ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Жиноий жавобгарлик. Жазони ижро этиш /

Мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазонинг ижросини ташкил этиш тартиби ҳақида Низом (ЎзР ВМ 08.05.2018 й. 346-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 8 майдаги

346-сон қарорига

1-ИЛОВА



Мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазонинг

ижросини ташкил этиш тартиби ҳақида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазонинг ижросини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Мажбурий жамоат ишлари маҳкумни ҳақ тўланмайдиган фойдали жамоат ишларини бажаришга мажбурий тарзда жалб қилишдан иборатдир. Агар маҳкум доимий иш ёки ўқиш жойига эга бўлган бўлса мажбурий жамоат ишлари ишдан ёки ўқишдан бўш вақтда ўталади.


3. Мажбурий жамоат ишлари пенсия ёшига етган шахсларга, ўн олти ёшга тўлмаган шахсларга, ҳомиладор аёлларга, уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга, ҳарбий хизматчиларга, чет эл фуқароларига ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшамайдиган шахсларга нисбатан қўлланмайди.

4. Мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазони ижро этиш маҳкумнинг яшаш жойидаги ички ишлар органларининг жазоларни ижро этиш инспекцияси (кейинги ўринларда инспекция деб аталади) томонидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

Маҳкумнинг мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазони ўташи мумкин бўлган жойлар (объектлар) ва мажбурий жамоат ишларининг аниқ турлари маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг таклифига кўра инспекция томонидан маҳкум яшайдиган ҳудудда белгиланади.



2-БОБ. МАЖБУРИЙ ЖАМОАТ ИШЛАРИГА

ЖАЛБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


5. Мажбурий жамоат ишларига ҳукм қилинган маҳкум (кейинги ўринларда маҳкум деб аталади) суднинг ҳукм, ажрим ёки қарори (кейинги ўринларда ҳукм деб аталади) қонуний кучга кирганлиги ҳақидаги хабарномаси инспекцияга келиб тушган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай жазони ўташга жалб қилинади.


6. Маҳкум мажбурий жамоат ишларига инспекция йўлланмаси бўйича жалб қилинади. Иш берувчи - ташкилот (орган) уч кун ичида инспекцияга қабул қилинган қарори ҳақида мазкур Низомга берилган 2-иловага мувофиқ шакл бўйича жавоб юбориши шарт.


7. Маҳкумни мажбурий жамоат ишларига жалб қилишда қуйидагилар инобатга олиниши мақсадга мувофиқ:

маҳкумнинг касбий кўникмалари (мавжуд бўлганда), агар улар мажбурий жамоат ишлари турлари рўйхатига мос бўлса;

содир этилган жиноят тури;

маҳкум иш ва (ёки) ўқишга эга бўлса - асосий иш ва (ёки) ўқиш жадвали;

ёши;

соғлиғининг ҳолати;

иш жойининг транспорт учун яқинлиги.


8. Вояга етмаган маҳкум (кейинги ўринларда вояга етмаган деб аталади) мажбурий жамоат ишларига жалб қилинганда ишларнинг турлари ва мазмуни қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

иш вояга етмаганларнинг қўлидан келадиган (кучи етадиган) бўлиши шарт;

иш мақбул ишчанлик қобилиятини, фойдали ҳаётий кўникма ва билимларни ривожлантиришга имкон яратиши лозим.


9. Маҳкум қуйидаги ҳолатларда мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазони ўташдан бўйин товлаётган деб ҳисобланади:

суднинг ҳукми қонуний кучга кирган вақтдан бошлаб ўн кун ичида яшаш жойидаги инспекцияда ҳисобга турмаслик, шунингдек жазони ўташдан бўйин товлаш мақсадида яшириниш;

ёзма огоҳлантириш олганидан сўнг, ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар мавжуд бўлмаса-да, мажбурий жамоат ишларида бир ой давомида икки мартадан кўп иштирок этмаслик (бу ерда йилнинг календар ойи эмас, балки меҳнат интизомини бузган, яъни узрли сабабларсиз мажбурий жамоат ишларига чиқмаган кундан бошлаб бир ойлик муддат назарда тутилади);

ёзма огоҳлантириш олганидан сўнг мажбурий жамоат ишларини ўташ жойи (объекти)даги ташкилот (орган)нинг ички меҳнат тартиби қоидаларини бир ой давомида уч мартадан кўп бузиш (бундай ҳолатда меҳнат тартиби қоидаларини бузиш деб қуйидагилар тушунилади: ишга кечикиш, ишга маст ҳолда келиш; ишни ўзбошимчалик билан тўхтатиш; иш вақти давомида жазони ўташ жойини муддатидан аввал ташлаб кетиш; тасдиқланган нормалар ва ишлаб чиқариш вазифаларини қасддан бажармаслик; техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидаларини қасддан бузиш; иш давомида жамоат тартибини бузиш ва меҳнат мажбуриятларини бажариш давомида ташкилотга моддий зарар етказиш);

маҳкумнинг инспекция йўлланмасида кўрсатилган муддатда ишларни бажаришни бошлашдан асоссиз равишда бош тортиши;

яшаш жойи ўзгарганлиги ҳақида инспекцияни хабардор қилмаслик.


10. Жазони ўташ тартиби ва шартларининг маҳкум томонидан бузилиши оқибатлари ҳақида инспекция уни қонун ҳужжатларига мувофиқ ёзма шаклда огоҳлантиради.

Мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазони ўташдан бўйин товлаган маҳкумга нисбатан Жиноят кодексининг 45-1-моддаси (вояга етмаганга нисбатан эса - Жиноят кодексининг 82-1-моддаси)га мувофиқ инспекция томонидан мажбурий жамоат ишларини бошқа жазо тури билан алмаштириш тўғрисида судга тақдимнома юборилади. Суд мажбурий жамоат ишларининг ўталмаган муддатини мажбурий жамоат ишларининг тўрт соатини озодликни чеклашнинг ёки озодликдан маҳрум қилишнинг бир кунига тенглаштирган ҳолда ҳисоблаб, озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштиради. Бўйин товланилган вақт ўталган жазо муддатига қўшиб ҳисобланмайди.


11. Маҳкумнинг турган жойи маълум бўлмаган тақдирда, инспекция унга нисбатан қидирув эълон қилиш учун судга тақдимнома юборади. Маҳкум жазони ўташдан бўйин товлаган вақт жазонинг ўталган муддатига қўшиб ҳисобланмайди.

Жазони ижро этишдан бўйин товлаётган шахсларни қидириш, судьянинг ажримига биноан, ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.


12. Мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазони ўташ даврида меҳнат қобилиятини йўқотган ёки пенсия ёшига етган шахс, шунингдек, бундай жазони ўташ даврида ҳомиладорлик ёки туғиш таътили берилган аёллар Жиноят кодексининг 75-моддасига кўра жазони ўташдан озод этилади.



3-БОБ. МАЖБУРИЙ ЖАМОАТ ИШЛАРИ

ТАРИҚАСИДАГИ ЖАЗО МУДДАТИ ВА

ВАҚТИНИ ҲИСОБЛАШ


13. Мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазо муддати маҳкум мажбурий жамоат ишларини ўташи мобайнидаги соатлар билан ҳисобланади.


14. Мажбурий жамоат ишлари бир юз йигирма соатдан тўрт юз саксон соатгача бўлган муддатга тайинланади ва дам олиш кунлари ҳамда маҳкум ўқишда ёки асосий ишда банд бўлмаган кунлари тўрт соатдан ошмаган ҳолда ўталади. Иш кунлари, ўқув машғулотлари ўтказиладиган кунлари эса, иш ёки ўқишдан олдин ёки кейин икки соатдан, маҳкумнинг илтимосига кўра эса, тўрт соатдан ошмаган ҳолда олти ой давомида, маҳкумга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар юзага келган тақдирда эса - бир йилгача бўлган муддат давомида ўталади. Маҳкум томонидан бажариладиган мажбурий жамоат ишларининг вақти ҳафтасига ўн икки соатдан кам бўлмаслиги лозим.


15. Мажбурий жамоат ишлари меҳнатга лаёқатли вояга етмаганларга нисбатан олтмиш соатдан икки юз қирқ соатгача бўлган муддатга тайинланади. Вояга етмаган томонидан ўталадиган мажбурий жамоат ишлари вақти дам олиш кунлари ва маҳкум ўқишда ёхуд асосий ишда банд бўлмаган кунлари уч соатдан, иш кунлари, ўқув машғулотлари ўтказиладиган кунлари эса - икки соатдан, бироқ ҳафтасига уч кундан ошмаслиги лозим. Мажбурий жамоат ишлари вояга етмаганларнинг соғлиғига ва маънавий жиҳатдан ривожланишига зарар етказмаслиги, ўқув жараёнини бузмаслиги лозим.


16. Мажбурий жамоат ишлари муддатларига иш жойига етиб келиш ва овқатланиш вақти, шунингдек, маҳкум ишларни бажаришга алкогол, гиёҳванд ёки заҳарванд мастлиги ҳолатда келган вақт жазони ўташ муддатига қўшиб ҳисобланмайди.



4-БОБ. МАЖБУРИЙ ЖАМОАТ ИШЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


17. Мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазони ижро этиш учун суднинг қонуний кучга кирган ҳукми асос ҳисобланади.


18. Маҳкум томонидан бажариладиган ишларни ташкил этиш мақсадида маҳкумнинг асосий иш (ўқиш) жойидаги иш (ўқиш) жадвалидан ва жазони ўтайдиган жой (объект) бўйича ташкилот (орган) иш тартибидан келиб чиққан ҳолда, жазони ўтайдиган жой (объект) бўйича ташкилот (орган)нинг жавобгар ишчиси томонидан мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазони ўташнинг ҳар ойлик жадвали тузилади ҳамда маҳкумнинг ишга чиқиши табели тўлдирилади.


19. Мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазонинг ижро этилиши меҳнат қонунчилиги бўйича тартибга солинмайди, маҳкум билан меҳнат шартномаси тузилмайди ва у жазони ўтайдиган ташкилотнинг ишчилари ҳисоби (штати)га киритилмайди.


20. Маҳкумлар томонидан бажарилган иш ҳажмини назорат қилиш имконияти мавжуд бўлмаса, улар дам олиш ва байрам кунлари жазони ўташмайди.


21. Маҳкумга асосий иш жойидан навбатдаги ҳар йилги меҳнат таътили, таълим олиш муносабати билан ва ижодий таътиллар берилиши, шунингдек, ўқиш таътиллари (каникул) мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазонинг ижросини тўхтатиб турмайди.


22. Мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазони ўташ вақти меҳнат стажига қўшилмайди.



5-БОБ. ИНСПЕКЦИЯНИНГ, МАҲКУМНИНГ

ЖАЗОНИ ЎТАШ ЖОЙИДАГИ ТАШКИЛОТ

(ОРГАН)НИНГ ВА МАҲКУМНИНГ ҲУҚУҚ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


23. Инспекция маҳкумга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар юзага келган тақдирда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан келишилган ҳолда қуйидагиларга ҳақли:

маҳкумга ҳафта ёки ой мобайнида мажбурий жамоат ишлари соатларининг камроқ миқдорини ишлаб беришга рухсат этиш;

даволаш курсини ўташ ва яқин қариндоши (эр-хотин, ота-она, фарзандлар, фарзандликка олган ва фарзандликка олинганлар, туғишган ака-ука ва опа-сингиллар, бува ва бувилар, неваралар) ўлими ҳолатида маҳкумларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш учун рухсат этиш.

Маҳкумга Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқишга рухсат бериш (четга чиқишга рухсат беришни рад этиш)га қарор қилинган тақдирда, инспекция бу борада асослантирилган қарор чиқаради ва маҳкумга тақдим этади.


24. Инспекция:

маҳкумларнинг ҳисобини юритиши;

маҳкумларга жазони ўташ тартиби ва шартларини тушунтириши;

маҳкум томонидан жазони ўташ шартларига риоя этилишини назорат қилиши;

маҳкумлар жазони ўтайдиган жойда (объектда) ташкилотлар (органлар) томонидан ҳукм талабларининг бажарилишини назорат қилиши;

маҳкумлар ишлаган вақт ҳисобини юритиши ва ташкилотларнинг (органларнинг) мажбурий жамоат ишлари ўталадиган жойлар (объектлар) бўйича маҳкумлар ишлаган вақт ҳисобга олиниши тўғрисидаги маълумотларни солиштириб чиқишни даврий амалга ошириши;

қидирув эълон қилиш ёки жазонинг ўталмай қолган муддатини жазонинг бошқа тури билан алмаштириш тўғрисида судга тақдимнома юбориши;

маҳкум талабига кўра жазодан озод қилингани ёки жазони ўтаб бўлгани ҳақида маълумотнома тақдим этиши;

маҳкум вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлганида ёки узрли сабабларга кўра доимий яшаш жойидан чиқиб кетганида жазони ижро этиш бошланиши вақтини кечиктириши;

маҳкум касалликка чалиниши (агар мажбурий жамоат ишларига жалб қилинган шахс ўзининг касаллиги ҳақида маълум қилса, у инспекция томонидан меҳнатга лаёқатлилигини аниқлаш учун врач-меҳнат эксперт комиссияси (ВМЭК)га юборилади) сабабли, жазони ўташдан бўйин товлаш вақтида (агар у ўзининг доимий яшаш жойини узрли сабабларсиз ташлаб кетган ҳамда мажбурий жамоат ишларига инспекцияни хабардор қилмаган ҳолда чиқмай қўйган бўлса), битирув имтиҳонларини топширишда, маҳкум ҳуқуқбузарлик содир этгани учун маъмурий қамоқ остида бўлган вақтида, шунингдек, маҳкум томонидан янги жиноят содир этилгани сабабли ушланган ҳолатларда жазони ижро этишни вақтинча тўхтатиб туриши шарт.


25. Маҳкумлар томонидан мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазо ўталадиган жойдаги (объектдаги) ташкилотнинг (органнинг) маъмурияти инспекция билан келишган ҳолда, ишлаб чиқариш эҳтиёжларидан келиб чиқиб, маҳкум яшаш жойидаги аҳоли пункти ҳудуди доирасида ёки доимий яшаш жойига (нафақат мажбурий ишларни бажариши, балки асосий иши, ўқишини ҳисобга олган ҳолда) ҳар куни қайтиб келиш имкониятига эга бўлган ҳудудда, мажбурий ишларни ижро этишнинг аниқ жойини ўзгартиришга ҳақли.


26. Маҳкумлар томонидан мажбурий жамоат ишлари ўталадиган жойдаги (объектдаги) ташкилотнинг (органнинг) маъмурияти:

маҳкумга ташкилот (орган)нинг ички меҳнат тартиби қоидаларини тушунтириши;

маҳкум бажарадиган ишни ташкил этиши;

ишларни бажариш учун тегишли шароитларни таъминлаши;

маҳкумга зарур хавфсизлик воситалари тақдим этган ҳолда ортиқча таваккалчилик ёки хавф-хатардан муҳофаза қилишни ва улар томонидан меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этилишини таъминлаши;

маҳкум томонидан бажарилиши назарда тутилаётган жазони ўташ соатларига мувофиқ иш ҳажмини аниқлаши;

маҳкумларга масъул ходимни бириктириш орқали улар томонидан ўзлари учун белгиланган ишларнинг бажарилиши юзасидан назоратни амалга ошириши;

ҳар ойда ва жазо муддати тугаганидан сўнг инспекцияга маҳкумлар томонидан ишлаб берилган соатлар миқдори, улар бажарган ишларнинг сифати ҳақида маълумотлар тақдим этиши;

маҳкумлар томонидан содир қилинган меҳнат интизоми бузилиши ҳолатлари ҳақида инспекцияни зудлик билан хабардор қилиши;

маҳкумлар мажбурий жамоат ишларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касбий касалликка чалиниши ёки саломатлигининг бошқа хил шикастланиши, агар зарар маҳкум томонидан мажбурий жамоат ишлари ўталадиган жойдаги (объектдаги) ташкилотнинг (органнинг) маъмурияти айби билан эмас, балки енгиб бўлмас куч ёхуд жабрланувчи қасди билан етказилганини исбот эта олмаса етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаш чораларини кўриши шарт.

Иш берувчи маҳкум иш берувчининг ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам меҳнатда жароҳатланиши, шунингдек, иш берувчи томонидан ажратилган транспортда иш жойига келаётган ёки ишдан қайтаётган вақтда шикастланиши натижасида етказилган зарар учун моддий жавобгар бўлади.


27. Маҳкум қуйидаги ҳуқуқларга эга:

жазони ўташ тартиби ва шартлари тўғрисида, шунингдек, ўзининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида ахборот олиш;

инспекцияга, юқори турувчи раҳбариятга ва бошқа давлат органларига таклиф, ариза ва шикоятлар билан мурожаат этиш;

мажбурий жамоат ишларини ўташ давомида меҳнатга лаёқатини йўқотганда (шу жумладан ушбу жазони ўташ даврида ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилган аёллар) ёки пенсия ёшига етган тақдирда, қолган жазони ўташдан озод қилиш тўғрисида судга илтимоснома билан мурожаат этиш.


28. Маҳкум:

суднинг ҳукми қонуний кучга кирган кундан эътиборан ўн кун ичида яшаш жойидаги инспекцияда ҳисобга туриши;

мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазони ижро этиш ва ўташ шартларига риоя этиши;

ўзи учун белгиланган жойда (объектда) ишлаши ҳамда мажбурий жамоат ишларининг белгиланган муддатлари ва ҳажмларини ишлаб бериши;

мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазони ўташ жойидаги (объектидаги) ташкилотнинг (органнинг) ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя этиши, меҳнатга виждонан муносабатда бўлиши (маҳкум томонидан мажбурий жамоат ишлари жадвалига риоя этиши, ишлаб чиқариш вазифалари ва белгиланган нормаларни бажариши, бевосита ишларни бажариш даврида жамоат тартиби ва меҳнат интизомини бузиш ҳолатларига йўл қўймаслиги);

мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазони ўташ давомида қўшимча (навбатдан ташқари) ишлар ва ўриндошлик асосида ишлашни тўхтатиши, агар уларнинг бажарилиши суд ҳукмини лозим даражада ижро этишга халақит бераётган бўлса;

яшаш жойи ўзгарганлиги ҳақида инспекцияни хабардор қилиши, шунингдек, унинг чақирувига биноан етиб келиши шарт. Маҳкум инспекцияга етиб келмаган тақдирда, у мажбуран келтирилиши мумкин.

Маҳкум мажбурий жамоат ишлари объектини мустақил тарзда ўзгартириши ёки ишларни тўхтатиши мумкин эмас.

Маҳкумга инспекциянинг рухсатисиз Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш тақиқланади.



6-БОБ. МАЖБУРИЙ ЖАМОАТ ИШЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ ШАРТЛАРИ


29. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари:

Мажбурий жамоат ишлари турлари рўйхатига мувофиқ, мажбурий жамоат ишларининг турлари ҳамда мазмунини кўрсатган ҳолда маҳкумлар томонидан мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазони ўташи мумкин бўлган жойлар (объектлар)нинг рўйхатини ҳар чоракда келишиш учун инспекцияга тақдим этадилар;

маҳкумлар томонидан мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазони ўташ учун зарур шароитлар ташкил этилишини таъминлайдилар;

маҳкумларга тарбиявий таъсир кўрсатиш ва уларнинг хулқини назорат қилишга фуқаролик жамияти институтларини жалб қиладилар;

маҳкумлар меҳнатини қўллаш самарадорлигини ўрганадилар.


30. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари манфаатдор идоралар ва ташкилотлар билан келишган ҳолда Мажбурий жамоат ишлари турлари рўйхатида назарда тутилган ишларнинг мазмунини, белгиланган мажбурий жамоат ишлари турлари доирасида ҳамда уларга бўлган эҳтиёжни инобатга олган ҳолда кенгайтириши мумкин.


31. Маҳкумларнинг авариялар, табиий офатлар ва шунга ўхшаш бошқа ҳодисалар оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ фаолият турларига жалб қилинишига йўл қўйилмайди.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


32. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги

жазо ижросини ташкил этиш

СХЕМАСИ

  

Босқичлар

Субъектлар

  

Тадбирлар

  

Ижро муддати





1-босқич


  

Жиноят ишлари

бўйича судлар

   

  

Мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазога ҳукм қилинганларга нисбатан ҳукм чиқаради ва уларни жазони ижро этиш учун инспекцияга жўнатади.

  

Суднинг ҳукми қонуний кучга кирган куни





2-босқич

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

Маҳкумлар жазони ўташи мумкин бўлган жойлар (объектлар) рўйхатини келишиш учун инспекцияга тақдим этади.


Маҳкумнинг жазони ўташи учун зарур шароитлар ташкиллаштирилишини таъминлайди, маҳкумлар меҳнатини  қўллаш самарадорлигини ўрганади

  

Ҳар чоракда

  


  

Доимий равишда

  

Инспекция

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг таклифига кўра маҳкум жазони ўтайдиган жойда (объектда)ги ташкилотларга жазони ўташ учун юборади.

Инспекцияга ҳукм келиб тушган кундан бошлаб ўн кун кун муддатда

  


    

   

3-босқич

Маҳкумлар жазони

ўтайдиган ташкилот

  

Маҳкумнинг жазони ўташга жалб этилганлиги ҳақида инспекцияни хабардор қилади.

  

  

3 сутка мобайнида

  



  

Маҳкумга ички меҳнат тартиби қоидаларини тушунтиради, ишларни ташкил этади, ишларни бажариши учун тегишли шароитлар билан таъминлайди, иш ҳажмини белгилайди, ва уларнининг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади.

  


  

Доимий равишда

  




  

Инспекцияга маҳкумлар томонидан ишлаб берилган соатлар миқдори ва бажарилган ишларнинг сифати ҳақида маълумотлар тақдим этади.

  

   

Ҳар ойда ва муддатлар тугаши билан

  




Маҳкумлар томонидан йўл қўйилган меҳнат интизомини бузилиши ҳолатлари ҳақида инспекцияни хабардор қилади.

  

Зудлик билан

  

   

  

4-босқич

Инспекция

Маҳкумлар томонидан жазони ўташ шартларига риоя этилишини, шунингдек, ташкилотлар томонидан ҳукм талабларининг ижросини  назорат қилади.

  

Доимий равишда




  

Маҳкумларга нисбатан қуйидагилар бўйича судга тақдимнома киритади:

- жазони ўташдан бўйин товлаган тақдирда, жазонинг ўталмаган муддатини бошқа жазо тўри билан алмаштириш ёки қидирув эълон қилиш;

- жазони ўташ даврида меҳнат қобилиятини йўқотган ёки пенсия ёшига етган, шунингдек, аёллар томонидан жазони ўташ даврида ҳомиладорлик ёки тўғиш таътили берилган тақдирда, жазодан озод этиш тўғрисида.

  

Зудлик билан



  

Маҳкумнинг жазони ўтаб бўлганлиги ёки  жазодан озод қилинганлиги тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ИИБ ва Тошкент шаҳри ИИББ ахборот марказига тегишли маълумот жўнатади.

  

  

3 сутка мобайнида

  

     




Низомга

2-ИЛОВА



Мажбурий жамоат ишига

ЙЎЛЛАНМА


(корхона, ташкилот, муассаса номи ва манзили)

  

Маҳкум


(Ф. И. О.)

    

         

га мувофуқ

(мутахассислиги, касби кўрсатилсин)

  

     

даврга мажбурий жамоат ишларини

 

бажариш учун ишга жойлаштиришбўйича юборилмоқда.



Қабул қилинган қарор тўғрисида уч кун мобайнида бизга хабар қилишингизни сўраймиз.


Жазоларни ижро этиш инспекцияси бошлиғи (катта инспектори)





М.Ў


(имзо)

    

201__ йил "___" __________________

       

       

Қабул қилинган қарор тўғрисида

ЖАВОБ

Маҳкум

    


(Ф. И. О.)

  


бўйича

(мутахассислиги, касби)


        


муддатга мажбурий жамоат ишига қабул қилинди.

  

  

Раҳбар:




М.Ў


(имзо)


     


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 10 май













































Время: 0.1345
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск