Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат дастурлари, концепциялари ва уларни амалга ошириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.04.2018 й. 274-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 6 апрелдаги

274-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш

давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари белгиланган Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларига (кейинги ўринларда ривожланиш давлат дастурлари деб аталади) киритилган лойиҳаларни ўз вақтида молиялаштиришни таъминлашга даъват этилган молиявий муассаса ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш тартибини белгилайди.


2. Жамғарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек, Жамғарма Кузатув кенгашининг қарорларига мувофиқ амалга оширади.


3. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этилади, юридик шахс ҳисобланади ва мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ҳисоб рақамларига, шахсий ғазна ҳисобварақларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга ва бланкаларга эга.


4. Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси Жамғарма маблағларини тасарруф этувчи ҳисобланади.



2-БОБ. ЖАМҒАРМАНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


5. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига молиялаштиришни назарда тутувчи лойиҳаларни кўриб чиқиш ва уларни ривожланиш давлат дастурларига киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни молиялаштириш учун мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (кейинги ўринларда Давлат бюджети деб аталади), давлат мақсадли ва бюджетдан ташқари жамғармалари (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги "Тоза ичимлик сув" жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда давлат мақсадли ва бюджетдан ташқари жамғармалари деб аталади) маблағлари ҳисобига шакллантирилган Жамғарма маблағларини жамлаш ва тақсимлаш;

молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари белгиланган Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни молиялаштириш;

халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг (кейинги ўринларда ХМИ ва ХҲМТ деб аталади) маблағлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ишларини молиялаштириш;

инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва молиялаштиришнинг барча босқичларида коррупцияга қарши курашишнинг амалий механизмларини ишлаб чиқиш ва инвестициялаш жараёнларига жорий этиш.


6. Жамғарма ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг тақдимномасига биноан марказлаштирилган манбалар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолати остида жалб этиладиган хорижий кредитлар ҳисобига амалга ошириш таклиф этилаётган лойиҳалар бўйича ҳужжатлар туркумларини кўриб чиқади ва ҳар йили 10 октябргача бўлган муддатда маблағлар тушумининг прогноз ҳажмларини ҳисобга олган ҳолда уларни ривожланиш давлат дастурларига киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;

Жамғарма маблағларини жамлайди ва тақсимлайди;

макроиқтисодий ва пул-кредит кўрсаткичларининг асосий параметрлари, Давлат бюджети ва ривожланиш давлат дастурлари билан боғлиқ ҳолда навбатдаги йилга Жамғарма маблағлари тушуми ва улардан фойдаланиш прогнозларини тасдиқлайди;

молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари белгиланган ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни молиялаштиради;

ХМИ ва ХҲМТ маблағлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ишларини молиялаштиради;

халқаро молия институтлари, республика ва хорижий мамлакатларнинг кредит ва молия ташкилотлари билан биргаликда лойиҳаларни биргаликда молиялаштиришни ва улар амалга оширилиши мониторинги олиб борилишини таъминлайди;

Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар олиб боради;

ривожланиш давлат дастурларини молиялаштиришга мўлжалланган Жамғарма ва марказлаштирилмаган инвестициялар маблағлари ҳисобини юритади;

Жамғармага юкланган вазифаларни бажариш билан боғлиқ бошқа функцияларни амалга оширади.



3-БОБ. ЖАМҒАРМАНИ БОШҚАРИШ


7. Жамғарманинг Кузатув кенгаши Жамғармани бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади, унинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.


8. Жамғарманинг Кузатув кенгаши:

Жамғарма фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди;

марказлаштирилган манбалар ҳисобига молиялаштириладиган лойиҳаларни ривожланиш давлат дастурларига киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;

Жамғарма маблағларининг тушуми ва улардан фойдаланиш прогнозларини кўриб чиқади ва уларни навбатдаги йилга тасдиқлайди;

Жамғарма фаолиятини тартибга солувчи қоидалар ва тартиботларни тасдиқлайди;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясини сақлаб туришга ҳар йилги харажатлар сметасини тасдиқлайди;

Жамғарманинг ташқи аудиторини тасдиқлайди;

Жамғарма даромадлари барқарор шакллантирилишини таъминлашни, ўз вақтида молиялаштиришни ва Жамғарма маблағларининг мақсадли йўналтирилганлигини назорат қилади;

Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси фаолиятини назорат қилади;

Жамғарма Ижро этувчи директорининг маблағлардан фойдаланиш, шунингдек, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар раҳбарларининг Жамғарма маблағларидан самарали фойдаланишни таъминлашга қаратилган амалга ошириладиган чоралар тўғрисидаги ҳисоботларини мунтазам равишда эшитади;

Жамғарма ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш шартларини белгилайди;

Жамғарма фаолияти билан боғлиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


9. Кузатув кенгаши мажлиси заруратга кўра, бироқ ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади. Кузатув кенгашининг қарори Кузатув кенгаши мажлисида иштирок этаётган аъзоларининг оддий кўпчилик билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганда Кузатув кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.


10. Кузатув кенгаши томонидан ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлар вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


11. Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси Жамғарманинг ижро этувчи органи ҳисобланади, унинг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони белгиланган тартибда аниқланади.


12. Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигидан, давлат мақсадли ва бюджетдан ташқари жамғармаларидан олинган маълумотлар асосида макроиқтисодий кўрсаткичлар, ривожланишнинг узоқ муддатли концепциялари, шунингдек, Давлат бюджети параметрлари, давлат мақсадли ва бюджетдан ташқари жамғармалари ҳамда ривожланишнинг давлат дастурлари билан боғлиқ ҳолда белгиланган навбатдаги йилга Жамғарма маблағлари тушуми ва улардан фойдаланиш прогнозларини ишлаб чиқади ва уларни белгиланган муддатларда Жамғарманинг Кузатув кенгашига тақдим этади;

ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни шакллантириш ва молиялаштириш учун уч йиллик даврга маблағлар тушумининг прогноз ҳажмларини белгилайди;

ривожланиш давлат дастурларига киритиш таклиф этилаётган лойиҳалар бўйича ҳужжатлар туркумларини кўриб чиқиш учун Жамғарманинг Кузатув кенгашига киритади ва кўриб чиқиш натижалари бўйича асосланган хулосаларни тайёрлайди ва беради;

Давлат бюджети, давлат мақсадли ва бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари молиялаштириш манбалари этиб белгиланган ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни молиялаштиради;

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ва Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолати остида жалб этиладиган хорижий кредитлар молиялаштириш манбалари этиб белгиланган ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни молиялаштиришни келишади;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва давлат мақсадли жамғармалари билан биргаликда ҳар йили 15 январгача ривожланиш давлат дастурлари лойиҳаларини молиялаштириш учун мўлжалланган маблағлар тушуми жадвалларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, шунингдек, уларнинг бажарилишини таҳлил қилади ва Жамғарма маблағлари ўз вақтида жамланишига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этиш чораларини кўради;

ривожланиш давлат дастурлари доирасида ажратилган маблағлар мақсадли йўналтирилиши мониторингини тизимли асосда олиб боради;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда - ривожланиш давлат дастурига киритилган лойиҳаларни халқаро молия ташкилотлари, республика ва хорижий мамлакатларнинг кредит ва молия ташкилотлари билан биргаликда молиялаштиришни ташкил этишни таъминлайди;

ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш учун мўлжалланган марказлаштирилмаган инвестициялар ҳисобини юритади;

Жамғарма даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисидаги чораклик ва ҳар йилги ҳисоботларни тузади ва кўриб чиқиш учун Жамғарманинг Кузатув кенгашига киритади;

ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-кунигача консолидациялашган бюджет бўйича ҳисоботда акс эттириш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади;

ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 мартигача Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига тақдим этиш учун Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳар йилги ҳисоботни шакллантиради;

ўз ваколатлари доирасида Жамғарма фаолиятини, шу жумладан, зарурат бўлганда, тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш чораларини кўради ёки белгиланган тартибда таклифлар киритади.


13. Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясини сақлаб туриш Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


14. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплексининг раҳбари Жамғарманинг ижро этувчи директори ҳисобланади.

15. Ижро этувчи директорнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ҳамда мақоми бўйича вазир ўринбосарига тенглаштириладиган ўринбосарлари бўлади.


16. Жамғарманинг Ижро этувчи директори:

Жамғармага юкланган вазифалар ва функцияларга мувофиқ Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси фаолиятини ташкил этади ва бунинг учун шахсан жавоб беради;

ходимларнинг белгиланган чекланган сони доирасида Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси штат жадвалини тузади;

Жамғарма фаолияти билан боғлиқ шартномаларни Жамғарма номидан имзолайди;

зарурат бўлганда тушумлар манбалари ва Жамғарма маблағларининг мақсадли йўналтирилганлиги бўйича белгиланган тартибда текширишларни ташкил этади, уларнинг натижаларини кўриб чиқади, улар бўйича қарорлар қабул қилади ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарур чоралар кўради;

Жамғарма олдига қўйилган вазифаларни ҳал қилишга манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар ва нотижорат ташкилотларини жалб этади.



4-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ МАНБАЛАРИ ВА ТАРТИБИ


17. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

Давлат бюджети, давлат мақсадли ва бюджетдан ташқари жамғармаларининг ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни молиялаштириш учун ажратиладиган маблағлар доирасидаги маблағлари;

Жамғарма активларини бошқаришдан, шу жумладан, Жамғарма маблағларининг Жамғарма моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда унинг малакали мутахассислари меҳнатига ҳақ тўлашни қўшимча рағбатлантиришга йўналтириладиган бўш турган қолдиқларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари билан белгиланадиган бошқа манбалар.


18. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги ҳисобрақамларда, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ахборот тизимида очиладиган шахсий ғазначилик ҳисобварақларида жамланади.


19. Давлат бюджети, давлат мақсадли ва бюджетдан ташқари жамғармаларининг ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни молиялаштириш доирасида назарда тутилган маблағлари ривожланиш давлат дастурлари лойиҳаларини молиялаштириш учун мўлжалланган маблағларнинг келиб тушиш жадвалига мувофиқ, ҳар ойда тегишли ойнинг 1-санасигача Жамғарма ҳисобрақамларига ўтказилади.



5-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


20. Жамғарма маблағларидан:

ХМИ ва ХҲМТ маблағлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ишларини молиялаштириш;

Ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни молиялаштириш;

Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясини сақлаш ва Жамғармани бошқариш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун фойдаланилади.


20-1. ХМИ ва ХҲМТ маблағлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ишлари қуйидагича молиялаштирилади:

а) Жамғарма маблағларини фақат ташаббускор бюджет ташкилотларининг лойиҳаларига жалб қилган ҳолда:

бунда инвестиция лойиҳасини Ўзбекистон Республикасининг ХМИ ва ХҲМТ билан ҳамкорлик стратегиясига (дастурига) киритиш шарти билан;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Молия вазирлиги билан белгиланган тартибда келишилган лойиҳа ташаббускори - вазирлик ва идоранинг ҳар йили тасдиқланадиган лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатига асосан;

б) Жамғарма маблағларини қуйидаги ҳолатларда жалб қилмаган ҳолда:

ХМИ ва ХҲМТ ушбу мақсадга грант тақдим этса (техник кўмаклашиш);

лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини инвестиция лойиҳалари доирасида жалб этиладиган қарз маблағлар ҳисобидан ишлаб чиқиш назарда тутилса.

21. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳалар буюртмачиларига тасдиқланган молиялаш ҳажмларини улар томонидан жорий йилда лойиҳалар объектлари рўйхатини шакллантириш учун ривожланиш давлат дастури тасдиқланган вақтдан бошлаб ўн кун мобайнида етказади.


22. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, давлат мақсадли ва бюджетдан ташқари жамғармалари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан келишилган лойиҳалар рўйхати асосида тегишли шахсий ғазначилик ҳисобварақларини очади ҳамда ҳар бир лойиҳа бўйича харажатлар сметасини Молия вазирлигининг ахборот тизимига киритади.



6-БОБ. ЖАМҒАРМАНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


23. Жамғарма:

лойиҳаларни Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириш бўйича белгиланган тартибга риоя этилиши мониторингини амалга ошириш;

лойиҳалар ташаббускорлари, давлат органлари ва тижорат банкларидан Жамғарма фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотни ва бошқа маълумотларни сўраш ҳамда олиш;

Жамғарма маблағларининг мақсадли йўналтирилиши бўйича мониторингни амалга ошириш учун мустақил экспертлар ва мутахассисларни жалб этиш ҳуқуқларига эга.


24. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси Жамғарма маблағларининг қонунийлиги ва мақсадли йўналтирилиши, шунингдек, Жамғарма фаолияти бўйича бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлари ташкил этилиши учун жавоб беради.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


25. Жамғарманинг молиявий ҳисоботлари нуфузли аудиторлик ташкилотлари жалб этилган ҳолда, ҳар йили мустақил ташқи аудитдан ўтказилади.


26. Жамғарма қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 9 апрель











































Время: 0.0073
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск