ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аҳоли бандлиги / Аҳоли бандлиги соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.12.2017 й. 1011-сон "Ишга жойлаштиришга муҳтож аҳоли сонини аниқлаш, шу жумладан, уй хўжаликларини меҳнат билан бандлик масалалари бўйича ўрганишлар ўтказиш, шунингдек, меҳнат ресурслари, бандлик ва ахолини ишга жойлаштириш балансини шакллантириш методикасини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.12.2017 й.

N 1011



ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШГА МУҲТОЖ

АҲОЛИ СОНИНИ АНИҚЛАШ, ШУ ЖУМЛАДАН,

УЙ ХЎЖАЛИКЛАРИНИ МЕҲНАТ БИЛАН БАНДЛИК

МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ЎРГАНИШЛАР ЎТКАЗИШ,

ШУНИНГДЕК, МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИ, БАНДЛИК ВА

АХОЛИНИ ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ БАЛАНСИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ МЕТОДИКАСИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек, меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришни ҳар томонлама таҳлил қилиш, сифатли ва холисона баҳолаш, айниқса меҳнат бозорига илк бор кириб келувчи меҳнатга лаёқатли ёшлар, аҳоли бандлигини таъминлаш дастури самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар тасдиқлансин ва 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб амалиётга жорий этилсин:

Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансининг шакли 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансини ишлаб чиқиш учун маълумотларни шакллантириш схемаси 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришнинг ҳисобот ва прогноз балансини ишлаб чиқишни ташкил этиш схемаси 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансини ишлаб чиқиш ҳамда ишга жойлаштиришга муҳтож, меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини ҳисоблаш методикаси 4-иловага мувофиқ.


2. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда ҳар йили:

1 июлгача бўлган муддатда - Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришнинг ҳисобот баланси ишлаб чиқилишини;

1 сентябргача бўлган муддатда - Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришнинг кейинги календарь йил учун прогноз балансини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришни прогноз балансини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органларига қуйидаги аниқ топшириқларни назарда тутсинлар:

касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва умумтаълим мактаблари ва олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш;

меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансининг прогноз параметрларига мувофиқ таълим муассасаларида кадрларни касбга тайёрлаш йўналишларини такомиллаштириш ва уларга тузатишлар киритиш.


4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш ҳисобот ва прогноз балансларининг ижроси мониторинги, таҳлили, баҳоланиши тизимини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси:

бир ой муддатда - 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тақдим этиладиган маълумот шаклларини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқлаб, мутасадди вазирликлар ва идораларга юборсинлар;

2018 йилнинг 1 февралигача бўлган муддатда - Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда, 2018 йилдан бошлаб меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ягона идоралараро компьютерлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлигининг анкета материалларини қайта ишлаш бўйича махсус компьютер дастурини янгилаш бўйича таклифлар киритсинлар.


6. Вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Давлат статистика қўмитасига 2 ва 3-иловалардаги схемалар ва тасдиқланган шакллар асосида маълумотлар ўз вақтида тақдим этишни;

аҳоли бандлигини таъминлаш, биринчи навбатда, меҳнат бозорига илк бор кириб келувчи меҳнатга лаёқатли ёшларни ишга жойлаштириш ҳудудий ва тармоқ дастурлари кўрсаткичларини шакллантиришда меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришнинг прогноз балансида назарда тутилган параметрлар ҳисобга олинишини таъминласинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда Меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришнинг прогноз балансига мувофиқ ҳолда ишлаб чиқилган аҳоли бандлигини таъминлаш дастури лойиҳасини ҳар йили 1 октябргача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.

8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирилсинлар.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.А. Хаитов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 22 декабрдаги

1011-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари, бандлик

ва аҳолини ишга жойлаштириш баланси

ШАКЛИ

                     

    

        

Кўрсаткичлар номи

           

     

Қатор рақами

       

         

Ҳисоблаш алгоритми

         

     

Ҳисобот баланси

        

         

Баҳоси

(жорий йил)

          

      

Прогноз (келаси йил)

        

Доимий аҳоли сони


01





шу жумладан:







меҳнатга лаёқатли аҳоли


02





Меҳнат ресурслари сони


03

04-қатор +

05-қатор





шу жумладан:







меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли


04





ишловчи пенсионерлар ва ўсмирлар


05





Иқтисодий фаол аҳоли, жами


06

07-қатор +

29-қатор +

33-қатор





а) Иқтисодиёт тармоқларида бандлар сони, жами


07

08-28

қаторлар

йиғиндиси




улардан:







Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги


08





Кон қазиш ва карьерларни тайёрлаш


09





Қайта ишлаш саноати


10





Электр, газ таъминоти, буғ ва ҳавони тозалаш


11





Сув таъминоти ва канализация


12





Қурилиш


13





Улгуржи ва чакана савдо, автомобилларни таъмирлаш


14





Ташиш ва сақлаш


15





Уй-жой ва озиқ-овқат хизматлари


16





Ахборот ва алоқа


17





Молия ва суғурта


18





Кўчмас мулк билан ишлар


19





Касбий, илмий ва техник фаолият


20





Ёрдамчи хизматларни бошқариш ва таъминлаш


21





Давлат бошқаруви ва мудофаа


22





Таълим


23





Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот


24





Санъат, маданият ва дам олиш


25





Хизмат кўрсатишнинг бошқа турлари


26





Ўз эҳтиёжларини таъминлаш учун ишчиларни ёлловчи уй хўжаликлари фаолияти


27





Экстремал ташкилотларнинг фаолияти


28





б) Секторлар бўйича бандлар, жами


29

30-қатор +

31-қатор +

32-қатор




улардан:







расмий секторда


30





норасмий секторда


31





чел элда ишлаш учун кетганлар


32





Ишга жойлаштирилган муҳтож шахслар (ишсизлар) сони


33





Меҳнат ресурслари билан боғлиқ иқтисодий нофаол аҳоли сони


34

35-қатор +

36-қатор +

37-қатор

       




улардан:







ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқувчилар


35





туғруқ таътилидаги ёки 3 ёшгача болаларини парваришловчи аёллар


36





ихтиёрий ишсизлар (ишлашни хоҳламайдиган, ишга жойлашишга имконияти йўқлар)


37





Ишчи кучига қўшимча таклиф (ишга жойлаштиришга эҳтиёж), жами


38

39-қатор +

40-қатор +

44- қатор +

45-қатор +

46-қатор +

47-қатор





шу жумладан:







ҳисобот даври бошидаги ишга жойлаштиришга муҳтож шахслар


39





меҳнат бозорига илк бор кириб келувчи таълим муассасалари битирувчилари


40

41-қатор +

42-қатор +

43-қатор





улардан:







академик лицей ва умумтаълим мактаблари битирувчилари


41





касб-ҳунар коллежлари битирувчилари


42





олий таълим муассасалари битирувчилари


43





таркибий ўзгаришлар натижасида ишдан озод этилган шахслар


44





муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар


45





жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган меҳнатга лаёқатли шахслар


46





чет элдан қайтган меҳнат мигрантлари


47





Ишчи кучига қўшимча талаб (иш ўринлари таклифи), жами


48

49-52

қаторлар

йиғиндиси




шу жумладан:







ҳисобот даври бошидаги бўш (вакант) иш ўринлари


49





янги иш ўринлари ташкил этиш


50





табиий сабаблар билан бўшайдиган иш ўринлари (пенсия, ўлим, миграция)


51





иш билан таъминлаш (уй-жой қурилиши, ободонлаштириш, инфратузилма объектлари, қишлоқ хўжалигидаги мавсумий ва вақтинчалик ишлар ва бошқалар)


52





ташкилий равишда чет элга ишга юбориш


53





БАЛАНС (ишчи кучига қўшимча талаб ва таклиф фарқи (+/-))


54

38-қатор

48-қатор





Маълумот учун:







Алоҳида тоифалар бўйича иш билан бандлик даражаси, %


55





шу жумладан:







меҳнат бозорига илк бор кириб келувчи таълим муассасалари битирувчилари


56





муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар


57





жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган меҳнатга лаёқатли шахслар


58





бошқалар


59





          

               




Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 22 декабрдаги

1011-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари, бандлик ва

аҳолини ишга жойлаштириш балансини ишлаб чиқиш учун

маълумотларни шакллантириш

СХЕМАСИ

               

I. Меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш

ҳисобот балансини ишлаб чиқиш

II. Меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш

прогноз балансини ишлаб чиқиш


                           

      

N

        

   

Маълумотлар мазмуни

     

      

Маълумотларни тақдим этувчи вазирликлар ва идоралар

         

        

Маълумотни тақдим этиш муддати

        

       

Қаерга тақдим этилади

        

        

I. Меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга

жойлаштириш ҳисобот балансини ишлаб чиқиш

             

1.

Асосий ёш тоифалари бўйича доимий аҳоли сони.

Йиллик юридик шахслардаги ёлланма ишчиларнинг ўртача сони.

        

Давлат статистика қўмитаси


1 июлга қадар


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


2.

Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқувчилар ва талабалар.

Бола тарбияси билан банд ишламайдиган аёллар.

         

Давлат статистика қўмитаси


1 июлга қадар


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


3.

Меҳнатга лаёқатли ёшдан катта ишловчи шахслар сони.

Ёшга доир имтиёзли пенсия олувчи пенсионерлар сони.

Ҳисобот даврида пенсия тайинланган шахслар сони.

1 ва 2-гуруҳ ногиронлар сони.

          

Давлат статистика қўмитаси


1 июлга қадар


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


4.

Юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар сони (давлат рўйхатидан ўтганлар).

Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг ўртача йиллик сони

Давлат солиқ қўмитаси


1 апрелга қадар

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси


5.

Деҳқон хўжаликларидаги бандларнинг йиллик ўртача сони.

Иқтисодиётнинг норасмий секторидаги йиллик ўртача бандларнинг сони.

Чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларнинг йиллик ўртача сони.

          

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


1 майга қадар

Давлат статистика қўмитаси

6.

Уй бекалари ва ихтиёрий равишда ишлашни хоҳламайдиганлар, шунингдек, кўчар ва кўчмас мулкдан даромад олувчиларнинг йиллик ўртача сони.

          

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


1 майга қадар


Давлат статистика қўмитаси


7.

Ишга жойлаштиришга муҳтож банд бўлмаган аҳоли.

Ишсиз сифатида расмий рўйхатдан ўтганлар.

        

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


1 майга қадар


Давлат статистика қўмитаси


8.

Ишга жойлаштирилган муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган ва жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахслар ҳақида маълумот.

         

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


1 июнга қадар


Иқтисодиёт вазирлиги


9.

Таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш ҳақида маълумот.

Таълим муассасалари битирувчиларидан ўқишни давом эттираётганлари ҳақида маълумот.

      

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

          

1 июнга қадар


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси


10.

Ташкил этилган иш ўринлари ҳақида туман(шаҳар)лар ва йўналишлар (тармоқ) бўйича маълумот.

        

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

           

1 июнга қадар


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги


11.

Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари ҳисобот баланси.

           

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Давлат статистика қўмитаси

            

1 июлга қадар


Вазирлар Маҳкамаси


           

II. Меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга

жойлаштириш прогноз балансини ишлаб чиқиш

           

12.

Охирги 5 йиллик динамикаси:

асосий ёш тоифалари бўйича доимий аҳоли сони;

юридик ва жисмоний шахслардаги ёлланма ишчиларнинг йиллик ўртача сони;

янги ташкил этилган ва фаолияти тугатилган корхоналардаги ишловчилар сони;

янги ташкил этилган ва фаолияти тугатилган корхоналардаги иш ўринлари сони (фермер хўжаликларисиз).

              

Давлат статистика қўмитаси


1 июлга қадар


Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


13.

Давлат, тармоқ, ҳудудий, инвестиция ва бошқа дастурларга мувофиқ ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган янги иш ўринлари ҳақидаги прогноз кўрсаткичлар.

        

Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

     

1 апрелга қадар


Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


14.

Меҳнатга лаёқатли ёшдаги таълим олувчилар сони ҳақида таълим муассасалари бўйича маълумот.

Касб-ҳунар таълими йўналишлари битирувчилари сони ҳақида таълим муассасалари бўйича маълумот.

          

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


1 апрелга қадар


Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


15.

Ёшга доир ва ногиронлик пенсиясига чиқувчи шахслар сони ҳақида маълумот.

Ишловчи пенсионерлар сони ҳақида маълумот.

Ишловчи имтиёзли пенсионерлар сони ҳақида маълумот.


Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси


1 апрелга қадар


Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


16.

Фермер хўжаликлари ва ажратилган ер участкалари сони ҳақида маълумот.


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси


1 апрелга қадар


Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


17.

Давлат ижтимоий суғурта бадалини тўловчи шахслар сони ҳақида маълумот.


Давлат солиқ қўмитаси


1 апрелга қадар


Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


18.

Кўрсатилган даврда банкротлик ва хўжалик юритувчи субъектларни қайта ташкил этиш натижасида бўшаб қоладиган ишчилар сони ҳақида маълумот.


Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси


1 апрелга қадар


Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


19.

Мамлакатдан кетган ва мамлакатга қайтиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сони ҳақида маълумот.


Давлат божхона қўмитаси,

Ички ишлар вазирлиги


1 апрелга қадар


Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


20.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари динамикаси, ушбу субъектларда иқтисодиёт соҳалари бўйича бандларнинг ўртача сони (5 йиллик динамикаси).


Давлат статистика қўмитаси


1 июнга қадар


Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


21.

Тармоқлар, иқтисодиёт соҳалари ва ҳудудлар бўйича маҳсулот ва хизматларнинг ҳақиқий ҳажми индекслари


Иқтисодиёт вазирлиги


1 июнга қадар


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


22.

Туман ва шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий прогноз кўрсаткичлари.

          

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


1 майга қадар


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги


23.

Ишга жойлаштиришга муҳтож банд бўлмаган аҳолининг ҳисобланган сони.

Иш қидирувчи сифатида меҳнат органларида рўйхатда турган фуқаролар сони.

Иқтисодиётнинг норасмий секторида банд аҳолининг ҳисобланган сони.

           

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


1 майга қадар


Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси


24.

Меҳнат органлари йўлланмаси бўйича ишга жойлаштирилган аҳоли сони.

Меҳнат органларига тақдим этилган бўш иш ўринлари сони.

            

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


1 майга қадар


Иқтисодиёт вазирлиги


25.

Кейинги йил учун меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш прогноз балансини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш.

            

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

Давлат статистика қўмитаси

           

1 сентябрга қадар


Вазирлар Маҳкамаси


           

          




Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 22 декабрдаги

1011-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари, бандлик

ва аҳолини ишга жойлаштиришнинг ҳисобот

ва прогноз балансини ишлаб чиқишни

ТАШКИЛ ҚИЛИШ СХЕМАСИ

                

I. Маълумотлар базасини шакллантириш тадбирлари

II. Ҳисобот балансини ишлаб чиқиш тадбирлари

III. Прогноз балансини ишлаб чиқиш тадбирлари

IV. Меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга

жойлаштиришнинг ҳисобот ва прогноз балансини

амалда қўллаш

          

                          

         

Босқичлар

         

     

Тадбирлар

          

        

Муддатлар

         

     

Ижроси учун масъуллар

          

           

I. Маълумотлар базасини шакллантириш тадбирлари

             

I босқич

Тақдим этиладиган идоравий маълумотлар шаклларини ишлаб чиқиш, таҳрир қилиш ва тасдиқлаш ҳамда вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликларига йўллаш.


ҳар йили

1 мартга қадар


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

II босқич

Мазкур қарорнинг 4-иловаси билан тасдиқланган методикага мувофиқ бандлик ва меҳнат бозорини чуқур ўрганиш натижалари асосида кўрсаткчиларни шакллантириш.

             

ҳар йили

1 мартга қадар


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


III босқич

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тасдиқланган шаклларга мувофиқ маълумотларни киритиш.

     

ҳар йили

1 июнга қадар

       

Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

      

        

II. Ҳисобот балансини ишлаб чиқиш тадбирлари

           

IV босқич

Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, шаҳар ва туманларнинг меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш ҳисобот балансини мазкур қарорнинг 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган шаклга асосан ишлаб чиқиш.

           

ҳар йили

1 июлга қадар


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

          

III. Прогноз балансини ишлаб чиқиш тадбирлари

          

V босқич

Тақдим этилган маълумотларнинг таҳлили асосида Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, шаҳар ва туманларнинг меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш прогноз балансини мазкур қарорнинг 1-иловасидаги шаклга мувофиқ кейинги йил учун ишлаб чиқиш.

         

ҳар йили

20 августга қадар


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

VI босқич

Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, шаҳар ва туманларнинг меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш прогноз балансини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

          

ҳар йили

1 сентябрга қадар


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, вазирликлар ва идоралар

VII босқич

Меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш прогноз балансининг тасдиқланган параметрларига мувофиқ мазкур қарорнинг 1-иловасидаги шаклга мувофиқ туман (шаҳар)лар бўйича кейинги йил учун прогноз балансини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

           

ҳар йили

1 октябрга қадар


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари



          

IV. Меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришнинг

ҳисобот ва прогноз балансини амалда қўллаш

     

VIII босқич

Меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш прогноз баланси кўрсаткичларига мувофиқ ҳолда туман(шаҳар)лар ва тармоқлар бўйича прогноз даври учун аҳоли бандлиги дастури параметрларини шакллантириш.


ҳар йили

1 октябрга қадар


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари


IX босқич

Прогноз даври учун аҳоли бандлиги дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


ҳар йили

1 октябрга қадар


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, вазирликлар ва идоралар

X босқич

Ҳудудлар ва тармоқларнинг аҳоли бандлигини таъминлаш дастури, меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш прогноз баланси кўрсаткичларига мувофиқ аҳолини, биринчи навбатда, меҳнатга лаёқатли ёшдаги ва меҳнат бозорига илк бор кириб келувчи ёшлар бандлигини таъминлаш.

        

ҳар йили, ҳар ойда - бандлик ҳолати таҳлили


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхона ва ташкилотлар



             

               




Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 22 декабрдаги

1011-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини ҳисобга олиш методикасини такомиллаштириш тўғрисида" 2007 йил 24 майдаги 106-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 5-сон, 32-модда).


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарори 1-иловасининг 37-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 3-сон, 12-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2498-сон қарори)" 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарори 1-иловасининг 20-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 3-сон, 28-модда).


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сон қарори)" 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сон қарори иловасининг 17-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 23 декабрь




























































Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск