Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.03.2004 й. 109-сон "Портловчи ва заҳарли моддаларни яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш соҳасида хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.03.2004 й.

N 109


ПОРТЛОВЧИ ВА ЗАҲАРЛИ МОДДАЛАРНИ

ЯРАТИШ, ИШЛАБ ЧИҚАРИШ, ТАШИШ, САҚЛАШ,

РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ СОҲАСИДА ХАВФСИЗЛИКНИ

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш соҳасида хавфсизликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш Комиссияси (кейинги ўринларда матнда "Комиссия" деб юритилади) таркиби 2-иловага мувофиқ;

Яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш бўйича фаолият лицензияланиши керак бўлган портловчи ва заҳарли моддалар, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотлар, шунингдек портлатиш воситалари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш ҳамда сарфлашда назорат қилиш, ҳисобга олиш ва хавфсизликни таъминлашнинг улардан рухсатсиз ва белгиланган мақсаддан бошқа мақсадда фойдаланишни истисно қилувчи ишончли, самарали тизимини яратиш;

портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилишни амалга оширувчи юридик шахслар фаолиятини лицензиялаш ва кейинчалик унинг мониторингини олиб бориш бўйича ишларни ташкил этиш.


3. Комиссиянинг ишчи органи функцияси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясига (кейинги ўринларда матнда "Ишчи орган" деб юритилади) юклансин.

Белгилаб қўйилсинки, Ишчи орган ўз ваколатлари доирасида:

лицензиялар бериш ёки лицензиялар беришни рад этиш, лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш ёхуд лицензияларни бекор қилиш тўғрисидаги таклифларни тайёрлайди ва кўриб чиқиш учун Комиссияга киритади; тегишли хулосалар тайёрлаш учун экспертларни жалб этади;

портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш соҳасида берилган лицензияларнинг алоҳида реестрларини юритади; лицензияланаётган фаолиятнинг айрим турлари бўйича ишлаётган юридик шахслар бўйича маълумотлар банкини яратади ва сақлайди;

лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини (уларнинг бузилишидан далолат берувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда) белгиланган тартибда режали ва режадан ташқари текширади, текшириш давомида пайдо бўладиган масалалар бўйича зарур ахборотларни лицензиатдан сўраб олади;

лицензия талаблари ва шартларининг мавжуд бузилишларини бартараф этиш бўйича лицензиатга ёзма кўрсатмалар жўнатади, улар бажарилмаган тақдирда эса Комиссияга кўриб чиқиш учун лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш тўғрисида таклифлар киритади;

Комиссиянинг самарали фаолиятини ташкил этиш, портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш соҳасида хавфсизликни таъминлаш учун зарур бўлган қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа функцияларни бажаради.


4. "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси Ички ишлар вазирлиги (З.А. Алматов), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Б.Ж. Субанов), Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси (Б.Б. Алихонов), "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси (А.Ж. Раматов), "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси (В.Н. Тян), "Ўзавтойўл" давлат компанияси (Р.Р. Юнусов) билан биргаликда замонавий талаблар ва стандартларни ҳисобга олган ҳолда Портловчи моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини сақлаш, улардан фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани, Портловчи моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини ташиш қоидаларини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 5 мартдаги

109-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг портловчи ва заҳарли моддаларни,

уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек

портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш,

сақлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни

лицензиялаш комиссияси

ТАРКИБИ

Султонов Ў.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Комиссия раиси

-

"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси бошлиғи, Комиссия раисининг ўринбосари

Юнусов А.Н.

-

Вазирлар Маҳкамасининг етакчи мутахассиси, масъул котиб

Комиссия аъзолари:

Алихонов Б.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи


Аҳмедов Н.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси раиси


Саидов А.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари


Саматов П.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари


Ниёзматов Б.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари


Усмонов А.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари

Иброҳимов Ғ.И.

-

"Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси раиси

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Комиссия таркибига уларнинг ўрнига янгидан тайинланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 5 мартдаги

109-сон қарорига

3-ИЛОВА



Яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш

бўйича фаолият лицензияланиши керак бўлган портловчи ва

заҳарли моддалар, уларни қўллаган ҳолда материаллар

ва маҳсулотлар, шунингдек портлатиш воситалари

РЎЙХАТИ


А. Портловчи моддалар ва портлатиш воситалари


Портловчи моддалар:

аммиакли селитралар асосида (аммонитлар, аммоналлар, акватоллар, граммонитлар, гранулитлар, детонитлар, динамонлар, карбатоллар, порэмитлар ва бошқалар);

нитробирикмалар ва уларнинг аралашмалари (тротил, динитронафталин, нитроглицерин, нитроглеколь, ТЭН - пентаэрититтетранитрат, гексоген, октоген, тетрил ва бошқалар);

тутунли ва тутунсиз порохлар, зарядлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар;

иссиққа чидамли портловчи моддалар, зарядлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар.


Портлатиш воситалари:

ўт ўтказувчи пилта, порохларни ёқишнинг махсус воситаси;

пистон - портлатгичлар, пистонсиз портлатишда тезлаштирадиган воситалар, электрпортлатгичлар, шунингдек электралангалатувчилар ва қудуқларда ўқ отиб портлатиш ишлари учун иссиққа чидамли портловчи патронлар;

тез портловчи пилталар, тез портловчи тасмалар, пиротехник реле; оралиқ портлатгичлар ва шашка - портлатгичлар.



Б. Заҳарли моддалар:


акрилонитрил (вентокс);

метил спирти;

мишьякли ангидрид;

мишьяксимон ангидрид;

дихлорид симоблар (сулема) ва бошқа симоб тузлари;

никель тетракарбонили;

сариқ фосфор;

цианидли водород ва унинг тузлари (натрий цианид, калий цианид, кадмий цианид, кумуш цианид, симоб цианид ва оксицианид, қўрғошин цианид, мис цианид, рух цианид, кальций цианид);

цианқотишма;

"циклон";

этилмеркурхлорид.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2004 йил, 10-сон, 114-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 3, 22-модда.























Время: 0.1322
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск