Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Коммунал хўжалик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.03.2004 й. 110-сон "Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.03.2004 й.

N 110



ЎЗБЕКИСТОН "ЎЗКОММУНХИЗМАТ" АГЕНТЛИГИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонини бажариш юзасидан, Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг коммунал хизмат кўрсатиш тизимида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш бўйича фаолиятини такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини оширишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг асосий вазифалари ҳисоблансин:

коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларини, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалда бажариш ва уларнинг ижроси устидан таъсирчан назоратни амалга ошириш;

республика коммунал хизмат кўрсатиш тизимида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича давлат сиёсатини ва Ҳукумат томонидан қабул қилинган чора-тадбирларни амалга ошириш;

коммунал хизмат кўрсатиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш, коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, техник-иқтисодий шартларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш;

республика аҳолисини ва иқтисодиёт тармоқларини табиий ва суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлашни амалга ошириш, минтақалараро сув қувурларининг барқарор ва ишончли ишлашини таъминлаш;

минтақалараро сув қувурларини, коммунал газ сотиш тармоқларини ишлатиш ва ривожлантириш, шунингдек маиший чиқиндиларни тўплаш, фойдаланиладиган қилиш ва қайта ишлаш соҳасида ягона техника сиёсатини шакллантириш ва ўтказиш;

тармоққа хорижий инвестициялар ва технологияларни, шу жумладан қўшма корхоналар ташкил қилиш ҳисобига жалб этиш.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг ташкилий тузилмаси ҳамда ходимларининг чекланган умумий сони 68 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 53 нафар бўлган марказий аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;

Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги бош директорига Агентликнинг марказий аппарати тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Коммунал хизмат кўрсатиш тизими фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2000 йил 21 декабрдаги 493-сон қарорининг 7-бандидаги "ва уларни ривожлантириш" сўзлари чиқариб ташлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Ф. Файзуллаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                      И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 5 мартдаги

110-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ









Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги

















































































Минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш бош дирекцияси


"Ўзбеккоммунал

лойиҳа" институти



"Қорақалпоқгаз" ҳудудий газ таъминоти корхонаси ва 17 та шаҳар (туман) филиаллари


"Самарқандгаз" ҳудудий газ таъминоти корхонаси ва 16 та шаҳар (туман) филиаллари






































"Ўзкоммунўқув

ташкилотчи" маркази













Туямўйин-Нукус минтақалараро сув қувуридан фойдаланиш бошқармаси




"Андижонгаз" ҳудудий газ таъминоти корхонаси ва 18 та шаҳар (туман) филиаллари


"Сурхондарёгаз" ҳудудий газ таъминоти корхонаси ва 16 та шаҳар (туман) филиаллари




























"Ўзгазлойиҳа" институти





Туямўйин-Урганч минтақалараро сув қувуридан фойдаланиш бошқармаси


















"Бухорогаз" ҳудудий газ таъминоти корхонаси ва 12 та шаҳар (туман) филиаллари


"Сирдарёгаз" ҳудудий газ таъминоти корхонаси ва 13 та шаҳар (туман) филиаллари























"Ўзкоммунхизмат" агентлиги объектларини қуриш инжиниринг компанияси





Дамхўжа минтақалараро сув қувуридан фойдаланиш бошқармаси























"Жиззахгаз" ҳудудий газ таъминоти корхонаси ва 14 та шаҳар (туман) филиаллари


"Тошкентвилоят

газ" ҳудудий газ таъминоти корхонаси ва 20 та шаҳар (туман) филиаллари

















Деҳқонобод минтақалараро сув қувуридан фойдаланиш бошқармаси
















































"Қашқадарёгаз" ҳудудий газ таъминоти корхонаси ва 14 та шаҳар (туман) филиаллари


"Фарғонагаз" ҳудудий газ таъминоти корхонаси ва 19 та шаҳар (туман) филиаллари












Тошкент вилояти минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш бошқармаси


























































"Навоийгаз" ҳудудий газ таъминоти корхонаси ва 7 та шаҳар (туман) филиаллари


"Хоразмгаз" ҳудудий газ таъминоти корхонаси ва 12 та шаҳар (туман) филиаллари


Жиззах вилояти минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш бошқармаси




























































"Коммунал

лизинг" унитар корхонаси









"Намангангаз" ҳудудий газ таъминоти корхонаси ва 12 та шаҳар (туман) филиаллари


"Тошкентшаҳар

газ" ҳудудий газ таъминоти корхонаси ва 11 та шаҳар (туман) филиаллари






































































Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 5 мартдаги

110-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги

марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ








БОШ ДИРЕКТОР



























































































































Бош директор ўринбосари



Аҳолини ва корхона

ларни газ билан таъминлаш бош бошқармаси

11 киши



Газ билан таъминлаш бўйича назорат-

тафтиш бошқармаси

9 киши



Ташқи иқтисодий алоқалар бўлими

2 киши




































Бухгалтерия ҳисоби ва таҳлил бўлими

3 киши

Коммунал хизмат кўрсатишни ислоҳ қилиш ва ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги бошқармаси

13 киши




















































Ишлар бошқармаси

3 киши
































































Кадрлар бўйича инспектор

1 киши

































Иқтисодий таҳлил ва прогноз бўлими

4 киши




































Юридик маслаҳатчи

1 киши




































































Иккинчи бўлим

1 киши

Хусусийлаштириш ва корхоналарни хусусийлаш

тиришдан кейин қўллаб-қувватлаш бўлими

3 киши

































































































































Ходимларнинг чекланган умумий сони - 68 киши,

шу жумладан бошқарув ходимлари - 53 киши;

ёрдамчи ходимлар - 15 киши.



































Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 5 мартдаги

110-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзкоммунхизмат" агентлиги тўғрисидаги Низомни, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаси тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида" 2001 йил 13 февралдаги 74-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 2-сон, 10-модда) 1-бандининг иккинчи хат боши ҳамда қарорга 1-илова.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Табиий газ етказиб бериш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2002 йил 20 мартдаги 90-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 3-сон, 16-модда) 3-илованинг 4-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 19-модда) илованинг 40-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика газ таъминоти тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 2 октябрдаги 421-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 10-сон, 94-модда) 6-бандининг тўртинчи хат боши, шунингдек ушбу қарорга 4-илова, 5-илованинг 4-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2004 йил, 10-сон, 115-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 3, 23-модда.









Время: 0.1618
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск