ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик / Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш /

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.04.2018 й. 315-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 27 апрелдаги

315-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат геология

ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг (кейинги ўринларда Давлат геология қўмитаси деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериши тартибини, шунингдек, Давлат геология қўмитаси раҳбарларининг функционал вазифалари ва жавобгарликларини белгилаб беради.


2. Давлат геология қўмитаси ер қаърини геологик ўрганиш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, шунингдек, кон муносабатларини бошқариш соҳасида давлат бошқаруви органи ҳисобланади.


3. Давлат геология қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади) бўйсунади.


4. Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 1 мартдаги ПҚ-3578-сон қарорига мувофиқ амалга оширади.


5. Давлат геология қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


6. Давлат геология қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва ҳўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


7. Давлат геология қўмитаси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисоб рақамларига, шу жумладан, чет эл валютасидаги банк ҳисоб рақамларига эга.


8. Давлат геология қўмитасининг расмий номи:


а) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, қисқартмаси - Давлат геология қўмитаси;


б) рус тилида:

тўлиқ номи - Государственный комитет Республики Узбекистан по геологии и минералным ресурсам, қисқартмаси - Госкомгеологии;


в) инглиз тилида:

тўлиқ номи - State Committee of the Republic of Uzbekistan on geology and mineral resources, қисқартмаси - State Committee on geology.



2-БОБ. ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ҚЎМИТАСИНИНГ ТУЗИЛИШИ


9. Давлат геология қўмитаси тизимига қуйидагилар киради:

Давлат геология қўмитасининг марказий аппарати;

"Ўзбек геология қидирув" АЖ;

"Ўзбекгеофизика" АЖ;

"Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси" ДМ;

"Давлат геология ахборот маркази" ДК;

"Регионалгеология" ДК;

"Ўзбекгидрогеология" ДУК;

"Китоб геология миллий табиат боғи" ДМ;

"Геология фанлари университети" ДМ;

"Геология-маркшейдерлик хизмати" ДК.


3-БОБ. ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ҚЎМИТАСИНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


§ 1. Давлат геология қўмитасининг

вазифалари ва функциялари


10. Қуйидагилар Давлат геология қўмитасининг асосий вазифалари ҳисобланади:

ер қаърини геологик ўрганиш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, шунингдек, кончилик муносабатларини бошқариш борасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

республиканинг минерал-хом ашё базасини, биринчи навбатда ер ости сувлари, қимматбаҳо, рангли, нодир, камёб металлар ва ураннинг, шунингдек, углеводород хомашёсининг минерал-хом ашё базасини жадал ривожлантириш, минерал хом ашёнинг янги турларини ва уларнинг конларини тезкор излаш;

геология-қидирув ишларининг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, фойдали қазилмалар захираси ўсишини таъминлаш ва жойларда саноатнинг янги қувватлари яратилишини инобатга олиб иқтисодиёт тармоқларининг минерал-хом ашё базасини қайта тўлдириш;

геологик ўрганиш ва фойдали қазилмалар конларини саноат йўли билан ўзлаштириш соҳасида фаол инвестиция сиёсатини юритиш ва қулай инвестиция иқлими яратиш;

рақобатбардош маҳсулотлар бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун биринчи навбатда республика ҳудудларида саноатда фаолият кўрсатаётган тармоқларнинг хом ашё манбаларини диверсификациялаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва қайта тўлдиришнинг узоқ муддатли, ўртача муддатли ва йиллик давлат дастурлари мониторинги олиб борилишини ва назорат қилинишини таъминлаш, ер қаърини геологик ўрганиш методикасини ўрганиш натижалари ҳажми, сифати ва ишончлилигини холисона баҳолаш;

ер қаърини геологик ўрганиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш (шу жумладан, минерал, термал, саноат ер ости сувлари), минерал хом ашёни қайта ишлаш, шунингдек, кончилик ишларини геологик-маркшейдерлик таъминлашда юридик ва жисмоний шахслар томонидан ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;

унумдорлиги юқори бўлган замонавий геология-қидирув асбоб-ускуналарини тезкор жорий қилиш, илғор техника ва инновацион технологиялар билан таъминлаш ҳисобига геология тармоғини модернизациялаш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга ошириш;

геология соҳаси учун олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар маълумотига эга бўлган юқори малакали кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш юзасидан тизимли чораларни амалга ошириш, шунингдек, меҳнатини рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш.


11. Юкланган вазифаларга мувофиқ Давлат геология қўмитаси қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) ер қаърини геологик ўрганиш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, шунингдек, кончилик муносабатларини бошқариш борасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида:

республика ҳудудларининг геологик ўрганилганлиги ва иқтисодиёт тармоқларининг фойдали қазилмалар билан таъминланганлигини таҳлил қилади ва унинг асосида вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда минерал-хом ашё базадан фойдаланиш стратегияси, қайта тўлдириш суръатлари, уларни янада кенгайтириш, мустаҳкамлаш ва сифат жиҳатидан яхшилаш, оқилона ва комплекс тарзда фойдаланиш ҳамда бунинг учун зарур бўлган давлат инвестициялари ва бошқа инвестициялар ҳажмлари тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқади;

ўз ваколатлари доирасида республикани иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш прогнозларини, ер қаърини геологик ўрганиш ва муҳофаза қилиш бўйича халқаро дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда фойдаланиш учун берилган ер қаъри участкаларининг давлат ҳисобини, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилишини ва ер қаърини геологик ўрганиш ишларининг давлат ҳисоби юритилишини амалга оширади;

мулк эгасининг минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурларини амалга ошириш доирасида олинган ер қаъри тўғрисидаги геологик ва бошқа маълумотларга ҳуқуқи ва мажбуриятларини амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ўз маблағлари ҳисобига ўтказилган геология-қидирув ишлари натижасида аниқланган фойдали қазилмаларнинг барча турлари бўйича ер қаъри ҳақидаги барча геологик ва бошқа маълумотларни ҳисобга олади, сақлайди ва тизимлаштиради;

ер қаърини геологик ўрганиш ишларини бажаришга лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизадан ўтказилишини ташкил этади ва таъминлайди;

ер ости бойликлари тўғрисидаги геологик ва бошқа маълумотларнинг давлат фондини, тошларга оид геологик материалларнинг давлат фондини юритади;

конлар ва фойдали қазилмалар конларини аниқлаш учун истиқболли бўлган ер қаъри участкалари давлат реестрини (ўз ваколатлари доирасида), фойдали қазилмалар захиралари давлат балансини, конлар, фойдали қазилмалар ҳосил бўлиши ва техноген минерал ҳосилалар давлат кадастрини, давлат сув кадастрини (ер ости сувлари), табиий хавф юқори бўлган зоналар (хавфли геологик жараёнлар намоён бўлган зоналар) давлат кадастрини юритади, шунингдек, қўриқланаётган табиий ҳудудларнинг давлат кадастри бўйича чучук ер ости сувлари конларининг шаклланиши зоналари бўйича маълумотларни тузади ва тақдим этади;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорликда ер ости сувлари мониторингини ҳам ўз ичига олган ер қаъри давлат мониторингини таъминлайди;

ўз ваколатлари доирасида ер ости сувларидан оқилона фойдаланиш зарур тарзда назорат қилинишини ва ҳисобга олинишини таъминлайди;

қўшни давлатларнинг геологик хизматлари билан биргаликда трансчегаравий ҳудудлар доирасида радиоактив ва заҳарли элементлар билан ифлосланиш ўчоқларини аниқлаш ва ўрганишни амалга оширади, қўшни ҳудудларнинг экологик ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ўта хавфли зоналарни ва участкаларни акс эттирган ҳолда геологик харита ва атласлар тузади ҳамда Вазирлар Маҳкамасига, манфаатдор вазирликлар ва идораларга тақдим этади;

вазирликлар ва идоралар билан биргаликда сув ресурсларидан (ер ости сувларидан) фойдаланиш ва ҳудудларни техноген ва хавфли геологик жараёнлар таъсири тарқалишидан ҳимоя қилиш схемаларини ишлаб чиқади;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда геологик ва минералогик объектлар муҳофазаси юзасидан назоратни амалга оширади;

саноат ва хўжалик қурилишлари объектларини истиқболли жойлаштириш учун муҳандислик-геологик, гидрогеологик ва экологик-геологик асосларни тайёрлайди;

қурилаётган бино ва иншоотлар остида фойдали қазилмалар мавжуд эмаслиги ҳақида хулосалар берилишини таъминлайди;

саноат йўли билан ўзлаштиришга жалб қилинмаган конлар (кенг тарқалган фойдали қазилма конларидан ташқари) жойлашган майдонларда иморатлар қуриш, шунингдек, улар жойлашган ерларда фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини жойлаштириш имкониятларини келишади;

вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда ер қаърини геологик ўрганиш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, шунингдек, кончилик муносабатларини бошқариш соҳасида ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш стратегияси ҳақида таклифлар ишлаб чиқади;

идоравий мансуб ташкилотларда меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича ишларни мувофиқлаштиради;

республиканинг минерал-хом ашё базасининг ҳолати тўғрисидаги ахборот тизимлари мавжуд бўлишини ва ривожланишини таъминлайди, ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, шунингдек, кончилик муносабатларини бошқариш соҳасида белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга оширади;

электрон алоқа орқали тақдим этилаётган давлат хизматлари доирасини кенгайтириш йўли билан халқ билан бевосита мулоқот қилишнинг самарали механизмларини жорий қилади;


б) республиканинг минерал-хом ашё базасини, биринчи навбатда ер ости сувлари, қимматбаҳо, рангли, нодир, камёб металлар ва ураннинг, шунингдек, углеводород хомашёсининг минерал хом ашё базасини жадал ривожлантириш, минерал хом ашё нинг янги турларини ва уларнинг конларини тезкор излаш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда минерал-хомашё базани ривожлантириш ва қайта тўлдиришнинг узоқ муддатли (5 йил ва ундан ортиқ даврга) ва ўртача муддатли (5 йилгача даврга) давлат дастурларини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади;

минерал-хомашё базани ривожлантириш ва қайта тўлдиришнинг узоқ муддатли ва ўртача муддатли давлат дастурларини амалга ошириш доирасида минерал-хомашё базани ривожлантириш ва қайта тўлдириш йиллик давлат дастурларини Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

ваколатли органлар ва манфаатдор ташкилотлар билан келишган ҳолда минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва қайта тўлдиришнинг узоқ муддатли, ўртача муддатли ва йиллик давлат дастурларини ишлаб чиқишда фойдали қазилмалар захиралари ўсиши бўйича давлат буюртмаси лойиҳалари шакллантирилишини таъминлайди;

минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва қайта тўлдиришнинг йиллик дастури доирасида геология-қидирув, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини олиб бориш учун давлат буюртмаларини идоравий мансуб ташкилотлар ўртасида жойлаштиради, уларнинг бажарилишини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, "Навоий КМК" ДК, "Олмалиқ КМК" АЖнинг маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштиради;

минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва қайта тўлдиришнинг йиллик дастури доирасида ер қаърини геологик ўрганиш ишларини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар учун бажарилиши мажбурий бўлган ер қаърини геологик ўрганиш бўйича ишларни лойиҳалаш ва олиб бориш соҳасида ўз ваколатлари доирасида меъёрлар ва қоидаларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

ўз ваколатлари доирасида минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва қайта тўлдиришнинг йиллик дастури доирасида идоравий мансуб ташкилотларнинг геологик ўрганиш учун ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқининг юзага келишига асос бўлиб ҳисобланувчи ер қаърини геологик ўрганишга оид лойиҳа-смета ҳужжатларига давлат экспертизаси хулосасини беради;

хавфли геологик жараёнлар (кўчкилар, қулашлар, чўкишлар, суффозия, карст)ни ўрганиш, шунингдек, уларнинг тоғли туманларда ҳосил бўлиши ва ривожланишини кузатиш ишларини олиб боради;

республика ҳудудларининг шўрланишига ва чўлланишига таъсир кўрсатувчи минтақавий экзоген геологик жараёнларни ўрганиш ишларини олиб боради;


в) геология-қидирув ишларининг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, фойдали қазилмалар захираси ўсишини таъминлаш ва жойларда саноатнинг янги қувватлари яратилишини инобатга олиб иқтисодиёт тармоқларининг минерал-хом ашё базасини қайта тўлдириш соҳасида:

ҳар йили биринчи чорак якунига қадар ер ости чучук сув ресурслари камайиб кетаётган ҳудудларнинг рўйхатини тасдиқлайди;

ер ости сувлари, қимматбаҳо, рангли, ноёб, камёб металлар, уран ва углеводород хомашё конларини, шунингдек, бошқа турдаги фойдали қазилма конларини аниқлашга истиқболли бўлган ҳудудларни белгилайди ва жойларда саноатни ривожлантириш учун ушбу ҳудудларда геология-қидирув ишларининг устувор ривожланишини таъминлайди;

мавзули ва тажриба-конструкторлик ишларини, маъдан ва тоғ жинсларини технологик тадқиқ қилиш, шунингдек, ер қаърини геологик ўрганиш соҳасидаги бошқа ишларнинг устувор йўналишларини ҳамда фундаментал ва амалий фанларнинг илғор ютуқлари асосида минерал хом ашёдан фойдаланишни асослаб беради;

республиканинг қайта ишлаб чиқариш қувватлари фойдали қазилмалар захиралари ва ресурслари билан узоқ истиқболга таъминланишини таҳлил қилади ва иқтисодиёт тармоқларининг минерал-хом ашё базаси тўлдирилишини таъминлайди;

нефть ва газ геология-қидирув ишларини олиб бораётган ер қаъри фойдаланувчилари учун умуман республика минерал-хомашё базасини мутаносиб ривожлантириш ва қайта тиклашни таъминлашни ҳисобга олган ҳолда, углеводород хомашё захираларини кўпайтириш бўйича вазифаларни белгилайди;

ер қаърини геологик ўрганиш методикасини, улар натижаларининг ҳажмлари, сифати ва ишончлилигини ҳисобга олган ҳолда фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлайди;

асосий ва кам учрайдиган қимматли компонентларни максимал даражада ажратиб олишни ҳисобга олган ҳолда минерал хом ашёни қазиш технологияси ва комплекс тарзда қайта ишлаш соҳасида амалий ва инновацион илмий-тадқиқот ишларини олиб боради;

маҳаллий хом ашё негизида янги саноат қувватларини яратиш бўйича таклифларни тайёрлайди;


г) геологик ўрганиш ва фойдали қазилмалар конларини саноат йўли билан ўзлаштириш соҳасида фаол инвестиция сиёсатини юритиш ва қулай инвестиция иқлими яратиш соҳасида:

хорижий инвестицияларни жалб этиш ишларини олиб боради, хорижий инвесторлар билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб боради ва уларга ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини бериш бўйича (ўз ваколатлари доирасида) Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;

"Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан амалга оширилаётган лойиҳалардан ташқари салоҳиятли хорижий инвесторлар иштирокида нефть ва газ истиқболли тузилмаларини геологик ўрганиш соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширади ва мувофиқлаштиради;

халқаро ҳамкорликни амалга оширади, конференциялар, симпозиумлар, кўргазмалар ўтказади, Давлат геология қўмитаси ваколатига кирувчи масалалар бўйича белгиланган тартибда халқаро ташкилотлар, бошқа мамлакатларнинг геологик хизматлари билан муносабатларни қўллаб-қувватлайди;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотларда аъзолигидан келиб чиқувчи мажбуриятлари бажарилишини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради ҳамда ер қаърини геологик ўрганиш ва фойдаланиш, кончилик муносабатларини бошқариш, минерал-хом ашё салоҳиятини ривожлантириш ва қайта тўлдириш соҳасидаги халқаро шартномаларда қатнашади;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда геология-қидирув ишларига (минерал-хом ашё базани қайта тўлдириш) харажатлар ўрнини тўлдириш ставкалари миқдорларини, геология-қидирув ишларини молиялаштириш ва кредитлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади;


д) рақобатбардош маҳсулотлар бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун биринчи навбатда республика ҳудудларида саноатда фаолият кўрсатаётган тармоқларнинг хом ашё манбаларини диверсификациялаш бўйича таклифлар тайёрлаш соҳасида:

тизимли асосда минерал хом ашёдан фойдаланишнинг умумжаҳон тенденцияларини ва улар асосида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар номенклатурасини ўрганади ва минерал хом ашёнинг янги турларини ўзлаштириш бўйича таклифлар киритади;

рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун хорижий мамлакатларда янги турдаги минерал хом ашёдан фойдаланишнинг истиқболли йўналишларини аниқлайди ва уларни республикада маҳаллий хом ашё негизида ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

иқтисодиётнинг қайта ишловчи тармоқлари хом ашё манбаларини диверсификациялаш бўйича таклифлар тайёрлайди ва манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда киритади;


е) минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва қайта тўлдиришнинг узоқ муддатли, ўртача муддатли ва йиллик давлат дастурлари мониторинги олиб борилишини ва назорат қилинишини таъминлаш, ер қаърини геологик ўрганиш методикасини ўрганиш натижалари ҳажми, сифати ва ишончлилигини холисона баҳолаш соҳасида:

минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва қайта тўлдиришнинг тасдиқланган давлат дастурларига мувофиқ ер қаърини геологик ўрганишга доир ишлар олиб борилишини мувофиқлаштиради;

идоравий мансуб ташкилотлар томонидан асосий турдаги фойдали қазилмалар захиралари ўсиши бўйича давлат буюртмалари ва республика минерал-хом ашё базасини (углеводородлардан ташқари) шакллантириш, мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга доир геологик вазифалар ва республика ҳудудини геологик ўрганиш соҳасидаги бошқа ишлар ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни таъминлайди;

идоравий мансуб ташкилотлар томонидан минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва қайта тўлдиришнинг давлат дастурлари амалга оширилиши, фойдали қазилмалар захиралари ўсиши бўйича давлат буюртмаси бажарилиши устидан доимий мониторинг олиб боради ва назоратни амалга оширади;

республика ҳудудида геология-экология ва гидрогеология-мелиоратив тадқиқотлар дастурларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда иштирок этади;

идоравий мансуб ташкилотлар томонидан ер қаърини геологик ўрганишга доир олиб бориладиган ишларга ажратиладиган молиявий маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилади;

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратилган маблағларнинг ишлатилганлиги ҳамда эришилган натижалар тўғрисидаги ҳисоботни ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этади;

ж) ер қаърини геологик ўрганиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш (шу жумладан, минерал, термал, саноат ер ости сувлари), минерал хом ашёни қайта ишлаш, шунингдек, кончилик ишларини геологик-маркшейдерлик таъминлашда юридик ва жисмоний шахслар томонидан ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:

ер ости бойликлари давлат фондини тасарруф этади, қонун ҳужжатларига мувофиқ тадбиркорлик таваккалчилиги шартларида геологик ўрганиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш, муҳофаза этиладиган геологик объектларни ташкил этиш ва қўриқланадиган геологик объектларни барпо қилиш ва ярқираматош хомашёлари, палеонтологик қолдиқлар ва бошқа коллекцион геологик намуналарни тўплаш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатномалар беради (фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатномалар бундан мустасно);

фойдали қазилма конларини қазиб олиш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ кон ажратмаларига оид далолатномаларни беради;

ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномаларда белгиланган шартларга, ер қаърини геологик ўрганиш бўйича ишларни лойиҳалаштириш соҳасидаги меъёрлар ва қоидаларга риоя этилишини назорат қилади;

геология-қидирув ишлари ва кончилик ишларининг геологик-маркшейдерлик таъминотини олиб боришда қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилади;

ер қаъридан фойдаланиш учун рухсатнома бериладиган ер участкаларини дастлабки текширувдан ўтказади, шунингдек, конларни эксплуатация қилиш тартиби ва келишилган ҳажмдаги фойдали қазилмаларни қазиб олишни назорат қилади;

кенг тарқалган фойдали қазилмаларнинг рўйхатини тасдиқлайди;

кенг тарқалган фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш тартибини белгилайди;

Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги фойдали қазилмалар захиралари бўйича Давлат комиссиясининг захираларни тасдиқлашда қабул қилган қарор ва хулосалари фойдаланувчилар томонидан бажарилишини назорат қилади;

қазиб олинган ва фойдали қазилмаларни қазиш жараёнида йўқотилган захираларни қазиб чиқарувчи корхоналар ҳисобидан чиқаради;

кон қазиб чиқарувчи ва қайта ишловчи корхоналарнинг геология-қидирув ишлари лойиҳаларини, техник лойиҳаларини, фойдали қазилмаларни қидириш ва қазиб олиш чоғида ишларни бехатар олиб бориш бўйича техник ечимлар борасидаги кончилик ишлари режаларини, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва минерал хом ашёни қайта ишлаш чоғидаги йўқотилиш ва камайиш меъёрларини келишади;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда гидрогеологик ташкилотлар томонидан сув учун қудуқларни бурғулашга ўз вақтида гидрогеологик хулосалар берилиши устидан назоратни таъминлайди;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сув учун қудуқларни бурғулашга ва сувдан махсус фойдаланишга (ер ости сувлари бўйича) рухсатномалар беради.


з) унумдорлиги юқори бўлган замонавий геология-қидирув асбоб-ускуналарини тезкор жорий қилиш, илғор техника ва инновацион технологиялар билан таъминлаш ҳисобига геология тармоғини модернизациялаш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга ошириш соҳасида:

геология-қидирув ишлаб чиқаришига замонавий усуллар, илм-фанни кўп талаб этадиган замонавий технологиялар ва асбоб-ускуналарни тизимли асосда жорий қилишни амалга оширади;

Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотларини, улар балансига асосий воситаларни бериш йўли билан уларни модернизациялаш ва техник жиҳозлаш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга оширади;

замонавий кончилик-бурғулаш, геологик-геофизик ва лаборатория-таҳлилий асбоб-ускуналардан самарали фойдаланилишини таҳлил қилади ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича идоравий мансуб ташкилотларга методик ёрдам кўрсатади;


и) геология соҳаси учун олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар маълумотига эга бўлган юқори малакали кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида тизимли чораларни амалга ошириш, шунингдек, меҳнатини рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш соҳасида:

илмий салоҳиятини амалиётга татбиқ қилиб уни янада оширишни ва ривожлантиришни ҳамда геология-қидирув ишларини олиб бориш ва ишлаб чиқариш жараёнлари билан узвий боғланган ҳолда геология соҳаси учун малакали, замонавий фикрлайдиган олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар маълумотига эга кадрларни тайёрлашни таъминлайди;

ер қаърини геологик ўрганиш соҳасида жаҳон ютуқларини ва янгиликларини геология-қидирув ташкилотларининг муҳандис-техник ходимларигача етказиш ҳамда геология соҳаси учун тизимли асосда кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ишларини олиб боради.



§ 2. Давлат геология қўмитаси марказий аппаратининг

вазифалари ва функциялари


12. Қуйидагилар Давлат геология қўмитаси марказий аппаратининг асосий вазифалари ҳисобланади:


1) Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари билан биргаликда Давлат геология қўмитасига юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлаш;


2) Давлат геология қўмитаси ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари томонидан қуйидагилар бўйича чора-тадбирлар ўз вақтида ва самарали бажарилиши мувофиқлаштирилишини таъминлаш:

республиканинг минерал-хом ашё базасини, биринчи навбатда ер ости сувлари, қимматбаҳо, рангли, нодир, камёб металлар ва ураннинг, шунингдек, углеводород хомашёсининг минерал-хом ашё базасини жадал ривожлантириш, минерал хом ашёнинг янги турларини ва уларнинг конларини тезкор излаш;

геология-қидирув ишларининг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, фойдали қазилмалар захираси ўсишини таъминлаш ва жойларда саноатнинг янги қувватлари яратилишини инобатга олиб иқтисодиёт тармоқларининг минерал-хом ашё базасини қайта тўлдириш;

фойдали қазилмалар конлари саноат йўли билан ўзлаштириш учун берилишини тезлаштириш ҳисобига фаол инвестиция сиёсатини юритиш, улардан, шу жумладан, хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда оқилона фойдаланиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш;

рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун биринчи навбатда республика ҳудудларида саноат йўналишида фаолият кўрсатаётган тармоқларнинг хом ашё манбаларини диверсификациялаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва қайта тўлдиришнинг узоқ муддатли, ўртача муддатли ва йиллик давлат дастурлари мониторинги олиб борилишини ва назорат қилинишини таъминлаш, ер қаърини геологик ўрганиш методикасини, ҳажми, сифати ва улар натижалари ишончлилигини холисона баҳолаш;

ер қаърини геологик ўрганиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш (шу жумладан, тоза, минерал, термал ва саноат ер ости сувлари ҳам), минерал-хом ашёни қайта ишлаш, шунингдек, кончилик ишларини геологик-маркшейдерлик таъминлашда юридик ва жисмоний шахслар томонидан ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;

унумдорлиги юқори бўлган замонавий геология-қидирув асбоб-ускуналарини тезкор жорий қилиш, илғор техника ва инновацион технологиялар билан таъминлаш ҳисобига геология тармоғини модернизациялаш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга ошириш;

геология соҳаси учун олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар маълумотига эга бўлган малакали кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича тизимли чораларни амалга ошириш, меҳнатни рағбатлантириш механизмлари самарадорлигини такомиллаштириш.


13. Давлат геология қўмитаси марказий аппарати унга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:


1) Давлат геология қўмитаси ва унинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлайди;


2) Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари томонидан бажарилиши устидан тизимли назоратни таъминлайди;


3) Давлат геология қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида пухта ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади;

4) Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятига раҳбарлик қилади, мувофиқлаштиради ва фаолияти устидан назоратни амалга оширади;


5) Давлат геология қўмитаси фаолиятини, шу жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш соҳасида ҳуқуқий таъминлайди;


6) оператив, ташкилий, кадрлар, молия, ишлаб чиқариш-хўжалик масалалари ва Давлат геология қўмитасининг ваколатларига тегишли бўлган бошқа масалалар ҳал этилишини таъминлайди;


7) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ишларини ташкил этади.



§ 3. Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб

ташкилотларининг вазифалари ва функциялари


14. Қуйидагилар Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотларининг вазифалари ва функциялари ҳисобланади:


1) Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотларига юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш;


2) Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар (кейинги ўринларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар деб аталади) билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;


3) минерал-хом ашё базани ўз фаолияти соҳаси ва ҳудудида жадал ривожлантириш, минерал хом ашёнинг янги турлари ва уларнинг конларини жадал излаш;


4) геология-қидирув ишлари самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, фойдали қазилмалар захираларини кўпайтириш ва иқтисодиёт тармоқларининг минерал-хом ашё базасини тўлдириш чора-тадбирларини амалга ошириш;


5) ўз фаолияти доирасида минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва қайта тўлдиришнинг узоқ муддатли, ўртача муддатли ва йиллик давлат дастурлари ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини, ер қаърини геологик ўрганиш методикаси, ҳажми, сифатининг холисона баҳоланишини ва улар натижаларининг ишончлилигини таъминлаш;


6) юридик ва жисмоний шахслар томонидан ер қаърини геологик ўрганишда, фойдали қазилмаларни қазиб олиш (шу жумладан, минерал, термал ва саноат ер ости сувлари ҳам), минерал хом ашёни қайта ишлаш, шунингдек, кончилик ишларини геологик-маркшейдерлик таъминлаш соҳасида ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш чоғида қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш;


7) геология-қидирув ишлаб чиқаришига замонавий юқори унумли асбоб-ускуналарни жорий қилиш, илғор техника ва инновацион технологиялардан фойдаланишнинг самарали чора-тадбирларини амалга ошириш;


8) кадрларнинг касбий даражасини ошириш чора-тадбирларини амалга ошириш.


15. Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:


1) Давлат геология қўмитасининг асосий вазифалари ва функцияларига мувофиқ самарали фаолият кўрсатишни таъминлайди;


2) Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари, Давлат геология қўмитаси қарорлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;


3) оператив, ташкилий, кадрлар, молия, ишлаб чиқариш-хўжаликка оид ва бошқа масалалар ҳал этилишини таъминлайди;


4) жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилади, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан боғлиқ ишлар ҳолатини таҳлил қилади, "қайта боғланиш" ва "виртуал қабулхона" интерактив механизмини жорий қилади;

6) белгиланган тартибда сув учун қудуқларни бурғулаш ва сувдан махсус фойдаланиш ва сув истеъмоли учун рухсат беради (ер ости сувлари бўйича).



4-БОБ. ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ҚЎМИТАСИ ВА УНГА

ИДОРАВИЙ МАНСУБ ТАШКИЛОТЛАРНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


§ 1. Давлат геология қўмитасининг

ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


16. Давлат геология қўмитаси унга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:


1) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Давлат геология қўмитасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш;

2) вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарур ҳолларда, бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатларни чиқариш;


3) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан Давлат геология қўмитаси ваколатига тегишли масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;


4) Давлат геология қўмитаси ваколатига тегишли масалалар бўйича зарур статистика маълумотларини давлат статистика органларидан бепул олиш;


5) Давлат геология қўмитаси ва унинг идоравий мансуб ташкилотларининг давлат мулкини, ўзининг ташкилий тузилиши доирасида, белгиланган тартибда бир бўлинмадан бошқасига бепул ўтказиш;


6) Давлат геология қўмитаси ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари ходимларини уларнинг тегишли соҳадаги фаолиятларининг асосий кўрсаткичлари бўйича параметрларни бажарганликларини ҳисобга олган ҳолда моддий рағбатлантириш тартиби, миқдори ва шартларини белгилаш;


7) Давлат геология қўмитаси ваколатларига кирувчи масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига киритиш;


8) ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш, тўхтатиб туриш ва тўхтатиш ҳақида белгиланган тартибда қарор қабул қилиш;


9) хавфсизлик талабларини, ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш талабларини бузганлиги учун мансабдор шахслар ва фуқароларни ўз ваколати доирасида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш;


10) давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, бошқа ташкилотларга ва фуқароларга ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, шунингдек, кончилик муносабатларини бошқариш доирасидаги қоида бузилишларни бартараф этиш ҳақида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар йўллаш;


11) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан келишган ҳолда уларнинг мутахассисларини геологик материаллар экспертизасини ўтказиш учун жалб қилиш;


12) Давлат геология қўмитаси ваколатларига тегишли масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда имзолаш;


13) Давлат геология қўмитаси ваколатларига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси манфаатларини белгиланган тартибда халқаро даражада ифодалаш;


14) Давлат геология қўмитаси марказий аппарати ва идоравий мансуб ташкилотлар мутахассисларини тажриба орттириш, малака ошириш, халқаро конференцияларда қатнашиш, бизнес-форумлар ва бошқаларда иштирок этиш учун белгиланган тартибда хорижий мамлакатларга юбориш;


15) ер қаърини геологик ўрганиш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, шунингдек, кончилик муносабатларини бошқариш соҳасида белгиланган тартибда чет эллик етакчи мутахассисларни Давлат геология қўмитаси марказий аппаратида ва идоравий мансуб ташкилотларда ишлаш учун шартнома асосида жалб қилиш;


16) Давлат геология қўмитаси ваколатларига тегишли масалалар бўйича хорижий давлатларнинг ихтисосли вазирликлари (идоралари), халқаро молия ва иқтисодиёт ташкилотлари, илмий-тадқиқот институтлари, чет эл фирмалари ва компаниялари билан, шунингдек, хорижий давлатларнинг элчихоналари ва миссиялари, Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган халқаро ва хорижий ташкилотлар билан белгиланган тартибда кенгашлар ва видеоконференциялар ўтказиш;


17) ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, шунингдек, кончилик муносабатларини бошқариш соҳасида ҳукуматлараро қўмиталар, хорижий давлатлар билан иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик қилиш бўйича кенгашлар ва комиссиялар ишида қатнашиш;


18) зарурат бўлганда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун геология соҳаси олимлари ва мутахассисларидан иборат вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш, бошқа вазирликлар ва идоралардан мутахассислар ва экспертларни ушбу ишга шартномалар асосида жалб қилиш;


19) ўз ваколатлари доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларни ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар, шу жумладан, хорижий ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шу каби тадбирларда иштирок этиш;


20) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобига олинган ер қаъри тўғрисидаги геологик ва бошқа ахборотларни шартномалар асосида белгиланган тартибда реализация қилиш (бериш, айирбошлаш, сотиш).

Давлат геология қўмитаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


17. Давлат геология қўмитаси қуйидагилар учун жавоб беради:


1) Давлат геология қўмитасига юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш, шунингдек, ер қаърини геологик ўрганиш, ундан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсатини самарали амалга ошириш;


2) Давлат геология қўмитаси фаолиятига тегишли прогноз кўрсаткичларига эришилишини сўзсиз таъминлаш;


3) Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек, Давлат геология қўмитаси томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;

4) узоқ муддатли ва йиллик дастурларни, чора-тадбирлар режаларини, "йўл хариталари"ни ва соҳани ривожлантиришга доир бошқа дастурий ҳужжатларни, шунингдек, тармоқни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва муаммоли масалаларни ҳал қилишни самарали амалга ошириш;


5) фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя ва ҳимоя қилишни таъминлаш.



§ 2. Давлат геология қўмитаси марказий

аппаратининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


18. Давлат геология қўмитасининг марказий аппарати унга юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:


1) Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотларидан Давлат геология қўмитасининг марказий аппаратида кўриб чиқиладиган, таҳлил қилиш ва ишлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни сўраш ва олиш;


2) Давлат геология қўмитасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаш, ахборот ва таҳлилий материалларни тайёрлаш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун зарур бўлганда Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари ва вакилларини жалб қилиш, ушбу мақсадлар учун эксперт ва ишчи гуруҳларни ташкил қилиш;


3) Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотларидан улар киритган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини қайта ишлаб чиқишни талаб қилиш, зарур бўлса уларни қайта кўриб чиқишга қайтариш;


4) Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари ва вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;


5) тезкор ҳал этилиши лозим бўлган ва Давлат геология қўмитасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар бўйича Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарларига белгиланган тартибда топшириқлар бериш;


6) Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотларининг қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, шунингдек, Давлат геология қўмитаси ва унинг раҳбариятининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишига оид фаолиятини ўрганиш ва белгиланган тартибда текшириш;

Давлат геология қўмитаси марказий аппарати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


19. Давлат геология қўмитаси марказий аппарати қуйидагилар учун жавоб беради:


1) идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда Давлат геология қўмитасига юкланган вазифалар ва функциялар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;


2) Давлат геология қўмитаси марказий аппарати бўлинмаларининг Давлат геология қўмитаси фаолиятига тегишли прогноз кўрсаткичларига эришишни таъминлашга доир ишини ташкил қилиш;


3) Давлат геология қўмитаси томонидан кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатларни, шунингдек, Давлат геология қўмитаси қабул қиладиган қарорларни сифатли тайёрлаш ва экспертизадан ўтказиш;

4) идоравий мансуб ташкилотлар томонидан дастурлар, чора-тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва тармоқни, шунингдек, тегишли тармоқда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича бошқа дастурий ҳужжатлар амалга оширилишини ташкил қилиш;


5) фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларига риоя қилинишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш.



§ 3. Давлат геология қўмитасининг идоравий

мансуб ташкилотларининг ҳуқуқлари

ва жавобгарлиги


20. Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари уларга юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:


1) Давлат геология қўмитаси билан келишган ҳолда геология-қидирув ишлари ҳажмлари ва ажратилган маблағларни бириктирилган барча кон-руда районлари бўйича фойдали қазилмалар захиралари ўсишини таъминловчи долзарб лойиҳаларга йўналтириш;


2) ўз ваколатларига кирадиган масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Давлат геология қўмитасига киритиш.


21. Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари қуйидагилар учун жавоб беради:


1) ўз ваколатларига тегишли вазифалар ва функциялар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;


2) ўз фаолиятига тегишли прогноз кўрсаткичларига эришишни таъминлаш;


3) геология-қидирув ишлари лойиҳалари ва Давлат геология қўмитасига киритилаётган таклифларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиш оқибатлари;


4) туманлар (шаҳарлар)да аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида тармоқни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;


5) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тармоқни ривожлантириш, муаммоли масалаларни ҳал қилиш бўйича дастурлар, чора-тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатлар самарали амалга оширилиши;


6) фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилинишини ҳамда ҳимоя қилинишини таъминлаш.



5-БОБ. ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ҚЎМИТАСИ

РАҲБАРЛАРИНИНГ АСОСИЙ ФУНКЦИОНАЛ

ВАЗИФАЛАРИ


22. Қуйидагилар Давлат геология қўмитаси раисининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:


1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;


2) Давлат геология қўмитаси фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Давлат геология қўмитасига юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил қилиш;


3) Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Давлат геология қўмитасининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс тадбирларнинг бажарилишини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;


4) Давлат геология қўмитаси ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятига тегишли прогноз кўрсаткичларига сўзсиз эришишни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;


5) Давлат геология қўмитаси фаолияти доирасига тегишли масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмалари ва Вазирлар Маҳкамаси билан ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати йиғилишларида масалаларни муҳокама қилишда иштирок этиш;

6) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг топшириқларини ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли ижро этиш;

7) ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Давлат геология қўмитасининг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг Давлат геология қўмитаси фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиши учун шахсан масъулияти даражасини белгилаш;


8) Давлат геология қўмитаси фаолияти режалаштирилишини ташкил этиш, Давлат геология қўмитаси ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;


9) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Давлат геология қўмитаси фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ таркибий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;


10) Давлат геология қўмитаси ходимларини тизимли қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;


11) Давлат геология қўмитаси тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Давлат геология қўмитасининг кадрлар захирасини шакллантириш;


12) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Давлат геология қўмитасига ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;

13) фаолият соҳаси масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, улар "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида", "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида киритилишини ташкил этиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида пухта ишланишида, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;

14) "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида", "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаси фаолиятининг Намунавий регламентига мувофиқ Давлат геология қўмитасининг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолиятини ташкил этиш;


15) Давлат геология қўмитаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарур бўлганда бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тегишли қарорларни қабул қилиш;


16) Давлат геология қўмитасига тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўлиқ ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий экспертизадан ва бошқа экспертизадан ўтказиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда уларни келишиш (виза қўйиш);

17) Давлат геология қўмитаси раҳбарлари ва ходимлари хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга ошириш ва ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;


18) ўз ўринбосарлари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари фаолияти самарадорлигини ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Давлат геология қўмитаси ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;


19) Давлат геология қўмитаси ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолишининг мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;


20) Давлат геология қўмитаси марказий аппаратининг ташаббускор ва юқори малакали ходимлари лавозим маошларига белгиланган тартибда устамалар (тариф ставкаси бўйича) белгилаш ҳақидаги масалаларни ҳал этиш ва идоравий мансуб ташкилотларда устамаларни тайинлаш тартибини тасдиқлаш;


21) Давлат геология қўмитаси ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг Одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Давлат геология қўмитаси ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;


22) "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Давлат геология қўмитаси тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;


23) Давлат геология қўмитаси марказий аппарати ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;


24) аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик қилишда, шу жумладан, "ягона дарча" принципини жорий этиш орқали давлат хизматлари сифати ва самарадорлигини ҳамда улардан эркин фойдаланишни ошириш ҳамда "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;


25) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;


26) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Давлат геология қўмитаси ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;


27) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;


28) марказий аппаратнинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомни ва Давлат геология қўмитаси тизимига кирадиган идоравий мансуб ташкилотларнинг уставларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;


29) Давлат геология қўмитаси марказий аппарати ходимларини ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;


30) Давлат геология қўмитаси марказий аппарати ва идоравий мансуб ташкилотлар мансабдор шахслари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш, шунингдек, уларнинг ижросини белгиланган тартибда назорат қилиш;


31) Давлат геология қўмитаси марказий аппарати ва идоравий мансуб ташкилотлар тузилмаси ва штат жадвалини Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ходимларнинг сони доирасида тасдиқлаш.


23. Қуйидагилар Давлат геология қўмитаси раиси ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:


1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;


2) Давлат геология қўмитаси раиси вақтинча бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;


3) Давлат геология қўмитасининг мутасаддилик қилинадиган идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;


4) Давлат геология қўмитаси фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Давлат геология қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;


5) мутасаддилик қилинадиган идоравий мансуб ташкилотлар томонидан прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш чора-тадбирларини кўриш, ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш;


6) мутасаддилик қилинадиган идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг ҳар чораклик режаларини тасдиқлаш, улар бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;


7) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Давлат геология қўмитасининг мутасаддилик қилинадиган идоравий мансуб ташкилотларида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;


8) Давлат геология қўмитаси ҳайъати қарорлари, Давлат геология қўмитасининг раиси буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;


9) идоравий мансуб ташкилотларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Давлат геология қўмитаси раисига таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, мутасаддилик қилинадиган идоравий мансуб ташкилотларда кадрлар захирасини шакллантириш;


10) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мутасаддилик қилинадиган идоравий мансуб ташкилотлар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Давлат геология қўмитасининг мутасаддилик қилинадиган идоравий мансуб ташкилотларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва улар кейинчалик Давлат геология қўмитаси раиси томонидан кўриб чиқилиши, имзоланиши (виза қўйилиши) учун виза қўйиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда Давлат геология қўмитаси раисининг топшириғига биноан иштирок этиш;

11) Давлат геология қўмитасига тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий экспертизадан ва бошқа экспертизадан ўтказиш;


12) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;


13) мутасаддилик қилинадиган идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Давлат геология қўмитаси ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;


14) фаолият соҳасига тегишли масалалар бўйича Давлат геология қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чора-тадбирлар кўриш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни Давлат геология қўмитаси раисига киритиш;


15) мутасаддилик қилинадиган идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифларни Давлат геология қўмитаси раисига киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш;


16) Давлат геология қўмитаси ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг Одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Давлат геология қўмитаси ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этиш, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан кўрсатиб ўтилган қоидаларга риоя қилинишини таъминлаш;


17) "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Давлат геология қўмитаси тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;


18) давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни оширишга доир таклифларни Давлат геология қўмитаси раисига киритиш;


19) "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;


20) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган барча мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;


21) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.


24. Қуйидагилар Давлат геология қўмитаси марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:


1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;


2) идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига бевосита умумий раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;


3) Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;


4) прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Давлат геология қўмитаси раисининг мутасаддилик қиладиган ўринбосарларига киритиш;


5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Давлат геология қўмитаси идоравий мансуб ташкилотлари ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарори талабларига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун идоравий мансуб ташкилотлар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;


6) Давлат геология қўмитаси ҳайъати қарорлари, раис ва унинг ўринбосарлари буйруқлари ҳамда топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;


7) идоравий мансуб ташкилотларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;


8) Давлат геология қўмитаси марказий аппаратининг таркибий бўлинмаларига юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятига амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;


9) Давлат геология қўмитаси марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари фаолиятига оид масалалар юзасидан қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Давлат геология қўмитаси раҳбариятига киритиш;


10) Давлат геология қўмитаси марказий аппаратининг таркибий бўлинмаларида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда Давлат геология қўмитаси раиси ўринбосарларига таклифлар тақдим этиш, профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш чораларини кўриш, Давлат геология қўмитаси марказий аппаратининг таркибий бўлинмаларида кадрлар захирасини шакллантириш;


11) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Давлат геология қўмитаси марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Давлат геология қўмитасининг марказий аппарати таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кейинчалик Давлат геология қўмитаси раиси томонидан кўриб чиқиш, имзолаш (виза қўйиш) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, Давлат геология қўмитаси раҳбарлари топшириғи бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ишлаб чиқишда иштирок этиш;

12) Давлат геология қўмитасига тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий экспертизадан ва бошқа экспертизадан ўтказиш;


13) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;


14) Давлат геология қўмитаси марказий аппарати таркибий бўлинмалари ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;


15) Давлат геология қўмитаси ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг Одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Давлат геология қўмитаси ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этиш, Давлат геология қўмитаси марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари ходимлари томонидан кўрсатиб ўтилган қоидаларга риоя қилинишини таъминлаш;


16) "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Давлат геология қўмитаси марказий аппарати таркибий бўлинмаларида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;


17) давлат хизматларининг самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни оширишга доир таклифларни Давлат геология қўмитаси раҳбариятига киритиш;


18) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган муддатларда ва тартибда аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;


19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;


20) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.


25. Қуйидагилар Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:


1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;


2) Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони ва қарори, Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва бошқа қонун ҳужжатлари ва Давлат геология қўмитасининг ҳужжатлари билан ушбу ташкилотларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;


3) Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;


4) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;


5) Давлат геология қўмитаси ҳайъати қарорлари, Давлат геология қўмитаси раиси ва унинг ўринбосарларининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;


6) Давлат геология қўмитаси фаолияти соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;


7) ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, Давлат геология қўмитаси идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;


8) Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;


9) Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотларида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари кадрлар захирасини шакллантириш;


10) Давлат геология қўмитасининг раиси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотларига ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;


11) Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, шу жумладан, улар эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича мунтазам чора-тадбирлар кўриш;


12) Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари ходимлари томонидан Давлат геология қўмитаси ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;


13) Давлат геология қўмитаси тизимида "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;


14) прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари томонидан ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришилишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Давлат геология қўмитаси раисининг мутасаддилик қиладиган ўринбосарларига киритиш;


15) Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;


16) Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятига оид масалалар бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Давлат геология қўмитаси раҳбариятига киритиш;


17) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган муддатларда ва тартибда аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;


18) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;


19) Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари ходимлари лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни мукофотлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифларни Давлат геология қўмитасига киритиш;


20) давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш.



6-БОБ. ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ҚЎМИТАСИ

РАҲБАРЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


26. Давлат геология қўмитаси раиси:

1) Давлат геология қўмитасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

2) ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган Давлат геология қўмитасининг жавобгарлик соҳалари бўйича;

3) ушбу Низомнинг 22-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


27. Давлат геология қўмитаси раисининг ўринбосарлари:

1) Давлат геология қўмитасининг мутасаддилик қилинадиган идоравий мансуб ташкилотларида Давлат геология қўмитасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

2) ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган Давлат геология қўмитасининг мутасаддилик қилинадиган масалаларга доир жавобгарлик соҳалари бўйича;

3) ушбу Низомнинг 23-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


28. Давлат геология қўмитаси марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари:

1) тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

2) ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган Давлат геология қўмитаси марказий аппарати жавобгарлик соҳалари бўйича;

3) ушбу Низомнинг 24-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


29. Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари:

1) идоравий мансуб ташкилотларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

2) ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотларининг жавобгарлик соҳалари бўйича;

3) ушбу Низомнинг 25-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.



7-БОБ. ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ҚЎМИТАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


§ 1. Давлат геология қўмитаси раҳбарияти


30. Давлат геология қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган ва лавозимидан озод этиладиган раис бошчилик қилади.

31. Давлат геология қўмитаси раиси ўз мақомига кўра Вазирлар Маҳкамаси аъзоси ҳисобланади.


32. Давлат геология қўмитаси раисининг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган уч нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.

Давлат геология қўмитаси раиси моддий, маиший, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш шартлари бўйича вазирга, унинг биринчи ўринбосари - вазирнинг биринчи ўринбосарига, унинг ўринбосарлари эса - вазирнинг ўринбосарига тенглаштирилади.


33. Давлат геология қўмитаси раиси бўлмаган вақтда унинг ваколатлари вазифалар тақсимотига биноан унинг ўринбосарлари томонидан бажарилади.


34. Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари Давлат геология қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.


35. Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари уставлари Давлат геология қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади.



§ 2. Давлат геология қўмитаси марказий аппарати

таркибий бўлинмаларининг Давлат геология

қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари

билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби


36. Давлат геология қўмитаси марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлиги марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади.


37. Давлат геология қўмитаси марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари идоравий мансуб ташкилотлар билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича ҳамкорлик қилиб:


1) топшириқларни идоравий мансуб ташкилотларга етказади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;


2) Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотларига марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборади ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қилади;


3) Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти амалиётини текширади ва ўрганади, натижаларни умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;


4) Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика маълумотлари ва бошқа маълумотлар ўрганилишини ташкил этади;


5) Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар кўради;


6) Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотларидан тушган таклифларни кўриб чиқади;


7) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари иштирокини ташкил этади, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқади.


38. Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари Давлат геология қўмитаси марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади, шу жумладан:


1) Давлат геология қўмитаси раҳбарияти топшириқлари ижроси ҳақида ахборот беради;


2) фаолиятнинг белгиланган соҳасида қонун ҳужжатларини амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисида Давлат геология қўмитаси марказий аппаратига ахборот тақдим этади;


3) уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида аниқланган ишдаги камчиликларни ва қоидабузарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида ахборот беради;


4) ўз иши натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда ва муддатларда Давлат геология қўмитасининг марказий аппаратига тақдим этади;


5) ташкилотни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш муаммоларини ҳал қилишга қаратилган таклифларни Давлат геология қўмитасининг марказий аппаратига юборади;


6) ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлик натижалари тўғрисида маълумот беради;


7) ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида хабар беради.


39. Давлат геология қўмитаси марказий аппарати таркибий бўлинмалари ҳамда унинг идоравий мансуб ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар Давлат геология қўмитаси раисининг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосари томонидан кўриб чиқилади. Агар кўрсатиб ўтилган кўриб чиқишдан кейин келишмовчиликлар тартибга солинмаса, у бўйича қарор бевосита Давлат геология қўмитаси раиси томонидан қабул қилинади.



§ 3. Давлат геология қўмитасининг бошқа давлат

ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат

ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар

билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби


40. Давлат геология қўмитаси ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.


41. Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари ўз ваколатлари доирасида бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.


42. Давлат геология қўмитаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари департаментига бириктирилган ташкилотлар рўйхатига киради.


§ 4. Давлат геология қўмитасининг ҳайъати,

бошқа маслаҳат, консультатив ва

эксперт органлари


43. Давлат геология қўмитасида ҳайъат раиси, лавозими бўйича унинг ўринбосарлари, шунингдек, фаолиятнинг асосий йўналишларига мутасаддилик қилувчи марказий аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.

Ҳайъат таркибининг сони ва шахсий таркиби Давлат геология қўмитаси раисининг тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


44. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:

ушбу Низом билан белгиланган Давлат геология қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;

қонун ҳужжатларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Давлат геология қўмитаси тизими ходимлари ва раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чораларни қабул қилган ҳолда таркибий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини тизимли асосда эшитишни ташкил қилиш;

ҳар чоракда ва тизимли тарзда Давлат геология қўмитаси фаолияти доирасида ҳудудий ва тармоқ дастурлари амалга оширилиши натижадорлигини кўриб чиқиш;

Давлат геология қўмитаси фаолияти доирасидаги долзарб масалаларни жойларда муҳокама қилишни таъминлаган ҳолда ҳайъатнинг кенгайтирилган сайёр мажлисларини ўтказишни ташкил қилиш, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф қилиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

Давлат геология қўмитаси номенклатурасига кирувчи лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш бўйича масалаларни кўриб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқларида белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Давлат геология қўмитаси раҳбарлари ва ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ва шахсий жавобгарлигини ошириш;

Давлат геология қўмитаси улар бўйича масъул ижрочи бўлган Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ бўлган масалаларни кўриб чиқиш.

Ҳайъат Давлат геология қўмитаси ваколатига тегишли бўлган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.


45. Давлат геология қўмитаси ваколатларига кирувчи масалалар бўйича ҳайъат йиғилишларига бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотларнинг раҳбарлари ҳам таклиф қилиниши мумкин.


46. Ҳайъат, агар унинг йиғилишида ҳайъат аъзолари таркибининг ярмидан ортиғи иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарор оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.


47. Ҳайъат қарорлари Давлат геология қўмитасининг қарорлари ва раиснинг буйруқлари билан амалга оширилади.


48. Ҳайъат раиси ва аъзолари ўртасида келишмовчилик юзага келган тақдирда раис мустақил равишда қарор қабул қилади ва юзага келган келишмовчилик тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига маълум қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз навбатида Вазирлар Маҳкамасига ўз фикрларини маълум қилишлари мумкин.


49. Ҳайъатнинг фаолият юритиш тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган унинг регламенти билан белгиланади.


50. Энг муҳим йўналишларни, иш натижаларини ва ер қаърини геологик ўрганиш билан боғлиқ бошқа масалаларни кўриб чиқиш учун Давлат геология қўмитаси ҳузурида илмий-техник кенгаш тузилади. Илмий-техник кенгаш таркиби ва у тўғрисидаги низом Давлат геология қўмитаси ҳайъати томонидан тасдиқланади.



8-БОБ. ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИНГ

САМАРАДОРЛИГИ ВА НАТИЖАДОРЛИГИНИ

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ ВА ИШ

ИНДИКАТОРЛАРИ


51. Давлат геология қўмитаси самарадорлиги доимий баҳоланиши лозим.


52. Давлат геология қўмитаси фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Вазирлар Маҳкамасининг мутасаддилик қилувчи комплекси раҳбари томонидан тасдиқланадиган Давлат геология қўмитаси фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.


53. Давлат геология қўмитаси фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича қуйидаги чоралар кўрилади:

Давлат геология қўмитаси раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жазо чораларини кўриш;

Давлат геология қўмитаси фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш.


54. Давлат геология қўмитаси фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва методикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланади.



9-БОБ. ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ҚЎМИТАСИНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК

ТАЪМИНЛАШ, УНИНГ ХОДИМЛАРИ

МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ВА

МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


55. Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотларини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Давлат геология қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигидаги махсус мақсадли ҳисоб рақамлари маблағлари, бюджетдан ташқари фондлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


56. Давлат геология қўмитаси ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, иш ҳақига туман (ҳудудий) коэффициентлар, мукофотлар, устамалар, қўшимча ҳақлар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа рағбатлантирувчи тўловлардан иборат.


57. Давлат геология қўмитаси ходимларига Давлат геология қўмитаси раиси томонидан тасдиқланадиган ва республиканинг тегишли тармоқ касаба уюшмаси билан келишиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ходимларига узлуксиз иш стажи (узоқ муддат узлуксиз хизмати) учун устамалар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳар ойда узлуксиз иш стажи (узоқ муддат узлуксиз хизмати) учун устама тўланади.


58. Узлуксиз иш стажи (узоқ муддат узлуксиз хизмати) учун ҳар ойлик устама фақат асосий иш жойи бўйича ҳар ойда ва ходимнинг лавозим маошига белгиланган разряд тариф ставкасига нисбатан қуйидаги фоизларда ҳисобланади:

        

Иш стажи бўйича гуруҳ


Узлуксиз стаж учун устама миқдори


1 йилдан 3 йилгача


30%

3 йилдан 5 йилгача


60%

5 йилдан 10 йилгача


75%

10 йилдан 15 йилгача


100%

15 йил ва ундан ортиқ


150%

59. Давлат геология қўмитасининг минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурларини амалга оширишда бевосита иштирок этаётган (ишлаб чиқаришда қатнашувчи ходимлар) ҳамда ер қаърини геологик ўрганиш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш юзасидан давлат назорати бўйича ишларни бажарувчи ходимларига (Кон-геология фаолияти устидан назорат қилиш инспекцияси ходимларига) узлуксиз иш стажи (узоқ муддат узлуксиз хизмати) учун устамалар тўлаш бюджет маблағлари, "Навоий КМК" ДК ва "Олмалиқ КМК" АЖнинг ажратмалари ҳисобига амалга оширилади.

Давлат геология қўмитасининг минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурларини амалга оширишда бевосита иштирок этаётган ходимлари тоифаларининг (ишлаб чиқаришда қатнашувчи ходимлар) рўйхати ушбу Низомга иловада келтирилган.


60. Давлат геология қўмитасининг минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурларини амалга оширишда бевосита иштирок этмайдиган ходимларига (хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар), шу жумладан, унинг марказий аппарати ходимларига узлуксиз иш стажи (узоқ муддат узлуксиз хизмати) учун устамаларни тўлаш Давлат геология қўмитаси олган фойда ва идоравий мансуб ташкилотларнинг ажратмалари ҳисобига амалга оширилади.


61. Давлат геология қўмитасининг минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурларини амалга оширишда бевосита иштирок этаётган ходимларининг узлуксиз иш стажи (узоқ муддат узлуксиз хизмати) учун устамаларни тўлашга мўлжалланган бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳамда "Навоий КМК" ДК ва "Олмалиқ КМК" АЖнинг ажратмалари миқдори Давлат геология қўмитасининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича ҳар йили дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан белгиланади.

62. Давлат геология қўмитаси тизимида минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурлари доирасида геология-қидирув, гидрогеология, геофизика, илмий-тадқиқот, лаборатория, мавзули ва бошқа ишларни бажарувчи ходимларнинг узлуксиз иш стажи (узоқ муддат узлуксиз хизмати) учун устамаларни тўлаш харажатлари ишларнинг ишлаб-чиқариш таннархига киритилади.


63. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобига, хўжалик фаолиятидан олинадиган маблағлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар Давлат геология қўмитаси ходимларига иш ҳақи тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш манбалари ҳисобланади.


64. Давлат геология қўмитаси ходимларига қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда иш ҳақига туман (ҳудудий) коэффициентлар тўланади.


65. Давлат геология қўмитаси ходимлари иш ҳақига туман (ҳудудий) коэффициентларни ҳисоблаш учун чекланган сумма Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,11 бараварини ташкил этади.

66. Давлат геология қўмитаси ходимлари иш ҳақига туман (ҳудудий) коэффициентларни белгилаш билан боғлиқ харажатлар минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва қайта тўлдиришнинг ҳар йилги давлат дастурлари доирасида бажариладиган ишлар таннархига киритилади.



10-БОБ. ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ҚЎМИТАСИНИНГ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ АДМИНИСТРАЦИЯСИ ТАРКИБИЙ

БЎЛИНМАЛАРИ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ОЛДИДА ҲИСОБОТ БЕРИШИ

67. Давлат геология қўмитаси раҳбарлари Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти олдида Давлат геология қўмитаси фаолияти тўғрисида мунтазам равишда ҳисобот бериб боради.


68. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Давлат геология қўмитаси раҳбарларининг уларга юкланган вазифаларни самарали бажариши бўйича фаолиятининг доимий мониторингини олиб боради, Давлат геология қўмитаси фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.

69. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Давлат геология қўмитасининг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод қилишгача жавобгарликка тортилади.



11-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


70. Давлат геология қўмитасини қайта ташкил қилиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.






Низомга

ИЛОВА



Минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва қайта

тўлдириш давлат дастурларини амалга оширишда

бевосита иштирок этадиган Давлат геология

қўмитаси ходимлари тоифалари

РЎЙХАТИ


1. Минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурлари доирасида тегишли лойиҳаларни (ёки уларнинг қисмларини) амалга оширувчи қуйи ташкилотларнинг директорлари ва директор ўринбосарлари.


2. Бош геологлар, бош геолог ўринбосарлари, барча тоифадаги геологлар, техник-геологлар, геология ихтисослигининг барча техниклари, барча тоифадаги гидрогеологлар, геодезистлар, геофизиклар, маркшейдерлар, топографлар, харита тузувчилар, петрографлар, минералоглар, палеонтологлар, геокимёгарлар, кимёгарлар, геобиокимёгарлар ва экологлар.


3. Геология экспедициялари, партиялари, бўлимлар, марказлар, инспекциялар, гидрогеология станциялари, хавфли геологик жараёнларни кузатиш станциялари, секторлар, отрядлар, шахталар, ускуналар, участкалар ва гуруҳлар бошлиқлари (мудирлари) ва уларнинг ўринбосарлари, кадрлар бўлими, моддий-техник таъминот, автотранстпорт парклари ва механик-таъмирлаш цехлари бошлиқлари.


4. Бош муҳандислар ва уларнинг ўринбосарлари, барча тоифадаги муҳандислар, муҳандис-қурувчилар, бош технологлар ва барча тоифали технологлар, бош геофизиклар ва барча тоифадаги геофизиклар, бош маркшейдерлар ва барча тоифали маркшейдерлар, бош механиклар ва барча тоифадаги механиклар, бош энергетиклар ва барча тоифали энергетиклар, алоқачилар, барча тоифадаги лаборантлар, ЭҲМ операторлари, мутахассислар, моддий-техник таъминот вакиллари, автотранстпорт парклари диспетчерлари, иссиқхона ва ёқилғи қуйиш шахобчалари операторлари, автотранспортларнинг профилактик кўриги бўйича назоратчилар (ҳамширалар, фельдшерлар), барча тоифадаги корректорлар ва муҳаррирлар, иш юритувчилар, таржимонлар, матбуот котиблари, дастурловчилар, чизмачилар ва геологик ҳужжатларни муқоваловчилар.


5. Бош мутахассислар ва барча тоифадаги илмий ходимлар.


6. Иқтисодий ва бухгалтерия хизматларининг барча тоифадаги мутахассислари.


7. Лабораториялар, бўлимлар, марказлар, гуруҳлар, геология фондлари, илмий-техник кутубхоналар, архивлар, канцеляриялар, хўжаликлар, товар-моддий, ёқилғи-мойлаш омборхоналари, участкалардаги портловчи моддалар омборхоналари ва гилли қоришмалар станциялари мудирлари.


8. Бурғулаш усталари, тегирмон, бурғилаш, компрессорлар ва бошқа ускуналар машинистлари ва машинист ёрдамчилари.


9. Кон усталари, кон ишчилари, мустаҳкамловчилар, ер ости тоғ лаҳмлари ўтувчилари, чироқчилар, люковиклар, майдаловчилар, тоғ жинсларини силлиқловчилар, электр-газ пайвандловчилар, электриклар ва электромонтёрлар, мотор тузатувчилар, аккумулятор тузувчилар, барча тоифадаги чилангарлар, токарлар, фрезерловчилар, барча тоифадаги темирчилар, аппаратчилар, йўналтирувчилар, дозиметристлар, реагентларни дозаловчилар, топографик ва маркшейдерлик ишларда ўлчовчилар, радиометристлар, бўёқчилар, тош йўнувчилар, сувоқчилар, ер усти лаҳм ўтувчилар, омборчилар, йўлланма тарқатувчилар, отувчилар, ошпазлар, ҳар хил ишларни бажарувчилар ва дала базалари қўриқчилари, табиат боғининг ўрмончилари ва отбоқарлари, геология участкалари, партиялар ва майдаловчи цехлар ишчилари, транспорт воситалари ва каротаж станциялари ҳайдовчилари (машинистлари), бульдозерчилар, экскаваторчилар, тракторчилар ва геология-қидирув ишларини бевосита бажаришда қатнашувчи бошқа мутахассислар.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 30 апрель











































Время: 0.0334
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск