ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Давлат унвонлари ва мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.03.2018 й. ПФ-5389-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 10 июндаги ПФ-2326-сон "Зулфия номидаги давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Фармонига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

29.03.2018 й.

N ПФ-5389



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 1999 ЙИЛ

10 ИЮНДАГИ ПФ-2326-СОН "ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ

МУКОФОТИНИ ТАЪСИС ЭТИШ БЎЙИЧА ТАКЛИФЛАРНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА"ГИ ФАРМОНИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ ёш иқтидорли қизларни қўллаб-қувватлаш ҳамда Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 10 июндаги ПФ-2326-сон "Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Фармонига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К. Нарбаева зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 29 мартдаги

ПФ-5389-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

1999 йил 10 июндаги ПФ-2326-сон "Зулфия номидаги

Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни

қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Фармонига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги "биттадан" сўзи "иккитадан" сўзи билан алмаштирилсин.


2. 2-бандда:


а) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Зулфия номидаги Давлат мукофоти таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида ютуқларга эришган ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган иқтидорли қизларга берилади";


б) тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари бўлган ўқувчилари олий таълим муассасаларининг бакалавриатига, бакалавриат талабалари эса олий таълим муассасаларининг магистратурасига тегишли йўналиш ва ихтисослик бўйича кириш синовларисиз давлат грантлари асосида қабул қилинади".


3. 1-иловада:


а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Зулфия номидаги Давлат мукофоти таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида ютуқларга эришган ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган иқтидорли қизларга берилади.

Зулфия номидаги Давлат мукофоти ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан икки нафардан талабгорларга берилади";


б) 2-бандда:

биринчи хатбошидаги "адабиёт, маданият, санъат, фан, таълим" сўзлари "таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "республика хотин-қизлар қўмитаси қошидаги" сўзлари "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. 2-илованинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва бошқа соҳалардаги энг нуфузли арбоблардан, ижодий уюшмалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, таълим, маданият ва спорт муассасаларининг таниқли вакилларидан ташкил топади ва унинг таркиби ҳар тўрт йилда учдан икки қисми янгиланиши назарда тутилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Мазкур Комиссия аъзолари жамоатчилик асосида ишлайдилар".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 30 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 2 апрель, 13-сон, 241-модда








































Время: 0.0228
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск