ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Умумий қоидалар /

Мудофаа саноати комплексини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.02.2018 й. 118-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 15 февралдаги

118-сон қарорига

ИЛОВА



Мудофаа саноати комплексини ривожлантириш

жамғармаси маблағларини шакллантириш ва

улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлигининг Мудофаа саноати комплексини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.

2. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлигида (кейинги ўринларда - Агентлик) юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда тузилади.


2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ МАНБАЛАРИ


3. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:

а) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг мудофаа-саноат комплексини ривожлантиришга белгиланган тартибда ажратиладиган маблағлари;

б) Агентликка тўланадиган воситачилик ҳақи, жумладан:

қурол-яроғ, ҳарбий ва махсус техника етказиб бериш, ҳарбий-техник хизматлар кўрсатиш бўйича тузилган импорт контракт (воситачилик шартномаси) қийматининг 1 фоизи;

мудофаа саноати комплекси корхоналари ишлаб чиқарган ҳарбий ва икки хил мақсадда ишлатиладиган маҳсулотларни сотиш бўйича тузилган импорт контракт (воситачилик шартномаси) қийматининг 1 фоизи;

бўшайдиган ҳарбий-техник мулкни ташқи бозорга сотиш бўйича тузилган контракт қийматининг 30 фоизи;

в) Агентлик томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган фаолият соҳаларини лицензиялашдан тушадиган маблағларнинг 100 фоизи, шу жумладан қайд этилган мақсадлар учун тегишли вазирлик ва идораларнинг харажатлар сметаларида назарда тутилган бюджет маблағлари;

г) Агентлик таркибига кирадиган ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан келишилган ҳолда миқдори белгиланадиган ажратмалари;

д) шартнома (контракт) мажбуриятларини бузганлиги учун юридик шахслардан маъмурий ва суд тартибида ундириладиган жарималар миқдорининг 100 фоизи;

е) жамғарма бўш маблағларини ликвидли молия воситаларида (депозитлар, қимматли қоғозлар, облигациялар ва бошқалар) вақтинча жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

ж) қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


4. Ушбу Низомнинг 3-бандида қайд этилган маблағлар Агентликнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бўлинмаларида очиладиган банк ҳисобрақамларида жамланади.


3-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ


5. Жамғарма маблағлари:

мудофаа саноати комплексини қўллаб-қувватлаш, унинг салоҳиятини ривожлантириш ва ошириш, шунингдек, янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича дастурлар ва лойиҳаларни, шу жумладан инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга;

қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ҳарбий-техник мулкни ишлаб чиқиш ҳамда модернизациялаш тадбирларини молиялаштиришга;

мудофаа саноати соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини амалга оширишга;

ҳарбий ва икки хил мақсадда ишлатиладиган маҳсулотларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш, йўқ қилиш ва қайта ишлаш соҳасидаги лойиҳалар ҳамда тадбирларни амалга ошириш учун экспертлар, шу жумладан халқаро мутахассислар ишини ташкил этишга;

Агентлик кадрларини, жумладан, хорижий таълим муассасаларида қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тадбирларига;

хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар делегацияларининг Агентлик ваколатига тааллуқли масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этишга;

семинарлар, давра суҳбатлари, конференциялар, амалий машғулотлар, тренинглар, Агентликнинг профилактика ва бошқа тадбирларини ўтказишга;

Агентлик ходимларининг мамлакат ичида ва ташқарисида хизмат сафарларида бўлиш харажатларини тўлашга;

Агентлик ахборот-коммуникация технологияларига хизмат кўрсатиш ва уларни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини амалга оширишга;

Агентликнинг Ташқи иқтисодий фаолият департаменти ходимларини таъминлашга;

Агентлик ижро этувчи аппарати ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантиришга;

Агентлик ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишга;

Агентлик фаолиятини яхшилашга қаратилган тадбирларга;

Агентликнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари билан қопланмаган жорий харажатларига йўналтирилади.

6. Жамғарма маблағларидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мутасадди ўринбосарлари билан келишилган ҳолда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа мақсадларда ҳам фойдаланиш мумкин.


7. Жамғарманинг 25 фоиздан ортиқ бўлмаган маблағлари Агентлик ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишга йўналтирилади.


4-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ БОШҚАРИШ


8. Жамғарманинг Агентлик директори раҳбарлик қиладиган Кенгаши Жамғарма маблағларини бошқариш органи ҳисобланади.

9. Жамғарма Кенгашининг шахсий таркиби Агентлик, унинг идоравий мансуб ташкилотлари вакилларидан шакллантирилади ва Агентлик ҳайъати томонидан тасдиқланади.

10. Жамғарма кенгашининг мажлислари ҳар чоракда камида бир маротаба ўтказилади. Зарурат бўлганда, Жамғарма кенгашининг навбатдан ташқари мажлислари ҳам чақирилиши мумкин. Жамғарма Кенгаши мажлислари уларда Кенгашнинг камида уч аъзоси иштирок этганда ҳуқуқий ваколатли ҳисобланади.


11. Жамғарма Кенгаши қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

ушбу Низомнинг 3-бандида қайд этилган Жамғармани шакллантиришнинг барча манбалари бўйича Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари прогноз кўрсаткичларини тайёрлайди;

Жамғарма маблағларидан фойдаланиш учун устувор йўналишларни белгилайди;

Агентлик таркибий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг Жамғармадан олинган маблағлардан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади;

Жамғарма даромадларининг прогноз кўрсаткичлари бажарилиши самарадорлигини таҳлил қилади ва маблағлар тушишига салбий таъсир кўрсатувчи камчиликларни бартараф этишга доир тегишли чоралар кўради;

тушумларни кўпайтириш ва Жамғарма маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

ўз фаолияти доирасида бошқа масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади.


12. Агентликнинг Мудофаа саноати комплексини ривожлантириш жамғармасини бошқариш хизмати (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) Жамғарма кенгашининг ишчи органи ҳисобланади ва у қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Жамғарма маблағларининг тушиши ва тақсимланишининг ҳисобини юритади;

Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасини тузади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигида рўйхатдан ўтказиш учун уни белгиланган тартибда тақдим этади;

Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасида назарда тутилган тадбирларни молиялаштиради;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамасига ҳар чоракда тақдим этиш учун Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлайди;

Жамғарма маблағларини барқарор шакллантириш, ўз вақтида молиялаштириш ва улардан мақсадли фойдаланишни таъминлаш мониторингини амалга оширади.

Ишчи орган қонунчиликка мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.


13. Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогноз кўрсаткичларини тайёрлаш, кўриб чиқиш ҳамда тасдиқлаш ҳар йили жорий йилнинг 1 октябригача келгуси йил учун молиявий маблағлар тушишининг кутилаётган прогнозидан ва ушбу Низомда белгиланган устувор йўналишлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.


14. Жамғарманинг келгуси йил учун даромад ва харажатларининг прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мутасадди ўринбосари билан келишган ҳолда Агентлик директори томонидан тасдиқланади.

15. Жамғарма даромадлари ва харажатларининг тасдиқланган прогноз кўрсаткичлари асосида ишчи орган Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасини тузади ҳамда Агентлик директори тасдиқлагандан сўнг ушбу сметани рўйхатдан ўтказиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборади.

16. Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасига киритиладиган ўзгартиришлар Иқтисодиёт ва молия вазирлигига белгиланган тартибда тақдим этилади.


5-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ САРФЛАШ ТАРТИБИ


17. Жамғарма маблағлари Агентликнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бўлинмаларида очиладиган банк ҳисобрақамлари орқали сарфланади.

18. Жамғарма харажатлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бўлинмалари томонидан Агентликнинг тўлов топшириқномаси асосида тўланади.

19. Жамғарма маблағларининг йил охирида барча манбалар бўйича қолдиқлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадларига ўтказилмайди, Агентлик томонидан марказлаштирилган ҳолда фойдаланиш учун келгуси йилга ўтказилади.


6-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


20. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Жамғарма маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини қонунчиликда белгиланган тартибда назорат қилади.

21. Агентлик директори тасдиқланган харажатлар сметаларига мувофиқ Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун жавоб беради.


7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


22. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 февраль











































Время: 0.0294
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск