ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.05.2018 й. 336-сон "Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтига ўқишга қабул қилиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.05.2018 й.

N 336




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЁШЛАР

ИШЛАРИ АГЕНТЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ЁШЛАР

МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНИШ ВА ИСТИҚБОЛЛИ

КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ИНСТИТУТИГА

ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4768-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтига тингловчиларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

Институтга истиқболли кадрларни қайта тайёрлаш курси бўйича бир ўқув йилига мўлжалланган қабул квотаси 120 нафар (биринчи ярим йилликда 60 нафар тингловчилар қабул қилинади) ва ўқув жараёни тўрт ой этиб белгиланади ҳамда малака ошириш курсларининг қабул квотаси буюртма асосида ташкил этилиб, унинг ўқув жараёни муддати бир ойгачани ташкил қилади;

қабул квоталарига мувофиқ тингловчиларни қайта тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги буюртмаси асосида ташкил этиладиган малака ошириш ўқув курслари билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

Институтда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, жамоат ташкилотларининг буюртмаси, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тўлов-контракт асосида қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув курслари ташкил этилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Институтнинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув режалари ҳамда дастурларини шакллантиришда амалий ёрдам берилишини таъминласин.


4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 4 май










































Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск