Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Пенсия таъминоти /

Фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 26.03.2018 й. 238-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 26 мартдаги

238-сон қарорига

1-ИЛОВА



Фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида

ҳисобга қўйиш давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикаси фуқароси, шу жумладан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни (кейинги ўринларда фуқаролар деб аталади) жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш тартибини (кейинги ўринларда ЖБПТ деб аталади) белгилайди.


2. ЖБПТда иштирок этиш мажбурий ёки ихтиёрий тартибда амалга оширилади.

Иш берувчиларнинг, шунингдек, меҳнат фаолиятини меҳнат шартномаси асосида амалга оширувчи фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этиши, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, мажбурийдир.

ЖБПТда ихтиёрий тартибда юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликлари аъзолари ва бошқа фуқаролар иштирок этади.

ЖБПТда мажбурий тарзда иштирок этишда ЖБПТда ҳисобга қўйишга мурожаатни иш берувчи беради.

ЖБПТда ихтиёрий тарзда иштирок этишда ЖБПТда ҳисобга қўйишга мурожаатни фуқаро беради.


3. Фуқарони ЖБПТда ҳисобга қўйишни АТБ "Ўзбекистон Республикаси Халқ банки" (кейинги ўринларда Халқ банки деб аталади) амалга оширади.


4. Давлат хизматлари марказлари ва Халқ банки ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.


5. Фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимига ҳисобга қўйиш ишлари мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


6. Иш берувчи ёки фуқаро (кейинги ўринларда аризачи деб аталади) фуқарони ЖБПТда ҳисобга қўйиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматини электрон тарзда олиш учун рўйхатдан ўтади.


7. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими аризачи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса аризачи мустақил равишда мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги давлат хизмати олиш учун анкетани электрон тарзда тўлдиради.

Агар фуқаронинг паспортида фуқаронинг идентификация рақами (шахсий код) кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда аризачи яшаш жойи бўйича ички ишлар органларидан фуқаронинг идентификация рақами (шахсий кодини) сўраб олади ва уни аниқлагандан сўнг давлат хизмати олиш учун анкетанинг тегишли устунига зарур ёзувни киритади.

Истеъмолчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.


8. Анкетага зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва киритгандан сўнг аризачи уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

9. Фуқарони ЖБПТда ҳисобга қўйиш бепул амалга оширилади.


10. Анкетада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.


11. Аризачи давлат хизмати олишдан уни кўрсатилишининг ҳар қандай босқичда тўхтатиш ҳуқуқига эга.

Аризачи давлат хизмати олишни рад этган тақдирда унинг анкетаси кўриб чиқилмайди.


12. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари анкета тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни фуқарони ЖБПТда ҳисобга қўйиш учун Халқ банкига юборади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса анкета автоматик тарзда Халқ банкига юборилади.


13. Халқ банки анкета келиб тушгандан сўнг бир кун ичида Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки аризачига ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) фуқаро ЖБПТда ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида хабарнома юборади.

Давлат хизматлари маркази фуқаро ЖБПТда ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида хабарнома келиб тушгандан сўнг бир соат мобайнида бу ҳақда фуқарони хабардор қилади.


14. ЖБПТда ҳисобга қўйилган фуқароларга жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси белгиланган тартибда тақдим этилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Давлат хизматлари марказлари ва Халқ банки фуқарони ЖБПТда ҳисобга қўйиш натижасида олинган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши лозим.


16. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.


17. Аризачи Халқ банки ходимларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


18. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимига

ҳисобга қўйиш ишларини амалга ошириш

СХЕМАСИ

             

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш

муддатлари

1-босқич

Иш берувчи

ёки фуқаро

Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки электрон тартибда давлат хизматлари олиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат этиш.

хоҳишига кўра

2-босқич

1) Давлат хизматлари

маркази

2) ЯИДХП

ЖБПТда фуқарони ҳисобга қўйиш бўйича АТБ "Ўзбекистон Республикаси Халҳ банки"га сўровнома юбориш.

1) 1 соат ичида

2) автоматик равишда

3-босқич

АТБ "Ўзбекистон

Республикаси Халҳ банки"

ЖБПТда фуқаронинг ҳисобга қўйилганлиги бўйича Давлат хизматлари марказига (ўзи келган ҳолда мурожаат этганда)

ёки ЯИДХП орқали аризачига хабарнома юбориш.

1 иш куни ичида

4-босқич

Давлат хизматлари

маркази

ЖБПТда фуқаронинг ҳисобга қўйилганлиги бўйича хабарнома келиб тушгналиги тўғрисида иш берувчига ва фуқарога маълум қилиш.

1 соат ичида

5-босқич

АТБ "Ўзбекистон

Республикаси Халҳ банки"

Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини белгиланган тартибда тақдим этиш.

Белгиланган

муддатларда

                   





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА




(сана)


(тартиб рақами)

    

Фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида

ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш

СЎРОВНОМАСИ

                   

         

1. Фамилияси:




2. Исми:


3. Отасининг исми:


4. Жинси:

5. Туғилган санаси:

кун

ой

йил

6. Туғилган жойи:

6.1. Вилоят (Қорағалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри):


6.2. Туман (шаҳар):

 


6.3. Аҳоли пункти:


7. Сўровнома тўлдирилган санада яшаш (доимий яшаш жойи бўйича рўйхатда турган) жойи

7.1. Вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри)


7.2. Туман (шаҳар)


7.3. Аҳоли пункти:


7.4. Кўча:


7.5. Уй рақами:


7.6. Хонадон рақами:


8. Паспорт маълумотлари:

8.1. Серияси:


8.2. Рақам


8.3. Берилган вақти:

кун

ой

йил


8.4. Берилган жойи:




ИДЕНТИФИКАЦИЯ РАҚАМИ



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 28 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 2 апрель, 13-сон, 246-модда









































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск