Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Адлия вазирининг 15.05.2018 й. 286-мҳ-сон "Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 15.05.2018 й. 2326-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.05.2018 й.

N 2326-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

15.05.2018 й.

N 286-мҳ


БУЙРУҒИ



Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий

давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг

туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидаларига

ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 14 февралдаги 39-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2326, 2012 йил 14 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 7-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ҳамда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.



Вазирнинг биринчи ўринбосари                                            Н. Жўраев






Буйруққа

ИЛОВА



Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий

давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг

туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидаларига

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Муқаддимадаги "2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги" деган сўзлар "2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Давлат бошқаруви органларида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва бевосита ушбу ташкилотлар фаолиятига тегишли соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг туркумлаштирилган ҳисоби юритилади.

Давлат бошқаруви органларининг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш ихтиёрий бўлиб, тегишли давлат бошқаруви органи раҳбарининг қарорига мувофиқ амалга оширилади.".


3. 3-бандда:

биринчи хатбошисидаги "Маҳаллий давлат ҳокимияти органларида" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қишлоқ хўжалиги (Тошкент шаҳар ҳокимлигидан ташқари);";

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мазкур бандда кўрсатилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида уларнинг ўзлари томонидан қабул қилинган қарорларнинг, шунингдек тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгашлари қарорларининг туркумлаштирилган ҳисоби юритилади.".


4. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Туман (шаҳар) ҳокимликларида тегишинча туман (шаҳар) ҳокимининг, туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ва Вазирлар Кенгашининг, вилоят, Тошкент шаҳар ҳокимининг ҳамда вилоят, Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши қарорларининг туркумлаштирилган ҳисоби юритилади.".


5. 5-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


6. 18-банддаги "2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сонли" деган сўзлар "2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 16 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 21 май, 20-сон, 430-модда
































Время: 0.2071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск