ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аҳоли бандлиги / Аҳоли бандлиги соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Суднинг қарорига кўра жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий ва ҳуқуқий ёрдам бериш Қоидалари (ЎзР ВМ 05.12.2017й. 965-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 5 декабрдаги

965-сон қарорига

2-ИЛОВА



Суднинг қарорига кўра жазони ижро этиш

муассасаларидан озод қилинган шахсларга

ижтимоий ва ҳуқуқий ёрдам бериш

ҚОИДАЛАРИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Қоидалар суднинг қарорига кўра жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга (кейинги ўринларда жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар деб аталади) ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам бериш тартибини белгилайди.


2. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ушбу Қоидаларга мувофиқ туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказлари билан биргаликда жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ва ҳисобда турган шахсларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам олишда кўмаклашадилар.


3. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар туманлар (шаҳарлар) Бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан ишлаб чиқилган ушбу иловага мувофиқ шакл бўйича ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам беришнинг якка тартибдаги дастурига мувофиқ жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам берадилар.



2-БОБ. ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ

МУАССАСАЛАРИДАН ОЗОД ҚИЛИНГАН

ШАХСЛАРГА ИЖТИМОИЙ-ҲУҚУҚИЙ

ЁРДАМНИ ТАЙИНЛАШ


4. Ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам олишда кўмаклашиш жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга нисбатан амалга оширилади.

Туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказлари уларни ҳисобга қўйишда:

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахснинг шахсини, унинг маълумоти даражасини ва меҳнат билан бандлигини, яшаш жойи мавжудлигини ўрганади, шунингдек, ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам ҳажмини аниқлаш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни аниқлаштиради;

ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам бериш тартибини тушунтиради.


5. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахснинг шахсини ва ҳаётий вазиятини ўрганиш натижалари бўйича туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази ходими ҳисобга қўйилгандан кейин уч иш куни мобайнида якка тартибдаги дастурни тузади.


6. Якка тартибдаги дастурга туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказида ҳисобда турган шахснинг ижтимоий-ҳуқуқий ёрдамга бўлган эҳтиёжи тўғрисидаги маълумотлар киритилади.


7. Якка тартибдаги дастурнинг биринчи нусхаси:

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахснинг назорат ишига;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахснинг жамғариб бориладиган ишига тиркаб қўйилади.

якка тартибдаги дастурнинг иккинчи нусхаси жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ва туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказида ҳисобда турган шахсга тилхат остида берилади.


8. Якка тартибдаги дастур бажарилиши даврида, зарурат бўлганда, якка тартибдаги дастурга ҳар икки томоннинг розилиги билан тегишли тузатишлар киритилади.

Агар жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахс турар жойга эга бўлмаса ёки уни йўқотган бўлса, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази ходими шахснинг розилиги билан уни вақтинча бўлинадиган тегишли ташкилотларга белгилаш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.


9. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахс бир ойда бир марта олинган ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам тўғрисида ҳисобот бериш учун туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказига келади.


10. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ва туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказида ҳисобда турган шахс ижтимоий-ҳуқуқий ёрдамни олишни рад этган тақдирда туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказининг ходими томонидан тегишли далолатнома тузилади ва у ушбу шахснинг ишига тиркаб қўйилади.


11. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга тиббий ёрдам бепул тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми доирасида давлат соғлиқни сақлаш ташкилотларида кўрсатилади.

Тиббий ёрдам бериш учун туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази якка тартибдаги дастур нусхасини жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларнинг яшаш жойи бўйича соғлиқни сақлаш давлат ташкилотларига юборади.


12. Туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази якка тартибдаги дастурнинг нусхасини жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларнинг доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган жойи бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига юборади.

13. Туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан якка тартибдаги дастурларни туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига, давлат соғлиқни сақлаш, таълим органларига ва бошқа давлат органларига, шунингдек, нодавлат ташкилотларга юбориш якка тартибдаги дастур тузилгандан кейин уч иш куни мобайнида таъминланади.


14. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари давлат соғлиқни сақлаш, таълим органлари ва бошқа давлат органларига, шунингдек, нодавлат ташкилотлар якка тартибдаги дастурнинг нусхаси олингандан кейин ўн беш кун мобайнида туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказини улар томонидан кўрсатилаётган тегишли ёрдам ёки уни кўрсатиш имкони йўқлиги тўғрисида хабардор қиладилар.



3-БОБ. ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ

МУАССАСАЛАРИДАН ОЗОД ҚИЛИНГАН

ШАХСЛАРНИ ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ

БЎЙИЧА ЁРДАМ БЕРИШ


15. Ишга жойлаштиришда кўмаклашиш жазони ижро этиш бўйича жойлардан озод этилган шахсларга туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказларида ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам беришнинг асосий йўналиши ҳисобланади.


16. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахснинг рўйхатдан ўтиш учун ёзма мурожаати уларнинг туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази хизматларидан фойдаланишининг мажбурий шарти ҳисобланади.

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни рўйхатга олишни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳудудига бириктирилган туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари, бевосита туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказида эса - бундай шахсларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш лавозим ваколатларига кирадиган Бандликка кўмаклашиш маркази мутахассислари томонидан амалга оширилади.


17. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, маслаҳат сўраб мурожаат қилган шахслар рўйхатдан ўтказилганда:

меҳнат ва бандлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларидан келиб чиқадиган ҳуқуқлар ва мажбуриятлар тўғрисида;

туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган ташкилотда бўш (вакант) иш ўринлари мавжудлиги тўғрисида;

бўш (вакант) иш ўринларига эга бўлган ташкилотлардаги меҳнатга ҳақ тўлаш ва бошқа шароитлар тўғрисида;

янгидан ташкил этиладиган иш ўринлари ва минтақани (яшаш ҳудудини) ривожлантириш дастурлари тўғрисида;

касбий тайёргарликдан ўтиш ва қайта тайёрлаш, малака ошириш имкониятлари ва шартлари, шу жумладан, туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган касб-ҳунар таълими муассасалари тўғрисида;

меҳнат бўйича органларда рўйхатдан ўтиш тартиби ва шартлари, шунингдек, ишсизларга бериладиган ижтимоий кафолатлар тўғрисида ахборот берилади.


18. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсга ишга жойлаштиришда ёрдам бериш доирасида туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази:

бундай шахсларни туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказининг бўш жойлар базасидаги мавжуд бўш иш ўринларига йўллайди;

захирага қўйилган иш ўринларига ишга жойлаштиради;

бундай шахсларни меҳнат бозорининг жорий эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, кейинчалик ишга жойлашишда кўмаклашиб касбий тайёрлашга, қайта тайёрлашга ва малака оширишга юборади;

уларнинг розилиги билан жамоат ишларига юборади;

ишсизлик нафақаси тўлайди.


19. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилиш иш берувчилар томонидан туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказларининг йўлланмаси бўйича ёки захирага қўйилган иш ўринлари ҳисобига мустақил равишда амалга оширилади.


20. Иш берувчи ишга жойлаштиришда жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга нисбатан маълумотнинг махфийлигини таъминлайди.


21. Маслаҳат сўраб мурожаат қилган жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга меҳнат бўйича органларнинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича юридик ва ижтимоий тусдаги бошқа ахборот, шу жумладан фуқаролар томонидан ўз ишини ташкил этиш имкониятлари ва йўллари тўғрисида маълумот ҳам берилиши мумкин.


22. Туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан юборилган жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилишда иш берувчи беш кун муддатда ишга қабул қилинган кун кўрсатилган ҳолда йўлланмани туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказига қайтаради.


23. Тугалланмаган ўрта маълумотли, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар мурожаат қилганда туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан унга яшаш жойи бўйича таълим муассасаларида касбий қайта тайёрлаш учун йўлланма берилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


24. Ушбу Қоидалар талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 11 декабрь

































Время: 0.0122
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск