ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва объектлар. Қизил китоб /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.05.2018 й. 367-сон "Угом-чотқол давлат биосфера резерватини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.05.2018 й.

N 367



УГОМ-ЧОТҚОЛ ДАВЛАТ БИОСФЕРА

РЕЗЕРВАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


"Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш, шунингдек, Тошкент вилоятининг алоҳида экологик, тарихий ва эстетик аҳамиятга молик табиий объектларини кейинчалик сақлаб қолиш, табиий ресурсларини муҳофаза қилиш, қайта тиклаш ва улардан барқарор фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари ҳудудларининг бир қисмида буюртма қўриқхона ташкил этилганлиги ва у доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан "Ўзбекистон темир йўллари" АЖга берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари ҳудудларининг бир қисмида буюртма қўриқхона негизида умумий майдони 42952,81 гектар бўлган Угом-Чотқол давлат биосфера резервати (кейинги ўринларда давлат биосфера резервати деб аталади) иловага мувофиқ ташкил этилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

биосфера резервати "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ юритувида бўлади;

биосфера резерватининг қўриқлаш ходимлари тегишли ҳуқуқлар ва имтиёзлар берилган ҳолда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича давлат инспекторларига тенглаштирилади.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖга берилаётган биосфера резерватига фаолиятни молиялаштириш манбалари, шу жумладан қонун ҳужжатларида тақиқланмаган молиялаштиришнинг бошқа манбалари, муҳофаза этиладиган ҳудудларга бериладиган имтиёзлар ва переференциялар сақланиб қолади.


4. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ:

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда биосфера резервати ҳудудини зоналарга бўлсин, ҳар бир зонанинг (қўриқхонага айлантирилган зона, оралиқ зона, ўтиш зонаси) чегараларини батафсил тавсифласин;

Угом-Чотқол давлат биосфера резервати тўғрисидаги низом лойиҳасини бир ой муддатда тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

биосфера резерватидан самарали фойдаланилишини, табиий объектлар ва мажмуаларни сақлаш, қайта тиклаш ва тиклаш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 16 майдаги

367-сон қарорига

ИЛОВА



Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон

ва Паркент туманларида жойлашган Угом-Чотқол

давлат биосфера резервати ҳудуди


I. ҲУДУДЛАР РЎЙХАТИ

       

Контур

зоналари

Ҳудудлар номи

Берилаётган табиатни муҳофаза

қилиш объектлари

Майдони, га

1.

Паркент тумани

"Паркент" ўрмон хўжалигининг 1-участкаси

9 207,7

2.

"Чанги" массиви ҳудуди

401,31

3.

"Гулбоғ" массиви ҳудуди

44,0

4.

"Паркент" ўрмон хўжалигининг 2-участкаси

7 785,3

5.

Кон мелиорацияси синов пункти

1 066,0

6.

Чотқол давлат биосфера қўриқхонасининг Бошқизилсой участкаси*

11 018,0

7.

"Паркент" ўрмон хўжалигининг 3-участкаси

641,0

8.

"Паркент" ўрмон хўжалигининг 1-участкаси

1 433,5

9.

Бўстонлиқ тумани

"Бурчмулла" ўрмон хўжалиги

256,0

10.

Оҳангарон тумани

"Шоввозсой" ўрмон хўжалиги

11 100,0

Жами


42 952,81

   

*) Ушбу ҳудудда давлат қўриқхоналари учун назарда қўриқхона зонаси сақланиб қолади.



II. КОНТУР ЗОНАЛАРИ БИЛАН ҲУДУДЛАР ЧЕГАРАСИ

        



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 май










































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск