ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аҳоли бандлиги / Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет элда ишлаши. Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонда ишлаши /

Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишни режалаштирган фуқаролар учун Ўзбекистон Республиаси ҳудудида комплекс имтиҳон ўтказишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 05.05.2018 й. 3006-сон билан рўйхатга олинган 04.04.2018 й. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 12/қ-қ-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 7-2018-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 04/ққ-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 5 майда 3006-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазрлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим

вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Давлат тест марказининг

2018 йил 4 апрелдаги

12-қ-қ, 7-2018 ва 04/ққ-сон қарорига

ИЛОВА



Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик

меҳнат фаолиятини амалга оширишни режалаштирган

фуқаролар учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида

комплекс имтиҳон ўтказишни ташкил

этиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 400-сон "Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишни режалаштирган фуқаролар учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида комплекс имтиҳон ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишни режалаштирган фуқаролар учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида комплекс имтиҳон ўтказишни ташкил этиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Комплекс имтиҳонни ўтказишни ташкил этиш Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишни режалаштирган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг комплекс имтиҳондан ўтишини ташкил этиш бўйича бош ваколатли олий таълим муассасалари (бундан буён матнда бош ваколатли олий таълим муассасалари) томонидан амалга оширилади.


2. Комплекс имтиҳон бош ваколатли олий таълим муассасалари томонидан комплекс имтиҳон ўтказиш марказларида (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) ташкил этилади.


3. Комплекс имтиҳон ўтказиш бош ваколатли олий таълим муассасалари ва Россия олий таълим муассасалари ўртасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида комплекс имтиҳонларни ўтказиш ҳақидаги икки томонлама шартномаларга асосан тартибга солинади.



2-БОБ. КОМПЛЕКС ИМТИҲОН

ЎТКАЗИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


4. Марказ томонидан комплекс имтиҳон топшириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бошланганлиги ҳақида оммавий ахборот воситалари ва Марказнинг расмий веб-сайтида эълон берилади. Шунингдек ушбу маълумотлар Марказнинг барча шахслар кириши ва кўриши мумкин бўлган жойлардаги эълонлар тахтасига осиб қўйилади.


5. Эълонда комплекс имтиҳонда иштирок этишни истаган шахслар (бундан буён матнда талабгор деб юритилади) томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати, уларни қабул қилиш муддатлари, шунингдек Марказнинг манзили ва мурожаат учун телефон рақамлари кўрсатилади.


6. Талабгорлар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатларни қабул қилиш учун Марказ директорининг буйруғи билан масъул ходим тайинланади.


7. Талабгор ҳужжатлар қабул қилинадиган муддатларда тегишли ҳужжатларни Марказга тақдим этади.


8. Талабгордан Марказ томонидан берилган эълонда кўрсатилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.


9. Масъул ходим талабгорлар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқлигини кўриб чиқади ва ҳужжатлар тўлиқ бўлган тақдирда уларни қабул қилади.


10. Масъул ходим талабгорга ҳужжатлар қабул қилиб олинганлиги ҳақида тилхат беради.

Талабгорнинг ҳужжатлари сақланиши бўйича масъул ходим жавобгар ҳисобланади.


11. Қабул қилинган ҳужжатлар асосида Марказ директори томонидан комплекс имтиҳон ўтказиш куни ва вақти белгиланади.


12. Комплекс имтиҳон ўтказиладиган кундан камида 3 кун олдин масъул ходим талабгорга комплекс имтиҳон ўтказилиш куни ва вақти ҳақида хабар беради.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


13. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 8 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 7 май, 18-сон, 385-модда








































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск