ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Давлат молия назорати. Ҳисоб палатаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2018 й. 362-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг дастурий комплексини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.05.2018 й.

N 362



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲИСОБ ПАЛАТАСИНИНГ ДАСТУРИЙ

КОМПЛЕКСИНИ  ЖОРИЙ  ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 августдаги ПФ-5147-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг (кейинги ўринларда Ҳисоб палатаси деб аталади) ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун давлат органлари ва ташкилотлари маълумотлар базасидан фойдаланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига маълумотлар базасидан реал вақт режимида фойдаланиш рухсат этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига электрон сўровга мувофиқ маълумотлар айирбошлашнинг дастурий таъминоти орқали улар маълумотлар базасини шакллантиришларидан олдин маълумотлар тақдим этадиган, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига уларнинг маълумотлар базасидан реал вақт режимида фойдаланиш рухсат этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарорга 2-иловада кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2018-2020 йиллар мобайнида ўзларининг маълумотлар базасини шакллантирсинлар, шунингдек, уларни Ҳисоб палатаси реал вақт режимида фойдаланиши учун Электрон ҳукуматнинг маълумотлар узатиш идоралараро тармоғига уласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ҳисоб палатаси билан келишган ҳолда, ушбу қарорга 2-иловада кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек, уларни Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига улаш жадвалини тасдиқлаш учун уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Солиқ органлари ҳамда давлат бошқа органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базасини таққослаш йўли билан солиқ солинадиган базани, солиқ тўловчиларнинг тўлиқ қамраб олинишини реал вақт режимида баҳолашни таъминловчи Ҳисоб палатасининг дастурий комплексини (кейинги ўринларда дастурий комплекс деб аталади) яратиш ва босқичма-босқич жорий этиш юзасидан "йўл харитаси" 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотларининг, уларнинг маълумотлар базасидан Ҳисоб палатаси реал вақт режимида фойдаланиши учун Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланишини икки ҳафта муддатда таъминласин;

2018 йил 1 декабргача бўлган муддатда Ҳисоб палатаси ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотларидан ахборот олиш мақсадида маълумотлар айирбошлашнинг дастурий таъминотини ишлаб чиқсин ва фойдаланишга топширсин, шунингдек, заруриятга кўра, электрон ҳисобот маълумотлари шаклланишини ҳисобга олган ҳолда унинг янада такомиллаштирилишини таъминласин;

Ҳисоб палатасига "Лицензия" ахборот тизимларидан, шунингдек, унинг сўровларига мувофиқ бошқа ахборот тизимларидан фойдаланиш имкониятини таъминласин.


6. Ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига:

қонун ҳужжатларининг ахборот хавфсизлигига риоя этишга доир талабларини ҳисобга олган ҳолда Ҳисоб палатаси уларнинг маълумотлар базасидан реал вақт режимида фойдаланиш имкониятини яратиш;

Ҳисоб палатасининг электрон сўрови асосида ахборотни (электрон ҳужжатни) ўз вақтида шакллантириш ва уларни маълумотлар айирбошлаш дастурий таъминоти орқали тақдим этиш таъминланиши юзасидан масъулият юклансин.


7. Белгилаб қўйилсинки:

ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базасидан фойдаланиш тартиби Ҳисоб палатаси томонидан белгиланади;

дастурий комплексни ишлаб чиқиш, жорий этиш ва кузатиб бориш билан боғлиқ сарф-харажатлар Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири А.А. Ахмедходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                               А. Арипов






Вазирлар Маҳамасининг

2018 йил 14 майдаги

362-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига

маълумотлар базасидан реал вақт режимида

фойдаланиш рухсат этиладиган давлат

органлари ва ташкилотлари

РЎЙХАТИ*

       

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги


3. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


3-1. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси


6. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси

9. "Ўзтрансгаз" АЖ


10. "Ўзбекэнерго" АЖ


11. "Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси" АЖ


12. "Ўзбекистон Республика валюта биржаси" АЖ

    

*) Реал вақт режимида маълумотлар базасидан фойдаланишга рухсат дастурий комплекс функцияларига ва маълумотлар базаси таркибига аралашиш ҳуқуқисиз берилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 майдаги

362-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига

электрон сўровга мувофиқ маълумотлар айирбошлашнинг

дастурий таъминоти орқали улар маълумотлар базасини

шакллантиришларидан олдин маълумотлар тақдим этадиган,

кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига

уларнинг маълумотлар базасидан реал вақт режимида

фойдаланиш рухсат этиладиган давлат

органлари ва ташкилотларининг

РЎЙХАТИ*

     

1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги


3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги


5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги


6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги


9. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги


10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


11. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси


12. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси


13. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси


14. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси


15. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

16. Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси


17. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги


18. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги


19. "Тошкент" Республика фонд биржаси" АЖ


20. "Ўзбеккино" миллий агентлиги


21. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ


22. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК


23. "Ўзбекнефтгаз" АЖ


24. "Навоий КМК" ДК


25. "Олмалиқ КМК" АЖ


26. "Ўзавтосаноат" АЖ


27. "Ўзқурилишматериаллари" АЖ

29. "Ўзкимёсаноат" АЖ


30. "Ўздонмаҳсулот" АЖ


31. "Ўзшаробсаноат" АЖ


32. "Ўздавнефтгазинспекция" давлат инспекцияси

33. "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси

    

*) Ҳисоб палатасининг сўровига кўра ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар ва вазифалар доирасида.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 майдаги

362-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг

солиқ органлари ҳамда давлат бошқа органлари ва

ташкилотларининг маълумотлар базасини таққослаш йўли

билан солиқ солинадиган базани, солиқ тўловчиларнинг

тўлиқ қамраб олинишини реал вақт режимида баҳолашни

таъминловчи дастурий комплексини яратиш ва

босқичма-босқич жорий этиш юзасидан

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"


Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш

механизми

Амалга ошириш

муддати

Масъул

ижрочилар

I. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲИСОБ ПАЛАТАСИНИНГ ДАСТУРИЙ

КОМПЛЕКСИНИ ЯРАТИШГА ДОИР ТАШКИЛИЙ ТАДБИРЛАР

1.

Солиқ солинадиган базани, солиқ тўловчиларнинг тўлиқ қамраб олинишини баҳолаш учун таҳлилий жадвалларни ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг дастурий комплексига киритиш учун Ҳисоб палатасига тақдим этиш

Давлат солиқ қўмитаси

ва Молия вазирлигининг

қўшма буйруғи

2018 йил

май

Давлат солиқ қўмитаси,

Молия вазирлиги

2.

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг солиқ органлари ва давлат бошқа органлари ҳамда ташкилотларининг маълумотлар базасини таққослаш йўли билан солиқ солинадиган базани, солиқ тўловчиларнинг тўлиқ қамраб олинишини реал вақт режимида баҳолашни таъминловчи дастурий комплексини яратишга доир техник топшириқни тайёрлаш

Техник топшириқни

тасдиқлаш

2018 йил

май

Ахборот технологиялари ва

коммуникацияларини ривожлантириш

вазирлиги, Ҳисоб палатаси,

Давлат солиқ қўмитаси,

Давлат божхона қўмитаси,

Молия вазирлиги,

Марказий банк ва давлат

бошқа органлари

II. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲИСОБ ПАЛАТАСИНИНГ ДАСТУРИЙ

КОМПЛЕКСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА ЖОРИЙ ЭТИШ

3.

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг дастурий комплексини ишлаб чиқиш ва унинг самарали ишлашини таъминлаш учун моддий-техник таъминот бўйича ишлар (хизматлар) қийматини белгилаш

Бюджетни тасдиқлаш

2018 йил

июнь

Ахборот технологиялари ва

коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

4.

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базаси билан интеграциялашувчи дастурий комплексининг асосий вазифаларини ишлаб чиқиш

Техник топшириқни

амалга ошириш

техник топшириқнинг

муддатларига мувофиқ

Ахборот технологиялари ва

коммуникацияларини

ривожлантириш вазирлиги,

Ҳисоб палатаси

5.

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг дастурий комплексини жорий этиш ва ходимларини ўқитиш

Техник топшириқни

амалга ошириш

техник топшириқнинг

муддатларига мувофиқ

Ахборот технологиялари

вакоммуникацияларини

ривожлантириш вазирлиги,

Ҳисоб палатаси

6.

Давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базасини Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг дастурий комплекси билан интеграциялаш

Ҳисоб палатасининг

фармойиши

тасдиқланган жадвалга

мувофиқ

Ҳисоб палатаси,

Ахборот технологиялари ва

коммуникацияларини

ривожлантириш вазирлиги ва

давлат бошқа органлари

      


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 18 май











































Время: 0.2349
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск