Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.03.2004 й. 117-сон "Тошқин сувларини, сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юбориш ва кўчки ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.03.2004 й.

N 117



ТОШҚИН СУВЛАРИНИ, СЕЛ ОҚИМЛАРИНИ

ХАВФ-ХАТАРСИЗ ЎТКАЗИБ ЮБОРИШ ВА

КЎЧКИ ҲОДИСАЛАРИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ

ҲАМДА УЛАРНИНГ ОҚИБАТЛАРИНИ ТУГАТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўтказилаётган муҳофаза ишлари самарадорлигини ошириш, тошқин ва сел оқимларини ўтказиб юборишдан кутилиши мумкин бўлган зарарларни бартараф этиш, кўчки ҳодисаларининг олдини олиш, шунингдек уларнинг оқибатларини тугатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошқин сувларини, сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юбориш ва кўчки ҳодисаларининг олдини олишни таъминлаш бўйича тошқинга қарши кураш Ҳукумат комиссияси таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Тошқинга қарши кураш Ҳукумат комиссияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва тегишли вазирликлар, идоралар, ташкилотлар билан биргаликда:

тошқин сувларини, сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юбориш ва кўчки ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини тугатиш бўйича асосий тадбирлар дастурини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва унинг бажарилишини таъминласин;

хавфли геологик ва гидрометеорологик ҳодисалар кучайгунгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамда "Ўзгидромет"нинг тегишли хизматлари маълумотлари асосида хавфли зоналардаги ишларнинг аҳволини ўрганиб чиқсин, аҳолиси хавфсиз зоналарга вақтинчалик ва доимий яшаш учун босқичма-босқич кўчирилиши керак бўлган хўжаликлар рўйхатини аниқласин;

ўзбошимчалик билан қуриш, дарёлар бўйида норуда материалларни рухсатсиз қазиб олиш ва хўжалик фаолияти билан боғлиқ бошқа ишларни амалга ошириш ҳисобига дарёлар ва сойларнинг сув ўтказиш қувватини камайтиришнинг кутилиши мумкин бўлган ҳолларига қатъий барҳам берсин;

дарёлар, сойлар ва гидроиншоотлар бўйича зарур ҳимоя тадбирлари ва авария-тиклаш ишларининг бажарилишини ташкил этсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар:

пайдо бўладиган масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш учун кеча-доимий фаолият кўрсатувчи штаблар ташкил этсинлар, штаблар ихтиёрига зарур миқдорда автотранспорт, ёнилғи-мойлаш материаллари ва алоқа воситалари ажратсинлар;

тошқин сувлари ва сел оқимлари ўтадиган зоналарда хавфли участкаларни аниқласинлар, уларда кеча-кундуз навбатчилик ташкил қилсинлар ҳамда хўжалик объектлари сақланишини таъминлаш чора-тадбирларини кўрсинлар;

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамда "Ўзгидромет"нинг ёзма буйруқларига мувофиқ кўчки ва сел оқимларининг хавфли зоналаридаги барча хўжаликлар аҳолисини доимий ёки вақтинчалик кўчиришни амалга оширсинлар. Хавфсиз яшаш жойларига кўчирилаётган аҳоли турмуши учун зарур шарт-шароитлар яратиш назарда тутилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 2004 йил 15 майгача қўшни давлатлар ҳудудидаги республика учун хавф солувчи ёриб чиқиш хавфи бўлган кўллар ва селларни келтириб чиқарувчи участкаларни кузатиш бўйича авиация ишларини олиб боришга Қирғизистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ҳукуматларининг рухсатномаларини олиш масаласини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:

кўчки, сел, тошқин хавфи мавжуд бўлган даврда вазирликнинг шахсий таркибини кучайтирилган иш тартибига ўтказсин, жойларда кеча-кундуз навбатчиликни ташкил этсин;

2004 йил 15 апрелгача вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамда "Ўзгидромет" ҳудудий хизматлари билан биргаликда кўчки, сел, тошқин хавфи мавжуд бўлган зоналардаги хўжаликлар ва объектларни текширувдан ўтказсин ҳамда зарур муҳофаза тадбирларининг бажарилиши устидан назоратни таъминласин;

хавфли геологик ва гидрометеорологик ҳолатлар тўғрисидаги ахборотларни йиғиш, ўрганиб чиқиш ва айирбошлашни ташкил этсин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига республика ҳудудида вужудга келган фавқулодда вазиятлар ва табиий офатларнинг кутилиши мумкин бўлган оқибатларини бартараф этиш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот тақдим этилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тошқин ва сел оқимлари, кўчки ҳодисаларининг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини тугатишга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида" 2003 йил 7 мартдаги 124-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 10 мартдаги

117-сон қарорига

ИЛОВА



Тошқин сувларини, сел оқимларини хавф-хатарсиз

ўтказиб юбориш ва кўчки ҳодисаларининг олдини

олишни таъминлаш бўйича тошқинга қарши

кураш Ҳукумат комиссияси

ТАРКИБИ

Мирзиёев Ш.М.

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири,

Комиссия раиси


Файзуллаев Р.Ф.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари


Субанов Б.Ж.

-

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири, Комиссия раисининг ўринбосари


Жўраев А.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, Комиссия раисининг ўринбосари


Обидов Қ.Ғ.

-

Андижон вилояти ҳокими


Яманқулов У.Я.

-

Жиззах вилояти ҳокими


Зайниев Н.З.

-

Қашқадарё вилояти ҳокими


Жабборов Т.О.

-

Наманган вилояти ҳокими


Рўзиев Б.М.

-

Навоий вилояти ҳокими


Холмуродов Р.И.

-

Самарқанд вилояти ҳокими


Қодиров Т.Ў.

-

Сурхондарё вилояти ҳокими


Ҳайдаров Р.Ҳ.

-

Сирдарё вилояти ҳокими


Тўлаганов К.Н.

-

Тошкент вилояти ҳокими


Отабоев А.А.

-

Фарғона вилояти ҳокими


Назиров Ф.Ғ.

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири


Аҳмедов Н.А.

-

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси


Шоисматов Э.Р.

-

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси раиси


Камолов Т.К.

-

"Давсувхўжаликназорат" инспекцияси раиси

Саидов А.М.

-

Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари


Жалолов А.А.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари


Усмонов А.Т.

-

Ички ишлар вазирининг ўринбосари


Ниёзматов Б.И.

-

Давлат бош санитария врачи - Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари


Неъматов И.Т.

-

Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


Абдураҳмонов М.С.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Холмуҳамедов Ў.О.

-

"Ўзкоммунхизмат" агентлигининг бош директори


Чуб В.Е.

-

"Ўзгидромет" бошлиғи


Алихонов Б.Б.

-

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи


Раматов О.Ж.

-

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси раиси


Маҳмудов М.А.

-

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари


Худойбергенов Ю.Х.

-

"Амударё" ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмасининг бошлиғи


Ҳамидов М.Ҳ.

-

"Сирдарё" ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмасининг бошлиғи


      

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Комиссия таркибига уларнинг лавозимига янгидан тайинланган шахслар киритилади.
























Время: 0.1788
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск