ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.04.2018 й. 271-сон "Миллий маданиятимиз ривожига катта ҳисса қўшган санъаткорларни ҳамда ўзбек санъатини дунё саҳналарида муваффақиятли намойиш этиб келаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.04.2018 й.

N 271




МИЛЛИЙ МАДАНИЯТИМИЗ РИВОЖИГА

КАТТА ҲИССА ҚЎШГАН САНЪАТКОРЛАРНИ

ҲАМДА ЎЗБЕК САНЪАТИНИ ДУНЁ САҲНАЛАРИДА

МУВАФФАҚИЯТЛИ НАМОЙИШ ЭТИБ КЕЛАЁТГАН

ЁШЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 майдаги ПҚ-3022-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон маданият ва санъат соҳасини такомиллаштириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш, шунингдек, маданиятимиз ва санъатимиз ривожига катта ҳисса қўшган таниқли санъаткорларни ҳамда санъаткор ёшларни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Миллий маданиятимиз ривожига катта ҳисса қўшган санъаткорларни ҳамда ўзбек санъатини дунё саҳналарида муваффақиятли намойиш этиб келаётган ёшларни Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Миллий маданиятимиз ривожига катта ҳисса қўшган санъаткорларни ҳамда ўзбек санъатини дунё саҳналарида муваффақиятли намойиш этиб келаётган ёшларни Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан рағбатлантириш бўйича республика комиссиясининг таркиби 2-иловага мувофиқ;

Миллий маданиятимиз ривожига катта ҳисса қўшган санъаткорларни ҳамда ўзбек санъатини дунё саҳналарида муваффақиятли намойиш этиб келаётган ёшларни Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан рағбатлантириш бўйича ҳудудий комиссияларнинг намунавий таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, мукофотлаш ва сертификат бланкасини тайёрлаш учун зарур маблағлар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг маданий тадбирларни молиялаштириш учун ҳар йили назарда тутиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ажратилади.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 6 апрелдаги

271-сон қарорига

2-ИЛОВА



Миллий маданиятимиз ривожига катта ҳисса қўшган

санъаткорларни ҳамда ўзбек санъатини дунё саҳналарида

муваффақиятли намойиш этиб келаётган ёшларни Ўзбекистон

Республикаси Президенти номидан рағбатлантириш бўйича

республика комиссиясининг

ТАРКИБИ

     

А. Арипов

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Республика комиссияси раиси

Б. Сайфуллаев

-

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири, Республика комиссияси раиси ўринбосари

К. Акилова

-

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг ўринбосари

Ш. Ризаев

-

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари

Ф. Ташмуҳамедов

-

Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг ўринбосари

С. Саидов

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон халқ шоири

Х. Рахимов

-

Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон санъат арбоби


Ш. Тохтасимов

-

Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби ректори

С. Бегматов

-

Ўзбекистон Миллий мақом санъати маркази раҳбари, санъатшунослик фанлари номзоди, профессор

Б. Қурбонов

-

Р. Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, профессор

Ф. Зокиров

-

Ўзбекистон халқ артисти

Ё. Аҳмедов

-

Ўзбекистон халқ артисти

З. Зоиров

-

Вазирлар Маҳкамасининг етакчи мутахассиси, Республика комиссияси масъул котиби

           

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда комиссия таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 6 апрелдаги

271-сон қарорига

3-ИЛОВА



Миллий маданиятимиз ривожига катта ҳисса қўшган

санъаткорларни ҳамда ўзбек санъатини дунё саҳналарида

муваффақиятли намойиш этиб келаётган ёшларни Ўзбекистон

Республикаси Президенти номидан рағбатлантириш бўйича

ҳудудий комиссияларнинг намунавий

ТАРКИБИ

          

лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, Комиссия раиси

лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазири, вилоят маданият бошқармаси бошлиғи ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси бошлиғи, Комиссия раисининг ўринбосари

лавозимига кўра

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг ҳудудий бўлинмаси раҳбари

лавозимига кўра

-

"Ўзбеккино" миллий агентлигининг ҳудудий бўлими раҳбари

лавозимига кўра

-

Ўзбекистон Бадиий академиясининг Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳудудий бўлими раиси

лавозимига кўра

-

Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг ҳудудий бўлими раиси

лавозимига кўра

-

Академик ва халқ бадиий жамоалари дирекциясининг ҳудудий бўлинмалари раҳбари

         

Изоҳ.


1. Комиссияларнинг шахсий таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан тасдиқланади;


2. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда комиссия таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёки зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 9 апрель









































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск