Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Марказий банк Бошқарувининг 28.04.2018 й. 16/1-сон "Микрокредит ташкилотлари томонидан молиявий операцияларни амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 07.05.2018 й. 1642-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.05.2018 й.

N 1642-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

28.04.2018 й.

N 16/1


ҚАРОРИ



Микрокредит ташкилотлари томонидан молиявий

операцияларни амалга ошириш қоидаларига

ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Микрокредит ташкилотлари тўғрисида"ги қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги ПҚ-3620-сон "Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 7 октябрдаги 24/3-сон қарори (рўйхат рақами 1642, 2006 йил 23 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 470-модда) билан тасдиқланган Микрокредит ташкилотлари томонидан молиявий операцияларни амалга ошириш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                  М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Микрокредит ташкилотлари томонидан молиявий

операцияларни амалга ошириш қоидаларига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча


1. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Микрокредит ташкилотининг капитали қуйидаги компонентлардан иборат:

а) устав капитали;

б) захира капитали;

в) тақсимланмаган фойда;

г) бошқа ўз маблағлари.".


2. 6-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"микромолиявий хизматлар кўрсатиш шартномалари бўйича йиллик қарз суммасининг ярмидан кўп миқдорида фоизлар ҳисоблаш, комиссия ва неустойка (штраф, пеня) ундириш, жавобгарликнинг бошқа чораларини қўллашга;

кредит буюртмаларини кўриб чиқиш, микрокредитлар (микроқарзлар) ажратиш, ссуда ҳисобварақларига хизмат кўрсатиш учун тўловлар, шунингдек жисмоний шахслар томонидан микрокредитлар (микроқарзлар) муддатидан илгари сўндирилганлиги учун неустойка ундиришга.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 8 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 14 май, 19-сон, 403-модда








































Время: 0.0084
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск