ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Маъмурий жавобгарлик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.05.2018 й. 322-сон "Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчиларни марказлаштирилган ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.05.2018 й.

N 322



МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК СОДИР

ЭТГАН ШАХСЛАР ВА ЖАБРЛАНУВЧИЛАРНИ

МАРКАЗЛАШТИРИЛГАН ҲИСОБГА ОЛИШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


"Ички ишлар органлари тўғрисида" ва "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш учун статистика маълумотлари ягона тизимини янада такомиллаштириш, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик йўли билан маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар етказилган шахслар (кейинги ўринларда жабрланувчилар деб аталади) бўйича тизимли таҳлил ўтказиш ва уларнинг ягона марказлаштирилган ҳисобини юритиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик йўли билан маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар етказилган шахсларни марказлаштирилган ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчиларнинг марказлаштирилган ҳисобини юритиш юзасидан масъул орган этиб белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат персоналлаштириш маркази ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчилар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона марказлаштирилган ахборот тизимини (кейинги ўринларда ягона марказлаштирилган ахборот тизими деб аталади) жорий этишга доир чора-тадбирлар режасини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни ҳисобга олиш ахборот тизимининг қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилишини таъминласин:

ягона марказлаштирилган ахборот тизимига маълумотлар онлайн режимида, "Фуқароларнинг биометрик ҳужжатлари электрон тизими" орқали киритилиши;

махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари қайд этган ҳуқуқбузарликлар ягона марказлаштирилган ахборот тизимига электрон компьютер тармоғи орқали тақдим этилиши;

маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишлар бўйича жавобгарликка тортилган шахслар тўғрисидаги маълумотларни текшириш ҳамда зарур ахборот олиш учун электрон тартибда масофадан туриб фойдаланиш амалиёти йўлга қўйилиши;

маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга нисбатан жаримага тортиш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг ундирилган жарима тўловларини автоматлаштирилган тарзда биллинг тизими ёрдамида ягона марказлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилиш механизми ишлаб чиқилиши ва тажриба тестидан ўтказиш орқали босқичма-босқич жорий этилиши;

маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколатли органлар ягона марказлаштирилган ахборот тизими электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда идентификациялаш тизими орқали юритилиши;

электрон рақамли имзо воситаларини ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқ сертификатлаш тизими жорий этилиши;

юкланган вазифаларнинг ҳажмига кўра, маълумотларнинг марказлаштирилган ҳисобини юритишга масъул бўлинмаларнинг ташкилий-штат тузилмаси қайта кўриб чиқилиши;

ягона марказлаштирилган ахборот тизимини тажриба тестидан ўтказишни жорий этишга доир ташкилий тадбирларни амалга ошириш якунларига кўра маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчиларни ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш бўйича икки ой муддатда таклифлар киритиш.


4. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколатли органлар маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчиларнинг ҳисоби ушбу қарор билан тасдиқланган низом талабларига мувофиқ юритилишини ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига белгиланган муддатларда тақдим этилишини таъминласин.


5. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколатли органларнинг махсус жамғармаси маблағлари маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчиларнинг ягона марказлаштирилган ҳисобга олиш ахборот тизимини ривожлантириш ва жорий этиш тадбирларини молиялаштириш манбаи этиб белгилансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясига П.Р. Бобожонов юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 3 майдаги

322-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган

қарорлари рўйхати


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Маъмурий жазога тортилган шахсларни марказлаштирилган ҳисобга олиш тизимини ташкил этиш тўғрисида" 2011 йил 17 февралдаги 39-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 2-сон, 11-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон қарори)" 2013 йил 28 январдаги 20-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 1-сон, 5-модда) 1-илованинг 4-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон Фармони)" 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 9-сон, 64-модда) илованинг 80-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2013 йил 22 апрелдаги ЎРҚ-350-сон Қонуни)" 2013 йил 11 декабрдаги 327-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 12- сон, 92-модда) илованинг 4-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" ("Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги ЎРҚ-372-сон Қонуни)" 2014 йил 11 сентябрдаги 259-сон қарорига илованинг 11-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида" 2015 йил 4 февралдаги ПФ-4702-сон Фармони)" 2015 йил 27 июндаги 171-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 6- сон, 51-модда) илованинг 36-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)" 2017 йил 16 июндаги 385-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 103-модда) 1-илованинг 8-банди.

9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон қарори)" 2017 йил 16 августдаги 639-сон қарорига 1-илованинг 7-банди.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2915-сон қарори)" 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сон қарорига 1-илованинг 39-банди.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" ("Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида" 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сон Ўзбекистон Республикасининг Қонуни)" 2018 йил 19 январдаги 34-сон қарорига 1-илованинг 29-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 8 май


























Время: 0.1824
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск