ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Хўжалик бошқаруви органлари /

Хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналаридаги Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 12.03.2018 й. 195-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 12 мартдаги

195-сон қарорига

ИЛОВА



Хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат

корхоналаридаги Инновацион фаолиятни

қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Намунавий низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Илмий-инновацион ишланма ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишнинг самарали механизмларини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 12 январдаги 24-сон қарорига мувофиқ хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналаридаги Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш, бошқариш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Жамғарма хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналарида (кейинги ўринларда хўжалик юритувчи субъект деб аталади) илмий амалий тадқиқотларни, инновацион ишланмаларни, тажриба-конструкторлик ишланмаларни молиялаштириш ва уларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш мақсадида юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда ташкил этилади.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


3. Жамғарма хўжалик юритувчи субъектнинг инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга йўналтириладиган маблағларини жамғариб боради.


4. Қўйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:

хўжалик юритувчи субъект соф фойдасидан 10 фоиз миқдоридаги ажратмалар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


5. Мазкур Намунавий низомнинг 4-бандида кўрсатилган Жамғарма маблағлари хўжалик юритувчи субъект томонидан унга хизмат кўрсатувчи тижорат банкларидан бирида очиладиган махсус ҳисобрақамида жамланади.



3-БОБ. ЖАМҒАРМАНИ БОШҚАРИШ ВА ЖАМҒАРМА

МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДА

ҚАРОРЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


6. Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириш учун тақдим этилган илмий-амалий тадқиқотлар, инновацион ишланмалар ва тажриба-конструкторлик ишлари лойиҳалари (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) хўжалик юритувчи субъектнинг Илмий-техник кенгаши (кейинги ўринларда Илмий-техник кенгаш деб аталади) томонидан кўриб чиқилади.


7. Илмий-техник кенгашга кўриб чиқиш учун лойиҳалар хўжалик юритувчи субъектнинг инновацияларга буюртмалар портфелини шакллантириш ва яратилган технологияларнинг тажриба-саноат синовини ўтказиш ишларини мувофиқлаштириш, маҳсулотнинг тажриба партияларини ишлаб чиқариш ва сериялаб ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни ташкил қилишга масъул бўлими томонидан киритилади.


8. Илмий-техник кенгаш Жамғарма маблағларидан молиялаштириладиган лойиҳаларнинг илмий-техник экспертизасини ўтказади ва қуйидагилар бўйича қарор қабул қилади:

лойиҳани Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштиришга қабул қилиш ёки лойиҳани молиялаштиришни рад этиш;

лойиҳани қайта ишлашга ёки қўшимча экспертизага юбориш.

Зарур ҳолларда тегишли соҳада етарли даражадаги билим ва малакага эга бўлган олим ва мутахассислар эксперт сифатида жалб этилади.

Муҳокамада иштирок этиш учун лойиҳа раҳбари ва ижрочилари таклиф этилиши мумкин.

Илмий-техник кенгаш қарорлари кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва унинг раиси имзоси билан баённома тарзида расмийлаштирилади.


9. Жамғарма маблағлари Илмий-техник кенгашнинг ижобий хулосаси олингандан сўнг, хўжалик юритувчи субъект раҳбари қарори асосида Жамғарманинг тасдиқланган даромадлари ва харажатлари сметаси доирасида махсус ҳисобрақамидан сарфланади.


10. Жамғарма маблағларини бошқариш хўжалик юритувчи субъект раҳбари томонидан амалга оширилади, унинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:

Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметасини тасдиқлаш;

Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

Жамғарма маблағларининг мақсадли ва самарали сарфланишини назорат қилиш;

Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.


11. Хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг илм-фан ва инновациялар бўйича ўринбосари:

а) Жамғарма маблағларидан самарали фойдаланишни ташкил этади ва уни ташкил этиш мақсадларига эришиш учун масъулдир;

Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш чораларини кўради;

Жамғарма даромадлари ва харажатларининг ижро этилиши бўйича ҳисоб ва ҳисоботларнинг юритилишини, шунингдек, уларнинг ишончлилигини таъминлайди;

б) Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда ҳар йили қуйидагиларни шакллантиради:

илмий-техник, инновацион лойиҳалар ва ишлаб чиқилган технологияларнинг тажриба-саноат синовларини ўтказиш ишларини, маҳсулотнинг тажриба партияларини ишлаб чиқаришни ва серияли ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун буюртмалар портфели;

мос йўналишдаги илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари билан илмий-тадқиқот ишларини бажариш бўйича тузилган шартномалар рўйхати;

моддий-техник, илмий-лаборатория базасини мустаҳкамлаш, тажриба тадқиқотларини ўтказиш, илмий ишланмаларни жорий этиш, илмий-техник кадрларни моддий рағбатлантириш ҳамда уларнинг малакасини оширишни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун мос йўналишдаги илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг рўйхати.

в) ажратилган маблағлардан фойдаланиш ва келгуси ҳисобот даврида кутилаётган харажатлар тўғрисида хўжалик юритувчи субъект раҳбарига ҳар чоракда маълумот киритади.


12. Илмий-техник, инновацион лойиҳалар учун буюртмалар портфелини шакллантириш ва ишлаб чиқилган технологиялар бўйича тажриба-саноат синовларини ўтказиш, маҳсулотнинг синов партияларини чиқаришни ва серияли ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шунингдек, илмий-тадқиқот ишларини бажариш учун шартномалар рўйхатини шакллантириш меъёрлари қуйидагилар ҳисобланади:

лойиҳаларнинг хўжалик юритувчи субъект эҳтиёжларига мувофиқлиги;

иқтисодий ва экологик самарадорлик;

меҳнат сарфи ва ресурсларни мақбуллаштириш;

маҳсулотнинг энергия самарадорлиги ва рақобатбардошлиги;

илмий ҳажмдорлик, импорт ўрнини қоплаш ва экспортга йўналтирилганлик;

маҳаллий хом ашё асосида технологияларни ишлаб чиқиш.



4-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


13. Жамғарма маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади:

янги техника ва технологияларни ишлаб чиқиш, зарур тажриба-саноат синовларини ўтказиш, маҳсулотларнинг тажриба партияларини ишлаб чиқариш ва сериялаб ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга тайёрлаш чора-тадбирларини амалга ошириш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштириш;

мос йўналишдаги илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари билан илмий-тадқиқот ишларини бажариш бўйича тузилган шартномаларни молиялаштириш;

мос йўналишдаги илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг моддий-техник ва илмий-лаборатория базасини мустаҳкамлаш, уларни эскпериментал тадқиқотлар ўтказиш, илмий ишланмаларни жорий этиш, илмий-техник ходимларни моддий рағбатлантириш ва малакасини оширишда молиявий қўллаб-қувватлаш.


14. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари қайтариб олинмайди ва мазкур Низомда белгиланган тартибда келгусида фойдаланиш учун хўжалик юритувчи субъектнинг махсус ҳисобрақамида сақланади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


15. Жамғарма маблағларини тўғри шакллантириш ва улардан мақсадли фойдаланиш учун жавобгарлик хўжалик юритувчи субъект раҳбари ва унинг илм-фан ва инновациялар бўйича ўринбосари зиммасига юкланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 13 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 17 март, 11-сон, 197-модда















































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск