ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Пенсия таъминоти / Пенсияларни ҳисоблаб чиқиш, тайинлаш, қайта ҳисоблаш, тўлаш тартиби. Пенсияларга устама хаклар /

Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банки бўлинмалари орқали ишламайдиган пенсионерларга пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар тўлашни ташкил этиш тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 14.03.2018 й. 2980-сон билан рўйхатга олинган 12.02.2018 й. Молия вазирлигининг 20-сон, Марказий банк Бошқарувининг 348-В-1-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 14 мартда 2980-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ва

Марказий банки бошқарувининг

2018 йил 12 февралдаги

20, 348-В-1-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат

Халқ банки бўлинмалари орқали ишламайдиган

пенсионерларга пенсиялар, нафақалар ва бошқа

тўловлар тўлашни ташкил этиш тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги ПФ-5270-сон "Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони, 2017 йил 13 мартдаги ПҚ-2826-сон "Пенсиялар ва нафақалар тўлаш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон "Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банки (бундан буён матнда Халқ банки деб юритилади) бўлинмалари орқали ишламайдиган пенсионерларга пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар тўланишини ташкил этиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар - давлат пенсиялари, шунингдек зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга ҳамда болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга бериладиган нафақалар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақалар, бола туғилганда бериладиган нафақалар, дафн этишга нафақалар, уй-жой-коммунал хизматлари тўловлари ҳамда ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш ва автобензин сотиб олиш харажатлари учун ҳар ойлик пул компенсация тўловлари, Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларга ва 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ҳар йили санаторийларда соғломлаштириш курсини олиш ўрнига йўлланманинг ўртача қийматига тенг компенсация тўловлари, Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларга ва ядро полигонлари ҳамда бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларга йиллик бир йўла моддий ёрдам пуллари, 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронлиги бўлган шахсларга йиллик бир марталик пул мукофотлари, пенсия ва нафақалардан алимент тўловлари, ўрнатилган тартибда тугатилган ташкилотлар ходимларига уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарар суммалари;

етказиб бериш (топшириш) даври - пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) амалга ошириладиган жорий тўлов ойининг тўртинчидан йигирма еттинчи санасигача бўлган давр (дафн этишга нафақа бундан мустасно);


етказиб бериш участкаси - фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари бинолари, пенсия ва нафақа олувчилар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни олиши учун қулай бўлган бошқа маъмурий бинолар;


яшаш жойи - турар жой, квартира, хизмат турар жойи, ихтисослаштирилган уйлар (ётоқхона, пансионат, ёлғиз кексалар учун махсус уй, ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар учун уй-интернат ва бошқалар), шунингдек пенсия олувчи мулкдор сифатида, ижарага олиш шартномаси (иккиламчи ижара), ижара шартномаси ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асослар бўйича доимий яшайдиган (доимий рўйхатдан ўтган) турар жой, доимий яшаш жойи мавжуд бўлмаган (доимий рўйхатдан ўтмаган) ҳолда - вақтинча яшаш (вақтинча рўйхатдан ўтиш) жойи;


пенсия ва нафақа олувчи - пенсионер, нафақа ва бошқа тўловларни олувчи, қонуний вакил ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар суммаларини олиш ҳуқуқига (ваколатига) эга бошқа жисмоний шахс;


ахборот тизими - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (бундан буён матнда Пенсия жамғармаси деб юритилади) ва Халқ банки ўртасида ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ҳамда ундан фойдаланиш имконини берадиган, ташкилий жиҳатдан тартибга солинган жами ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситалари;


сайёр касса - касса тармоғидан ташқарида, банкнинг махсус автомашинаси ёрдамида аҳоли яшаш жойига чиққан ҳолда пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни тарқатиш ҳамда коммунал ва бошқа турдаги тўловларни қабул қилиш учун ташкил қилинган Халқ банки филиали кассаси;


шахсни тасдиқловчи ҳужжат - Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти, чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат учун берилган гувоҳномаси.


2. Пенсия ва нафақа олувчиларга пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармалари ва Халқ банки ҳудудий филиаллари ўртасида тузиладиган шартномалар (келишувлар) асосида сайёр кассалар томонидан етказиб берилади (топширилади).



2-БОБ. ПЕНСИЯЛАР, НАФАҚАЛАР ВА БОШҚА

ТЎЛОВЛАРНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ (ТОПШИРИШ)НИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШНИНГ УМУМИЙ ШАРТЛАРИ


3. Пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) ҳар ойда мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ шаклда тузиладиган пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларнинг тўлов қайдномаларига (бундан буён матнда қайдномалар деб юритилади) асосан амалга оширилади.


4. Қайдномалар пенсия ва нафақа олувчиларнинг яшаш жойлари бўйича жойлашган сайёр кассалар учун ҳақиқий ҳисобланади.


5. Пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар қайдномаларга мувофиқ ҳар ойда етказиб бериш (топшириш) даври мобайнида пенсия ва нафақа олувчининг яшаш жойи бўйича шахсни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилганда нақд пул шаклида топширилади.

Пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни қайдномада кўрсатилмаган шахсларга ишончномасиз топшириш, шунингдек пенсия ва нафақа олувчиларга улар яшаш жойларидан рўйхатдан чиқарилгандан кейин топшириш, пул-буюм лотереялар ва бошқа маҳсулотларни пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар пуллари ҳисобидан сотиш тақиқланади.

Ўзбекистон Республикаси ташқарисидаги давлатга доимий яшаш учун кетилган кунгача тайинланган пенсия турар жойидан рўйхатдан чиққан ойнинг охиригача тўланади.


6. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва мустақил ҳаракатланиш ҳамда пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни сайёр кассалардан олиш имкониятига эга бўлмаган шахсларга пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар Халқ банки филиали томонидан бевосита уларнинг яшаш жойига етказиб берилади.

Халқ банки филиали фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда ҳар ойнинг йигирма еттинчи санасига қадар I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва мустақил ҳаракатланиш ҳамда пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни сайёр кассалардан олиш имкониятига эга бўлмаган шахслар рўйхатини шакллантириб, тегишли Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимига (бундан буён матнда Пенсия жамғармаси бўлими деб юритилади) электрон ва ёзма шаклда тақдим этади.

Пенсия жамғармаси бўлимлари ҳар ойда Халқ банки филиали томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва мустақил ҳаракатланиш ҳамда пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни сайёр кассалардан олиш имкониятига эга бўлмаган шахслар қайдномаларига тегишли ўзгартириш киритиб боради.

Халқ банки филиаллари мазкур бандда кўрсатиб ўтилган шахслар учун пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни белгиланган муддатлардан олдин етказиб бериш (топшириш) чораларини кўради.


7. Пенсия жамғармаси бўлими томонидан қайдномалар пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларнинг қуйидаги турларига мувофиқ алоҳида тузилади:

давлат пенсиялари;

болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақалар;

бола туғилганда бериладиган нафақалар;

дафн этишга нафақалар;

уй-жой-коммунал хизматлари тўловлари бўйича компенсация пул тўловлари;

автобензин сотиб олиш харажатлари учун пул компенсация тўловлари;

пенсия ва нафақалардан алимент тўловлари;

тугатилган ташкилотлар ходимларига уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарар суммалари;

ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун ҳар ойлик пул компенсация тўловлари;

пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга ҳамда болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга нафақа тўловлари;

бошқа тўловлар - Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган фуқароларга ва 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ҳар йили санаторийларда соғломлаштириш курсини олиш ўрнига йўлланманинг ўртача қийматига тенг компенсация пул тўловлари, Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган фуқароларга ва ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларга йиллик бир йўла моддий ёрдам пуллари, 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронлиги бўлган шахсларга йиллик бир марталик пул мукофотлари.


8. Пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) санаси ҳар бир фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кесимида белгиланади ва шу асосда пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар етказиб бериш (топшириш) жадвали тасдиқланади.

Пенсия ва нафақа олувчиларга пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар суммаси ҳар ойда уларнинг яшаш жойи бўйича ёки сайёр кассаларда пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) даврида топширилади. Бу ҳақда пенсия ва нафақа олувчига биринчи марта пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар етказиб берилганда (топширилганда) маълум қилинади.


9. Пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) муддатлари дам олиш ва байрам кунларига тўғри келганда, уларни тўлаш муддатидан олдин амалга оширилиши лозим.


10. Халқ банки филиали томонидан пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар уларни етказиб бериш (топшириш)нинг тасдиқланган жадвалига асосан ҳар ойнинг йигирма еттинчи санасига қадар узлуксиз етказиб берилади (топширилади), дафн этишга нафақа бундан мустасно.


11. Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни тўлаш учун маблағларни Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармаларининг тегишли ҳисобварағига ўтказади, улар кўрсатилган маблағларни талабномалар асосида Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимларига ўтказадилар.

Пенсия жамғармаси бўлимлари, ўз навбатида, келиб тушган маблағларни Халқ банки филиалларида очилган махсус ҳисобварағига ўтказадилар.

Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаси Халқ банки филиаллари томонидан пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларини етказиб бериш (топшириш) бўйича хизмат ҳақи учун маблағларни Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаси ва Халқ банки ҳудудий филиаллари ўртасида имзоланган солиштирма далолатнома ва ҳисоб-фактураларга асосан ўтказиб беради.


12. Туман (шаҳар) ҳудудида Халқ банки филиали мавжуд бўлмаган ҳолларда Пенсия жамғармаси бўлими томонидан пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар учун маблағлар ушбу туман (шаҳар) ҳудудига хизмат кўрсатаётган Халқ банки филиалига ўтказиб берилади.


13. Пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) уларнинг ҳар бир тури бўйича Халқ банки филиалининг махсус ҳисобварағига маблағлар келиб тушишига қараб етказиб бериш (топшириш) даврида амалга оширилади.


14. Халқ банки филиаллари ва Пенсия жамғармасининг бўлимлари ўртасида қайдномалар ва тўловлар тўғрисидаги ҳисоботларни жўнатиш ахборот тизими орқали амалга оширилади.


15. Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари мустақил равишда ёки Халқ банки ҳудудий филиаллари билан биргаликда пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларнинг ўз вақтида ва тўғри етказиб берилишини (топширилиши) доимий мониторинг қиладилар.



3-БОБ. ҚАЙДНОМАЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


16. Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан қайдномалар ҳар бир фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кесимида шакллантирилади ва Халқ банки филиалларига тўлов ойининг тўртинчи санасига қадар ахборот тизими орқали тақдим этилади.


17. Қайдноманинг варақлари ҳар бир фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари бўйича рақамланади. Қайдноманинг ҳар бир варағига қайднома рақами ва каср чизиғи орқали ушбу қайднома варағининг тартиб рақами ёзилади.


18. Қайдномада қуйидагилар ёзилади:

шахсий ҳисобварақ (пенсия йиғмажилди)нинг рақами;

пенсия ва нафақа олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи ва телефон рақами, паспорт серияси ва рақами;

ўтган давр учун сумма, жорий тўлов ойи учун сумма, тўланиши керак бўлган умумий сумма;

етказиб берилган (топширилган) сана, пенсия ва нафақа олувчининг имзоси, етказиб берган (топширган) шахснинг имзоси кўрсатилган ҳолда устунлар, бир операция кунида ва тўлов ойи бошидан етказиб берилган (топширилган) сумма кўрсатилган ҳолда ҳисоб сеткаси.


19. Ўтган тўлов ойида олинмаган пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар суммаси жорий тўлов ойининг қайдномасига киритилади.


20. Кейинги тўлов ойига қайдномалар аввалги тўлов ойи қайдномалардаги барча пенсия ва нафақа олувчилар бўйича тўланган (тўланмаган)лиги тўғрисидаги маълумотлар Пенсия жамғармаси ахборот тизимига келиб тушганидан сўнг шакллантирилади.

Қайдноманинг ҳар бир варағида пенсия ва нафақаларни олувчиларнинг сони, шунингдек етказиб берилиши (топширилиши) керак бўлган умумий сумма кўрсатилади.


21. Шакллантирилган қайдномалар Пенсия жамғармаси бўлими томонидан ахборот тизими орқали Халқ банки филиалларига юборилади. Қабул қилинган қайдномалар тўғрисида маълумот Халқ банки филиали томонидан Пенсия жамғармасининг бўлимига ахборот тизими орқали юборилади.



4-БОБ. ХАЛҚ БАНКИ ФИЛИАЛЛАРИ ТОМОНИДАН

ПЕНСИЯЛАР, НАФАҚАЛАР ВА БОШҚА ТЎЛОВЛАРНИ

ЕТКАЗИБ БЕРИШ (ТОПШИРИШ) ВА НАЗОРАТИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ


22. Халқ банки филиалларида пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар тўланишини назорат қилиш Халқ банки филиалининг Пенсия ва нафақа тўловлари билан ишлаш бўлими (бундан буён матнда масъул бўлим деб юритилади) ва Якуний назорат бўлими томонидан амалга оширилади.

Масъул бўлим Пенсия жамғармаси бўлими томонидан ахборот тизими орқали юборилган қайдномаларни қоғозга чоп этади.

Якуний назорат бўлими ходимлари қуйидаги вазифаларни амалга оширадилар:

ишламайдиган пенсионерлар, шунингдек нафақа олувчиларга пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар тўланишини текшириб бориш;

масъул бўлим фаолиятини назорат қилиш ҳамда қайдномалар тўғри расмийлаштирилганлигини текшириб бориш;

пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар тўланишини банк электрон базаси маълумотлари асосида кунлик мониторинг қилиб бориш;

Халқ банки филиалида амалиёт куни охирида пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар бўйича бухгалтерия ва касса ҳужжатларининг бажарилган операцияларга мослигини назоратга олиш ҳамда йиғмажилдларга тикилган ҳужжатларни текшириш;

сайёр кассалар томонидан пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) жараёни устидан ўрганишлар ўтказиб туриш;

доимий равишда мониторинг натижалари бўйича Халқ банки филиали бошқарувчисига ва Халқ банки Бошқарувига маълумотлар тақдим этиб бориш.


23. Қайдноманинг ҳар бир варағи Халқ банки филиалининг бошқарувчиси, бош бухгалтери ва масъул бўлим бошлиғи томонидан имзоланган ҳамда муҳр билан тасдиқланган бўлиши керак.

Қайдномаларни расмийлаштиришда ўчиришлар ва тузатишларга йўл қўйилмайди.

Қайдномалар ва уларга илова қилинган ҳужжатларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кесимида сайёр кассаларга жўнатишдан аввал масъул бўлим бошлиғи қайдноманинг ҳар бир варағи имзоланганини текшириши лозим.


24. Пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) етказиб бериш участкасининг жойлашган жойини ҳисобга олган ҳолда пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) жадвалига мувофиқ амалга оширилади.

Пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) жадвалига мувофиқ уларни етказиб бериш (топшириш) санасида масъул бўлим қайдномалар ва уларнинг варақлари рақамларини Қайдномаларни ҳисобга олиш махсус китобига ёзади ва тегишли сайёр касса ходимига ушбу китобга имзо қўйдирган ҳолда топширади.


25. Пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш)да сайёр касса ходими пенсия ва нафақа олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт серияси ва рақамини қайдномада кўрсатилган маълумотлар билан солиштиради.

Пенсия ва нафақа олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт серияси ва рақамининг бири қайдномада кўрсатилган маълумотлар билан мос келмаган ҳолда, Халқ банки филиали томонидан Пенсия жамғармаси тегишли бўлимига ёзма ёки ахборот тизими орқали маълумот берилади.


26. Пенсия ва нафақа олувчи пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни олганда қайдномада олган санасини кўрсатади ва ўз фамилияси, исми ва отасининг исми қаршисидаги қаторга имзо қўяди.

Пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар етказиб берилмаган (топширилмаган) ҳолларда, сайёр касса ходими етказиб берилмаганлик (топширилмаганлик) сабаби тўғрисида далолатнома тузади. Ушбу далолатномада пенсия ва нафақа олувчининг шахсий ҳисобварағи рақами, фамилияси, исми, отасининг исми, пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар қайси ой учун етказиб берилмаганлиги (топширилмаганлиги), шунингдек етказиб берилмаганлик (топширилмаганлик) сабаби кўрсатилади.


27. Пенсия ва нафақа олувчи бошқа шахсга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган ишончнома асосида пенсия ёки нафақани олиш учун ваколат бериши мумкин.


28. Ишончнома бўйича пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар биринчи марта етказиб берилган (топширилган)дан кейин, ишончноманинг асл нусхаси Халқ банки филиалида қолдирилади ва сақланади.

Бунда Халқ банки филиаллари ишончнома берган шахс томонидан ишончнома тақдим этилган санадан бошлаб ўн кун муддатда Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига Халқ банки филиалининг асосий муҳри изи ва раҳбарнинг имзоси билан тасдиқланган ишончнома нусхасини юбориши шарт.


29. Пенсия ва нафақа олувчиларга хизмат кўрсатувчи Пенсия жамғармаси бўлими ходими ва Халқ банки филиали ходимига ишончнома орқали пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) қатъий тақиқланади.


30. Қайднома ёки унинг айрим варақлари йўқотилган ҳолларда, сайёр касса ходимлари томонидан унинг сабабини кўрсатган ҳолда икки нусхадаги далолатнома тузилади ва Халқ банки филиалига юборилади (берилади).


31. Далолатнома асосида Халқ банкининг филиали йўқотилган қайднома ёки унинг варағи ўрнига янги қайднома ёки унинг тегишли варағини беради, унинг олд томонида "дубликат" деб ёзиб қўяди. Қайднома дубликатида қайднома рақами ва каср чизиғи орқали йўқотилган қайднома варағининг тартиб рақами кўрсатилади. Дубликат Халқ банки филиалининг раҳбари, масъул бўлими ходими томонидан имзоланган, шунингдек муҳр изи билан тасдиқланган бўлиши керак.


32. Халқ банки филиалида операция куни якунлангандан сўнг масъул бўлим ходими қайдномаларнинг барча варақларини кўриб чиқади, жорий операция кунида етказиб берилган (топширилган) суммаларни ҳисоблаб чиқади ва қайднома варақларининг ҳисоб сеткасидаги биринчи жамлама устунини тўлдиради. Бунда сана ва операция куни давомида ушбу варақ бўйича етказиб берилган (топширилган) сумма, шунингдек ушбу қайдноманинг варағи бўйича тўлов ойининг бошидан бери етказиб берилган (топширилган) сумма ёзилади. Операция кунида барча қайдномалар бўйича етказиб берилган (топширилган) умумий сумма масъул бўлим ходими томонидан касса ҳужжатларига киритилади. Қайдномалар ҳисоб сеткасининг тўғри расмийлаштирилганлиги, етказиб берилган (топширилган) суммаларнинг ҳисоби ва уларнинг касса ҳужжатларидаги ёзувларга мос келиши масъул бўлим ходими томонидан кунлик текширилади.


33. Жорий тўлов ойи учун пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) тугаганда, сайёр касса ходими қайдномаларни тўлдиришда қуйидагиларни амалга оширади:

қайдноманинг ҳар бир варағидаги "Етказиб бериш санаси ёки етказиб берилмаганлик сабаби" устунида етказиб берилган (топширилган) сана (кун, ой) ёки етказиб берилмаган (топширилмаган)лик сабаби (коди)ни рақамлар билан кўрсатиш;

етказиб берилмаган (топширилмаган)лик сабаби (коди)ни мазкур Йўриқноманинг 34-бандида назарда тутилган тартибда тўлдириш;

қайдноманинг пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар етказиб берилмаганлиги (топширилмаганлиги) сабаби (коди) қўйилган ҳар бир варағида етказиб берилмаган (топширилмаган) пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларнинг сони ва уларнинг суммасини ҳисоблаб чиқиш ҳамда уларни сайёр касса ходимлари имзоси ва махсус штамп изи билан тасдиқлаш.

Қайдномалар сайёр касса ходими томонидан масъул бўлим бошлиғига текшириш ва имзолаш учун топширилади.


34. Пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар етказиб берилмаган (топширилмаган)лиги сабаб (код)лари қуйидагилардан иборат:

1 - вафот этиш;

2 - туман (шаҳар) ҳудудидан ташқарига доимий яшаш учун кўчиб кетиш;

3 - яшаш жойида вақтинча бўлмаслик;

4 - бошқа сабаблар.


35. Етказиб берилмаганлиги (топширилмаганлиги) сабаби тўғрисидаги далолатнома қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда қайднома билан бирга сақланади ва йўқ қилинади.


36. Халқ банки филиалида қайдномалар ва ҳисоботларни расмийлаштириш масъул бўлим ходими томонидан амалга оширилади.


37. Халқ банки филиалида масъул бўлим ходими қуйидагиларни текширади:

қайдномадаги барча қатор ва устунларнинг маълумотларини ҳисоблаш йўли билан тўғри тузилганлиги (ҳисоботга мувофиқ пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар сони ҳамда суммаси тўғри ҳисобланганлиги, Халқ банки филиали раҳбари имзоси ва банк муҳри изининг мавжудлиги);

ҳисоботда ёзилган етказиб берилмаган (топширилмаган) пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар сони ҳамда суммасининг қайдномалар бўйича етказиб берилмаган (топширилмаган) пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар сони ҳамда суммасига мослиги.


38. Халқ банки филиаллари ҳар куни тўланган (тўланмаган) пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар суммалари тўғрисида маълумотларни Пенсия жамғармаси бўлимига ахборот тизими орқали тақдим этадилар.

Кунлик тўланган (тўланмаган) пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар суммалари тўғрисида маълумотларни Пенсия жамғармаси бўлимига ахборот тизими орқали тақдим этиш устидан назоратни Халқ банки филиали раҳбари амалга оширади.

Тўлов ойи учун пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни топшириш (етказиб бериш) якунлангандан сўнг Халқ банки филиаллари тўланган (тўланмаган) пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар суммалари тўғрисида якуний маълумотларни, шунингдек ҳисоботларни ахборот тизими орқали Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этадилар.


39. Ҳар бир сайёр касса бўйича пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларнинг етказиб берилганлиги (топширилганлиги) тўғрисидаги ҳисобот, қайднома кузатув рўйхати ҳисоботининг битта нусхаси Халқ банки филиалида назорат учун қолдирилади.



5-БОБ. ПЕНСИЯЛАР, НАФАҚАЛАР ВА

БОШҚА ТЎЛОВЛАРНИ ТЎЛАШ БЎЙИЧА

ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ СОЛИШТИРИШ


40. Ҳисобот ойи учун Халқ банки филиали томонидан пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) бўйича тақдим этилган ҳужжатлар (қайдномалар комплектларининг кузатув рўйхати, пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) тўғрисидаги ҳисоботлар) текширилганидан кейин Пенсия жамғармаси бўлими ҳар ой ҳисобот ойидан кейинги ойнинг еттинчи санасигача ҳисоб-китобларни солиштиради.


41. Ҳисоб-китобларни солиштириш натижалари мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ Пенсия жамғармаси бўлими томонидан ҳар ой тўрт нусхада тузиладиган солиштирма далолатнома билан расмийлаштирилади. Солиштирма далолатномалари Пенсия жамғармаси бўлимининг бошлиғи ва бош бухгалтери, шунингдек Халқ банки филиалининг раҳбари, бош бухгалтери ва масъул бўлим бошлиғи томонидан имзоланади. Имзолар Пенсия жамғармаси бўлими ва Халқ банки филиалининг муҳр излари билан тасдиқланади.


42. Солиштирма далолатномасининг икки нусхаси Халқ банки филиалига топширилади, далолатноманинг қолган нусхалари Пенсия жамғармаси бўлимида қолади.

Бунда Пенсия жамғармаси бўлими ва Халқ банки филиали ўртасида тузилган ҳисоб-китоблар солиштирма далолатномасининг икки нусхасидан бирини Халқ банки ҳудудий филиалига ҳар ой ҳолати бўйича асосий фаолият ҳисоботи билан бирга юборади.


43. Ҳисобот ойининг охирида Халқ банки филиали Йўриқноманинг 34-бандида кўрсатиб ўтилган ҳолатлар мавжуд бўлганида етказиб берилмаган (топширилмаган) пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар бўйича суммасини Пенсия жамғармаси бўлимига қайтариши шарт.


44. Халқ банки филиалларидан олинган солиштирма далолатномалари Халқ банки ҳудудий филиали масъул бўлими томонидан ҳар ойда таҳлил қилинади, шундан сўнг Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаси ва Халқ банки ҳудудий филиали ўртасида ҳисобот ойидан кейинги ойнинг еттинчи санасига қадар тўрт нусхада мазкур Йўриқномага 2-иловасидаги шакл бўйича умумий солиштирма далолатномаси тузилади. Умумий солиштирма далолатномаси Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаси ва Халқ банки ҳудудий филиали раҳбари ва бош бухгалтери ҳамда масъул бўлим бошлиғи томонидан имзоланади, шунингдек муҳр излари билан тасдиқланади.

45. Халқ банки филиалида қоладиган қайдномалар, пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларнинг етказиб берилганлиги (топширилганлиги) тўғрисидаги ҳисоботлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сақланади.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


46. Ушбу Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.


47. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банки ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши билан келишилган.






Йўриқномага

1-ИЛОВА

Варақ N _____


20___ й. ___________ ойи учун пенсиялар, нафақалар


ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) учун


QR код

_____-сон ҚАЙДНОМА



АТ Халқ банки _____________________________ филиали

Ўзини ўзи бошқариш органи номи___________________

Тўлов тури _______________________________________

Т/р

Шахсий

ҳисоб

варағи


Фамилия-

си, исми,

отасининг

исми


Ман-

зил ва

телефон

рақами


Паспорт

(гувоҳ-

нома)

серия-

си ва

рақами


Ўтган

давр

учун

сумма


Жорий

ой учун

сумма


Тўлов

учун

жами


Етказиб

бериш

(топши-

риш)

санаси


Олув-

чини-

нг им-

зоси


Етказиб

берилма-

ганлик

(топши-

рилма-

ганлик)

(коди)


Тўлов-

чининг

имзоси


1.













2.













3.













4.













5.













6.













7.













8.













9.













10.

























Ҳисобланди: сони - ____ суммаси -



(рақамлар ва сўзлар билан)

Халқ банк филиали бошқарувчиси



Ҳисобланди:

сони:

сумма:

Бош бухгалтер


М.Ў.

Етказиб берилмади:

сони:

сумма:

Пенсия ва нафақа тўловлари

билан ишлаш бўлими бошлиғи



Кассир: __________

Бухгалтер-




назоратчи: _________

Пенсия ва нафақа тўловлари билан

ишлаш бўлими бошлиғи: ___________

  





Йўриқномага

2-ИЛОВА


Акциядорлик тижорат Халқ банки ___________________

томонидан барча турдаги пенсия ва нафақалар тўланиши

тўғрисида Бюджетдан ташқари  Пенсия жамғармаси ______

билан ___.___.20___ йил ҳолатига тузилган

СОЛИШТИРМА ДАЛОЛАТНОМА


N

Тўлов тури

Ҳисобрақам

Молия-

лашган пенсия миқдори

Нақд пулда тўланган маблағ миқдори

Банк хизмат ҳақи

Қайтарилган маблағ миқдори

Қолдиқ

1.

Давлат пенсиялари

22632%001

2.

Болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақалар

22632%002






3.

Дафн этишга нафақалар

22632%003




4.

Бола туғилганда бериладиган нафақалар

22632%004




5.

Уй-жой-коммунал хизматлари тўловлари харажатлари бўйича компенсация пул тўловлари

22632%005




6.

Тугатилган ташкилотлар ходимларига уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарар суммалари

22632%006




7.

Автобензин сотиб олиш харажатлари учун пул компенсация тўловлари

22632%007




8.

Бошқа тўловлар

22632%008




9.

Ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун ҳар ойлик пул компенсация тўловлари

22632%009




10.

Пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга ҳамда болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга нафақа тўловлари

22632%0010




Жами:

0,00

0,00

0,00

0,00

0,00

АТ Халқ банки ______________ бошқарувчиси:                                                                           М.Ў.

АТ Халқ банки ______________ бош бухгалтери:



АТ Халқ банки ______________ Пенсия ва нафақа тўловлари бўлими бошлиғи:

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси__________ бошлиғи:                                                М.Ў.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси__________ бош бухгалтери.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 14 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 17 март, 11-сон, 213-модда

































Время: 0.0207
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск