Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.03.2018 й. 201-сон "Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.03.2018 й.

N 201




ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ВА ОИЛАНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ МАҚСАДЛИ

ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонига мувофиқ ҳамда хотин-қизлар ва оила институтини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги "Маҳалла ва оила" илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда - "Маҳалла ва оила" институти) муассислигида Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этилганлиги;

Жамғарманинг асосий вазифалари этиб хотин-қизларни ва оилани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар ва оилаларга, ногиронлиги бўлган аёлларга моддий ёрдам кўрсатиш, хотин-қизларга оилавий ва хусусий тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ташкил этишда, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашда кўмаклашиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Жамғарма муассисларининг:

Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасининг васийлик кенгаши (кейинги ўринларда Васийлик кенгаши деб аталади) таркибини 1-иловага мувофиқ;

Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасининг ижро этувчи дирекцияси тузилмасини 2-иловага мувофиқ;

Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасининг ижро этувчи дирекцияси (кейинги ўринларда Ижро этувчи дирекция деб аталади) ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича разрядларини 3-иловага мувофиқ тасдиқлаш;

Ижро этувчи дирекция ходимларига давлат бошқаруви органлари ходимлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш шартларини қўллаш тўғрисидаги қарори маъқуллансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосарига икки ҳафта муддатда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамғарманинг уставини тасдиқлаш, Жамғармани ташкил этиш учун зарур бўлган дастлабки маблағларни шакллантириш ҳамда уни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича тегишли чораларни кўриш тавсия этилсин.

Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, хорижий валютадаги банк ҳисобварақларига эга бўлади.

4. Қуйидагилар:

Васийлик кенгаши Жамғарманинг олий органи, Ижро этувчи дирекция ижро органи ҳисобланиши;

Ижро этувчи дирекцияга Васийлик кенгаши томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод қилинадиган ижрочи директор раҳбарлик қилиши;

Жамғарма ва Ижро этувчи дирекциянинг даромадлар ва харажатлар сметаси, йиллик амалга ошириладиган асосий тадбирлар режаси Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланиши маълумот учун қабул қилинсин.

5. Вазирлик, "Маҳалла ва оила" институти ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қуйидагиларни Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:

Вазирлик ва "Маҳалла ва оила" институтининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ ҳар йили 300 млрд. сўмгача бўлган миқдорда ажратиладиган Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари;

вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳисобидан олинган даромадлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


6. Жамғарманинг маблағлари Васийлик кенгашининг қарорига мувофиқ қуйидаги тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилиши инобатга олинсин:

хотин-қизларни ва оилани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар ва оилаларга, ногиронлиги бўлган аёлларга моддий ёрдам кўрсатиш;

хотин-қизларга оилавий ва хусусий тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ташкил этишда, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашда кўмаклашиш;

хотин-қизларга оилавий ва хусусий тадбиркорликни ташкил этишда имтиёзли кредитлар бериш;

оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оила институтини мустаҳкамлаш бўйича вазифаларнинг амалга оширилишини молиявий қўллаб-қувватлаш;

ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, замонавий намунали оилани шакллантириш, унинг маънавий-ахлоқий негизлари ва анъанавий оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мақсадли ишлар олиб борилишига кўмаклашиш;

оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарни турар-жой билан таъминлашда бошланғич бадалларини қайтарилмаслик шарти билан тўлаб бериш;

Вазирлик ва "Маҳалла ва оила" институтининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва тизимда фаолият юритаётган ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш;

Вазирликнинг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш, хотин-қизлар масалалари бўйича давлат ва жамоат ташкилотлари билан алоқалар ҳамда хотин-қизлар муаммолари билан ишлаш йўналишларидан ҳамда "Маҳалла ва оила" институтининг асосий фаолият йўналишларидан келиб чиқувчи тадбирларни молиявий қўллаб-қувватлаш;

Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш республика маркази ҳамда ҳудудий бўлимлари ходимларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар билан боғлиқ харажатларни жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаш;

Ижро этувчи дирекцияни сақлаш.


7. Жамғармага Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги "Обод ва хавфсиз маҳалла" жамғармасига;

10 фоизи - "Маҳалла ва оила" институтининг асосий фаолият йўналишларидан келиб чиқувчи тадбирларга, шундан 5 фоизи - "Маҳалла ва оила" институтининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва фаолият юритаётган ходимларни моддий қўллаб-қувватлашга;

70 фоизи мазкур қарорнинг 6-банди иккинчи - еттинчи, ўнинчи ва ўн биринчи хатбошиларида белгиланган тадбирлар учун ажратилиши инобатга олинсин.

8. Васийлик кенгашига:

Вазирлик ва "Маҳалла ва оила" институтининг асосий фаолият йўналишларига ажратиладиган маблағларнинг ҳисоб-китоби алоҳида юритилишини таъминлаш мақсадида ҳар бир йўналиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақлари очиш;

Ижро этувчи дирекцияга юкланган вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш мақсадида унга битта махсус енгил автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратиш тавсия этилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Э. Баситханова зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 мартдаги

201-сон қарорига

1-ИЛОВА



Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат

мақсадли жамғармасининг Васийлик кенгаши

ТАРКИБИ

            

1. Э.Баситханова - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси


2. Б.Юсупалиев - соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари - Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари


3. Ш.Шарахметов - молия вазирининг ўринбосари


4. Э.Мухитдинов - бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари


5. Ф.Саломов - Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки бошқаруви раиси






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 мартдаги

201-сон қарорига

2-ИЛОВА


Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат

мақсадли жамғармасининг ижро этувчи дирекцияси

ТУЗИЛМАСИ


Васийлик кенгаши


Ижро этувчи дирекция


Ижрочи директор

1



Аудитор-тафтишчи

1


Бухгалтерия бўлими

2




Бош мутахассис

2


Юрисконсульт

1




      

Ижро этувчи дирекция бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 7 нафар.


Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар штат бирликлари сони ўрнатилган нормативлар асосида белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 мартдаги

201-сон қарорига

3-ИЛОВА


Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат

мақсадли жамғармасининг ижро этувчи дирекцияси

ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлашнинг

Ягона тариф сеткаси бўйича

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозим номи


Разряди


Ижрочи директор


16

Аудитор - тафтишчи


14

Юрисконсульт


14

Бухгалтерия бўлими бошлиғи - Бош ҳисобчи


14

Бош мутахассис


12

Етакчи мутахассис


11

     


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 16 март









































Время: 0.0067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск