ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2018 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.05.2018 й. ПФ-5428-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

03.05.2018 й.

N ПФ-5428



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ

ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ

КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сон, "Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 7 ноябрдаги ПФ-5229-сон, "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон, "Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сон фармонлари, "2018-2022 йилларда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юк ташишнинг ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 2 декабрдаги ПҚ-3422-сон ва "Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3574-сон қарорларига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 3 майдаги

ПФ-5428-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 1994 йил 20 апрелдаги ПФ-837-сон Фармонида:


а) 2-банддаги "вакил қилинган банкларга" сўзлари "тижорат банкларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) иловада:


1, 4, 5, 7, 10, 14, 15-бандлардаги ва IV бўлим номланишидаги тегишли сон ва келишикдаги "вакил қилинган банк" сўзлари тегишли сон ва келишикда "тижорат банки" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


10-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи - ўнинчи хатбошилар тегишинча иккинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимларида ишловчи аёлларни ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2004 йил 7 декабрдаги ПФ-3521-сон Фармонида:


номланиши ва муқаддимадаги "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи" сўзлари "Туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-банддаги "2004 йилнинг 1 декабридан бошлаб фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия бўйича маслаҳатчи лавозимларида ишловчи пенсионер аёлларга" сўзлари "туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Навоий вилоятида эркин иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисида"ги 2008 йил 2 декабрдаги ПФ-4059-сон Фармонида:


2-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидан "валюта" сўзи чиқариб ташлансин;


5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. "Навоий" эркин иқтисодий зонада рўйхатдан ўтган хўжалик юритувчи субъектларга экспорт ва импорт қилинадиган товарлар учун ҳақ тўлаш ва ҳисоб-китоб қилишнинг уларга қулай шартлари ва шаклларидан фойдаланишга рухсат этилсин".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 апрелдаги ПФ-4434-сон Фармони билан тасдиқланган Хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун ўрнатилган кафолатлар, имтиёзлар ва афзалликлар рўйхати I бўлими 12-банди учинчи ва бешинчи хатбошиларининг рус тилидаги матнидаги тегишли келишикдаги "уполномоченные банки" сўзлари тегишли келишикда "коммерческие банки" сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сон Фармони 5-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши сифатида баён этилсин:

"экспорт ва импорт қилинадиган товарлар учун ҳақ тўлаш ва ҳисоб-китобларнинг улар учун қулай шарт ва шаклларидан фойдаланишга ҳақлидир".


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"ги 2017 йил 27 июндаги ПФ-5095-сон Фармонида:

номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:



"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

ҳузурида Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан

қўллаб-қувватлаш жамғармасини

ташкил этиш тўғрисида";


1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармасининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади";


3-бандда:

иккинчи хатбошидан "давлат хариди учун" сўзлари чиқариб ташлансин;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


7-банддаги "Назорат-тафтиш бош бошқармасига" сўзлари "Давлат молиявий назорати бош бошқармасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 30 июндаги ПФ-5099-сон Фармонида:


5-банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


6-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар (ишлар, хизматлар) экспортидан тушумлар доирасида дивидендларни чет эл валютасида нақдсиз шаклда халқаро тўлов карталарига амалга оширишга";

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"товарлар (ишлар, хизматлар) экспортидан тушумлар доирасида чет эл мутахассисларига иш ҳақини чет эл валютасида нақдсиз шаклда хорижда очилган халқаро тўлов карталарига амалга оширишга";

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 24 июлдаги ПФ-5120-сон Фармонининг 2-бандида:

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"бюджет тизими бюджетлари маблағларининг тушуми ва сарфланишини таҳлил қилиш";

саккизинчи - ўн биринчи хатбошилар тегишинча тўққизинчи - ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги 2017 йил 8 сентябрдаги ПФ-5185-сон Фармонига 4-илованинг "Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари соҳасида давлат бошқарув тизимини танқидий ўрганиш ва уни тубдан ислоҳ қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича 7-ишчи гуруҳ таркибида:


39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

     


"39. Шайматов М.Ж.

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаменти бош юрисконсульти";

          

43-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

          


"43. Норбоев М.Ш.

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаменти бўлим бошлиғи ўринбосари".

         

11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Орол денгизининг Ўзбекистонга тегишли қисмига нисбатан маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимни амалга ошириш тартиби ва механизми ҳақида"ги 2006 йил 24 октябрдаги ПҚ-498-сон қарорида:


муқаддимадаги "Ўзбекнефтгаз" МХК" сўзлари "Ўзбекнефтгаз" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-бандда:

олтинчи ва еттинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

саккизинчи - ўнинчи хатбошилар тегишинча олтинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекнефтгаз" АЖ ўз харажатларини қоплаш ва инвесторлар Консорциумининг даромадли маҳсулоти улуши учун тегишли бўлган валюта маблағлари маркетинг компанияси томонидан унинг хорижий банкдаги ҳисобварағидан "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкида очилган махсус ҳисобварағига ўтказилади";


3-банддаги "Ўзбекнефтгаз" МХКга" ва "ваколатли банкида" сўзлари тегишинча "Ўзбекнефтгаз" АЖга" ва "тижорат банкида" сўзлари билан алмаштирилсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон қарорининг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Белгилансинки, табиий газ экспорти ва транзитини амалга оширувчи барча корхоналарга (маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим доирасида фаолиятини амалга оширувчи инвесторлар бундан мустасно) маҳсулот экспортидан тушган валюта тушуми биринчи навбатда бюджет, давлат мақсадли жамғармалари ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига тўловлар бўйича қарзларни тўлашга йўналтириладиган тартиб татбиқ этилади".


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида"ги 2013 йил 10 октябрдаги ПҚ-2050-сон қарори 4-бандининг бешинчи хатбошисидан "фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари" сўзлари чиқариб ташлансин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2016 йил 17 ноябрдаги ПҚ-2658-сон қарорининг 14-бандида:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи - олтинчи хатбошилар тегишинча учинчи - бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Молия органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарорига 1-илованинг рус тилидаги матни "Исполнительный аппарат внебюджетного Пенсионного фонда" блокидан олдин "Департамент по управлению Фондом государственной поддержки сельского хозяйства" блоки билан тўлдирилсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2896-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органлари таянч пункти тўғрисидаги низомнинг 24-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24. Профилактика инспекторлари туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари билан қуйидаги масалаларда ўзаро ҳамкорлик қиладилар:

аҳоли, айниқса, хотин-қизлар, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш бўйича фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ва фаоллигини оширишга йўналтирилган тушунтириш ишларини ташкил этиш;

хотин-қизлар ва вояга етмаганларга нисбатан жисмоний ёки руҳий зўрлик ишлатиш эҳтимоли мавжуд оилаларда профилактик тушунтириш ишларини олиб бориш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашиш;

одам савдоси қурбонига айланган хотин-қизлар ва вояга етмаганларга уларнинг ижтимоий ҳаётга мослашишлари учун ҳар томонлама кўмак бериш;

хотин-қизлар ва вояга етмаганлар ўртасида эрта никоҳ, ўз жонига қасд қилиш, жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар ҳолатларининг сабаб ва шарт-шароитларини ўрганиш, шунингдек, уларга йўл қўймаслик бўйича профилактика чораларини, шу жумладан, якка тартибдаги чораларни кўриш;

тинчлик ва осойишталикни таъминлашда фуқаролар огоҳлигини, хотин-қизлар фаоллигини ошириш;

диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш;

жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган хотин-қизларни хотин-қизлар қўмиталари ҳамда фуқаролар йиғинлари кафиллиги асосида афв этиш тўғрисида таклифлар киритиш;

озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазони ўтаётган ёхуд жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган, шу жумладан, диний экстремистик ғоялар таъсирига тушган шахсларнинг яқин қариндошлари билан профилактика ишларини олиб бориш ва уларга кўмаклашиш".


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3057-сон қарорининг 6-бандидан "валюта тушумларини мажбурий сотишдан озод қилинган ҳолда" сўзлари чиқариб ташлансин.

20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги 2017 йил 27 июндаги ПҚ-3096-сон қарорида:


а) номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан

қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини

ташкил этиш тўғрисида";


б) муқаддимадаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармасини" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 1-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармасини" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 2-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаментининг бошқарув ходимларининг чекланган сони 16 нафар бўлган тузилмаси 2-иловага мувофиқ";

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


д) 3 ва 4-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


е) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

етиштириладиган пахта ва ғалла ҳосилини молиялаштириш;

давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда иштирок этадиган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига замонавий, юқори ишлаб чиқариш қувватига эга қишлоқ хўжалиги техникасини имтиёзли лизинг шартларида етказиб беришни молиялаштириш;

уруғлик пахта етиштирувчи хўжаликлар, нав оригинаторлари бўлган илмий муассасаларга, шунингдек уруғлик чигитни тайёрлашда иштирок этган бошқа субъектларга тўланадиган устама маблағлари харажатларини қоплаш;

жалб қилинган кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш;

ривожланаётган ва ривожланган давлатларнинг аграр соҳасини молиялаштириш бўйича тажрибасини кейинчалик унинг ижобий натижаларини республикада жорий қилиш мақсадида ўрганиш;

Департамент фаолиятини таъминлаш харажатларини молиялаштириш";


ж) 7-банднинг бешинчи хатбошиси "Ўзагролизинг" акциядорлик жамияти" сўзларидан кейин "Ўзмашлизинг" масъулияти чекланган жамияти" сўзлари билан тўлдирилсин;


з) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Департамент Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони 5а-уй манзилида жойлаштирилсин";


и) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:



"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан

қўллаб-қувватлаш жамғармаси кенгаши таркиби

      

Қўчқоров Ж.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси молия вазири, Жамғарма кенгаши раиси


Мирзаев З.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Жамғарма кенгаши раисининг ўринбосари


Отажонов Н.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари


Хўжаев Б.А.

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири


Юсупов Б.Т

-

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири


лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудири


лавозими бўйича

-

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси


Ходжаев С.С.

-

"Агробанк" акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси


Мирзаев Ш.Ш.

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаменти директори, Жамғарма кенгаши котиби

       

Изоҳ: Жамғарма кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади";


к) 2-иловада:

номланишидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармасини" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси кенгаши" блокидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги минтақавий инспекторлар 26" ва "Махсус ишлар бўйича бош мутахассис 1" блоклари чиқариб ташлансин;

изоҳ қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 16 нафар, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони ўрнатилган нормативларга мувофиқ белгиланади";


л) 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2017 йил 17 июлдаги ПҚ-3137-сон қарорининг 1-бандида:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2020 йилнинг 1 январига қадар Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг рўйхатига киритилган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини харид қилиш истисно тариқасида "O'zmedimpeks" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда "O'zmedimpeks" ДУК деб юритилади) томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлайдиган нархларда тўғридан-тўғри шартномалар бўйича тендер савдолари ўтказилмасдан амалга оширилади";

олтинчи хатбошидаги "Ўзмедэкспорт" РТИДК" сўзлари "O'zmedimpeks" ДУК" сўзлари билан алмаштирилсин.


22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3150-сон қарорида:


а) 2-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"зарурат бўлганда, Агентлик тузилмасига ўзгартиришлар киритиш";


б) 2-иловада:


7-банд қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"бюджет тизими бюджетлари маблағларининг тушуми ва сарфланишини таҳлил қилиш";

еттинчи - ўнинчи хатбошилар тегишинча саккизинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


8-банд қуйидаги мазмундаги "д-1" кичик банд билан тўлдирилсин:

"д-1. бюджет тизими бюджетлари маблағларининг тушуми ва сарфланишини таҳлил қилиш соҳасида:

бюджет, солиқ ва божхона қонунчилигини, шу жумладан, уларнинг халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқлиги нуқтаи назаридан таҳлил қилиш;

тақдим қилинган солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференцияларининг қўлланилишини ўрганиш;

солиқ ва божхона тўловлари йиғилиши, шунингдек, уларнинг тадбиркорлик фаоллигига таъсирини ўрганиш;

давлат мулкидан даромадларни, шу жумладан, акциядорлик жамиятлари ва масъулияти чекланган жамиятлардаги давлат улушлари бўйича дивидендлар тўланишини таҳлил қилиш;

бюджет, солиқ ва божхона қонунчилиги ва маъмуриятчилигини такомиллаштириш, шу жумладан, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларини ўзгартириш, солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференцияларини тақдим қилиш ёки бекор қилиш бўйича лойиҳаларни тайёрлаш ва белгиланган тартибда киритиш";


10-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"устав фонди (капитали)да давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва масъулияти чекланган жамиятлар фаолиятини давлат улуши бўйича дивидендлар тўланиши масалалари бўйича таҳлил қилиш";

тўртинчи - еттинчи хатбошилар тегишинча бешинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


17-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"зарурат бўлганда, Агентлик тузилмасига ўзгартиришлар киритиш".

24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сон қарори 11-бандининг учинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сон қарорига 22-илованинг (Ставки сборов и отчислений в Республиканский дорожный фонд при Кабинете Министров Республики Узбекистан) рус тилидаги матнида:

"Сборы за въезд и транзит по территории Республики Узбекистан автотранспортных средств иностранных государств" 1-бўлимида:


2-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

2.

Сборы за въезд и транзит грузовых автотранспортных средств Республики Таджикистан через территорию Республики Узбекистан


300

";

3-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

        

"

3.

Сборы за въезд и транзит грузовых автотранспортных средств Республики Казахстан через территорию Республики Узбекистан


300

";

           

4-позициянинг "Виды сборов и отчислений" устунидан "и автобусов" сўзлари чиқариб ташлансин;


5-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

    

"

5.

Сборы за въезд и транзит грузовых автотранспортных средств Республики Туркменистан по территории Республики Узбекистан грузоподъемностью:






до 10 тонн


50




от 10 до 20 тонн


100




свыше 20 тонн


150

";


иловага изоҳларда:


2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


3-банддан "в соответствии с постановлением Кабинета Министров Республики Узбекистан от 28 сентября 1999 года № 447" сўзлари чиқариб ташлансин.


26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятининг ташкилий масалалари тўғрисида"ги 2017 йил 12 декабрдаги Ф-5137-сон фармойишининг рус тилидаги матнида:


а) 5-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"от таможенных платежей (за исключением сборов за таможенное оформление) товары, в том числе оборудование, автотранспортные средства, технику и материалы, запасные части, программные продукты, комплектующие изделия, ввозимые Агентством в установленном порядке в рамках реализации возложенных на него задач и отдельных поручений, а также для собственных нужд";


б) илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 3 майдаги

ПФ-5428-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон

Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган

деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 1994 йил 21 январдаги ПФ-745-сон Фармонининг 7-банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 2000 йил 5 декабрдаги ПФ-2772-сон Фармонига илованинг 1-банди "б" кичик банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартишлар киритиш ва ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги 2003 йил 1 октябрдаги ПФ-3323-сон Фармони 1-бандининг иккинчи хатбошиси.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2011 йил 24 августдаги ПФ-4354-сон Фармонининг 8-банди.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сон Фармонига илованинг 12-банди.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги 2014 йил 9 декабрдаги ПФ-4677-сон Фармонига илованинг 3-банди.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, мамлакатни модернизация қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлашда прокуратура органларининг ролини кучайтириш тўғрисида"ги 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5019-сон Фармонининг 2-банди.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида"ги 2005 йил 15 июндаги ПҚ-100-сон қарорининг 3-банди.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Жануби-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларида геология-қидирув ишларини ўтказиш, углеводород конларини очиш ва қазиб чиқариш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2007 йил 16 январдаги ПҚ-567-сон қарорининг 3-банди.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон-Хитой" газ қувурини қуриш ва фойдаланиш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2008 йил 27 мартдаги ПҚ-824-сон қарорининг 11-1-банди.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "ЛУКОЙЛ Оверсиз Холдинг Лтд" компанияси билан маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимларни амалга ошириб боришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2009 йил 23 мартдаги ПҚ-1078-сон қарорига 2-илованинг 1-банди "б" кичик банди.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мингбулоқ конини разведка қилишни давом эттириш ва ишлаб чиқиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2010 йил 15 апрелдаги ПҚ-1323-сон қарорининг 5-банди.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон-Хитой" газ қувурини қуриш ва фойдаланиш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2008 йил 27 мартдаги ПҚ-824-сон қарорига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 2011 йил 5 мартдаги ПҚ-1497-сон қарори.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2012 йил 26 мартдаги ПҚ-1731-сон қарорининг 6-банди , шунингдек, қарорга илованинг 8-банди.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Indorama Kokand Textile" МЧЖ шаклидаги қўшма корхонасида тўқимачилик ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2012 йил 15 октябрдаги ПҚ-1829-сон қарорининг 5-банди.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сон қарорига 36-илованинг 7-банди.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сон қарорига 36-илованинг 18-банди.


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2019 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида"ги 2016 йил 21 декабрдаги ПҚ-2687-сон қарорининг 12-банди, шунингдек, қарорга 6-илова.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда углеводород хомашёсини қазиб олишни кўпайтириш Дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги 2017 йил 9 мартдаги ПҚ-2822-сон қарорининг 4-банди.


20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3157-сон қарори.


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 17 январдаги ПҚ-3479-сон қарорининг 5-банди.


22. Вазирлар Маҳкамасининг "Қозоғистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудуди орқали кириб келиши, чиқиб кетиши ҳамда транзити учун ягона йиғим белгилаш тўғрисида"ги 1999 йил 15 сентябрдаги 429-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 54-модда).


23. Вазирлар Маҳкамасининг "Туркманистон автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикасига кириб келиши ҳамда унинг ҳудуди орқали транзит бўйича ўтиши учун йўл йиғимлари жорий этиш тўғрисида"ги 1999 йил 28 сентябрдаги 447-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 59-модда).


24. Вазирлар Маҳкамасининг "Чегарадош давлатларнинг юк автотранспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудуди орқали ўтиши учун ягона йиғимлар белгилаш тўғрисида"ги 1999 йил 31 декабрдаги 552-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 12-сон, 72-модда).


25. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг юк автотранспорт воситалари ва автобусларнинг Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудуди орқали кириб келиши, чиқиб кетиши ҳамда транзити масалалари бўйича айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 2000 йил 18 февралдаги 58-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 2-сон, 8-модда).


26. Вазирлар Маҳкамасининг "Қирғизистон Республикасининг юк автотранспорт воситалари ва автобуслари Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудлари бўйича ўтиши учун йиғимлар ундиришни тартибга солиш тўғрисида"ги 2000 йил 10 октябрдаги 391-сон қарорининг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 10-сон, 65-модда).


27. Вазирлар Маҳкамасининг "Тожикистон Республикаси юк автотранспорт воситалари ва автобусларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудуди орқали ўтганлиги учун йиғимларни бирхиллаштириш тўғрисида"ги 2002 йил 8 январдаги 11-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 1-сон, 3-модда).


28. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг 2004 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги 2003 йил 25 декабрдаги 567-сон қарорига 27-илованинг 12, 13 ва 16-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2003 й., 24-сон, 241-модда).


29. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташилаётган товарларни божхона томонидан назорат қилишни кучайтириш тўғрисида"ги 2004 йил 20 майдаги 239-сон қарорига илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2004 й., 20-сон, 237-модда).


30. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий автотранспорт воситалари кириши, чиқиши ва транзит ўтишини назорат қилишни янада такомиллаштириш тўғрисида"ги 2008 йил 17 декабрдаги 274-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 12-сон, 66-модда).


31. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий автотранспорт воситалари кириши, чиқиши ва транзит ўтишини назорат қилишни янада такомиллаштириш тўғрисида" 2008 йил 17 декабрдаги 274-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 2010 йил 29 апрелдаги 78-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 18-модда).


32. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий автотранспорт воситалари кириши, чиқиши ва транзит ўтишини назорат қилишни янада такомиллаштириш тўғрисида" 2008 йил 17 декабрдаги 274-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 2010 йил 12 июлдаги 146-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 7-сон, 37-модда).


33. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий автотранспорт воситалари кириши, чиқиши ва транзит ўтишини назорат қилишни янада такомиллаштириш тўғрисида" 2008 йил 17 декабрдаги 274-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 2011 йил 17 февралдаги 36-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 2-сон, 10-модда).


34. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий автотранспорт воситалари кириши, чиқиши ва транзит ўтишини назорат қилишни янада такомиллаштириш тўғрисида" 2008 йил 17 декабрдаги 274-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 2011 йил 30 июндаги 194-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 6-сон, 59-модда).


35. Вазирлар Маҳкамасининг "Туркманистоннинг автотранспорт воситаларидан ундириладиган йиғимлар ставкаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги 2015 йил 6 ноябрдаги 318-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 44-сон, 565-модда).


36. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий автотранспорт воситалари кириши, чиқиши ва транзит ўтишини назорат қилишни янада такомиллаштириш тўғрисида" 2008 йил 17 декабрдаги 274-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 2016 йил 19 августдаги 270-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 8-сон, 79-модда).


37. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сон Фармони)" 2017 йил 9 октябрдаги 810-сон қарорига 1-илованинг 5, 6, 9 ва 16-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 41-сон, 1065-модда).


38. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 15 мартдаги 202-сон қарорига 2-илованинг 2, 3, 6 ва 8-бандлари.


39. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 20 сентябрдаги 431-ф-сон фармойиши.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 4 май










































Время: 0.1322
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск