Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 28.04.2018 й. 16/3-сон "Ломбардлар томонидан фаолият ва операцияларни амалга ошириш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 07.05.2018 й. 1290-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.05.2018 й.

N 1290-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

28.04.2018 й.

N 16/3


ҚАРОРИ



Ломбардлар томонидан фаолият

ва операцияларни амалга ошириш

қоидаларига ўзгартиришлар

киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги ПҚ-3620-сон "Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 22 сентябрдаги 23/4-сон қарори (рўйхат рақами 1290, 2003 йил 10 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 йил., 23-сон) билан тасдиқланган Ломбардлар томонидан фаолият ва операцияларни амалга ошириш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                               М. Нурмуродов






Қарорга

ИЛОВА



Ломбардлар томонидан фаолият

ва операцияларни амалга ошириш

қоидаларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Ломбард:

гаровга ёки сақловга қўйилган ашёлардан фойдаланишга ва уларни тасарруф этишга;

йиллик қарз суммасининг ярмидан кўп миқдорда фоизлар ҳисоблаш, комиссия ва неустойка (штраф, пеня) ундириш, кредит шартномалари бўйича жавобгарликнинг бошқа чораларини қўллашга;

кредит буюртмаларини кўриб чиқиш, ссуда ҳисобварақларига хизмат кўрсатиш, кредитлар ажратиш учун тўловлар, шунингдек кредитлар муддатидан илгари сўндирилганлиги учун неустойка ундиришга ҳақли эмас.

Гаровга ёки сақлаш учун топширилган мол-мулк йўқолганда, камомад аниқланганда, агар бу ҳолатлар енгиб бўлмас куч оқибатида юз берганлигини исботлай олмаса, ломбард мол-мулк эгасига, томонлар келишувига кўра, мулкий зарарни гаров паттаси ёки сақлаш паттасида кўрсатилган мол-мулкни баҳолаш қиймати нархида тўлаши шарт.

Гаровга ёки сақлаш учун топширилган мол-мулк шикастланганда, агар шикастланиш енгиб бўлмас куч оқибатида юз берганлигини исботлай олмаса, ломбард мол-мулк эгасига, томонлар келишувига кўра, мулкий зарарни гаров паттаси ёки сақлаш паттасида кўрсатилган мол-мулк нархидан ошмаган қийматда тўлаши шарт.".


2. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Кредитнинг суммаси ва муддати, шунингдек, бериладиган кредит бўйича ҳақ ставкасининг миқдори томонларнинг келишувига асосан мазкур Қоидалар талабларини инобатга олган ҳолда белгиланади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 8 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 14 май, 19-сон, 402-модда








































Время: 0.0039
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск