ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология / Стандартлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2018 й. 112-сон "Тиббиётда қўлланадиган лаборатория ва диагностика ускуналарининг метрологик назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.02.2018 й.

N 112



ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНАДИГАН

ЛАБОРАТОРИЯ ВА ДИАГНОСТИКА

УСКУНАЛАРИНИНГ МЕТРОЛОГИК

НАЗОРАТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Лабораторияга оид функционал тадқиқотлар сифатини яхшилаш, метрологик таъминотни ривожлантириш, тиббиёт ташкилотларида фойдаланиладиган тиббий техникага техник хизмат кўрсатиш ва уни синовдан ўтказиш тизимини такомиллаштириш асосида аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш самарадорлигини ва хавфсизлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2018-2019 йиллар даврида соғлиқни сақлаш соҳасида метрология хизматини ривожлантириш бўйича Тадбирлар режаси - "Йўл харитаси" 1-иловага мувофиқ;

Ўлчаш функцияларига эга тиббий техниканинг метрологик назоратини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Тиббий техникани даврий синовлардан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

тиббиёт ташкилотларида фойдаланиладиган ўлчаш функцияларига эга бўлган барча тиббий техника метрологик назоратидан ўтказилиши лозим;

тиббиёт лабораторияларининг сифати ва компетентлиги белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилиши лозим.


3. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг "Ўзбекистон миллий метрология институти" давлат муассасаси ва унинг ҳудудий филиаллари ўлчаш функцияларига эга бўлган тиббий техника метрологик назоратини ўтказиш учун ваколатли идоралар этиб белгилансин.

4. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига:

метрологик назоратдан ўтказилиши лозим бўлган ўлчаш функцияларига эга бўлган тиббий техника реестрини юритиш;

Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти негизида етакчи хорижий мутахассислар ва экспертларни жалб қилган ҳолда, "Тиббий техниканинг метрологик назорати ва даврий синовлари" ихтисослиги бўйича малакали мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш юклансин.

5. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги:

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг "Ўзбекистон миллий метрология институти" ДМда ва унинг ҳудудий филиалларида тиббиёт ташкилотларидаги ўлчаш функцияларига эга бўлган тиббий техника метрологик назоратини амалга ошириш бўйича ихтисослашган лаборатория ташкил қилсин;

тиббий техника ва тиббиётда қўлланиш учун мўлжалланган буюмлар маҳаллий ишлаб чиқарувчиларининг сифатни бошқариш тизимига, шунингдек, тиббий лабораторияларнинг сифатига ва компетентлигига қўйиладиган талабларни белгилайдиган стандартларни уч ой муддатда тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда метрологик назоратдан ўтказилиши лозим бўлган ўлчаш функцияларига эга бўлган тиббий техника рўйхатини, шунингдек, даврий синовлардан ўтказилиши лозим бўлган тиббий техника рўйхатини икки ой муддатда тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ўлчаш функцияларига эга бўлган барча турдаги тиббий техника ва даврий синовлардан ўтказилиши лозим бўлган тиббий техника учун метрологик назорат усулларини регламентлайдиган стандартлар ишлаб чиқиш бўйича дастурни икки ой муддатда тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикасининг Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда тиббий техникани метрологик назоратдан ва даврий синовлардан ўтказиш сифатини ошириш мақсадида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш ва замонавийлаштириш учун хорижий инвестициялар ва беғараз техник ёрдам кўрсатиш воситалари (грантлар) жалб қилинишини таъминласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, тузилмасида тиббий муассасалар бўлган вазирликлар ва идоралар, шунингдек, хусусий тиббиёт ташкилотлари:

ўлчаш функцияларига эга бўлган тиббий техниканинг метрологик назорати ўтказилишини;

тиббий техниканинг даврий синовлардан ўтказилишини;

тиббий техниканинг метрологик таъминоти ва унга техник хизмат кўрсатиш учун масъул ходимлар малакасини оширишни таъминласинлар.


7. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари К.В. Акмалов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 15 февралдаги

112-сон қарорига

1-ИЛОВА



2018-2019 йиллар даври учун соғлиқни сақлаш соҳасида

метрология хизматини ривожлантириш бўйича

ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ - "ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Тадбирнинг номи


Амалга ошириш механизми


Амалга

ошириш

муддати


Масъул

ижрочилар


I. НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Функционал-диагностик текширишлар натижаларининг ишончлилигини таъминлаш.

1. Аҳоли соғлигини ва тиббиёт ташкилотларининг фаолиятини ўрганиш учун текшириш натижаларининг ишончлилигини баҳолаш усулларини ишлаб чиқиш.


2018 йил

апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

"Ўзстандарт" агентлиги



2. Талабларни кучайтириш қисмида барча нозологиялар учун, турли мулкчилик шаклидаги муассасалар томонидан тақдим этиладиган диагностик тадқиқотларни регламентловчи стандартларни қайта кўриб чиқиш.


2018 йил

май




3. Барча даражалардаги тиббиёт ташкилотларида, кейинчалик белгиланган тартибда аккредитатция қилган ҳолда лаборатория текширувлари сифатини назорат қилиш бўйича марказлар ташкил қилиш.


2018-2019

йиллар


2.

Барча турдаги лаборатория ва диагностика текширувлари учун замонавий, асосланган мажбурий стандартларни жорий этиш.

1. Лаборатория диагностика текширувларига доир илғор хорижий тажриба, стандарт ва усулларни ўрганиш ва қўллаш.


Мунтазам

равишда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

"Ўзстандарт" агентлиги


2. Амалдаги стандартлар, текшириш усулларини инвентаризация қилиш ва замонавийларига мувофиқлигини, кейинги зарур ўзгартишлар киритган ҳолда қайта кўриб чиқиш.


2018-2019

йиллар


3. Амалиётга замонавий ўлчашларни бажариш усулларини жорий этиш.


2018-2019

йиллар


3.

Тиббий техникага техник хизмат кўрсатишни амалга ошириш, ишга тушириш-созлаш ва таъмирлаш ишларини бажариш тартиби тўғрисида низом ишлаб чиқиш.


Тиббий техникага техник хизмат кўрсатишни амалга ошириш, ишга тушириш-созлаш ва таъмирлаш ишларини бажариш тартиби тўғрисида низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.


2018 йил

июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

II. НАЗОРАТ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ЯРАТИШ

4.

Ўлчаш функцияларига эга бўлган тиббий техникани метрологик текширувдан ўтказиш ва унга техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш.Тиббий техникани таъмирлаш.

1. Ўлчаш функцияларига эга бўлган барча тиббий техникани қамраб олган ҳолда текширувдан ўтказиш (қиёслаш) жадвалларини ишлаб чиқиш.


Ҳар йили

15 январгача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

"Ўзстандарт" агентлиги


2. Текширувдан ўтказилмаган (қиёсланмаган) ва текширувдан ўтказиш (қиёслаш) билан қамраб олинмаган ўлчаш функцияларига эга тиббий техника ҳисобини юритиш.


Ҳар йили



3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбариятига метрологик таъминот ҳолати тўғрисида ҳисоботлар ва уни такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдим этиш.


Ҳар йили

15 декабргача



4. Метрологик текширувдан ва даврий синовлардан ўтказилиши лозим бўлган тиббий техниканинг ҳисоби юритилишини ташкил этиш (электрон маълумотлар банкини яратиш).


2018 йил

июнь


III. МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

5.

"Ўзстандарт" агентлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш.

1. "Ўзбекистон миллий метрология институти" давлат корхонаси ҳузурида ихтисослашган лаборатория ташкил этиш.


2018 йил

март


"Ўзстандарт" агентлиги




2. Лабораторияни зарур ўлчаш воситалари билан техник жиҳозлаш.


2018-2019

йиллар


"Ўзстандарт" агентлиги

6.

Тиббиёт ташкилотларидаги тиббий техниканинг сифатли метрологик текширувини ташкил этиш ва ўтказиш учун "Ўзстандарт" агентлигининг барча ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказларида босқичма-босқич зарур шароитлар яратиш.

1. Ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказлари, шунингдек, бошқа аккредитация қилинган лабораторияларнинг зарур моддий-техник базалари ҳажмини аниқлаш.


2017 йил

май

"Ўзстандарт" агентлиги


2. Тошкент шаҳрида ва республика ҳудудларида метрологик хизматлар кўрсатиш учун босқичма-босқич зарур базани яратиш.


2018-2019

йиллар



3. Метрологик хизматлар кўрсатиш бўйича ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказларини аккредитация қилиш доирасини кенгайтириш.


2018-2019

йиллар


7.

Республика "Давсанэпидемназорат" марказлари синов лабораторияларининг аккредитация қилинган комплекслари моддий-техник базасини такомиллаштириш.

1. Хорижий инвестициялар ва беғараз техник ёрдам кўрсатиш воситалари (грантлар)ни жалб қилган ҳолда, халқаро эътироф этилган аккредитацияловчи орган томонидан Республика давлат санитария- эпидемиология назорати маркази. Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳар лабораторияларини аккредитация қилиш.


2. "Давсанэпидемназорат" ҳудудий марказларининг зарур моддий-техник базалари ҳажмини аниқлаш.


3. Сифатли хизмат кўрсатиш учун "Давсанэпидемназорат" ҳудудий марказларининг босқичма-босқич зарур моддий-техник базасини яратиш.


4. Республика давлат санитария- эпидемиология назорати марказининг аккредитация доирасини кенгайтириш.


5. Лаборатория-диагностика марказларини халқаро стандарт талабларига мувофиқлик бўйича босқичма-босқич аккредитация қилиш режасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.


2018-2019

йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

8.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги метрология хизматининг моддий-техник базасини ривожлантириш.

1. "Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси давлат маркази" ДУК моддий-техник базасини хусусий маблағлари ва халқаро ташкилотларнинг грантларини жалб қилиш ҳисобига ривожлантириш.


2. "Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси давлат маркази" ДУК Самарқанд, Хоразм, Қарши ва Андижон филиалларининг моддий-техник базасини босқичма-босқич ривожлантириш.


2018-2019

йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

9.

Ўқув лабораторияларининг моддий-техник базасини ривожлантириш.


И. Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг тиббий техника соҳасидаги муҳандислар тайёрлаш ўқув лабораторияларини замонавий синов ва ўлчов ускуналари билан жиҳозлаш.


2018-2019

йиллар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Молия вазирлиги,

И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети


IV. КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ

10.

Тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш воситаларини метрологик текширувдан ўтказиш ва сервиси хизмат кўрсатиш бўйича малакали муҳандис-техник кадрлар тайёрлашни таъминлаш.

1. "Ўзстандарт" агентлиги Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти ҳузурида, Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг клиник лаборатория диагностикаси кафедрасида, тиббий техника ва инновацион технологиялар бўйича муҳандис-техник ходимлар кафедрасида тиббий метрология соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун шароит яратиш.


2018 йил

июнь


"Ўзстандарт" агентлиги




2. Тиббий техника ва технология, шунингдек, тиббий техника метрологик текшируви соҳасида бакалаврлар ва магистрлар тайёрлаш.


2019 йилдан

бошлаб

Соғлиқни сақлаш вазирлиги



3. Ўқитувчилар, иқтидорли талабаларнинг етакчи, шу жумладан хорижий синов лабораторияларида амалиёт ўташини ташкил этиш.


2018-2019

йиллар

И. Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 февраль





















Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск