ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш. Хайрия фаолияти /

Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.02.2018 й. 135-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 22 февралдаги

135-сон қарорига

ИЛОВА



Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни

амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари

томонидан давлат ижтимоий буюртмаси

бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига (кейинги ўринларда нодавлат нотижорат ташкилотлари деб аталади) давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом қоидалари давлат бошқаруви органларининг социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун нодавлат нотижорат ташкилотларига бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан бевосита давлат ижтимоий буюртмаси бериши билан боғлиқ муносабатларга нисбатан татбиқ этилади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


давлат ижтимоий буюртмаси - социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат органи ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида давлат ижтимоий буюртмаси амалга ошириш шартномасини тузиш орқали ишларни бажариш ёки тадбирлар ўтказишга қаратилган давлат топшириғи;

социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳа (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) - социал ва ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга қаратилган ҳамда давлат ижтимоий буюртмаси амалга ошириш шартномасида белгиланган муддатларда бажариладиган ташкилий, иқтисодий ва бошқа шаклдаги чора-тадбирлар мажмуини ўз ичига олган лойиҳа;


давлат ижтимоий буюртмаси амалга ошириш шартномаси (кейинги ўринларда шартнома деб аталади) - давлат ижтимоий буюртмаси берувчи давлат бошқаруви органи ва танловда ғолиб деб топилган нодавлат нотижорат ташкилоти ўртасида тузиладиган битим.


4. Давлат ижтимоий буюртмаси қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:

таълим, илм-фан, маданият, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларида муайян натижага эришиш;

аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;

ёшлар сиёсати ва болалар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш;

аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини қўллаб-қувватлаш;

болалар ва кўп болали оилаларни қўллаб-қувватлаш;

аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш;

тарихий-маданий меросни муҳофаза қилиш.

Давлат ижтимоий буюртмаси қонун ҳужжатларида тақиқланмаган социал ва ижтимоий аҳамиятга молик бўлган бошқа йўналишлар бўйича ҳам амалга оширилиши мумкин.


4-1. Давлат бошқаруви органларига нодавлат нотижорат ташкилотларидан келиб тушган лойиҳаларни кўриб чиқиш, умумлаштириш ва баҳолаш давлат бошқаруви органлари ҳузуридаги жамоатчилик назорати ва ижтимоий шерикликни ривожлантириш бўйича жамоатчилик кенгашлари (кейинги ўринларда жамоатчилик кенгаш деб аталади) томонидан амалга оширилади.

Давлат бошқаруви органлари томонидан ҳар йили ўзининг бюджетдан ташқари маблағлари харажатлари сметасида бевосита давлат ижтимоий буюртмасини бериш учун ажратиладиган маблағлар миқдори назарда тутилади.


4-БОБ. ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ БУЮРТМАСИ

БЕРИШ ТАРТИБИ


19. Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


20. Давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаларини бериш учун танлов ўтказилиши ҳақидаги эълон танлов ўтказилишидан камида 30 кун олдин оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, электрон оммавий ахборот воситаларида ҳамда давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат бошқаруви органларининг Интернет тармоғидаги расмий веб-сайтида жойлаштирилади.


21. Танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълонда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:

танлов ташкилотчисининг номи ва манзили;

давлат ижтимоий буюртмасининг тавсифи;

давлат ижтимоий буюртмасини маблағ билан таъминлаш манбалари ва миқдори;

давлат ижтимоий буюртмасини бажариш муддати;

танлов иштирокчиларига қўйиладиган асосий шартлар;

танлов иштирокчиларидан ҳужжатларни қабул қилишнинг жойи, охирги куни ва вақти.


22. Давлат ижтимоий буюртмаси бўйича бир неча нодавлат нотижорат ташкилоти қўшма гуруҳ тузган ҳолда умумий ариза беришлари мумкин. Бунда аризада ва лойиҳада уларнинг ҳар бирининг функциялари, бир-бирига нисбатан жавобгарлиги ва лойиҳани амалга оширишга қўшаётган ҳиссалари аниқлаштирилиши лозим.


23. Танловда иштирок этиш учун ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар тегишли давлат бошқаруви органига ариза берувчи томонидан бевосита, почта орқали ёки электрон кўринишда берилиши мумкин.


5-БОБ. ТАНЛОВ ШАРТЛАРИ ВА УНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


24. Танловда нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирок этишлари мумкин, сиёсий партиялар, касаба уюшмалари ва диний ташкилотлар бундан мустасно.


25. Танловда иштирок этиш учун нодавлат нотижорат ташкилотлари тегишли давлат бошқаруви органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги танловда иштирок этиш ҳақида ариза;

давлат ижтимоий буюртмасини бажаришнинг батафсил таснифи;

давлат рўйхатидан ўтганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;

нодавлат нотижорат ташкилоти уставининг нусхаси;

қарздорлик мавжуд эмаслиги ҳақида давлат солиқ инспекцияси томонидан тақдим этилган маълумотнома;

махсус рухсатнома (лицензия) нусхаси, агар давлат ижтимоий буюртмаси доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун махсус рухсатнома (лицензия) талаб этилса.

Нодавлат нотижорат ташкилотининг ташаббуси билан бошқа ҳужжатлар (сертификатлар, ўтказилган текширишлар бўйича маълумотлар ва шу кабилар) ҳам тақдим қилиниши мумкин.


26. Танлов ғолиби нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан танловга тақдим этилган лойиҳаларни кўриб чиқиш, умумлаштириш ва уларни баҳолаш натижаларига кўра аниқланади.


27. Ўтказилаётган танлов доирасида лойиҳаларни баҳолаш мақсадида жамоатчилик кенгаши томонидан тасдиқланган Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни баҳолаш методикасидан (кейинги ўринларда Баҳолаш методикаси деб аталади) фойдаланилади.

Баҳолаш методикасида қуйидаги баҳолаш мезонлари белгиланган бўлиши лозим:

давлат ижтимоий буюртмасини берувчи томонидан қўйилган мақсадларга эришишнинг йўналтирилганлиги, яъни унга эришиш йўллари;

тақдим қилинган лойиҳанинг самарадорлиги;

лойиҳани амалга оширишда давлат бошқаруви органининг халқ билан мулоқот даражасини кучайтириши;

лойиҳанинг аниқ ва батафсил ёритилганлиги;

харажат ажратилаётган маблағлардан ошиб кетмаслиги;

танлов иштирокчисининг тақдим қилган лойиҳасини амалга ошириш қобилияти.

Баҳолаш методикасида давлат ижтимоий буюртмасининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб баҳолашнинг бошқа мезонлари ҳам белгиланиши мумкин.


28. Лойиҳани ўрганиш натижаларига кўра жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳар бир лойиҳа бўйича баҳолаш мезонларига мувофиқ баҳолаш варақасига баллар қўяди.

Баҳолаш варақаларида балларни ҳисоблаб чиқиш учун жамоатчилик кенгаши аъзолари орасидан 3 кишидан иборат бўлган ҳисоблаш гуруҳи тузилади.

Ҳисоблаш гуруҳи томонидан баҳолаш варақаларидаги баллар ҳисоблаб чиқилади ва жамоатчилик кенгаши аъзоларига эълон қилинади.

Танлов натижасига кўра энг кўп балл олган иштирокчи танловда ғолиб деб топилади.


29. Танлов натижасига кўра иштирокчиларнинг баллари тенг бўлган тақдирда улар ўртасида ушбу Низомда белгиланган тартиб асосида қайта танлов ўтказилади.


30. Жамоатчилик кенгаши қарорлари баённомалар билан расмийлаштирилади. Жамоатчилик кенгашининг йиғилиши баённомаси жамоатчилик кенгаши котиби томонидан олиб борилади ва жамоатчилик кенгаши раиси, котиби ва иштирок этган барча аъзолар томонидан имзоланади.

Жамоатчилик кенгаши йиғилиш баённомаларининг сақланиши учун давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат бошқарув органи масъулдир.



6-БОБ. ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ БУЮРТМАСИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ШАРТНОМАСИНИ ТУЗИШ


31. Давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат бошқаруви органи ва танловда ғолиб деб топилган нодавлат нотижорат ташкилоти ўртасида давлат ижтимоий буюртмасини амалга ошириш шартномаси тузилади.

Шартнома давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат бошқаруви органи ва танловда ғолиб деб топилган нодавлат нотижорат ташкилотининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда жавобгарлигини белгилаб беради.


32. Шартнома қуйидаги қоидаларни ўз ичига олган бўлиши керак:

давлат ижтимоий буюртмасининг мақсади;

давлат ижтимоий буюртмасини амалга ошириш муддатлари;

давлат ижтимоий буюртмасига ажратилган маблағлар миқдори;

маблағ билан таъминлаш муддатлари;

давлат ижтимоий буюртмасига ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланганлик юзасидан назорат шакллари;

ҳисоботлар бериш муддатлари ва шакллари.


33. Агар танловда ғолиб деб топилган нодавлат нотижорат ташкилоти шартномани имзолашдан бош тортса ёки танловни ўтказиш давомида ўз фаолиятини тугатган бўлса, тугатиш, қайта ташкил этиш жараёнида бўлса ёки қонунчиликда белгиланган тартибда банкрот деб эътироф этилган бўлса давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат бошқаруви органи танловда иштирок этган ва юқори баҳо олган кейинги иштирокчига шартномани имзолашни таклиф этишга ҳақли.



7-БОБ. ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ БУЮРТМАСИНИНГ

ИЖРОСИ ЮЗАСИДАН НАЗОРАТ


34. Давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат бошқаруви органи давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратилган молиявий маблағлар сарфланиши устидан назоратни амалга оширади, шунингдек, амалга оширилаётган ишларни (кўрсатилаётган хизматларни) ҳамда унинг алоҳида босқичларини назорат қилади.


35. Давлат ижтимоий буюртмаси ижросини назорат қилиш бўйича тузиладиган махсус комиссия аъзоларининг тенг ярми жамоатчилик кенгаши таркибидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларидан иборат бўлиши лозим.


8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


36. Давлат ижтимоий буюртмаси учун ажратилган маблағлардан тўғри ва мақсадли фойдаланиш, шунингдек, шартномада кўрсатилган социал ва ижтимоий аҳамиятга молик ишларни сифатли ва ўз вақтида бажариш учун нодавлат нотижорат ташкилотининг раҳбари жавоб беради.


37. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни

амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари

томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш

СХЕМАСИ

Субъектлар


Тадбирлар



Муддатлари


Давлат бошқаруви

органи

    

Давлат бошқаруви органи томонидан давлат ижтимоий буюртмасини бериш учун танлов ўтказилиши ҳақидаги эълон оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, электрон оммавий ахборот воситаларида ҳамда давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат бошқаруви органларининг Интернет тармоғидаги расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

      


Танлов ўтказилишидан камида 30 кун олдин



V




Нодавлат нотижорат

ташкилоти

       

Давлат ижтимоий буюртмасини жойлаштириш танловида иштирок этиш ҳақида тегишли давлат бошқаруви органига ариза топширади.

  


    

Нодавлат нотижорат ташкилотининг хоҳишига кўра танлов эълон қилинган кундан бошлаб

      



V



Жамоатчилик

кенгаши

   

1. Танлов ғолиби нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан танловга тақдим этилган лойиҳаларни кўриб чиқиш, умумлаштириш ва уларни баҳолаш натижаларига кўра аниқланади.


2. Танлов якуни бўйича қарор тегишли давлат бошқаруви органининг баённомаси билан расмийлаштирилади.

   


Жамоатчилик кенгаши томонидан белгиланган муддатда



1 иш кунида



   





Низомга

2-ИЛОВА



Давлат ижтимоий буюртмасини жойлаштириш танловида

иштирок этиш учун

нинг


(нодавлат нотижорат ташкилотининг номи)


АРИЗАСИ (БУЮРТМАСИ)

Ариза юборилаётган танловнинг мазмуни



Давлат ташкилотининг номи



Танловнинг йўналиши



Лойиҳанинг номи



Ариза тақдим этган ташкилот номи

(давлат рўйхатидан ўтказилган низомга мувофиқ)



Ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, шаҳар, туман) номи



Ариза берувчи тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар

(ариза берувчининг юридик манзили, телефон, факс, электрон почтаси)



Ташкилот раҳбарининг Ф.И.О., бошқа зарур маълумотлар

(яшаш манзили, электрон почтаси, телефон коди билан тўлиқ кўрсатилиши лозим)



Ташкилот бухгалтерининг Ф.И.О., бошқа зарур маълумотлар

(яшаш манзили, электрон почтаси, телефон коди билан тўлиқ кўрсатилиши лозим)



Ташкилотнинг тасдиқланган штат жадвалидаги лавозимлар сони



Лойиҳани амалга ошириш муддати

(бошланиш санаси - тугатиш санаси)



Сўралаётган маблағ миқдори (сўм)



Жалб қилинадиган маблағларнинг миқдори (сўм)



Муаммонинг қўйилиши

(мавжуд ижтимоий муаммо, унинг аҳамияти ва лойиҳани амалга ошириш зарурлигини баён этиш, бир варақдан ортиқ бўлмаслиги лозим)



Лойиҳанинг мақсади

(лойиҳа натижасида эришадиган кўпи билан 3 та асосий мақсад)



Лойиҳанинг асосий вазифалари

(лойиҳани амалга ошириш натижасида ҳал этиладиган кўпи билан 3 та асосий вазифа)



Лойиҳани амалга ошириш шакли ва механизмлари

(лойиҳани амалга ошириш усуллари, миқдор ва сифат кўрсаткичлари)



Лойиҳани амалга оширишдан кутилаётган натижалар

(эришиладиган самаранинг миқдори ва сифат кўрсаткичлари ҳамда таъсири)



Ариза берувчининг мазкур соҳадаги тажрибаси

(талабгорнинг фаолияти, унинг ютуқлари)



Ҳамкорлар ва уларнинг вазифалари

(талабгор ва унинг шерикларининг аниқ вазифалари кўрсатилган ҳаракат режаси)



Ташкилот ва ҳамкорларнинг қўшган ҳиссаси

(жалб этилаётган маблағлар, ресурслар, ташкилот ва ҳамкорларнинг моддий ва номоддий ҳиссаси)



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 23 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 26 февраль, 8-сон, 141-модда































Время: 0.0259
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск