташкилотлари


7.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш мақсадида таниқли фан арбоблари, ижодкорлар, ёзувчилар, журналистлар, маданият, санъат ходимлари ва спортчилар, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоларидан иборат ташвиқот-тарғибот ва ижодий гуруҳларни тузиш

17 апрель

Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Маданият вазирлиги, "Ватанпарвар" ташкилоти, "Нуроний" жамғармаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ёзувчилар уюшмаси, Маданият вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши, Журналистлар ижодий уюшмаси


8.

9 май - Хотира ва Қадрлаш куни арафасида Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Қуролли Кучлар тарихи давлат музейи ҳамда вилоятлардаги музейларга талабалар ва ўқувчиларнинг кенг ташрифларини ташкил этиш


1 - 9 май кунлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


9.

Умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг 9 май - Хотира ва Қадрлаш куни арафасида ҳарбий қисмларга ташрифини уюштириш ва у ерда ҳарбий-ватанпарварлик ўйинларини ташкил этиш


1 - 9 май

кунлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи


10.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги белгиланган жойларда Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги ҳарбий техникалар намойишини ўтказиш


7 - 9 май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


11.

Иккинчи жаҳон уруши фахрийларини Ялта ва Кисловодск шаҳарларидаги "Ўзбекистон" ҳамда республика ҳудудидаги бошқа санаторийларга бепул юборишни ташкил этиш


йил

давомида

Касаба уюшмалари Федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирли!и, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, "Ватанпарвар" ташкилоти, "11уроний" жамғармаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси, нодавлат нотижорат ташкилотлари


12.

Уруш қатнашчиларининг ўзлари жанг қилган мамлакатлар ҳудудларига сафарини ташкил этиш хамда сафар билан боғлиқ барча харажатлар қопланишини таъминлаш


йил

давомида

Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, "Ватанпарвар" ташкилоти, "Нуроний" жамғармаси, "Махалла" хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси, Касаба уюшмалари Федерацияси, нодавлат нотижорат ташкилотлари


II. МАДАНИЙ-МАЪНАВИЙ ТАДБИРЛАР

13.

Уруш ва меҳнат фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган хар бир ҳарбий хизматчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходими ҳақида очерк ва мақолалар тайёрлаш.

Уларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш. Уларни вилоятлар бўйича махсус китоб-тўпламлар тарзида чоп эгиш


апрель

июнь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Маданият вазирлиги, "Нуроний" жамғармаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши, нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, республика ОАВ


14.

Олий таълим муассасалари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари, умумтаълим мактабларида уруш ва меҳнат фахрийлари иштирокида ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги фильмлар ва лавҳалар намойиш этиладиган "Мардлик ва жасорат" дарсларини ташкил этиш ва ўтказиш


апрель-май

Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Узбекистон ёшлар иттифоқи, "Ватанпарвар" ташкилоти, "Нуроний" жамғармаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлар ижодий уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Мудофаа вазирлиги хузуридаги и Жамоатчилик кенгаши, нодавлат нотижорат ташкилотлари


15.

Ишлар ташкилотларида уруш қатнашчилари, меҳнат фронти фахрийлари, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари билан "Қаҳрамонлик, бурч ва фидойилик ҳамда "Аждодларни хотиралаш - муқаддас қадрият" шиорлари остида учрашувлар ўтказиш


20 апрель

10 май

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, нодавлат нотижорат ташкилотлари


16.

Ўзбекистон Республикаси Қуроли Кучлари таркибига кирувчи тузилмаларнинг ҳарбий оркестрлари, ашула ва рақс ансамблларининг, Маданият вазирлиги тасарруфидаги оркестрлар ва бадиий жамоаларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридаги аҳоли дам олиш масканлари, хиёбонларда "Хотира азиз - қадр муқаддас" номли концерт дастурлари намойишини ташкил этиш


20 апрель

10 май

Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Маданият вазирлиги


17.

Уруш ва меҳнат фахрийлари хамда мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг қабрларини ободонлаштириш


апрель

май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлик и, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, "Ватанпарвар" ташкилоти, "Нуроний" жамғармаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Касаба уюшмалари Федерацияси, нодавлат нотижорат ташкилотлари


18.

Тошкент шаҳри, вилоят, шаҳар ва туман марказларида уруш ва мехнат фахрийларининг бевосита иштирокида Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган тадбир ва зиёфатлар ташкил этиш.

Уларда, жумладан, Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги муҳитни ифода этувчи мусиқа ва қўшиқлар ижроси, театрлаштирилган композициялар намойиши ва шу билан боғлиқ бошқа тадбирларни уюштириш


20 апрель

10 май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, "Ватанпарвар" ташкилоти, "Нуроний" жамғармаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Касаба уюшмалари Федерацияси, нодавлат нотижорат ташкилотлари


19.

Ўзбекистон МТРК телеканалларида намойиш этишга мўлжалланган ва Хотира ва Қадрлаш кунининг маъно-моҳиятини очиб берувчи ҳамда Ватанимизнинг ҳар томонлама равнақ топиши, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларнинг муқаддас хотирасини ёд этиш, кексаларни эъзозлаш одамийликнинг энг олий мезони эканлигини акс эттирувчи видеороликларни тайёрлаш ва намойиши этиш


18 апрель

10 май

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Мудофаа вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши, Давлат хавфсизлик кенгаши, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


20.

Ўзбекистон МТРК телеканалларида "Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган ҳужжатли ва бадиий фильмларни эфирга узатиш, махсус кўрсатувлар ва ток-шоулар ташкил этиш


18 апрель

15 май

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, "Ўзбеккино" миллий агентлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


21.

Ўзбекистон МТРК, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, "Дунё" ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларида 9 май умумхалқ байрами - Хотира ва Қадрлаш куни ўтказилишига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни ёритиш


18 апрель

10 май

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, "Дунё" ахборот агентлиги, республика ОАВ, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


22.

Умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-хунар коллежлари ўқувчилари ўртасида "Тинчлик - бебахо неъмат" мавзусида иншолар ўтказилишини таъминлаш


апрель-май

Ҳалқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази


23.

9 май - Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси мобиль алоқа операторлари томонидан абонентларга СМС табриклар жўнатиш


9 май

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


III. ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ИШТИРОКЧИЛАРИ,

МЕҲНАТ ФРОНТИ ФАҲРИЙЛАРИ, ХИЗМАТ БУРЧИНИ БАЖАРИШ

ЧОҒИДА ХАЛОК БЎЛГАН ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ВА ҲУҚУҚНИ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ОРГАНЛАРИ ХИМОЯ ҚИЛИШ

ЙЎНАЛИШИДАГИ ТАДБИРЛАР

24.

Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари, меҳнат фронти фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари оилалари аъзоларини имтиёзли равишда ҳарбий госпитал ва бошқа тиббиёт муассасаларида даволаш ва дори воситалари билан бепул таъминлаш


20 апрель

10 май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Фармацевтика соҳасини ривожлан гириш агентлиги, "Нуронийи жамғармаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Касаба уюшмалари Федерацияси


25.

Ёлғиз ва кам таъминланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг турар жойи ва уй ҳўжаликларини таъмирлаш, ободонлаштириш хамда ўз уй-жойига эга бўлмаганларига турар жой ажратиш


20 апрель

10 май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Касаба уюшмалари Федерацияси, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


26.

Ешлар, маҳаллалар фаоллари ва касаба уюшмалари вакиллари томонидан Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари, меҳнат фронти фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари оилаларига ташриф буюриш, уларга мақсадли моддий-маънавий ёрдам кўрсатиш


20 апрель

15 май

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Касаба уюшмалари Федерацияси, Хотин-қизлар қўмитаси, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


27.

Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти ногиронлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида соғлиғини йўқотган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига мақсадли ёрдам кўрсатиш, уларни протезлар, ногиронлар аравачалари ва бошқа зарур тиббий асбоб-анжомлар билан таъминлаш


20 апрель

15 май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси, Фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги, "Нуроний" жамғармаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди


28.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан бирйўла пул мукофотини тантанали равишда топшириш


9 майга

қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, "Ватанпарвар" ташкилоти, "Нуроний" жамғармаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси


  





Ўзбекистон Республикаси

Президенининг

2018 йил 16 апрелдаги

ПҚ-3667-сон қарорига

2-ИЛОВА



Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган

тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни

ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

А. Арипов

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, ишчи гуруҳ раҳбари


В. Маҳмудов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари


Қ. Қуранбоев

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси


Т. Нарбаева

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Хотин-қизлар қўмитаси раиси


П. Бобожонов

-

Ички ишлар вазири


А. Азизов

-

Мудофаа вазири


Т. Худайбергенов

-

Фавқулодда вазиятлар вазири в.б.


А. Ҳайдаров

-

Молия вазирининг биринчи ўринбосари


И. Мажидов

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазири


У. Иноятов

-

Халқ таълими вазири


Б. Сайфуллаев

-

Маданият вазири


Лавозими бўйича

-

Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари


Р. Мирзаев

-

Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари - ДХХ Чегара қўшинлари кўмондони


Ш. Шакиров

-

Миллий гвардия қўмондони ўринбосари


Ш. Ахмедов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши девонининг шуъба мудири


А. Сахиев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони шуъба мудири


М. Исаев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони бош консультанти


Қ. Рафиков

-

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси


А. Хаджаев

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси в.б.


А. Кўчимов

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори


Л. Тангриев

-

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори


Р. Ниязов

-

"Ватанпарвар" ташкилоти Марказий кенгаши раиси


А. Қодиров

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари


Ш. Жалалов

-

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини кўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси республика бошқаруви раиси


Ш. Жавлонов

-

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси


С. Саидов

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси


Р. Абдуллаев

-

Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси раиси


С. Ҳакимов

-

Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси раиси


И. Мирзаалиев

-

Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси


Ф. Маҳмудхўжаев

-

Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими, ишчи гуруҳ котиби


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 16 апрель


"Халқ сўзи", 2018 йил 17 апрель











































Время: 0.0085
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск