язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Таълим/ Олий таълимдан кейинги таълим (аспирантура, докторантура, ординатура)/ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти базасида идоравий ўқотар қурол ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган ташкилотлар ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 12.04.2018 й. 2997-сон билан рўйхатга олинган миллий гвардия кўмондонининг 31.03.2018 й 83-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 12 апрелда 2997-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Миллий гвардияси

қўмондонининг

2018 йил 31 мартдаги

83-сон буйруғига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Ҳарбий-техник институти базасида идоравий ўқотар

қурол ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан

фойдаланишга рухсат берилган ташкилотлар ходимларини

тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Ҳарбий-техник институти (бундан буён матнда Институт деб юритилади) базасида ташкилотларнинг идоравий ўқотар қурол ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


қурол - ташкилотлар ходимлари томонидан олиб юриш ва фойдаланишга мўлжалланган идоравий ўқотар қурол;


махсус воситалар - ташкилотлар ходимлари томонидан олиб юриш ҳамда фойдаланишга мўлжалланган махсус резина таёқлари ва қўл кишанлари;


махсус курслар - ташкилотларнинг қурол ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган ходимларини Институт базасида тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича ташкил этиладиган назарий ва амалий ўқув машғулотлари мажмуаси;


ташкилот - ўз фаолияти хусусиятига кўра қурол ва махсус воситаларга эга бўлган ва улардан фойдаланадиган юридик шахс;


сертификат - ходимнинг махсус курслардан муваффақиятли ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат;


ходимлар - ташкилотларнинг лавозим мажбуриятлари бўйича зиммасига юклатилган хизмат вазифаларини бажаришда қурол ва (ёки) махсус воситаларни олиб юрадиган ҳамда улардан фойдаланадиган ходимлари.


2. Махсус курслар (тайёрлаш ва қайта тайёрлаш):

фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, мол-мулкни, қимматбаҳо ва хавфли юкларни, махсус почтани қўриқлаш, табиат ва табиий бойликларни муҳофаза қилиш, шунингдек қурол ва махсус воситалар муомаласига доир қонун ҳужжатларининг асосий талаблари;

қўриқланадиган объектларни (кузатилаётган мол-мулкларни) қўриқлаш, уларни жиноий тажовузлардан ҳимоя қилиш, қўриқланадиган объектларда рухсат бериш ва объект ички режимини таъминлаш, хизмат йўналишларида (постларда) ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш бўйича хизмат вазифалари, уларни бажариш шакллари ва усуллари;

қўриқлашнинг (мол-мулкларни кузатишнинг) илғор муҳандислик-техник воситалари ва усуллари, замонавий радио ҳамда симли алоқа воситаларининг турлари ва техник тавсифлари, улардан фойдаланиш ва радиоалоқани ташкиллаштириш қоидалари;

уюшган гуруҳ, жиноий уюшма, террорчилик-қўпорувчилик гуруҳлари ва уларнинг аъзолари томонидан қўлланилаётган тактик усуллар ва уларнинг хусусиятлари, улар фаолиятини амалга оширишда фойдаланиладиган портловчи қурилмалар, қурол-яроғлар, техник ва бошқа воситалар;

шахсларни, уларнинг буюмларини ва транспорт воситаларини кўздан кечиришнинг илғор муҳандислик ва махсус техник воситалари, уларнинг турлари, техник тавсифлари ҳамда улардан фойдаланиш тартиби;

тан жароҳатларининг асосий турлари бўйича бирламчи шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмалари;

фойдаланиладиган қурол ва махсус воситаларнинг асосий турлари ҳамда тактик ва техник тавсифлари, уларни сақлаш, олиб юриш ва фойдаланиш тартиби, қурол билан муомала қилишда хавфсизлик қоидалари, қурол ва махсус воситаларни қўллаш ҳамда жисмоний куч ишлатиш усуллари;

табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда ҳодисалар ва вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини бартараф этишда қатнашиш;

қўриқланаётган объектларни (кузатилаётган мол-мулкни) террорчилик-қўпорувчилик ҳаракатлар содир этилишидан ҳамда жиноий тажовузлардан ишончли қўриқлашни ташкил этишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа давлат органлари, жамоатчилик вакиллари билан ўзаро самарали ҳамкорликни таъминлаш чоралари бўйича назарий билимларни олиш ва амалий кўникмаларни мустаҳкамлаш мақсадларида ташкил этилади.


3. Ташкилотларнинг идоравий ўқотар қурол ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланиш рухсат берилган ходимларини тайёрлаш курслари ходимларнинг ташкилотларда ташкил этилган идоравий жанговар хизмат, ижтимоий-ҳуқуқий, маънавий-психологик ва жисмоний тайёргарлик курсларида ўзлаштирган бошланғич билимлари, кўникмалари ва тажрибаларини янада такомиллаштириш, мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилади.


4. Ташкилотларнинг идоравий ўқотар қурол ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланиш рухсат берилган ходимларини қайта тайёрлаш курслари ходимларнинг тайёрлаш курсларида олинган билимлари, кўникмалари ва тажрибаларини тизимли чуқурлаштириш, кенгайтириш ва янгилаш, шунингдек уларнинг хизмат фаолияти йўналишлари бўйича зарур, етарли ҳажмдаги янги билим ва кўникмаларини шакллантириш ҳамда мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилади.


5. Ходимларни қайта тайёрлаш беш йилда камида бир марта амалга оширилади.


6. Махсус курсларда ўқув машғулотлар Институт бошлиғи томонидан тасдиқланган дастурлар асосида ўтказилади.


7. Махсус курсларни ташкил этиш ва ўқитиш натижаларини таҳлил қилиб бориш, уларни моддий-техника ва услубий жиҳатдан таъминлаш Институт томонидан амалга оширилади.


8. Махсус курслар ишлаб чиқаришдан (ишдан) ажралган ҳолда, одатда, қатнаб ўқиш шаклида Институт ва ташкилот ўртасида тузилган шартномага мувофиқ пуллик асосда амалга оширилади.


9. Ходимларнинг махсус курслардан ўтганлиги иккинчи таълим олиш ҳисобланмайди.


10. Институтда ўқиш даврида ходимларнинг асосий иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи ва эгаллаб турган лавозими сақланиб қолади.


11. Ташкилотлар қурол ва махсус воситалар бириктирилган ўз ходимларини мазкур Низомда белгиланган тартибда махсус курслардан ўтишини таъминлаши лозим.

Махсус курсларга юборилган ходимлар ўқув машғулотларида иштирок этишга, Институтнинг ички тартиб-қоидаларига риоя қилишга мажбурдир.



2-БОБ. ХОДИМЛАРИНИ МАХСУС

КУРСЛАРГА ЮБОРИШ


12. Қурол ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланиш рухсат берилган лавозимларга янгидан қабул қилинган ходимлар ташкилотлар томонидан тайёрлаш курсларида ўқитиш учун юборилади.

Ходимнинг тайёргарлик даражасини ташкилот томонидан текшириш натижалари қониқарсиз деб топилганда, ушбу ходим такроран тайёрлаш курсларига ўқитиш учун юборилади.


13. Ташкилотлар томонидан ходимлар қуйидаги ҳолларда қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш учун юборилиши лозим:

ходимга берилган сертификатнинг амал қилиш муддати тугаётганда;

ходимнинг лавозим мажбуриятлари ўзгарганда (оддий ходимлар таркибидаги лавозимдан кичик ва ўрта бошлиқлар таркибидаги лавозимга ёхуд кичик ва ўрта бошлиқлар таркибидаги лавозимдан катта бошлиқлар таркибидаги лавозимга ўтказилганда).


14. Махсус курсларга тиббий текширувдан муваффақиятли ўтган қурол ва махсус воситалар бириктирилган ходимлар ташкилот раҳбарининг буйруғига мувофиқ юборилади. Тайёрлаш курсларига юборилаётган ходимлар ташкилотларда ташкил этилган идоравий жанговар хизмат, ижтимоий-ҳуқуқий, маънавий-психологик ва жисмоний тайёргарлик курсларидан ҳам муваффақиятли ўтган бўлиши лозим.


15. Махсус курсларга юборилаётган ходимларга ташкилот раҳбарининг имзоси ва ташкилот муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) билан тасдиқланган маълумотнома берилади.

Ушбу маълумотномада ходимнинг ташкилотда ташкил этилган идоравий курслардан (тайёрлов курсларига юборилган ходимлар учун) ва тиббий текширувдан ўтган саналари ҳамда уларнинг натижалари кўрсатилиши шарт.


16. Кейинги йилда махсус курсларда ўқитилиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхати (бундан буён матнда рўйхат деб юритилади) ташкилотлар томонидан ҳар йили 20 ноябргача мазкур Низомнинг тегишлича 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шаклда юқори турувчи ташкилотга юборилади. Юқори турувчи ташкилоти бўлмаган тақдирда, рўйхат ташкилот томонидан ҳар йили 1 декабргача Институтга юборилади.

Рўйхатларни шакллантиришда кейинги йил давомида сертификатининг амал қилиш муддати тугайдиган ходимлар ҳисобга олинади.


17. Юқори турувчи ташкилотлар ўз тизимига кирувчи ташкилотлар томонидан тақдим этилган рўйхатларни умумлаштиргандан сўнг, тайёрлаш ёки қайта тайёрлаш курсларини алоҳида кўрсатган ҳолда уларни ҳар йили 1 декабргача Институтга юборади.


18. Институт бошлиғи ҳар йили 20 декабргача ташкилотлар тақдим этган рўйхатларга асосан ходимларни кейинги йил учун махсус курсларда ўқитиш жадвали ва машғулотлар жадвалини, ўқув режаларини тасдиқлаш ҳақида буйруқ чиқаради.

Йил давомида ходимларни ўқитиш заруратига ҳамда Институтнинг ўқитиш имкониятларига қараб, ташкилотлардан қўшимча равишда тақдим этилган рўйхатлар асосида белгиланган тартибда махсус курсларга қўшимча ходимлар қабул қилиниши мумкин.

Ўқув режалар ва машғулотлар жадваллари ҳафталарга тақсимланган ҳолда ишлаб чиқилади.


19. Ўқув гуруҳлари, қоидага кўра, йигирма беш кишидан иборат таркибда шакллантирилади. Ўқув гуруҳларига киритилган ходимлар сони барча ҳолларда ўн беш нафардан кам ва ўттиз нафардан кўп бўлмаслиги лозим.


20. Буйруқда қуйидаги маълумотлар бўлиши шарт:

махсус курс тури (тайёрлаш ёки қайта тайёрлаш);

ходимни юбораётган ташкилотнинг номи;

махсус курсларда ўқиган ходимларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми;

гуруҳ рақами;

ўқув машғулотларнинг бошланиш ва тугалланиш санаси;

курс бошлиқлари.


21. Рўйхатдаги маълумотларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарур бўлганда, ташкилотлар тегишли ўзгартириш ва қўшимчаларни махсус курсларда ўқув машғулотлари бошлангунга қадар юқори турувчи ташкилотга, юқори турувчи ташкилот бўлмаган тақдирда, Институтга юборилади.


22. Ўқув машғулотлари бошланишидан камида ўттиз кун олдин Институт томонидан ўқитиш учун рўйхатларни тақдим этилган ташкилотларга мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда билдиришнома юборилади.


23. Ходимлар билдиришномада кўрсатилган муддатда шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжати), ташкилот томонидан берилган маълумотнома билан бирга Институтга етиб келишлари лозим.

Ташкилот раҳбарлари билдиришномада кўрсатилган ходимларнинг белгиланган муддатда Институтга етиб келиши учун масъулдир.



3-БОБ. МАХСУС КУРСЛАР ИШИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


24. Тайёрлаш курсларининг умумий давомийлиги икки ярим ҳафта (90 соат), қайта тайёрлаш курсларининг умумий давомийлиги эса, икки ҳафта (72 соат) этиб белгиланади. Бунда, махсус курсларда ўқув юкламасининг энг кўп ҳажми бир ҳафтада 36 (54 академик) соатни, аудитория машғулотларининг энг кўп ҳажми эса, 24 (36 академик) соатни ташкил қилади.

Аудитория машғулотларининг давомийлиги 80 дақиқани ташкил этади (танаффуссиз, икки академик соат). Ўқув машғулотлари орасида танаффус эълон қилинади.


25. Ўқув машғулотлари Институт профессор-ўқитувчилари томонидан ўтказилади. Ўқув машғулотларини ўтказиш учун, зарур ҳолларда, бошқа вазирлик ва идораларнинг юқори малакали ходимлари ва тажрибали мутахассислари келишув асосида жалб этилиши мумкин.


26. Ўқув машғулотлари маъруза, амалий машғулот, мунозара, тажриба алмашиш, тренинг шаклларида, интерфаол ўқитиш услубларини қўллаган ҳолда ўтказилади. Алоҳида ўқув машғулотлар моделлаштириш ва симуляция ҳамда ахборот-ресурслар марказларида ўтказилиши мумкин.

Ўқув машғулотлари давомида ходимларга назорат топшириқлари (тест, ёзма иш ва ҳоказо) берилади.


27. Қурол ва махсус воситалар билан муомала қилиш бўйича машғулотлар Институтнинг қурол, ўқ-дорилар ва махсус воситалари билан амалга оширилади. Қуролдан ўқ отишни ўргатиш машғулотлари (ўқув ўқ отиш машқлари) Институтнинг панорамали ўқ отиш тренажери ва ўқ отиш тирида ўтказилади.

Ўқ отиш тиридаги ўқув ўқ отиш машқлари Институт бошлиғи томонидан ушбу машқлар учун масъул ходимлар (ўқ отиш машғулоти раҳбари, навбатчи шифокор, қуршов гуруҳи) тайинлангандан сўнг ўтказилади. Ўқотиш тиридаги ўқув-отиш машқларини амалий бажаришга фақат ўқув-отиш машқларининг шартлари ва хавфсизлик қоидаларига оид билим ва кўникмалар бўйича ўтказилган назорат синовларидан муваффақиятли ўтган ходимларга рухсат берилади.


28. Махсус курсларда ўқитиш давомида ходимларнинг олган билимлари ва кўникмаларини такомиллаштиришга қаратилган факультатив ва мустақил тайёргарлик дарслари ҳамда спорт тадбирлари ўтказилади.


29. Курс бошлиқлари ва ўқитувчилар томонидан амалий машғулотлар ўтказилишидан олдин ходимларга хавфсизлик қоидалари бўйича йўл-йўриқлар берилади, шунингдек ёнғин ва бошқа бахтсиз ҳодисаларнинг (авария, тан жароҳати олиш ва ҳоказо) олдини олишга қаратилган зарур чора-тадбирлар кўрилади.


30. Ўқув машғулотлари жараёнида ходимларнинг дарсларга қатнашиш давомати, уларни ўтказиш санаси, мавзуси, дарс соатлари миқдорлари, назорат топшириқлари натижалари ҳисоби юритилади.


31. Курслар бошлиқлари ва ўқитувчилар ходимларнинг Институтнинг ички-тартиб қоидаларига амал қилиши ва ўқув машғулотларида иштирок этиши устидан доимий назорат қилиб борилиши лозим.



4-БОБ. ИМТИҲОНЛАРНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ


32. Ходимлар махсус курсларда ўқишни тугатгандан сўнг махсус, жисмоний ва ўқ отиш тайёргарлиги бўйича имтиҳонларни топширади.


33. Имтиҳонларни ўтказиш учун камида беш кишидан иборат таркибда комиссияси тузилади. Имтиҳон комиссиясининг раиси, таркиби ва ишлаш тартиби Институт бошлиғининг буйруғи билан тасдиқланади.

Комиссияси таркибига бошқа ташкилотларнинг юқори малакали мутахассислари киритилиши мумкин.

Ходимнинг махсус курслардан ўқиш учун юборган ташкилот вакили имтиҳон жараёнида, шунингдек имтиҳонларни қайта топшириш вақтида кузатувчи сифатида иштирок этиши мумкин.


34. Имтиҳон топшириқлари махсус курслар дастурларига мувофиқ тузилади. Имтиҳон натижалари 100 баллик тизимда баҳоланади. Имтиҳон натижалари бўйича белгиланган энг юқори баллнинг камида 70 фоизини тўплаган ходимлар имтиҳондан ўтган ҳисобланади.


35. Имтиҳондан ўта олмаган ходимлар Институт бошлиғининг буйруғига асосан бир иш куни ичида имтиҳонни қайта топшириш ҳуқуқига эга.

Қайта топшириш натижаларига кўра имтиҳонлардан ўта олмаган ходимлар ташкилотлар томонидан имтиҳон ўтказилган кундан бошлаб камида икки ойдан сўнг махсус курсларда ўқитиш учун такроран юборилади.


36. Ходим имтиҳонларда узрли сабабларга кўра (оғир касаллиги, яқин қариндошларининг вафот этганлиги ва шу каби бошқа ҳолатлар) иштирок этмаган тақдирда, ушбу ходим учун имтиҳонлар муддати Институт бошлиғининг буйруғига асосан бошқа муддатга кўчирилади. Бунда ходим томонидан узрли ҳолат юз берганлигини тасдиқловчи ҳужжат ва махсус курсларда ўқиш учун юборган ташкилот раҳбарининг маълумотномаси тақдим этилиши керак.


37. Имтиҳонлар натижалари имтиҳон ўтказилган куни комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланган баённома ва имтиҳон қайдномаси расмийлаштирилади ҳамда ходимларга эълон қилинади.



5-БОБ. ХОДИМЛАРНИНГ МАХСУС КУРСЛАРНИ

ТАМОМЛАГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ

ҲУЖЖАТЛАРНИ БЕРИШ


38. Имтиҳон комиссияси баённомасига асосан бир иш куни ичида имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган ходимларга сертификат, имтиҳонлардан ўта олмаган ходимларга эса, улар махсус курсларни тамомлаганлиги тўғрисидаги маълумотнома берилади. Сертификат ва маълумотномалар Институт бошлиғи томонидан имзоланади.


39. Сертификат беш йил муддатга берилади. Сертификатлар қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланадиган, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлган махсус бланкаларда расмийлаштирилади ҳамда Институтда махсус курслар тури бўйича юритиладиган тегишли реестрда ҳисобга олинади. Сертификатлар ходимларга реестрда имзо қўйдирган ҳолда берилади.


40. Реестрда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

махсус курслар тури - тайёрлаш, қайта тайёрлаш;

махсус курсларда ўқиган ва сертификат олган ходимларнинг фамилияси, исми, отасининг исми;

ходимни юборган ташкилотнинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта, жумладан электрон почта манзили, телефон рақами;

сертификатни бериш учун асос бўлган комиссияси баённомасининг санаси ва рақами;

сертификатнинг серияси ва тартиб рақами;

сертификатнинг амал қилиш муддати;

сертификат дубликати беришнинг асоси ва санаси.


41. Реестр юритиш, унга ўз вақтида тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, сертификатлар бланкалари ҳисобини юритиш, сақлаш ва мақсадли ишлатиш учун Институт бошлиғининг буйруғи билан масъул шахс бириктирилади.


42. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган амал қилиш муддати тугамаган сертификат ўрнига ташкилотнинг мурожаатига асосан, мурожаат келиб тушган кундан эътиборан 10 кун ичида сертификатнинг аввалги ҳисобга олиш серияси ва тартиб рақами ҳамда амал қилиш муддати кўрсатилган ҳолда унинг дубликати расмийлаштириб берилади. Сертификат дубликатининг юқори ўнг бурчагига "Дубликат" деган ёзув киритилади.


43. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган амал қилиш муддати тугамаган сертификатнинг асл нусхаси топилганда, ходим сертификатни дарҳол ташкилотга топшириши ва ташкилот уни уч кун ичида Институтга юбориши керак.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


44. Ходим қуйидаги ҳолларда махсус курслардан четлаштирилади:

ўқув интизомини ва Институтнинг ички тартиб-қоидаларини бузганда ёки шахсий интизомсизлиги сабабли;

ўқув машғулотларнинг 10 фоиздан ортиқ қисмини узрли сабабларсиз қолдирганда;

соғлиги сабабли машғулотларни уч кундан ортиқ қолдирганда;

ходим суднинг қонуний кучга кирган ҳукмига асосан озодликдан маҳрум этилганда;

ходим вафот этганда.


45. Ходимни махсус курслардан четлаштириш Институт бошлиғининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Мазкур буйруқда четлаштириш сабаби ва асослари кўрсатилади.

Ушбу буйруқдан кўчирма бир иш куни ичида ходимнинг иш жойига юборилади.


46. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитини муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Марказий банки, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Ўзкимёсаноат" АЖ, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўздонмаҳсулот" АК, "Ўзэлтехсаноат" АК, "Ўзбекнефтегаз" АЖ, "Ўзшаробсаноат" АЖ, "Навоий кон-металлургия комбинати" ДК, "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА


  

(ташкилот номи)



га


     

         

______________________________________________________

(ташкилот номи)


томонидан идоравий ўқотар қурол ва махсус воситаларни

олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган

ходимларни тайёрлаш курсларида 20__ йилда

ўқитиш учун юбориладиган ходимлар

РЎЙХАТИ

               

Т/р

Ходимнинг Ф.И.О.

Туғилган

йили

Маълумоти

Яшаш манзили

Эгаллаб турган лавозими

Эгаллаб турган лавозими бўйича иш стажи (йил ва ойларда)

Тиббий текширувдан ўтиш санаси, текширув натижалари

...

1

2

3

4

5

6

7

     







         

          




(ташкилот раҳбари лавозимининг номи)


(имзо)


(Ф.И.О.)




  

20___ йил "_______"________________

  





Низомга

2-ИЛОВА



(ташкилот номи)



га


   

          

_____________________________________________________

(ташкилот номи)


томонидан идоравий ўқотар қурол ва махсус воситаларни

олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган

ходимларни қайта тайёрлаш курсларида 20__йилда

ўқитиш учун юбориладиган ходимлар

РЎЙХАТИ

      

Т/р

Ходимнинг Ф.И.О.

Туғилган йили

Маълумоти

Яшаш манзили

Эгаллаб турган лавозими

Эгаллаб турган лавозими

бўйича иш

стажи (йил ва

ойларда)

Қайта

тайёрлашга юбориш учун

асос

Тиббий

текширувдан ўтиш

санаси, текширув

натижалари

...

1

2

3

4

5

6

7

8









           

        




(ташкилот раҳбари лавозимининг номи)


(имзо)


(Ф.И.О.)




    

20___ йил "_______"________________






Низомга

3-ИЛОВА



(ташкилот номи)



га


  

           

БИЛДИРИШНОМА ________-сон

       

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Ҳарбий-техник институти бошлиғининг 20 ____ йил "_____" _________________ даги буйруғига асосан, 20 ____ йил "_____" _________________________ куни соат ____ да қуйидаги рўйхатга киритилган ходимларнинг Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Чорсу қўрғонида жойлашган Ҳарбий-техник институти биносига тайёрлаш (қайта тайёрлаш) курсларига етиб келишини таъминлашингиз сўралади:


Т/р

Ташкилот нонми

Ходимнинг Ф.И.О.

Эгаллаб турган

лавозими

Ўқув гуруҳи

рақами

Ўқув гуруҳи

тоифаси

1

2

3

4

5

 






        

Ўқув жараёни 20___ йил "____" ______________ да бошланади ва 20 ___ йил "____" ______________ да тугалланади.

            

          

Ҳарбий-техник институти бошлиғи




(имзо)


(Ф.И.О.)

             

20___ йил "_______"________________

         


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 13 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 16 апрель, 15-сон, 319-модда