ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар / Диний ташкилотлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.2017 й. 1031-сон "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.12.2017 й.

N 1031



"ҲАЖ" ВА "УМРА" ТАДБИРЛАРИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ҳаж сафарига номзодларни танлашда адолат тамойилларига қатъий амал қилиш, жамоатчилик фикрини ўрганиш, шунингдек, ҳажга борувчиларни саралаш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 96-модда) билан тасдиқланган "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси О.О. Юсупов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 28 декабрдаги

1031-сон қарорига

ИЛОВА



"Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 10-бандда:


а) қуйидаги мазмундаги иккинчи - бешинчи хатбошилар қўшилсин:

"Ҳаж" тадбирига боришга номзодларни саралаш ишларини Ҳаж мавсумидан камида беш ой аввал бошлашни ташкил этиш;

"Ҳаж" тадбирига боришга номзодларни саралашни ушбу Низомда белгиланган талаблар асосида амалга оширилишини ҳамда ижтимоий адолат тамойилига амал қилинишини таъминлаш;

зиёратчиларнинг тўлиқ тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаш;

жамиятдаги ижтимоий муҳитни янада соғломлаштиришда ҳамда маҳаллалардаги йўлдан адашганларни соғлом эътиқодга қайтаришда алоҳида намуна кўрсатган имом-хатибларнинг имтиёзли равишда Ҳаж сафарига боришига тавсия бериш";


б) иккинчи - саккизинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи - ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. Қуйидаги мазмундаги 14-1-банд қўшилсин:

""Ҳаж" тадбирига боришга номзодларни маҳалла фуқаролар йиғини миқёсида саралаб олиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида туман (шаҳар) ҳокими томонидан 7 кишидан иборат таркибда ишчи гуруҳ тузилади (кейинги ўринларда ишчи гуруҳ деб аталади).

Ишчи гуруҳ таркибига, қоидага кўра, туман бош имоми, маҳаллага бириктирилган имом, маҳалла раиси, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи, профилактика инспектори, Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси вакиллари киритилади".


3. 15-банддаги "ҳайъатлар ва ташкилий гуруҳлар" сўзлари "ҳайъатлар, ташкилий гуруҳлар ва ишчи гуруҳлар" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Қуйидаги мазмундаги 28-1 - 28-3-бандлар қўшилсин:

"28-1. "Ҳаж" тадбирига боришга номзодлар навбатга қўйилишидан аввал ушбу Низомнинг 28-2-бандида назарда тутилган талаблар асосида ишчи гуруҳ томонидан суҳбатдан ўтказилади ва сараланади.

Бунинг учун фуқаролар йиғини раиси томонидан номзодларнинг алоҳида рўйхати шакллантирилади. Номзодларга улар суҳбатдан ўтказиш ва саралаш учун рўйхатга қўшилганлиги ҳамда суҳбатдан ўтказиш санаси ва жойи тўғрисида фуқаролар йиғининг раиси томонидан хабар берилади.

Ишчи гуруҳ ҳар ойнинг 5 санасидан кеч бўлмаган муддатда шаклланган рўйхат асосида "Ҳаж" тадбирига борадиган заёратчи сифатида навбатга қўйиш учун номзодларни суҳбатдан ўтказади ва саралайди.

28-2. "Ҳаж" тадбирига боришга навбатга қўйиладиган номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

а) номзод моддий ва жисмоний жиҳатдан "Ҳаж" тадбирига қодир бўлиши;

б) "Ҳаж" амалларини тўғри ва тўла-тўкис адо этиши учун етарли диний билимга эга бўлиши;

в) номзод маънавияти, маърифати ва одоб-ахлоқи билан маҳаллада обрў-эътиборга эга бўлиши;

г) оиласидаги муҳитнинг соғломлиги ва фарзандларининг ижобий тавсифланиши, маҳалла фуқаролар йиғинидаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилашда ибрат бўла олиши;

д) йўлдан адашганларни соғлом турмуш тарзига қайтариш, уларнинг ижтимоий мослашувига ёрдам бериши, маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказиладиган хайрия тадбирларида иштирок этиши;

е) ушбу Низомнинг 46-банди талабларига жавоб бериши.

28-3. Саралаш натижасига кўра "Ҳаж" тадбирига боришга навбатга қўйиладиган номзодлар рўйхати тегишли ҳудуддаги масжид ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари биноларида эълон қилинади ҳамда 15 кун мобайнида улар бўйича жамоатчилик фикри ўрганилади.

Жамоатчилик томонидан билдирилган таклиф ёки эътирозлар ишчи гуруҳ томонидан 5 кун муддатда кўриб чиқилади ва текширилади.

Ишчи гуруҳ жамоатчилик фикри асосида фуқарони "Ҳаж" тадбирига борадиган заёратчи сифатида навбатга қўйиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига 1 кун муддатда тавсия беради".


5. 46-бандда:


а) иккинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

""Ҳаж" тадбирига бормоқчи бўлган фуқаро "Ҳаж" тадбирига бормаган бўлиши;

"Умра" тадбирига бормоқчи бўлган фуқаро сўнгги икки йил мобайнида "Умра" ёки сўнгги беш йил мобайнида "Ҳаж" тадбирига бормаган бўлиши";


б) учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


6. Низомга 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкил этиш

СХЕМАСИ

           

Босқичлар


Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари






























V















1-босқич


Талабгор-жисмоний

шахс


      

Ўзи яшаб турган жойдаги фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи раҳбари номига ариза ҳамда паспорти нусҳасини тақдим этади.

   


Йил давомида




























V






















Ишчи гуруҳлар


         

1. Ҳаж тадбирига боришга номзодлар навбатга қўйилишидан аввал ишчи гуруҳ томонидан суҳбатдан ўтказилади ва сараланади.


2. Номзодлар бўйича жамоатчилик фикри ўрганилади.


3. Жамоатчилик фикри асосида фуқарони "Ҳаж" тадбирига борадиган зиёратчи сифатида навбатга қўйиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бош-қариш органига тавсия беради.


1) Ҳар ойнинг 5-санасидан кеч бўлмаган муддатда



2) 15 кун мобайнида



3) 1 кун муддатда

2-босқич







































V











Фуқароларнинг

ўзини ўзи

бошқариш


          

1. Ҳужжатларни қабул қилгандан сўнг фуқарога рўйҳатга қўйилганлигини тасдиқловчи маълумотнома тақдим этади.


2. Ўзининг ҳудудидан "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларига борадиган зиёратчилар рўйҳатини зиёратчиларнинг онлайн навбат тизимида рўйҳатга олиш учун ташкилий гуруҳга тақдим этиб боради.


3. Квотага мувофиқ тегишли йилда ўз ҳудудидан зиёратларига борадиган рўйҳатини навбат бўйича тузади ҳамда тасдиқлайди. Мазкур рўйҳатни ташкилий гуруҳга тақдим этади.


1) Ариза келиб тушган кунда



2) Ҳар ойнинг 5-санасига қадар



3) Ташкилий гуруҳ квотани тасдиқлагандан кейин икки

кун мобайнида

3-босқич





































V




















Ташкилий гуруҳ


         

1. "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларига борадиган зиёратчилар рўйҳатининг ягона онлайн базасини доимий равишда янгилаб боради ҳамда ҳар ойнинг 5-санасига қадар маълум қилади.


2. Рўйҳат бўйича навбати келган фуқарони ҳабардор қилади, зиёратга борадиганлар рўйҳатига киритилган фуқародан соғлиғи ҳақидаги маълумотномани ва рангли фотсуратни қабул қилиб олади.


3. Квотага мувофиқ тегишли йилда туман (шаҳар) миқёсида зиёратга борадиган фуқаролар рўйҳатини умумлаштиради ҳамда тасдиқлайди. Мазкур рўйҳатни ҳайъатга тақдим этади.


1) Ҳар ойнинг 5-санасига қадар



2) Зиёратга юборишдан камида бир ой олдин



3) Ҳайъатлар квотани тасдиқлагандан кейин ўн кун мобайнида

4-босқич























V






Ҳайъатлар


        

1. Зиёратчиларнинг хужжатларини текширади, ўз ҳудуди (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри)дан тегишли йилда зиёратга борадиган фуқаролар рўйҳатини умумлаштиради ва тасдиқлайди ҳамда рўйҳатни Жамоатчилик кенгашига тақдим этади.


2. Сафар тўловларини йиғади, зиёратчиларнинг чет элга чиқиш учун рухсат берувчи ёзув стикерини расмийлаштириш, зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш, улар билан сафаролди машғулотлари ўтказиш ишларини ташкил этади.

         


1) Жамоатчилик кенгаши

квотани тасдиқлагандан кейин йигирма кун мобайнида



2) Зиёратга юборишдан камида ўн беш кунолдин

5-босқич



















V






Жамоатчилик

кенгаши


       

1. Зиёратга борадиган фуқаролар рўйҳатини умумлаштиради, зиёратчиларни гуруҳларга ажратади, зиёратчиларнинг гуруҳ рахбарлари (элликбошилар)ни тайинлайди, зиёратчиларнинг гуруҳларини тегишли авиақатновлар бўйича тақсимлайди.


2. Зиёратчиларни Саудия Арабистони Подшоҳлигига олиб бориш ва у ердан олиб келиш билан боғлиқ барча ишларни амалга оширади.

1) Зиёратга юборишдан камида ўн кун олдин



2) Зиёратлар давомида

6-босқич














                           


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 29 декабрь





















































Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск