ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Тиббиёт муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.12.2017 й. ПҚ-3450-сон "Хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.12.2017 й.

N ПҚ-3450



ХУСУСИЙ ТИББИЁТ ТАШКИЛОТЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ШАРТ-ШАРОИТЛАРНИ ЯРАТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги "Соғликни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2863-сон қарорига мувофиқ, соғлиқни сақлашнинг хусусий секторини янада ривожлантириш бўйича хусусий тиббиёт ташкилотларининг фаолияти учун кулай шарт-шароитлар яратиш, улар фаолиятини тартибга солиш ва лицензиялаш тизимини такомиллаштириш, кўрсатилаётган хизматлар ҳажми ва турларини оширишни рағбатлантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Ўтган давр мобайнида соғликни сақлашнинг хусусий сектори томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар турлари 50 тадан 126 тага кўпайди. Стоматология ва косметология ташкилотларидан ташқари хусусий тиббиёт ташкилотлари 2022 йилнинг 1 январигача барча турдаги солиқлар ва мажбурий ажратмаларни тўлашдан, шунингдек олиб келинадиган янги тиббиёт асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, уларнинг эҳтиёт қисмлари ва зарур материаллар учун божхона тўловларини тўлашдан озод этилди.

Қишлоқ жойларда тиббий хизматлар кўрсатиш соҳасида янги ташкил этиладиган микрофирмалар ва кичик корхоналар давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 10 йил муддатга ягона солиқ тўловини тўлашдан озод этилиши қишлоқ ва олис туманларда хусусий тиббиётни жадал ривожлантириш имконини берди.

Натижада, хусусий тиббиёт муассасаларининг сони 440 тага кўпайиб, уларнинг умумий сони 4 мингга етди.

Шу билан бирга, давлат тиббиёт муассасаларининг айрим функцияларини соғлиқни сақлашнинг хусусий секторига ўтказиш, мазкур соҳада давлат-хусусий шерикчилигини ривожлантириш, шунингдек республикада ва чет элда тиббий кадрларнинг малакасини ошириш, тиббиёт ташкилотларини аккредитациялаш тизимини жорий этиш масалалари долзарблигича қолмоқда.

Соғлиқни сақлашнинг хусусий секторини ривожлантиришни янада рағбатлантириш, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун шарт-шароитларни яхшилаш, шунингдек кўрсатилаётган тиббий хизматлар ҳажмларини янада кенгайтириш, хусусий тиббиёт соҳасига инвестицияларни жалб қилиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги (Шодмонов) ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Қўчқоров)нинг давлат тиббиёт ташкилотлари функцияларини давлат-хусусий шерикчилиги асосида тадбиркорлик субъектларига ўтказиш юзасидан чора-тадбирларни босқичма-босқич амалга ошириш:

ёрдамчи бўлинмалар (озиқ-овқат блоклари, кир ювиш хоналари ва бошқалар) фаолиятини таъминлаш;

рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан аниқланадиган айрим тиббий хизматларни кўрсатиш юзасидан таклифлари маъқуллансин.


2. 2018-2019 йилларда ҳудудларда хусусий тиббиёт ташкилотларини ташкил этиш ва фаолиятини кенгайтириш бўйича параметрлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

бир ҳафталик муддатда 2018-2019 йилларда хусусий тиббиёт ташкилотларини ташкил этиш ва фаолиятини кенгайтириш бўйича лойиҳаларнинг манзилли рўйхати (кейинги ўринларда манзилли рўйхат деб аталади) ва унинг "Йўл харитаси"ни мазкур қарор иловасига мувофиқ тасдиқласин.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри Давлат қўмитаси билан биргаликда манзилли рўйхат лойиҳалари ташаббускорларига улар белгиланган тартибда зарур ҳужжатларни тақдим этганда қурилишни амалга ошириш учун ер майдонлари ажратсин;

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда, истисно тариқасида, манзилли рўйхат лойиҳалари ташаббускорларига давлат мулкидаги фойдаланилмасдан турган объектларни "ноль" харид қийматида сотсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва "AKFA MEDLINE" масъулияти чекланган жамиятининг:

Тошкент шаҳрида Корея Республикаси етакчи олий тиббий таълим муассасаларидан бирининг фаолиятини ташкил этиш;

Корея Республикасининг тиббиёт марказлари ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда "АКFА MEDLINE" МЧЖ хусусий клиникаси негизида хусусий тиббиёт муассасаларини ривожлантириш ва маҳаллий тиббиёт кадрлари малакасини ошириш Марказини ташкил этиш;

Корея Республикасининг илғор клиникалари ва тиббиёт марказларининг диагностика, даволаш, сервис ва менежмент масалалари бўйича тиббий хизмат кўрсатиш бўйича тажрибасини ўрганиш ва мамлакатимиз тиббиётига жорий этиш учун улар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;

"АКFА MEDLINE" масъулияти чекланган жамиятининг ҳудудий филиалларини ташкил этиш бўйича таклифлари маъқуллансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Юсупалиев) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Набиев) ҳамда "АКFА MEDLINE" МЧЖ (Нигманов) билан биргаликда бир ой муддатда мазкур қарорнинг 4-бандида назарда тутилган таклифларни амалга ошириш бўйича дастур лойиҳасини (Йўл харитасини) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.

7. "Асака" акциядорлик-тижорат банки (Муллажонов) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Юсупалиев) билан биргаликда бир ой муддатда "Асака" акциядорлик-тижорат банки қошидаги нодавлат тиббиёт муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағларининг куйидаги харажатлар нисбатини назарда тутадиган фойдаланиш тартибини тасдиқласин:

беш фоиз - юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб қилиш ва хусусий тиббиёт ташкилотлари шифокорларини хорижий мамлакатларга малака ошириш учун юборишга;

тўқсон беш фоиз - хусусий тиббиёт ташкилотларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда республиканинг ҳар бир ҳудуди учун 1 миллион АҚШ доллари миқдорида ресурслар ҳажмини назарда тутган ҳолда, "Асака" акциядорлик-тижорат банки қошидаги нодавлат тиббиёт муассасаларини ривожлантириш жамғармасининг 14 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларини шакллантириш манбаларини аниқласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги (Юсупалиев):

а) икки ой муддатда:

хусусий тиббиёт ташкилотлари мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун хорижга юбориш, шунингдек хориждан юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш тартибини;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Ҳайдаров) билан биргаликда давлат тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизмат турларини тадбиркорлик субъектларига бериш тартибини;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Набиев) билан биргаликда етакчи хусусий тиббиёт ташкилотлари инфратузилмасини шартнома асосида тиббий касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасалари талабалари, малакасини ошираётган амалиётчи шифокорлар учун ўқув база сифатида фойдаланиш тартибини тасдиқласин ҳамда 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб жорий этсин;

б) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда:

тиббиёт ташкилотлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш ҳамда кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш мақсадида тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш концепциясини;

ҳуқуқий тартибга солиш механизмларини, тегишли инфратузилмага эга бўлган замонавий тиббиёт мажмуаларини барпо этишни, мижозларнинг мамлакатда бўлиш даврида уларга ташкилий-маслаҳат кўмагини кўрсатган ҳолда мамлакатга кириш ва чиқишнинг соддалаштирилган тартибини назарда тутувчи тиббий туризмни ривожлантириш концепциясини,

хусусий тиббиёт ташкилотлари ахборот тизимларини "Соғлиқни сақлаш" ахборот тизимлари комплексига ва кейинчалик Ягона интерактив давлат хизматлари порталига интеграциялаш бўйича таклифларни ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

в) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р. Касимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Қ. Акмалов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 29 декабрдаги

ПҚ-3450-сон қарорига

ИЛОВА



2018-2019 йилларда ҳудудларда хусусий

тиббиёт ташкилотларини ташкил этиш

ва фаолиятини кенгайтириш бўйича

ПАРАМЕТРЛАР

         

N

Ҳудудлар


Жами


Хориж

инвестицияси

иштирокида


шу жумладан:


янги ташкил

этиладиганлар


фаолияти

кенгаядиганлар


2018

йил


2019

йил


2018

йил


2019

йил


1.

Қорақалпоғистон Республикаси


39

5

10

9

10

10

2.

Андижон вилояти


46

5

13

11

11

11

3.

Бухоро вилояти


52

5

13

23

13

3

4.

Жиззах вилояти


23

4

9

3

7

4

5.

Қашқадарё вилояти


33

6

10

5

9

9

6.

Навоий вилояти


22

3

5

4

8

5

7.

Наманган вилояти


34

5

14

4

8

8

8.

Самарқанд вилояти


36

6

11

7

8

10

9.

Сурхондарё вилояти


43

5

20

7

10

6

10.

Сирдарё вилояти


24

3

6

7

6

5

11.

Тошкент вилояти


40

6

21

2

11

6

12.

Фарғона вилояти


33

6

7

1

13

12

13.

Хоразм вилояти


20

5

5

5

5

5

14.

Тошкент шаҳри


91

10

16

26

17

32

Жами


536

74

160

114

136

126

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 29 декабрь


"Халқ сўзи", 2017 йил 30 декабрь


































Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск