язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Таълим/ Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.05.2018 й. ПҚ-3726-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

14.05.2018 й.

N ПҚ-3726




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ ҲАРБИЙЛАРИ

ВА УЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИНИ

ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА

ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА



Миллий армияни изчиллик билан қуриш ва ислоҳ қилишнинг қисқа даври ичида ҳарбий бошқариш тизими ва уни замонавий қурол-астлаҳа ва ҳарбий техника билан жиҳозлаш даражаси кескин ўзгарди.

Мураккаб, кескин ўзгарувчан, аввалам бор бир-бирига боғлик халқаро терроризм, диний экстремизм ва радикализмнинг кучайиши, мамлакатимиз чегаралари яқинида тўхтамаётган қуролли можаролар, ёшлар ўртасида халқимизга ёд бўлган ғояларнинг тарқатилиши шароитларида, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ҳар куни ҳарбий-хизмат вазифаларни бажариб келмоқдалар. Ҳарбий хизматчиларнинг янги хизматни ўташ жойларига, шу жумладан, иқлим шароитлари оғир бўлган узоқ гарнизонларга кўчиб ўтиши натижасида, уларнинг фарзандлари таълим муассасаларини доимий равишда ўзгартириб туришади, мазкур ҳолат эса улар томонидан олинаётган билимлар сифатига таъсир кўрсатмоқда.

Вужудга келган вазиятни эътиборга олган ҳолда, ҳарбий хизматлари доимий ҳарбий тайёргарлик ҳолатида ўтаётганлигини ҳисобга олиб, ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-руҳий ҳолатини сақлаб қолиш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг оила аъзоларига бўлган ғамхўрликка алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзоларини янада ижтимоий қўллаб-қувватлаш, маънавий-руҳий ҳолатини мустаҳкамлаш мақсадида:


1. 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, шартнома бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркиби (кейинги ўринларда - вазирлик ва идоралар) фарзандлари учун:

республика олий таълим муассасалари давлат гранти асосида олий таълим муассасаларига умумий белгиланган қабул кўрсаткичлари квотасидан ташқари;

ҳарбий олий таълим муассасаларига курсантларнинг умумий қабул сонидан бакалавриятга қабул қилишнинг беш фоизли квотаси ажратилади (иккинчи ва ундан кейинги олий таълимдан ташқари).


2. Белгилансинки:

а) мазкур қарорнинг 1-бандига мувофиқ республиканинг олий таълим муассасалари ва олий ҳарбий таълим муассасаларига (кейинги ўринларда - таълим муассасалари) квота асосида кириш ҳамда давлат гранти асосида таълим олиш ҳуқуқи мамлакатнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшган, хизматдаги ҳарбий ва илмий фаолиятда маълум бир натижаларга эришган ва тегишли вазирликлар ва идораларнинг тавсияномаларига эга бўлган хизматдаги офицерлар, шартнома бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарларнинг (кейинги ўринларда - ҳарбий хизматчилар) фарзандларига берилади;

б) ажратилган беш фоизли квота чегарасида ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларини қабул қилиш танлов асосида амалга оширилади ҳамда жойлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари натижаси бўйича тўпланган баллардан келиб чиққан ҳолда, навбатдаги кетма-кетлик тартибига мувофиқ тақсимланади;

в) олий таълим муассасаларига фарзандлари ўқишга кириши учун ҳарбий хизматчиларга бериладиган тавсияномалар, тавсияномаларни бериш тўғрисидаги қабул қилинадиган қарорларнинг ҳолислиги юзасидан шахсий жавобгарлик юкланадиган, ҳарбий хизматчиларнинг (бошлиқларнинг) бевосита командирларининг илтимосномалари асосида тегишли вазирлик ва идоралар томонидан берилади;

г) тавсияномалар фарзандларнинг олий таълим муассасасига бир марта кириши учун уч йилдан ошмайдиган муддатга берилади;

д) абитуриентда тегишли вазирлик ва идора томонидан берилган тавсияноманинг мавжудлиги ҳолатида, шунингдек, муддатли ҳарбий хизмат ниҳоясига етгандан кейин ҳарбий қисмнинг қўмондонлиги томонидан, муддатли ҳарбий хизмат муддати тугаганидан сўнг ҳарбий қисм қўмондонлиги томонидан берилган, тавсияномада назарда тутилган қўшимча йиғилган балларни ҳисобга олган ҳолда, уни ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари натижаси бўйича танлов асосида амалга оширилади;

е) тавсиянома бланклари қатъий ҳисобот ҳужжатни ҳисобланади, ҳисобга олиш серияси, рақами ва ҳимояланиш даражасига эга бўлиб, "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида тайёрланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идоралар ўртасида олий таълим муассасаларига беш фоизли қабул квотасининг умумий ҳар йили тақсимланадиган жойлари қуйидаги нисбатда тақсимлансин:

Мудофаа вазирлиги - 44 фоиз;

Ички ишлар вазирлиги - 10 фоиз;

Фавқулотда вазиятлар вазирлиги - 3 фоиз;

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги - 1 фоиз;

Давлат хавфсизлик хизмати - 30 фоиз;

Миллий гвардия - 10 фоиз;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хавфсизлик хизмати 2 фоиз.


4. Белгилансинки, 2018/2019 ўкув йилидан бошлаб Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг офицерлар, шартнома бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги, ҳарбий хизматни ўташда ҳалок бўлган, шунингдек, ҳарбий хизматни ўташда ярадор бўлган, контузия, шикаст олиш натижасида ногирон бўлиб қолган ёки касалликларга дучор бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари вазирликлар ёки идораларнинг тегишли тавсияномалари асосида белгиланган қабул квоталаридан ташқари давлат гранти асосида олий таълим муассасаларининг бакалавриятига (иккинчи ва ундан кейинги олий таълимдан ташқари) танловсиз қабул қилинадилар.


5. Вазирликлар ва идораларга 2018/2019 ўкув йилларидан олдин тўлов-шартнома асосида олий таълим муассасаларининг бакалавриятларига ўқишга кирган, харбий хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган офицерлар, шартнома бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарларнинг фарзандлари учун бюджетдан ташқари маблағлар хисобидан шартномаларни тўлашга рухсат этилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари фарзандларини квота асосида республиканинг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномаларни бериш тартиби тўғрисидаги Низом лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 18 май